"Уйма-уй" лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Яккабоғ туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Назира Элмуродова "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида Учтепа МФЙ Учтепа қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар билан мулоқот қилди.

Яқинда тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқилиши натижасида Учтепа маҳалласининг 59-сонли умумий ўрта таълим мактабига борадиган ички йўлларнинг бир қисмига тош-шағал ётқизилиб, таъмирлаб берилган эди.

Фуқаролар билан навбатдаги мулоқот чоғида тоза ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар ечими юзасидан суҳбатлашилди. Шунингдек, сайловчиларга юртимиздаги ислоҳотлар, Президент фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш