Жорий йилнинг 24-27 январь кунлари Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида фаолият олиб боришмоқда ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Худди шундай учрашувлар Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев томонидан Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида ўтказилди. Унда депутат ўз сайловчиларига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда уларнинг халқимиз фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни тўғрисида кенг қамровли маълумотлар берди.
Суҳбатлар чоғида сайловчилар олиб борилаётган ислоҳотларни қизғин қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўринли таклифлар ҳам билдирмоқда.
Учрашувларда таъкидланганидек, депутатларни ўз сайлов округларида узоқ вақт фаолият олиб бориши муҳим жараён бўлиб, бу аҳоли билан алоқаларини сезиларли даражада кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур жараён халқ вакилларининг сайлов округларидаги ўз сайловчиларининг эҳтиёжлари, муаммолари ва у ердаги ҳақиқий вазият тўғрисида ахборот олишини таъминлайди. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродалари эса ўз навбатида қонунларни муҳокама қилишда ва ҳукумат вакиллари олдига вазифа қўйишда депутатлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.