120 дан зиёд хотин-қиз учун бепул тиббий кўрик
120 дан зиёд хотин-қиз учун бепул тиббий кўрик

 

Фарғона шаҳар “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом она-соғлом оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси, 3-оилавий поликлиника мутахассислари, партия фаоллари иштирок этди. Кўрикка асосан ушбу маҳаллада яшовчи, “аёллар дафтари”га киритилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ҳамда кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар жалб қилинди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ҳамда болаларнинг даволаниши учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар кичик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, туғруққача ва туғруқдан сўнгги профилактика, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот ҳамда маслаҳат берилди.

Шу куни 120 нафардан зиёд хотин-қиз ва 15 нафар бола бепул кўрикдан ўтказилиб, муолажа олишлари ёки тегишли муассасаларга мурожаат қилиш юзасидан тавсиялар тақдим этилди.

Тадбир сўнггида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан тиббий кўрик иштирокчиларига 13 турдаги бепул дори-дармон ва тиббиёт воситалари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш