Таълим маскани кўкаламзорлаштирилди
Таълим маскани кўкаламзорлаштирилди

 

ХДП Қибрай туман кенгаши, туман депутатлари, Ҳайдаробод маҳалласидаги фаол аёллар иштирокида "Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз" мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазъиқларнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ва уларнинг аҳамияти тўғрисида депутатлар томонидан аёлларга тушунчалар берилди. Партия дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган 4 нафар хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида, иштирокчилар томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 14-умумтаълим мактаби ҳудудига ёнғоқ кўчатлари экилди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш