Байрам арафасида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар партияга қабул қилиниб, байрам совғалари улашилди.

Тадбирда Касби туман партия кенгаши раиси, депутат С. Ҳамроев сўзга чиқиб, янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзоларини партияга аъзолик ҳамда байрам билан табриклади.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш