Нукусда янги бошланғич партия ташкилоти очилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳридаги “Қумбиз аўил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсадларини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда партия дастурий мақсадлари тушунтирилиши билан бирга партия кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида партия сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

“Қумбиз аўил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги партия аъзоларининг таклифи билан “Қумбиз аўил” бошланғич партия ташкилоти очилди. Унинг раиси этиб Нукус давлат педагогика институти “Ўзбек адабиёти” кафедраси доценти Алламбергенова Нодира Гулмирзаевна сайланди.


 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш