Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши ва Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Беруний тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси масъул ходимлари ва ҳудуд аҳолиси иштирокида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш мақсадида мутахассис шифокорлар томонидан хотин-қизлар, болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрикда касаллиги аниқланганларга даволаниши учун тавсия ва йўлланмалар берилди.