ХДП депутати хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
ХДП депутати хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

 

Ўзбекистон ХДП Бахмал туман Кенгаши депутати У.Алманов «Уйма-уй» лойиҳаси асосида Мўғол ҚФЙ Мўғол қишлоғида истиқомат қилувчи хотин-қизлар муаммоларини ўрганди. Шу куни ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди, уларнинг турмуш тарзи кўздан кечирилди.

Одамлар билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида хонадонларга борилди. Суҳбатлар жараёнида аввал кўтарилган ва ҳал этилган масалалар ҳақида ҳам сўз борди. Шу кунларда электр энергиясида узилишлар бўлаётгани айтилди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилот мутасаддилари билан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Худди шундай тадбир Арнасой туманида ҳам ўтказилди. Унда туман Кенгашидаги ХДП гуруҳи аъзоси И.Парманов ва маҳалла хотин-қизлар фаоли, ёшлар ишлари бўйича ҳоким маслаҳатчилари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Айни пайтда ётиб қолган ҳамда ёрдамга муҳтож фуқаролари ҳолидан хабар олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш