Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида «Зўравонликка қарши кураш» ойлиги доирасида олийгоҳ талабалари ва профессор ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, гендер тенглиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашилди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, зўравонликка муносиб жазо тайинлаш миллий қонунчилигимизда қатъий белгилаб қўйилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш