Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди
Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати М.Тўйчиева ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари М.Бекназаровалар ҳамкорлигида "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги №17-Умумтаълим мактаби 10-11-синф ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева мавзу юзасидан гапирар экан, биринчи навбатда ўқиш, билим олиш зарурлиги, хаттоки, замонавий билимларни эгаллашнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, ёшларни доимо ўз устида ишлашга чақирди.

Учрашувда таъкидланганидек, китоб ўқиш ёшлар учун стресс, ташвиш ва кундалик ҳаёт талабларидан бироз чекиниш учун ўзининг саҳифаларида жой беради. Китоблар ҳозирги глобаллашув даврида мослашиш, янгилик яратиш, кашфиёт қилиш, ўрганиш каби хислатларнинг ўсиши ривожланиши имкониятларини кенгайтиради.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш