Мурожаатларга муносабат ўзгармоқда
Мурожаатларга муносабат ўзгармоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги халқ қабулхонаси ва Халқ демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.

Унда партиянинг Самарқанд вилоят ва шаҳар кенгашлари раислари, партиядан сайланган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда сайловчиларни қийнаётган муаммоларга ечим изланди ва 30 дан ортиқ мурожаатларнинг аксарияти Самарқанд шаҳар ҳокимлиги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси жиддий назоратга олинди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолигига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш