Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти кенгаши Ёшлар ишлар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда “Депутат ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Унда вилоят ва маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар, шаҳар, туманлар кенгашлари раислари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда янги инновацион ғоя ва ташаббусларга асосланган лойиҳаларни амалга ошириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий, сиёсий имкониятларини янада кенгайтириш мақсад қилинган. Шунингдек, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиб, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш ҳам назарда тутилган эди.
Тадбирда мазкур масалалар муҳокама қилиниб, партия ғоялари тушунтирилди. Бунга қизиқиш билдирган бир гуруҳ йигит-қиз партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.
Шу билан бирга, очиқ мулоқотлар давомида депутатлар ёшларнинг саволларига жавоб берди. Ким қайси соҳани танлашидан қатъий назар, ўша ишни чин дилдан севиб қилиш кераклиги таъкидланди. Илм излаш, олинган билим ва кўникмаларни ҳаётга татбиқ этиш лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди ва кўплаб ташаббуслар илгари сурилди.