Партия электорати вакиллари доим эътиборда
Партия электорати вакиллари доим эътиборда

 

Нукус шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ўртасидаги меморандум доирасида “Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими аъзолари, Нукус шаҳар Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

Мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар ижтимоий ҳаётга интеграция қилиниши, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини доимо ҳис қилишларига эришишдан иборатдир.

Тадбир давомида Нукус “Дўстлик уйи” нинг бугунги кундаги аҳволи, моддий-техник таъминоти билан ҳам танишилди.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш