Партия сафига ёшлар қабул қилинди
Партия сафига ёшлар қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда партия дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берилди, шунингдек, ютуқларга эришаётган ёшлар ўз тенгдошларига ўзларининг фаолияти тўғрисида гапириб бердилар.

Учрашув давомида давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар, таълим, спорт ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар, ёшларга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифалари тушунтирилди.

Якунда партия сафига қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш