Пленумда янги вазифалар белгилаб олинди
Пленумда янги вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман (шаҳар) партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, ёшлар ва “Аёллар қаноти” фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг 2023 йил якунлари, партия гуруҳининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти, вилоят Кенгаши қошидаги “Жамоатчилик қабулхоналари” орқали фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилиш борасида олиб борилган ишлар, вилоят Кенгаши 2023 йил бюджетининг ижроси ва 2024 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилаш тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Н.Холматов ва бош ҳисобчи В.Муратовларнинг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, партия фахрийларидан И.Бердиёров, Ў.Комилова, туман Кенгаши депутатлари Н.Алламуратова, А.Рахмонов, Р.Доуланова, ЎзХДП шаҳар Кенгаши раиси Н.Сиддиқов ҳамда “Нурафшон” МФЙ ёшлар етакчиси Ю.Абдурахмоновлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Пленум сўнггида 5 нафар ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш