Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Аъзолик гувоҳномалари топширилди

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона туман кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамаджанова иштирокида тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда халқ билан мулоқот қилиш ва шу орқали бугунги кунда уларни қийнаб турган муаммолар ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Тадбир давомида партия сафига кириш истагини билдирган тиббиёт ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш