Аёллар ва ёшлар билан учрашув
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Навоий Давлат педагогика институтининг Табиий фанлар факультети билан ҳамкорликда Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, турли хил касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда профилактикаси мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Хотин-қизлар, ёшлар иштирок этган тадбирда сўзга чиққан ХДП фаоли, "Баҳор" МФЙ хотин-қизлар фаоли Н. Худойқулова қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратди.
Эрта турмуш қуриш оқибатида кўплаб можаролар, оилавий ажримлар вужудга келаётганлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.