Ҳудуддаги учрашувлар самарали бўлмоқда
Ҳудуддаги учрашувлар самарали бўлмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов ва бир гуруҳ депутатлар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Шундай учрашувларнинг бири “Ўзбекистон” МФЙда маҳаллий Кенгаш депутаталари, "маҳалла еттилиги" иштирокида бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг маълумотлар берилди.

Хусусан, Қонунчилик палатасида яқинда қабул қилинган —“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган нормаларнинг аҳамияти тушунтирилди.

Қайд этилганидек, қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб бериляпти.

Бундан ташқари, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Мулоқотлар жараёнида қонундаги нормалар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига депутатлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳақида ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Учрашувлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш