Менинг ҳуқуқларим
Менинг ҳуқуқларим

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган талаба ёшлар билан «Менинг ҳуқуқларим» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-моддасида: «Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади» - деб белгиланган.

Давра суҳбатида Конституцияга киритилган бошқа ўзгартишлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш