Аҳоли билан учрашув
27-30 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров сайлов округида бўлиб, сайловчилари билан учрашди.
Аҳоли билан мулоқот «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказиш ҳамда туманда бу борадаги ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш билан бошланди. Масъуллар билан биргаликда «Учқўрғон», «Ободон» маҳаллаларида бўлди.
Учрашувлар маҳалла идораси, сайловчилар хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида давом этди.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда фуқароларнинг сайёр қабул ташкил этилди.