Партия сафида аёллар
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ҳамда Урганч шаҳар кенгаши томонидан депутат Бахтигул Худайберганова иштирокида Урганч шаҳридаги 2-сонли Оилавий поликлиникада учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, жамиятда хотин-қизлар мавқеини оширишга қаратилаётган эътибор ва эътироф ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, партия сафига қўшилган 12 нафар хотин-қизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.