Меҳр улашиб
Меҳр улашиб

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Меҳр улашайлик" лойиҳаси доирасида 33-сонли имконияти чекланган болалар мактаби интернатида байрам тадбири ўтказилди.

Партия ва маҳалла фаоллари, депутатлар, ота-оналар ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Қарши шаҳар партия кенгаши раиси, депутат Р.Муртазаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга қаратилаётган эътибор, ўқувчиларга таълим ва тарбия бераётган мактаб ўқитувчиларининг меҳнати, амалий ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилиб, фаол иштирок этганларга Қарши шаҳар партия кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш