Оилаларга саховат кўрсатилди
Оилаларга саховат кўрсатилди

 

Инсонларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Бундай хайрли ишлар, айниқса, турли саналарда янада бўй кўрсатади.

Наврўз байрами муносабати билан Фарғона вилоят Кенгаши депутати Мўминжон Йўлдошев ҳомийлигида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олишга қаратилган тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда. Фарғона туманида ўтказилган йўқловда туман партия кенгаши раҳбари Б.Собирова, «Маърифат тарғиботчилари» жамияти аъзолари ҳамда Республика «Маънавият ва маърифат» маркази тумани бўлими бошлиғи Ф.Омонова ҳам иштирок этди. Оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралди ва совға-саломлар топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш