Соғлом оила – соғлом келажак

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мўйноқ тумани кенгаши томонидан "Соғлом оила – соғлом келажак" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Б. Утамбетова, Ўзбекистон Халқ демократия партияси Мўйноқ туман кенгаши масъуллари, "Арал" маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Давра суҳбатида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғуруқлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблиги кенг тушунтирилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш