Умумхалқ ҳашарларида наманганлик партиядошлар ҳам фаол қатнашмоқда
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ходимлари ҳам «Наврўз» байрами муносабати билан ўтказилаётган «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остидаги умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда.
Теварак-атрофлар янада ободонлаштирилиб, партия кенгаши бинолари, ҳовлилар тартибга келтирилиб, манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари экилди.
Хайрия ҳашарлари давом этмоқда.