Сайловчиларнинг муаммолари ўрганилди
Сайловчиларнинг муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиариқ туман кенгаши ва Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Азизбек Жаббаров томонидан тумандаги «Қўриқтом» маҳалласидаги 5-сонли мактабда «Аҳоли билан мулоқот муаммоларнинг самарали ечими» мавзусида сайловчилар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. Фуқаролар томонидан ижтимоий соҳага оид бази масалалар билдирилди.

Жумладан, «Қўриқтом» маҳалласи «Машъал» кўчасига ичимлик суви ўтказилмаганлиги сабабли аҳоли қийналаётганлиги, «Уллиёп» кўчасида электр симларини яхшилаш учун янги трансформатор ўрнатиш лозимлиги ҳақида мурожаатлар бўлди. Уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, мазкур масалалар депутат назоратига олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш