Устувор вазифалар ва амалий ишлар таҳлили
Устувор вазифалар ва амалий ишлар таҳлили

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Маркази Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Жиззах вилояти кенгашида минтақавий партия ташкилотлари раҳбарлари иштирокида мулоқот ўтказди. Унда депутатлик бирлашмалари, бошланғич ташкилотлар, мафкуравий ҳамда бошқа ташкилий йўналишларидаги ишларни мувофиқлаштириш масалалари ҳақида сўз борди.

Мулоқот давомида жойлардаги мавжуд фаолият атрофлича таҳлил қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Партия ишини янада жонлантиришга оид тавсиялар тингланди.

Шунингдек, келгусидаги устуворликлар ҳамда уларнинг ижроси бўйича таклифлар ўртага ташланди. Таҳлилий ўрганишлар асосида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, олдинда турган вазифалар ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш