Таклиф ва тавсиялар берилди
Таклиф ва тавсиялар берилди

 

ЎзХДП Хатирчи туман кенгаши раиси А. Исломов "Ангидон" маҳалласида маҳалла масъуллари ва аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Унда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишда бўш турган томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳудуд иқлим шароитидан келиб чиқиб мавсумий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва ҳудудда "Бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойили асосида намунали кўчаларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудуд драйверидан келиб чиқиб “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад" мезони асосида иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш ҳамда бўш турган томорқалардан унумли фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича қўшимча таклиф ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш