Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д. Имомова Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Паймард” МФЙ ҳудудидаги мелиоратив тик қудуқларнинг бугунги кундаги холатини ўрганди. Мавжуд камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Шунингдек, “Тоза ҳудуд” ДУКнинг маҳалла аҳолисига кўрсатаётган хизмат сифатини ўрганиш асосида маҳалла аҳолиси билан учрашди. Мулоқот чоғида аниқланган масалалар бўйича корхона раҳбари билан суҳбатлашилди.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган С.Қаршиеванинг хонадонига бориб, томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича тушунтириш олиб борган ҳолда ушбу оилага субсидия ажратишни депутат ўз назоратига олди.

Аҳоли мурожаатларини ўрганган ҳолда қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш