Партиямиз фаоли Бобур номли давлат стипендияси совриндори бўлди

 

Ўзбекистон ХДП Нишон тумани кенгашининг фаол ёшларидан бири, Нишон тумани Ширинобод маҳалласида яшовчи Иргашов Хусниддин Нуриддин ўғли 2023-2024 ўқув йилида Бобур номли давлат стипендиясига сазовор бўлиб, муддатдан аввал олий таълимнинг магистратура босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида Х.Иргашов Чирчиқ давлат педагогика университетининг Гуманитар фанлар факультети тарих йўналиши 3-босқичида таҳсил олади.

Партиямиз фаолини давлат мукофоти билан самимий табриклаймиз ва янги ютуқлар тилаймиз.

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш