Тошкент замонавий қиёфага эга бўлиши муҳим
Тошкент замонавий қиёфага эга бўлиши муҳим

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медиа марказида “Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўп қаватли уйларнинг қиёфасини янгилаш, пиёдалар йўлаклари, коммуникация тармоқларини таъмирлаш ишларини ўрганиш” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутахассислари иштирок этди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда юртимизда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўп қаватли уйларнинг қиёфасини янгилаш, пиёдалар йўлаклари, коммуникация тармоқларини таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шаҳарларимиз қиёфаси йилдан йилга янгиланиб, янада замонавий кўринишга эга бўлиб бормоқда.

Йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат Ишчи гуруҳнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида “Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўп қаватли уйларнинг қиёфасини янгилаш, пиёдалар йўлаклари, коммуникация тармоқларини таъмирлаш ишлари юзасидан ўтказган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-50-сон Қарорига мувофиқ, Шайхонтоҳур туманидаги жами 51 та маҳалла бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан: 216 121 кв.м ички йўллар таъмирланиб, 50 722 кв.м пиёдалар йўлакчасини таъмирлаш ишлари бажарилган. Аммо ечимини кутаётган баъзи масалалар ҳам бўлиб, кўчалар, уйлар атрофларининг санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермайди.

Шунингдек, фуқаролар шаҳардаги йўловчи ташиш транспортининг қатнаш оралиқ интерваллари, кутиш бекатлари ҳолатидан қониқмаслигини маълум қилган. Шу ва депутатлар томонидан ўрганиш даврида аниқланган бошқа масалалар мутахассислар иштирокида муҳокама қилиниб, ечими юзасидан таклифлар олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш