Булунғурда сайёр қабул
Булунғур туман Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Бадриддин Насриев, Халқ демократик партияси туман Кенгаши депутати Ғулом Ўролов ҳамда Халқ қабулхонаси мудири Шерзод Норматовлар фуқароларнинг муаммоларини ўрганишди.
Халқ демократик партияси аъзолигига янги қабул қилинганларга гувоҳномалар топширилди.
Қабулда билдирилган ҳар бир мурожаат ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида муҳокама этилиб, ижроси жиддий назоратга олинди.