Қорақалпоғистонда «Ёш етакчи» лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Ёш етакчи» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси «Ёшлар маркази»да 2023-2024 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, 2023-2024 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари ва партиямиз сафидаги фаол ёшлар иштирок этди.

Лойиҳа доирасида 2023-2024 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари партия сафига қабул қилинди.

Ушбу лойиҳа орқали партиямиз сафидаги фаол ёшлар билан мулоқот қилинди. Ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш