Фаол хотин-қизлар шарафланди
Фаол хотин-қизлар шарафланди

 

Аёли зукко, билимли, фаросатли, тадбирли бўлган жамиятда ўсиш, ривожланиш бўлмоғи муқаррар. Шу боис ҳам юртимизда аёл шаънини улуғлаш, қадрини кўтаришга муҳим масала сифатида қаралади. Қайси бир жабҳани олиб кўрмайлик аёл ҳиссаси, меҳнати мужассам.

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши аъзоларининг 60 фоиздан кўпини хотин-қизлар ташкил этади. Электорат манфаатларини ҳимоялаш, саломатлиги учун ғамхўрлик қилиш борасида партия кенгаши томонидан тинимсиз саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Партиянинг вилоят кенгашида бўлиб ўтган давра суҳбатида фаол, ташаббускор партия аъзолари, фаол депутатлар ва бошланғич партия ташкилоти раислари иштирок этди. ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Р. Казимова сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган айём, 8 Март – халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклади.

– Бугунги байрам муносабати билан ташкиллаштирилган муносиб рағбат барчамизни руҳлантириб юборди. Маҳалламиз Халқ демократик партияси билан ҳамиша бирга, – дейди фаол партия аъзоси, 30-МФЙ раиси Лола Мирзабоева.

Учрашувда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлардаги намунали иштироки, фидокорона меҳнати, давлат ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ибратли фазилатлари ва жамоатчилик ўртасидаги обрў-эътибори учун бир гуруҳ партия фаоллари совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш