Партиямиз фахрийсига эҳтиром кўрсатилди
Партиямиз фахрийсига эҳтиром кўрсатилди

 

Партия нима, у қандай ғояларни илгари суради, сиёсий партияларни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва у нималарга хизмат қилади? Бугун шу каби саволларга тўлақонли жавоб бера оладиган инсонлар бармоқ билан санарли. Улардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фахрийси, айни пайтда партия Марказий Кенгашининг бош маслаҳатчиси бўлган Михаил Ельшов Леонидовичдир.

Бугун Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов бошчилигида партиядошимизни табриклаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Михаил Ельшовнинг узоқ йиллик самарали меҳнати, ҳар доим ёшларга партия ишини тушунтиришда кўрсатган фаоллиги, садоқати эътироф этилди. Ундаги билим, тажриба ва маҳорат ҳали узоқ йиллар ёшларга ўрнак бўлишда давом этиши таъкидланди.

Ўзбекона одатларга кўра, 75 ёшни қаршилаган кун “қаҳрамон”ига тўн кийдирилди, самимий изҳорлар айтилди.

Маълумот ўрнида, Михаил Ельшов Ўзбекистон Халқ демократик партиясини ташкил этиш бўйича ташаббускор гуруҳ аъзоси бўлиб, 1 ноябр 1991 йилдан буён партия Марказий Кенгаши аппаратида ишлаб келмоқда. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзоси.

 

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш