Менинг Конституциям
Менинг Конституциям

 

Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г. Усеинова шаҳардаги Мономарказда «Менинг Конституциям» лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан учрашди.

Депутатимиз ўз сўзида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом авлодни воя етказиш ва тарбиялаш йўлида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида гапирди.

Шунингдек, бу жараёнларда аёлларнинг ўзи ҳам фаол иштирок этиши, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиши, ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

***

Оқолтин туманидаги касб-ҳунар мактабида эса «Конституция – ҳуқуқларим пойдевори» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Оқолтин тумани кенгаши депутати Е. Бобоев, Адлия бўлими бошлиғи А.Зияев, Тошкент Давлат аграр университети доценти М. Абдураимовалар иштирок этган тадбирда қонунчиликдаги ўзгаришлар, Конституцияга ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилган янги моддалар хусусида маълумотлар берилди.

Ўқувчилар билан «Заковат» интеллектуал ўйинида иштирок этишди ҳамда спорт беллашувлари ҳам ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш