Argos.uz талаблари ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам қулай бўлиши керак
Argos.uz талаблари ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам қулай бўлиши керак

 

Жорий йилнинг 20 февраль куни Президентимиз раислигида “Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар” тўғрисида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирлик ва ҳудуд раҳбарларга йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топшириғи берилди. Бу ногиронлиги бўлган шахслага жуда катта имконият эшигини очиб беради.

2017 йилнинг 1 декабрида эса “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратилди. Мана шу ўтган давр ичида кўплаб ногиронлиги бўлган шахслар имтиёздан фойдаланиб, олий маълумот эгаси бўлмоқда. Биринчилардан, ушбу имтиёздан фойдаланиб талабалик бахтига эришган ёшлар ҳозирда мустақил ҳаётга қадам қўйди.

Лекин уларнинг аксарият қисимини қийнаётган бир муаммо бор. Ўзлари учун қулай шароитга эга жойда ишлаши ва меҳнат қилиши. Албатта, ҳозирда кўплаб хусусий корхоналарга ходимларининг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорларга давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, корхона, завод ва фирмаларга ҳам солиқ имтиёзлари яратилган. Бу имкониялардан баъзи бир тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар фойдалана олмайди.

Шу сабабли Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратиб беришимиз керак. Ҳозирда давлат фуқаролик хизматига кириш танлов асосида ўтказилади. Айни пайтда Argos.uz сайти орқали 14 560 та ташкилот 449 та иш ўрни билан, 398 455 та номзод резюмелари билан танловдан ўтмоқда. Тизимни ишлаши, талабгорларни саралаб олиш шакли жуда ҳам яхши, аммо бу талабларнинг асосий қисимига ногиронлиги бўлган шахслар тўғри келмайди. Фикримча, вазирлик ва идоралар учун ажратилган квоталарга ногиронлиги бўлган шахслар Argos.uz портали орқали алоҳида саралаб олиниши керак.

 

Облоберди ОЛИМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш