Ижтимоий-иқтисодий масалалар натижадорлиги депутатлар назоратида
Ижтимоий-иқтисодий масалалар натижадорлиги депутатлар назоратида

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишларида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди. Жумладан давлатимиз раҳбари томонидан мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.

Шунга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ишчи гуруҳлари тузилди. Жиззах шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Тиркашева, М.Ўразалиева ва Ф.Негматовалар томонидан шаҳар ҳудудидаги ташкилот ва корхоналарда ноқонуний кесилган дарахтлар ўрнига жарима сифатида дарахтлар экиб, парвариш қилиш жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлари ўрганилди. Аниқланган муаммолар бартараф этилиши юзасидан чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Шунингдек, бузилишга тушган турар ва нотурар биноларни компенсация тўловларини тўлаб бериш ҳолатидаги муаммолар ҳам ўрганилди. Жиззах шаҳрининг бош режасига асосан Жиззах шаҳар Тошлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган Жиззах сувтаъминоти МЧЖга қарашли ернинг бир қисми жамоат эҳтиёжи учун ўтказилиши муносабати билан ушбу ер майдонидан шаҳарнинг “Шифокорлар” ва “Наримонов” кўчаларини боғловчи 500 метр автомобиль йўл қурилиши белгиланган. Ушбу йўлнинг ер майдони 0.89га ни ташкил этади. Мазкур бузилишга тушган турар ва нотурар биноларни компенсация тўловларини тўлаб беришда мутасадди вазирлик идораларига мурожаат этишга келишиб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш