«Медиага қадам» лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашида «Медиага қадам» лойиҳаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳа давомида ёшлар медиа соҳасига кириш, мобилография, видеография, видеомакер, монтаж дастурлар, видео турлари бўйича бошланғич маълумотларга эга бўладилар.

Ёшларнинг замонавий билимларни пухта эгаллаб боришларига кўмаклашиш, уларни партия фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда сиёсий жараёнларга кўпроқ жалб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳа доирасида ўқув курслари ўтказилиб, иштирокчилар йил давомида партия тизимида амалиёт олиб бориши мумкинлиги ҳақида келишиб олинди. Лойиҳанинг навбатдаги сонида монтаж дастурлар билан ишлаш бўйича ёшларга бошланғич билимлар бериш режалаштирилган.

Якунда қатнашчиларга Ўзбекистон ХДП «Ёшлар қаноти» фаолиятига бағишланган ролик тайёрлаш вазифаси топширилади.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш