Қурилиш, коммунал соҳа объектлари депутат назоратида
Қурилиш, коммунал соҳа объектлари депутат назоратида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев томонидан Дўстлик туманида иссиқлик таъминоти корхоналари тарифларининг қайта кўриб чиқилиши, уларнинг хусусий шерикликка берилиши ҳамда молиявий соғломлаштирилиши борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан туманда 25 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими кўмир ёқилғисига ўтказилганлиги маълум бўлди.

Дўстлик туман Чинобод МФЙ ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил этилиб, Ҳар бири 20 хонадондан иборат 2 та 5 қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бундан ташқари, худди шундай яна 9 та 5 қаватли уйларнинг қурилиш ишлари давом этмоқда. Депутат иштирокида туманда танлов асосида ҳудудлардаги қурилишларда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, хусусан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилди.

Ўрганишлар сўнггида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш