Парламентда “Очиқ эшиклар куни”

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси, Тошкент давлат юридик университетлари талабаларидан иборат ёшларга партия фракцияси депутатларининг иш фаолияти яқиндан таништирилди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари иштирокида самимий суҳбат бўлиб ўтди. Учрашув чоғида Парламент фаолияти, қонунларни қабул қилиш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш