Дастур амалда
Дастур амалда

 

Сайловолди дастурида:

– Кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари бериш мақсад қилинган.

 

 

Амалга ошди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 323-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари бериш тизими соддалаштирилди. Тижорат банклари томонидан фоизсиз кредитлар ажратиш механизмини яратилди.

Чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар ҳамда болаликдан 2- ва 3-гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари бериш йўлга қўйилди. Кам таъминланган оилалар имтиёзли кредитлар бериш тартиби жорий этилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш