“Ер ости бойликлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси
“Ер ости бойликлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ер ости бойликлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси

Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига нисбатан мулк ҳуқуқи, улардан фойдаланиш ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши ер қаъридан фойдаланишда юзага келадиган ер, сув (бундан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.

2-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

“биринчи келган – биринчи олади” тамойили – талабгорнинг биринчи берилган аризаси тамойили асосида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш;

ваколатли шахс – Фойдали қазилмалар захиралари бўйича халқаро ҳисобот стандартлари қўмитаси (CRIRSCO) эътироф этган профессионал ташкилот аъзоси ҳисобланган кончилик (геология) соҳасининг мутахассиси;

геологик ҳисобот – геологик қидирув ва қўшимча ишлар натижасида олинган фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурсларининг кўпайиши ёки камайиши, шунингдек ер қаъри участкасидаги геологик ҳолатни аниқлаштирувчи бошқа кўрсаткичлар акс эттирилган маълумотлар ва ҳужжатлар мажмуи;

ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш – Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидиришни, улардаги захираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини
ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;

ер қаъри макони – ер қаърининг геологик, геотехник, иқтисодий
ва экологик омиллари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш, илмий ёки бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланиш мумкин бўлган уч ўлчовли макон;

ер қаъридан фойдаланиш объектлари – фойдали қазилмалар, техноген минерал ҳосилалар, ер қаъри макони;

ер қаъридан фойдаланиш субъектлари – ушбу Қонун билан ваколатлари назарда тутилган давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома – унинг эгасини ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг олдиндан келишилган шартларига риоя қилган ҳолда, ер қаъри участкасидан муайян чегараларда унда белгиланган муддат давомида мақсадли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

ер қаъри давлат фондининг кадастри – Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб, ҳар бир ер қаъри объектининг ҳолати ҳақидаги даврий равишда янгиланиб турадиган маълумотлар
ва ҳужжатлар тизими;

қаттиқ фойдали қазилмалар – ер ости конлари ёки ернинг юза қисмида қаттиқ ҳолатда жойлашган табиий минерал ҳосилалар, органик моддалар ва уларнинг аралашмалари, рудали ва норуда фойдали қазилмалар;

кондициялар – ер қаъридаги фойдали қазилмалар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик-геологик ва бошқа шароитлари, минерал хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилган талаблар мажмуи;

кончилик соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – конни ўзлаштириш жараёнида ҳосил бўладиган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг чиқиндилари (фойдали қазилмалар устидаги тоғ жинслари, аралаш тоғ жинслари, кондиция даражасида бўлмаган рудалар);

кон-қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – конни ўзлаштириш жараёнида қазиб олинадиган фойдали қазилмаларни бойитиш (бойитиш қуйқалари ва чиқиндилари), металлургия ва (ёки) кимёвий қайта ишлаш (шлаклар, кеклар, клинкерлар ва бошқа шунга ўхшаш чиқинди турлари) фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар;

минерал хомашё – кавлаб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;

муҳофаза этиладиган геологик объектлар – илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда тарихий, илмий, бадиий қимматга
ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа ер ости бўшлиқлари;

норуда фойдали қазилмалар – таркибида металл бўлмаган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб олинадиган фойдали қазилмалар;

оммавий ҳисобот – салоҳиятли инвесторлар ва уларнинг маслаҳатчиларини хабардор қилиш мақсадида минерал ресурслар ёки рудалар захираларини баҳолаш, уларни қидириш натижалари тўғрисида тайёрланган ҳисобот;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш – ер қаъридан,
шу жумладан сочма олтин участкаларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни носаноат усулда кавлаб олиш;

рудали фойдали қазилмалар – табиий ҳолдаги таркибида минераллар, саноат даражасида қайта ишлаш йўли билан ажратиб олинадиган металлар ва ноёб ер элементлари мавжуд бўлган минерал бирикмалар;

саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари – таркибида эриган ҳолатдаги фойдали қазилмалар бўлган ер ости сувлари ва ер ости туз эритмалари;

тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш – ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

танлов – ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мақсадида энг яхши таклифларни танлашнинг рақобатли танлов шакли;

техноген минерал ҳосилалар – кончилик, кон-қайта ишлаш
ва энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришлар натижасида ҳосил бўлган, таркибида кейинчалик фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар;

углеводород объектлари – нефть, ёнувчи газлар, конденсат, улар билан боғлиқ компонентлар ва табиий битум;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш – фойдали қазилмаларни
ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;

фойдали қазилма кони – ер қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган фойдали қазилмалари
бор участкаси;

фойдали қазилмалар – ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик
ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига эга ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;

фойдали компонент – фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида кавлаб олиш технологик жиҳатдан мумкин
ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;

электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) – харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича веб-порталда ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;

энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – ишлаб чиқарувчи қурилмалар томонидан электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда ёқилғининг ёниши натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ чиқиндилар (кул ва кул шлаклари).

4-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

соҳасидаги асосий тамойиллар

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тамойиллар қуйидагилардан иборат:

ер қаъридан оқилона фойдаланиш;

экологик хавфсизликни таъминлаш;

очиқлик ва ошкоралик;

ер қаъридан фойдаланиш шартларининг барқарорлиги.

5-модда. Фойдали қазилмаларнинг турлари

Фойдали қазилмалар, мазкур Қонунга мувофиқ, уларнинг иқтисодий аҳамияти ва ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш шартларига кўра асосий ва норуда фойдали қазилмаларга бўлинади.

Асосий фойдали қазилмаларга қуйидагилар киради:

суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар (углеводородлар ва улар билан боғлиқ компонентлар, саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари);

рудали фойдали қазилмалар – олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, платина ва платиноидлар, ноёб металлар ва ноёб ер элементлари, темир, марганец, қимматбаҳо тошлар ҳамда кўмир ва ёнувчи сланецлар.

Норуда фойдали қазилмаларга – кимё, цемент, ойна, оловбардош ва чинни буюмлар саноатида фойдаланиш учун яроқли бўлган хомашё, кварцитлар, кварц-дала шпати жинслари, мармар, гранит, сиенитлар, диоритлар, габбро, андезитлар, диабазлар, базальт, вулқон туфлари, шлаклар, шағал, қум-шағал аралашмаси, қум ва қумтош, гил ва гилли жинслар (суглинкалар, алевролитлар, бентонитлар, аргиллитлар), тош тузи, гипс, мергель, оҳактошлар, шу жумладан чиғаноқлар, бўрли жинслар, доломитлар, кремнийли жинслар, табиий бўёқлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (бундан буён матнда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) қарори билан фойдали қазилмаларнинг рўйхатига илгари қўлланилмаган хомашё қўшилиши мумкин.

6-модда. Ер ости бойликларига нисбатан мулк ҳуқуқи

Ер ости бойликлари Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш шарт ва улар давлат муҳофазасидадир.

Давлат ер қаърини ушбу Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар
ва чегараларда фойдаланишга беради.

Ер қаъри участкаларини мулк сифатида сотиб олиш, сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга, гаровга қўйиш ёки бошқача шаклда мусодара қилиш мумкин эмас.

7-модда. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларга

нисбатан мулк ҳуқуқи

Қонунчиликда белгиланган тартибда кавлаб олинган фойдали қазилмалар, агар ушбу Қонун билан бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга (бундан буён матнда ер қаъридан фойдаланувчилар деб юритилади) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

8-модда. Техноген минерал ҳосилаларга

нисбатан мулк ҳуқуқи

Ер қаъри участкалари чегарасида жойлашган техноген минерал ҳосилалар шу участкага тегишли ҳисобланади.

Фойдаланишга берилган ер қаъри участкасидан ташқарида жойлашган кон-бойитиш, кимё, кон-металлургия ёки энергетика соҳаси ишлаб чиқариш фаолияти натижасида юзага келган техноген минерал ҳосилалар мазкур ишлаб чиқариш субъектларига тегишли бўлади.

Бундай техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи ушбу техноген минерал ҳосилалар жойлашган полигоннинг (унинг бир қисми) қонунчиликка мувофиқ ёпилиш вақтига қадар ишлаб чиқарувчилар эгалигида сақланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан фойдаланилаётган ер қаъри участкасида фаолият юритиш натижасида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга нисбатан мулк ҳуқуқи унда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг амал қилиш муддатигача сақланиб қолади.

Техноген минерал ҳосилаларнинг эгалари бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек учинчи шахсларга ажратиб бериш ҳуқуқига эгалар. Ушбу техноген минерал ҳосилаларни улар жойлашган ер қаъри участкаси ёки полигондан чиқармасдан учинчи шахсларга бериб юборишга йўл қўйилмайди, мазкур моддада назарда тутилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг ёки тегишли равишда ишлаб чиқаришга эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳолатлари бундан мустасно.

Фойдаланишда бўлган ер қаъри участкасида жойлашган техноген минерал ҳосилалар учинчи шахсларга берилган тақдирда, уларнинг олиниши ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг амал қилиш даврида амалга оширилиши лозим.

Кончилик ва кон-қайта ишлаш (бойитиш) соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари ушбу Қонунда назарда тутилган чекловлар инобатга олинган ҳолда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ёки ер қаъри маконидан фойдаланишда бўлган
ер қаъри участкалари чегарасида жойлаштирилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилингандан сўнг ёки полигон (унинг бир қисми) ёпилгандан кейин ер қаъри участкасида қолдирилган техноген минерал ҳосилалар ер қаъри таркибига киритилади.

9-модда. Ер қаъри макони

Ер қаърининг табиий ёки сунъий ташкил қилинган бўшлиқлари, шунингдек одамлар ташриф буюриши, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланишга яроқли бўлган бошқа ер қаъри участкалари ер қаъри макони объектлари бўлиши мумкин.

Ер қаъри маконининг чегарасида жойлашган ер қаърининг бошқа объектлари, шу жумладан фойдали қазилмалар ушбу ер қаъри макони участкасининг таркибий қисми сифатида тан олинмайди.

2-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза

қилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

10-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза

қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни ташкил этиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, ер қаърининг бошқа объектларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
чора-тадбирларини белгилаш;

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини назорат қилиш;

табиий, шу жумладан геологик муҳит муҳофаза этилишини назорат қилиш.

11-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза

қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини

амалга оширувчи органлар

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Давлат геология қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза

қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, амалга ошириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш, ер қаърини бошқариш ишларини ташкил этади;

узоқ ва ўрта муддатли минерал хомашё базасини ривожлантириш
ва қайта тўлдириш давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш ҳамда ер қаърини мониторинг қилиш тартибларини белгилайди;

ер қаъри давлат фонди кадастрини юритиш тартибини белгилайди;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси деб юритилади) тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда ва минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидаларини белгилайди;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлайди;

фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркибини тасдиқлайди;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида янги конларни очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пулли мукофотлар миқдорларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

13-модда. Давлат геология қўмитасининг ер қаъридан

фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

соҳасидаги ваколатлари

Давлат геология қўмитаси:

ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

ер қаъри давлат фондини ҳисобга олади ва тасарруф этади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

ўз ваколатлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ва услубий қўлланмаларни тасдиқлайди;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш қонунчилик талабларига риоя қилиш, минерал хомашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг оқилона усулларини қўллаш, фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олишни таъминлаш қисми бўйича ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг
лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;

фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ишини ташкил этади;

фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартибини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузган ҳолда амалга оширилаётган ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чораларни кўради;

ер қаъри участкалари ҳақидаги маълумотлардан иборат электрон харитани маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан мувофиқлаштириш учун тайёрлайди;

Давлат геология қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Давлат геология қўмитасининг ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати доирасидаги ваколатлари Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг нефть-газ соҳасини тартибга солувчи ва углеводород ресурслари балансини шакллантириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

ёқилғи-энергетика саноатида Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилги-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади
ва амалга оширади;

кўмир қазиб олиш, узатиш, таъминлаш ва истеъмол қилишни, шунингдек нефть-газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

углеводород хомашёси учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда қатнашади ва келишиб беради;

углеводородлар хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини келишади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат экология қўмитаси деб юритилади):

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг экологик талабларини бузган ҳолда бажарилаётган ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўради.

Давлат экология қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

16-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (бундан буён матнда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади):

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат назоратини амалга оширади;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича келишиб беради;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг саноат хавфсизлиги талабларини бузган ҳолда бажарилаётган ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўради.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

 ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш

 соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда
ер участкаларини қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини (сотиб олинишини) таъминлайди;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши
ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;

ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкаларини Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб беради;

фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудларда қурилиш учун
ер участкаларини ажратиш масаласи Давлат геология қўмитаси билан келишилишини таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

18-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:

Давлат экология қўмитаси – ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни экологик назорат қилиш бўйича;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси – ер қаъридан фойдаланиш соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик
ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси – геологик жиҳатдан ўрганишда, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда, хомашёни қайта ишлашда ва кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шунингдек ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича минимал талабларнинг бажарилиши бўйича.

3-боб. Ер қаърининг давлат фонди

19-модда. Ер қаърининг давлат фонди таркиби

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди чегарасидаги фойдаланилаётган
ва фойдаланилмаётган ер қаъри участкалари ер қаърининг давлат фондини ташкил этади.

Ер қаърининг фойдаланилаётган участкалари ҳисобга олинган
ва ушбу Қонун билан кўзда тутилган мақсадидан қатъий назар фойдаланишга берилган истиқболли майдонлар, фойдали қазилмалар конлари, техноген минерал ҳосилалар ва ер қаъри маконларини ўз ичига олади.

Ер қаърининг фойдаланилмаётган участкалари ушбу Қонунда белгиланган тартибда ҳисобга олинган ва фойдаланишга берилмаган истиқболли майдонлар, фойдали қазилмалар конлари, техноген минерал ҳосилалар ва ер қаъри маконларини ўз ичига олади.

20-модда. Ер қаърининг давлат фонди ҳолатини ҳисобга олиш

Ер қаъри давлат фондининг ҳолати Давлат геология қўмитаси томонидан қуйидагилар орқали ҳисобга олинади:

ер қаъри давлат фондининг кадастрини юритиш;

ер қаърининг давлат мониторингини юритиш;

геологик маълумотни йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ер қаъри ва унинг объектлари ҳақидаги геологик, гидрогеологик, геофизик, геокимёвий ва бошқа маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона тизим бўйича қабул қилинади, қайта ишланади, сақланади ва фойдаланилади.

Ер қаъри ва унинг объектлари ҳақидаги маълумотлар ер қаъри давлат фондининг кадастри, ер қаърининг давлат мониторинги, фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси, хариталаш материаллари,
ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ҳисоби ва давлат статистика ҳисоботларида қайд этилади. Материаллар бир-бирига тўғри келиши ҳамда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ягона ахборот тизимининг асосини ташкил этиши керак.

21-модда. Ер қаъри давлат фондининг кадастри

Ер қаъри давлат фондининг кадастри Давлат геология қўмитаси томонидан юритилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

фойдали қазилмаларнинг белгилари ва конлари кадастрини;

техноген минерал ҳосилалар кадастрини;

ер қаъри макони кадастрини.

Фойдали қазилмалар белгилари ва конларининг кадастри ҳар бир фойдали қазилмалар белгилари и конлари ёки ер қаъри участкаси бўйича фойдали қазилмалар (бирга учрайдиганлари билан) миқдори ва сифати, фойдали қазилмалар таркибида бўлган компонентлар, фойдали қазилма конлари ёки ер қаъри участкаларини ўзлаштиришнинг кон-техник, гидрогеологик, технологик, экологик ва бошқа шартлари, фойдали қазилмалар конларини геологик-иқтисодий баҳолаш, фойдали қазилма конларининг бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Техноген минерал ҳосилалар кадастри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ҳамда ер қаърининг ишлаб бўлинган макони ёки ер юзасида (карьерларда, ер ости бўшлиқларида, тоғ жинслари уюмида ва чиқинди сақлаш жойларида ва бошқа жойларда) жойлашган минерал хомашёнинг ҳар бир йирик тўпланиши бўйича тузилади.

Техноген минерал ҳосилалар кадастри техноген минерал ҳосилаларнинг макондаги жойлашган ўрни, эгаллаган ҳажми (майдони), уларнинг таркибидаги фойдали компонентлар миқдори, сифати
ва тақсимланиш (концентрация) хусусияти, олинган маълумотларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражаси, фойдаланишнинг кон-техник, гидрогеологик, экологик, иқтисодий ва бошқа шартлари, геологик-иқтисодий баҳолаш, бошқа тавсифлари ҳамда параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ер қаъри макони кадастри ер қаъри маконининг ҳисобга олинадиган ҳар бир бирлиги, уларнинг координаталари, ҳажми ва шакли, ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа объектлар ҳамда моддаларни жойлаштириш, технологик ва бошқа жараёнларни амалга ошириш имкониятлари, вақт ўзгариши билан дастлабки шакл ва ҳажмни сақлаш қобилиятлари, фойдаланишнинг экологик, геологик, кон-техник, гидрогеологик ва бошқа шартлари, геологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастри геологик жиҳатдан ўрганиш ва ер қаърининг мониторинги натижалари ҳақидаги маълумотлар, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан мазкур Қонунга мувофиқ тақдим этиладиган ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар асосида шакллантирилади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастрини юритиш билан боғлиқ ишлар ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.

22-модда. Геологик материалларнинг давлат экспертизаси

ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш

Фойдали қазилма конлари саноатда ўзлаштириш учун, агар мазкур Қонунда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, фақатгина уларнинг захиралари тасдиқлангандан сўнг берилиши мумкин.

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш,
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловни, фойдаланишга берилаётган
ер қаъри участкаларининг чегараларини аниқлаш мақсадида тегишли геологик материаллар давлат экспертизасидан ўтказилади, унинг ижобий хулосаси асосида, аниқланган конлар фойдали қазилмаларининг захиралари тасдиқланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишга бериладиган ер қаъри маконлари бўйича материаллар ҳам давлат экспертизасидан ўтказилади.

Фойдали қазилмалар захиралари фойдали қазилмалар конининг саноат аҳамиятини белгиловчи қидирув кондициялари асосида конни геологик жиҳатдан ўрганишнинг барча босқичида тасдиқланиши мумкин.

Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Аниқланган фойдали қазилмалар захираларининг саноат аҳамияти ҳақидаги қарор уларни давлат балансига қўйиш учун асос бўлади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг аниқланган конлари геологик материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида фойдали қазилмалар захиралари бўйича ҳудудий комиссияларини ташкил этади.

Геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш
ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган геологик материаллар ва ушбу экспертизани ўтказиш учун тўлов миқдори фойдали қазилмаларнинг тури ва ер қаъри участкаси геологик тузилишининг мураккаблиги ҳисобга олинган ҳолда, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш учун тўлов Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига тушади.

Геология-қидирув ишлари натижалари, минерал ресурслар
ва фойдали қазилма захиралари ҳақида оммавий ҳисоботлар тайёрлаган ваколатли шахслар, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг талабларига мувофиқ геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун ҳам ҳисобот тайёрлашлари шарт.

Давлат геология қўмитаси халқаро стандартларга мувофиқ тан олинган бошқа ваколатли шахсни жалб этган ҳолда геологик материаллар экспертизасини ўтказишга ҳақли.

23-модда. Фойдали қазилмалар конларини очганлик учун мукофотлаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саноат қийматига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг аввал маълум бўлмаган конини қидирган ва очган, шунингдек аввал маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини маълум даражада оширган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшимча фойдали компонентларни аниқлаган шахслар пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга.

Фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшимча фойдали компонентлар аниқланиши муносабати билан саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг янги кони очилганлиги ёки аввал маълум бўлган конни тубдан қайта баҳоланганлиги ҳақидаги қарор Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тегишли захираларни тасдиқлаш орқали қабул қилинади.

Пул мукофотининг миқдори очилган (қайта баҳоланган) кон геологик тузилишининг мураккаблиги ҳамда аниқланган фойдали қазилмалар миқдори ва тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Пул мукофоти фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли фойдали қазилма конлари (кон участкаси) захиралари тасдиқлангандан сўнг тўланади.

Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти Давлат геология қўмитаси томонидан махсус тузилган комиссия қарори асосида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Рухсатнома асосида геология-қидирув ишлари доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан ўзаро келишувга асосан тўланади.

Бир гуруҳ шахслар фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишда ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолашда иштирок этган тақдирда, пул мукофоти ташкилот (ташкилотчи) томонидан иштирокчи шахсларнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ ушбу шахслар ҳар бирининг конларни (конлар участкаларини) очиш ёки тубдан қайта баҳолашдаги шахсий ҳиссаси даражасидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти тўланмайди.

24-модда. Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олиш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили фойдали қазилмалар давлат баланси тузилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилмалар захирасининг миқдори, сифати ва ўрганилганлик даражаси, уларнинг жойлашуви, саноат жиҳатидан ўзлаштириш даражаси, кавлаб олиш, йўқотишлар, фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олиши шарт.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси қуйидаги маълумотлар асосида тузилади:

маълум конлар ва техноген минерал ҳосилалар бўйича фойдали қазилмаларнинг захиралари тасдиқланган (қайта тасдиқланган) ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари;

конларни ўзлаштиришда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда фойдали қазилмаларни ажратиб олиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмалар захираларини давлат балансида ҳисобга олиш учун Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган қуйидаги материалларни тақдим этади:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларнинг натижалари ҳақидаги ҳисобот;

кон паспорти;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш) ҳақидаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг баённомаси.

Ваколатли шахс томонидан халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва уларнинг ҳаракатини ҳисоби алоҳида юритилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан ер қаъридан фойдаланувчиларнинг даврий ҳисоботлари асосида ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тақдим этилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш билан боғлиқ ишлар ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.

25-модда. Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги ундаги ўзгаришларни
ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш, салбий жараёнлардан огоҳлантириш
ва оқибатларини бартараф қилиш учун ер қаъри ҳолатини кузатишлар тизимидан иборат.

Ер қаъри ҳолатининг мониторинги атроф муҳитнинг давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги қуйидагилар бўйича юритилади:

хавфли экзоген геологик жараёнлар;

эндоген геологик жараёнлар;

фойдали қазилмалар конлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри маконлари.

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги республика, ҳудудий (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чегараланган ҳудуд)
ва маҳаллий (табиий техноген ва ландшафт-экологик комплекслар билан белгиланган ҳудуд) даражасида амалга оширилади.

Ер қаъри ҳолатининг республика ва ҳудудий даражадаги мониторинги:

Давлат геология қўмитаси томонидан – экзоген геологик жараёнлар
ва фойдали қазилма конлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан – эндоген геологик жараёнлар бўйича;

Давлат экология қўмитаси томонидан – фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ер қаъри маконлари бўйича юритилади.

Ер қаърининг республика ва ҳудудий мониторингини амалга ошириш методикаси ва даврийлиги тегишлилиги бўйича юқорида санаб ўтилган ваколатли идоралар ва ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

Ер қаъри ҳолатининг маҳаллий даражадаги мониторинги ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаърининг фойдаланилаётган участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ, тақдим этилган чегаралар доирасида геологик муҳитни кузатиш асосида амалга оширилади.

Ер қаъри ҳолатининг мониторинги натижалари ер қаъри давлат фондининг ҳолатини ҳисобга олиш учун киритилади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган ваколатли идоралар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри ҳолатининг мониторинги давомида олинган маълумот ҳар йили камида бир марта Давлат экология қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади. Бунда геологик муҳит ҳолати ўзгаришларида ўта хавфли ва йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошиб кетган жараёнлар аниқланган ҳолда, маълумот мазкур давлат идоралари ва органларига зудлик билан тақдим этилади.

Ер қаъри ҳолатининг республика ва ҳудудий даражадаги мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, маҳаллий даражада эса – ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

26-модда. Геологик маълумот

Ер қаъри, унинг участкалари, конлари ва фойдали қазилмалар белгиларининг моддий таркиби, геологик тузилиши ва тарихи, геологик, геокимёвий, геофизик, гидрогеологик, геоморфологик ва тектоник хусусиятлари ҳақида ҳар қандай маълумот ташувчида қайд этилган
ва бундай маълумотларни идентификациялаш имконини берадиган реквизитларга эга бўлган маълумотлар геологик маълумот ҳисобланади.

Геологик маълумотнинг ташувчилари табиий (фойдали қазилмалар, карбонат андгидрид газлари, меркаптанлар, сув, тоғ жинслари
ва минераллар намуналари, кернлар, тош материалларининг намуна
ва коллекциялари, шлиф, аншлифлар, минерал эритма ва кукунлар)
ва сунъий (дала кузатувлари, намуналар олиш, намуналар таҳлиллари, геофизик кузатувларни рўйхатга олиш журналлари, геологик ҳисоботлар, бирламчи дала маълумотларининг қоғоз ва электрон ташувчилари) ташувчиларга бўлинади.

Агар геологик маълумот бюджет маблағлари ҳисобидан олинган
ёки ушбу Қонунга мувофиқ давлат мулкига топширилган бўлса, давлат мулки ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан олинган геологик маълумот хусусий мулк ҳисобланади. Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда Давлат геология қўмитасига тақдим этиладиган геологик ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлардаги хусусий геологик маълумот давлатга муддатсиз эгалик қилиш ва фойдаланишга берилади.

Давлат мулкида, эгалигида ва фойдаланишида бўлган геологик маълумот Давлат геология қўмитаси томонидан ҳисобга олинади, сақланади, тизимлаштирилади, умумлаштирилади ва тақдим этилади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар олинган геологик маълумотни Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши
ва сақланишини таъминлайдилар, шунингдек Давлат геология қўмитаси вакилларига тадқиқотлар ўтказиш ёки текшириш учун имконият яратадилар.

Ер қаъридан фойдаланувчилар бир ойдан кеч бўлмаган муддатда:

ер қаъридан фойдаланиш даврида – геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини бошқа шахсларга бериш ёки йўқ қилиш;

ер қаъридан фойдаланишни тўхтатилишидан олдин – ўзида мавжуд геологик маълумотнинг табиий ва сунъий ташувчиларини тасарруф этиш ҳақида Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилишга мажбур. Давлат геология қўмитаси ер қаъридан фойдаланувчидан тегишли геологик маълумотни қўмитага мулк сифатида бепул беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш Давлат геология қўмитасининг рухсати билан фақат текшириш
ва таҳлил қилиш мақсадларида амалга оширилади. Давлат геология қўмитаси қуйидаги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга:

рухсатнома бериш сўралган ариза ушбу модда талабларига мос келмаса;

олиб чиқиладиган намуналар ҳажми тахмин қилинган текширув хусусиятига мос келмаса.

Геологик маълумотнинг сунъий ташувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳақидаги қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу моддада назарда тутилган чекловлар ер қаъри маконларидан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланилмайди.

27-модда. Бирламчи геологик маълумотлар реестри

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган геологик маълумотларнинг ягона ҳисобини юритиш ва сақлаш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри ҳақида бирламчи геологик маълумотлар реестри юритилади.

Реестр ер қаъри давлат фондининг бошқа тизимлари билан ўзаро боғланадиган ва ер қаъри ҳақидаги бирламчи геологик маълумотни тўплаш, ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш йўли билан ташкил этиладиган махсус ахборот қидирув тизимини ифода этади.

Реестр ер қаъри ҳақидаги маълумотга эга бўлган шахслар томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида юритилади. Ер қаъри ҳақида бирламчи геологик маълумотлар реестрида табиий ва сунъий ташувчилардаги геологик маълумотлар ҳисобга олинади.

Бирламчи геологик маълумотнинг табиий ташувчилари Давлат геология қўмитаси томонидан ҳудудларда очиладиган ихтисослаштирилган давлат сақлов жойларида сақланади.

Реестрга киритиладиган бирламчи геологик маълумотнинг таркиби, уни автоматлаштириш, ёзувларни киритиш формати, сақлаш ва ундан фойдаланиш, шунингдек геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини – тоғ жинслари намуналари, керн, қатламли суюқликлар ва бошқа материал ташувчиларни ихтисослаштирилган давлат сақлов жойларига тақдим этиш, уларни қайта ишлаш, тавсифлаш ва сақлаш Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланадиган талаблар бўйича амалга оширилади.

28-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги маълумотдан фойдаланиш учун рухсат бериш

Давлат геология қўмитаси ушбу Қонунга мувофиқ ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун тақдим этилган ҳуқуқлар бўйича қуйидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлайди:

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатнома тўғрисидаги маълумот;

тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан сарфланган харажатларнинг йиллар бўйича умумий суммаси тўғрисидаги маълумот;

ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишни таъминлаш ҳақида таъминот тури, таъминот суммаси, унинг амал қилиш муддати ва таъминотни берган ташкилот номини ўз ичига олган маълумот;

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисида маълумот;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш бўйича ишларни ўтказиш учун аввалги ҳисобот даврида харид қилинган товар, иш ва хизматлардаги маҳаллий улуш тўғрисида маълумот, агар товар, иш ва хизматлардаги маҳаллий улуши ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг тегишли шартларида назарда тутилган бўлса;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун йиллар бўйича амалга оширилган харажатларнинг умумий суммаси тўғрисида маълумот, агар кўрсатилган харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи мажбуриятлари ҳисобланса.

Давлат органлари томонидан ушбу Қонунга мувофиқ олинган геологик ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлардаги геологик маълумотлар ер қаъридан фойдаланувчининг тижорат сири ҳисобланади ва мазкур органлар маълумот махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришлари шарт.

Давлат геология қўмитаси қуйидаги ҳолларда муайян геологик маълумотларни эълон қилиш ёки улардан очиқ фойдаланиш имконини бериш йўли билан ушбу маълумотни очади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун ушбу Қонун билан белгиланган мутлақ ҳуқуқининг муддати тугаганда;

агар маълумотлар минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган бўлса;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлгандан сўнг;

ер қаъридан фойдаланувчининг ёзма розилиги билан;

бошқа давлат органлари уларнинг талабларига асосан олинаётган маълумот махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш шарти билан.

Кўрсатилган маълумотларни бошқа усуллар билан очиқлаш тақиқланади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ маҳаллий таъминот улуши, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни режалаштириш ва амалга ошириш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳажми ҳақидаги маълумотлар махфий ҳисобланмайди.

4-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи

29-модда. Ер қаъри участкаси ҳудуди

Ер қаърининг муайян макон чегаралари бўлган ва мазкур Қонунга мувофиқ фойдаланишга бериладиган ер қаърининг геометрлаштирилган қисми ер қаъри участкаси деб эътироф этилади.

Ер қаъри участкасининг макон чегаралари ер юзасида (ер қаъри участкасининг ҳудуди) ёпиқ контурларни (чегараларни) шакллантирадиган географик координаталари бўлган нуқталар ҳамда устки ва пастки макон чегараларини шакллантирадиган чуқурлик ўртасидаги тўғри чизиқлардан чиқадиган шартли текисликлардан иборат.

Ер қаъри участкасининг устки макон чегараси унумдор тупроқ қатламидан пастда, тупроқ қатлами мавжуд бўлмаганда эса ер юзасидан
ва (ёки) сув ҳавзалари, сув оқимлари тубидан пастда жойлашади. Ер қаъри участкасининг пастки макон чегараси геологик жиҳатдан ўрганиш
ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача боради.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда, ер қаъри участкасининг устки ва (ёки) пастки макон чегаралари бошқа чуқурликларда
ҳам жойлашиши мумкин.

Ушбу Қонун мақсадлари учун ер қаъри участкаси макон чегаралари параметрларининг ўлчовлари халқаро географик координаталар (жумладан WGS-84) тизимида, чуқурликлар абсолют белгиларда келтирилади.

30-модда. Ер қаъридан фойдаланувчига ер участкаларини ажратиш ва ижарага бериш

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда
ер участкалари қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади).

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан компенсация тўловлари миқдори ва шартлари келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун
ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Давлат геология қўмитаси ёки Давлат экология қўмитаси белгиланган компенсация миқдорини ва уни тўлаш талабини ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ер қаъридан фойдаланиш шартларида акс эттиради ҳамда аукцион (танлов ёки “биринчи келган биринчи олади” тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш) учун тайёрланадиган ҳужжатлар таркибига киритади.

Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тегишли ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганидан кейингина амалга оширилади.

Рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер қаъри участкасини тақдим этиш учун асос ҳисобланади.
Бунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда Давлат геология қўмитаси ёки Давлат экология қўмитаси ва ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган ҳолатларда
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун
ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади).

Ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси
ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан ер солиғининг субъекти ҳисобланади.
Ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда ижара тўлови ундирилмайди.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари учун қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланиши мумкин.

31-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолияти натижаларидан, шу жумладан ер қаъри тўғрисида олинган геологик ва бошқа маълумотлардан, шунингдек кавлаб олинган фойдали қазилмалар ёки уларнинг рухсатнома шартларига кўра тасарруфларида бўладиган улушидан фойдаланиш;

агар рухсатномада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш технологияси юзасидан қарор қабул қилиш;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларига, конларни ўзлаштириш ва жиҳозлаш лойиҳаларига белгиланган тартибда ўзгартишлар киритиш;

фойдали қазилма конларини ўзлаштириш жараёнида эксплуатацион кондицияларини қўллаш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномага мувофиқ берилган ер қаъри участкаси доирасида қўшимча рухсатномаларсиз геологик жиҳатдан ўрганилишини ўтказиш;

ажратилган ер участкалари доирасида ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, шунингдек умумий фойдаланишдаги объектлар ва коммуникациялардан шартнома асосида фойдаланиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг айрим турларини ёки комплексини бажарувчиларни шартнома асосида жалб этиш;

минерал хомашёга ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган конъюнктура ўзгарганлиги муносабати билан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек рухсатнома берилгандан анча фарқ қилувчи ҳолатлар юзага келганда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Давлат геология қўмитасига илтимоснома билан мурожаат этиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

32-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар:

ер қаъри участкаси қайси мақсадда берилган бўлса, ундан шу мақсадда фойдаланиши;

рухсатномада белгиланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини бажариши;

ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш технологияси бўйича нормалар
ва қоидаларга риоя этиши;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларидаги, шунингдек фойдали қазилма конларини ўзлаштириш
ва жиҳозлаш лойиҳаларидаги талабларга риоя этиши;

фойдали қазилма конларини ўзлаштириш, ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларни юритиши ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаши;

ажратиб олинадиган ва ер қаърида қолдириладиган асосий ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари, шунингдек минерал хомашёни
ва техноген минерал ҳосилаларни қайта ишлаш маҳсулотлари миқдори
ва сифати ҳисобини юритиши;

кавлаб олинаётганда қўшилиб чиқадиган, лекин вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентларни сақлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлашда йўқотишлар нормативларига риоя этилишини таъминлаши;

конларнинг фойдали қазилмаларга бой ва осон кавлаб олинадиган участкаларини танлаб ўзлаштирилишига йўл қўймаслиги;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақида, шунингдек ер қаъри фондининг давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз вақтида Давлат геология қўмитасига тақдим этиши;

кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат геология қўмитасига ва қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлат органларига тақдим этиши;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги ишчи ва ходимлар ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг бехатар олиб борилиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўрилиши, фалокатларни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқилишини таъминлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиши;

тўкинди уюмларининг ёнбағирларини ва очиқ конларнинг
ён чеккаларини режалаш ёки поғоналаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлаши;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкалари ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш бўйича тадбирларни амалга ошириши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

33-модда. Ер қаъридан фойдаланиш турлари

Ер қаъридан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда (шу жумладан нефть, газ, газ конденсати, саноатда аҳамиятга эга ер ости сувлари, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун) фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш.

Ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури олинган ҳуқуқ асосида ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

34-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун рухсатнома

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома шаклида расмийлаштирилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун – Давлат экология қўмитаси, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун – Давлат геология қўмитаси (бундан буён матнда Ваколатли орган деб юритилади) томонидан берилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) унинг эгасини ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг олдиндан келишилган шартларига риоя қилган ҳолда, ер қаъри участкасидан муайян чегараларда унда белгиланган муддат давомида мақсадли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Рухсатнома фақат битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун берилади. Бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланишнинг бир нечта тури учун рухсатномалар берилишига йўл қўйилади.

Бир шахсга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун чекланмаган миқдордаги рухсатнома берилиши мумкин, ушбу Қонун билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Битта ер қаъри участкасидан бир неча шахслар томонидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилишига йўл қўйилмайди, ушбу Қонуннинг 69-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрини юритади.

Рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган бланкаларнинг белгиланган шаклини, шунингдек рухсатноманинг ажралмас қисми бўлган ва ер қаъридан фойдаланишнинг асосий шартларини белгилайдиган матнли, чизма ҳамда бошқа иловаларни ўз ичига олган шаклда расмийлаштирилади. Бунда рухсатномалар Ваколатли орган томонидан электрон тарзда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилади.

Рухсатномага Ваколатли орган томонидан тасдиқланган ер қаъри участкасининг контури (чегаралари) унинг макон чегаралари билан биргаликда илова қилиниши шарт.

35-модда. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари

Ер қаъри фойдаланиш учун қуйидаги муддатларга берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун – беш йилгача бўлган муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун – уч йил муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ер қаъри маконларидан фойдаланиш – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

нодир тош хомашё намуналарини, полеантологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун – икки йил муддатга.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узлуксиз бўлади ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланиш муддати ушбу Қонун билан белгиланган тартибда ер қаъридан фойдаланувчининг Ваколатли органга тақдим этган аризасига биноан қуйидаги шартларда узайтирилиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича ариза белгиланган муддатда келиб тушса;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тўловлар
ўз вақтида амалга оширилса;

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг келишилган шартлари бажарилса;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни якунлаш зарурияти бўлса.

Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ер қаъридан фойдаланувчига ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш ҳақида хабар беради.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтиришни рад этиш асосли бўлиши керак. Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтиришни мазкур моддада назарда тутилмаган шартлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ишлаб чиқаришни консервация қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш чораларини амалга оширишга киришади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

36-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ер қаъридан фойдаланувчи ва Ваколатли орган томонидан тасдиқланади ҳамда рухсатномага илова қилинади.

Углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳудуди ва объектлари ҳақидаги маълумотлар;

кавлаб олиш учун тақдим этиладиган фойдали қазилмалар захиралари ҳақидаги маълумотлар;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш;

ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Қонундан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

углеводород хом ашёсини қидириш ва/ёки қазиб олиш юзасидан, улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш участкалари бўйича – ички бозорга 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорини йўналтириш, қазиб олиш участкалари бўйича – ички бозорга тўлиқ йўналтириш мажбуриятлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига тақдим этиш муддати;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар
ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуш миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник
ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклайдиган, тўхтатиб турадиган ёки муддатидан олдин бекор қиладиган шартлар.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсади, фойдали қазилмаларнинг турлари, ишларни амалга оширишнинг географик-иқтисодий шартлари, тасдиқланган фойдали қазилмалар захираларининг сифати ва миқдори, кон-геологик, гидрогеологик, кон-техник ва бошқа шартларга кўра ер қаъри участкасидан фойдаланиш рухсатномаларида қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.

37-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини

қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш

Ваколатли орган ушбу Қонун билан белгиланган тартиб
ва ҳолатларда, шунингдек ишларни хавфсиз амалга ошириш, ер қаърини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш бўйича нормалар ва қоидаларга қонунчилик билан ўзгартишлар киритилган ҳолатларда,
ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўзгартишлар киритиши мумкин.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари рухсатнома берилган вақтдаги ҳолатлардан тубдан фарқ қиладиган ҳолатлар юзага келганда ҳам
ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаати асосида қайта кўриб чиқилиши
ва ўзгартирилиши мумкин.

Рухсатнома эгаси ер қаъридан фойдаланиш ишларини вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. Тўхтатиб туриш вақти рухсатноманинг амал қилишнинг умумий муддатига киритилади.

Ишларнинг тўхтатиб турилиши ер қаъридан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини тўхтатиб туриш учун асос бўла олмайди, кончилик соҳаси ишлаб чиқариши белгиланган тартибда консервация қилинадиган ҳолатлар бундан мустасно.

Рухсатнома бериш вақтида фойдали қазилмаларнинг номаълум янги турлари ёки уларга қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар мавжудлиги, шунингдек ишлов берилаётган конда фойдали қазилмаларнинг янги хусусиятлари ёки сифати тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда,
ер қаъридан фойдаланувчи бу ҳақда Давлат геология қўмитасини хабардор қилиши ҳамда геологик материалларни давлат геологик экспертизасидан ўтказиш учун юбориши керак.

Фойдали қазилмалар захиралари қайта тасдиқланган ҳолатларда, Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўзгартириш киритади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини бир томонлама ўзгартишга йўл қўйилмайди.

38-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун

рухсатномалар бериш

Рухсатномалар Ваколатли орган томонидан ушбу Қонуннинг
33-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланишнинг турлари бўйича берилади. Фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати
ва улар тўғрисидаги маълумотлар Ваколатли орган расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномалар “биринчи келган биринчи олади” тамойилига биноан аризаларни кўриб чиқиш, танлов ёки аукцион ўтказиш орқали ушбу Қонун билан белгиланган тартибда берилади.

“Биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича рухсатномалар манфаатдор шахснинг аризасига кўра берилади. Рухсатнома бериш учун ариза шакли Ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Рухсатнома бериш ёки рад этиш аризани ушбу Қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиш йўли билан аниқланади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. Тўланган тўлов қайтарилмайди.

Фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйиладиган ер қаъри участкалари рўйхати Ваколатли орган томонидан аниқланади.

Аукцион орқали бериладиган углеводород хом ашёси мавжуд бўлган
ер қаъри участкалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлиги билан келишилади.

Рухсатнома бериш учун аукционлар ташқи аралашувга йўл қўйилмайдиган электрон платформада савдо ўтказиш йўли билан ғолибни аниқлаш орқали амалга оширилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари Ваколатли орган ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тенг улушларда бўлинади.

Ваколатли органга аукционга қўйилмаган ер қаъри участкасига рухсатнома олиш учун талабгордан ариза келиб тушганда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу модда билан белгиланган тартибда аукционга қўйилади.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва рухсатномалар бериш муддати ўттиз кундан ошмаслиги керак.

Рухсатнома қуйидаги ҳолатларда қайта расмийлаштирилиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланувчининг номи ўзгарганда ёки у қайта ташкил этилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкасининг чегараси ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.

Рухсатнома унинг эгаси томонидан асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этган мурожаатига кўра Ваколатли орган томонидан мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида қайта расмийлаштирилади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномани қайта расмийлаштиришда, рухсатнома олишга аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Тўланган тўлов қайтарилмайди.

39-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобдорлиги

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига мувофиқ ушбу Қонуннинг 11-моддасида қайд этилган давлат органларига ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича улар томонидан тасдиқланадиган шаклларда даврий ҳисоботлар тақдим этиб боришга мажбур.

Ўтган календарь йили учун даврий ҳисоботлар ҳар йили февраль ойининг биринчи санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади. Тўлиқ бўлмаган календарь йили учун ҳисоботлар ер қаъридан фойдаланишнинг ҳақиқий даври учун, ушбу давр тугагандан сўнг икки ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш ҳақидаги ҳисоботларни тақдим этиш даврийлиги ер қаъри маконидан фойдаланишнинг хусусиятига қараб, қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш харажатлари, кавлаб олиш харажатлари, маҳаллий кадрларни ўқитиш
ва илмий тадқиқот ишларига сарфланган харажатлар, харид қилинган товарлар, иш ва хизматлар, шунингдек улардаги маҳаллий таъминот улуши ҳақидаги маълумотлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аудитор томонидан тасдиқланиши керак.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар аудит ўтказилган молиявий ҳисоботда алоҳида келтирилган бўлса, аудитор томонидан тасдиқланган ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг даврий ҳисоботлари, уларни қабул қилиб олган тегишли давлат органлари томонидан ҳисоботлар тақдим этилган кундан сўнг бир ҳафта муддатда Ваколатли органга умумлаштириш ва тизимлаштириш учун юборилади.

40-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа

шахснинг фойдасига воз кечиш

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси Давлат геология қўмитаси билан келишувга биноан
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига,
агар бу шахс рухсатномада белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бўлса, воз кечиши мумкин.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни келишиш учун ер қаъридан фойдаланувчи Ваколатли органга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги келишувни ва ушбу ҳуқуқ берилаётган шахс тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш ўн беш кун муддатда келишилади ва рухсатнома ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштирилади.

Жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган кундан бошлаб икки йил давомида ушбу ҳуқуқни бошқа шахс фойдасига воз кечишига йўл қўйилмайди.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган
ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлган шахслар ўз ҳуқуқини сотиш йўли билан бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома олишга мутлақ ҳуқуқ сотилган тақдирда, ер қаърининг тегишли участкасини геологик жиҳатдан ўрганишга сарфланган харажатлар қопланиши ҳисобга олиниши лозим.

41-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

чеклаш ва тўхтатиб туриш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда чекланиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар натижасида аҳоли ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд атроф муҳитга хавф юзага келганда;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг ушбу Қонун билан белгиланган шартлари бузилганда
ва уни маълум вақтда бартараф этиш ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни кейинчалик давом эттириш имконини берса.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ушбу Қонунда белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш юқорида санаб ўтилган ваколатли идораларнинг ёзма кўрсатмалари билан ўн иш кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Қонунбузилишларини бартараф қилиш ишларини якунлаш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатларда, фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ўттиз иш кундан ошмайдиган муддатга узайтирилиши мумкин.

42-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечганда;

ер қаъри участкаси фойдаланиш учун берилган юридик шахс тугатилган ёхуд жисмоний шахс вафот этган тақдирда.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ер қаъридан фойдаланувчининг Ваколатли органга рухсатнома илова қилинган аризаси асосида амалга оширилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилганда, рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг тугатилиши
ер қаъридан фойдаланувчининг рухсатнома амал қилиш даврида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида назарда тутилган мажбуриятларни, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини ушбу Қонун билан белгиланган тартибда бартараф қилиш бўйича мажбуриятларининг тўхтатилишига сабаб бўлмайди.

Aгар фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечса, ер қаъридаги фойдали қазилмалар ва техноген минерал ҳосилаларнинг қолган захиралари давлат балансига ер қаъридан фойдаланувчи, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва рухсатномани берган Ваколатли орган вакиллари томонидан имзоланган тегишли далолатномани расмийлаштириш орқали қайтарилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахснинг тугатилиши Ваколатли органга тегишли ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

43-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

муддатидан аввал тугатиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолатларда муддатидан аввал тугатилади:

ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган ҳисоботларни икки йил кетма-кет топширмаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тизимли равишда (бир молия йилида камида икки марта) тўламаганда;

ер қаъридан фойдаланиш бўйича йиллик минимал харажатлар бўйича ер қаъридан фойдаланувчи мажбуриятлари икки йил кетма-кет бажарилмаганда;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ишлар ва хизматларни маҳаллий таъминлашнинг минимал улушига икки йил кетма-кет риоя этилмаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот, илмий-техник ва/ёки синов-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятларига икки йил кетма-кет риоя этмаганда.

Ушбу Қонуннинг 11-моддасида қайд этилган давлат органлари томонидан Ваколатли органга тақдимнома киритилиши ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тугатиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур моддада назарда тутилган асослар бўйича суд томонидан қабул қилинади. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу моддада назарда тутилгандан бошқа асослар бўйича муддатидан аввал тугатишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ваколатли орган томонидан бир иш куни мобайнида ер қаъридан фойдаланувчига хабарнома юборилади
ва рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин тугатиш рухсатноманинг амал қилиш даврида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида бажарилиши назарда тутилган мажбуриятларни бажариш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини ушбу Қонун билан белгиланган тартибда бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг тўхтатилиши учун асос бўлмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечилганда ёки тугатилганда, ер қаърида қолган фойдали қазилмалар захиралари ва техноген минерал ҳосилалар
ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси вакиллари томонидан имзоланадиган далолатномани расмийлаштириш йўли билан давлат балансига қайтарилади.

Ушбу Қонуннинг 41–43-моддаларига асосан ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тоғ-кон лаҳмларини консервация қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

44-модда. Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан

ўрганиш

Ўзбекистон Республикасининг минерал хомашё базасини янада ривожлантириш ва қайта тўлдиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли (беш йилда кўп бўлган муддатга), қисқа муддатли (икки ёки уч йил муддатга) ва йиллик давлат дастурлари (бундан буён матнда давлат дастурлари деб юритилади) амалга оширилади.

Давлат дастури аниқ белгиланган мақсадлар, уларга эришиш бўйича зарур чора-тадбирлар, шунингдек молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни акс эттириши керак.

Давлат геология қўмитаси давлат дастурларини ишлаб чиқувчи, шунингдек ушбу дастурлар доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича бажариладиган ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади.

Давлат дастурларида назарда тутилган ишлар қатъий равишда буюртмачи томонидан тасдиқланган геологик топшириқ бўйича лойиҳалаштирилади. Ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитаси томонидан экспертиза қилиниши ва тасдиқланиши шарт.

Геология-қидирув ишларининг лойиҳалари ва сметаларини тузиш бўйича йўриқнома Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Давлат дастурлари доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Давлат дастурлари доирасидаги ишларни бошлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат ҳисобига қўйиш.

Давлат экологик экспертизасини талаб этмайдиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари рўйхати Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини давлат ҳисобига олиш геологик ҳисоботлар, харита ва бошқа материалларда бўлган ер қаъри ҳақидаги геологик ва бошқа маълумотларни умумлаштириш, тизимлаштириш ва кейинчалик фойдаланиш, шунингдек ер қаърининг битта участкасида асосланмаган ишларни ўтказишнинг олдини олиш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган геология-қидирув ишлари босқичлилиги тўғрисидаги йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганишда, фойдали қазилмаларни излаш ва баҳолаш ҳудуди чегарасида фойдали қазилмаларни қидириш ва кавлаб олиш учун ер қаъри участкасининг фойдаланишга берилишига йўл қўйилмайди.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари ҳақидаги геологик ҳисобот қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан очиқ фойдаланиш учун тақдим этилади.

45-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан
 геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳудудларни ажратиш

Ер қаъридан фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг ҳудуди Давлат геология қўмитаси томонидан қуйидагилар орқали идентификацияланади:

асосий фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун блокларни ажратиш;

норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун истиқболли участкаларни ажратиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер ости горизонтлари бўйича маълумотни тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси ҳудудини идентификациялаш мақсадида шартли равишда блокларга ажратилади
ва унинг ҳар бир томони географик координаталар тизимида бир дақиқага тенглаштирилади.

Ҳар бир блок Давлат геология қўмитаси томонидан бериладиган идентификация координаталари ва индивидуал кодларга эга бўлади.

Геологик жиҳатдан ўрганиладиган участка ҳудуди бир ёки ундан кўп блоклардан ташкил топиши мумкин. Агар мазкур ҳудуд икки ёки ундан кўп блоклардан иборат бўлса, унинг ҳар бир блоки ҳеч бўлмаганда битта блоки билан умумий томонга эга бўлиши керак.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда геологик жиҳатдан ўрганиш ҳудуди блокнинг бир қисмини (тўлиқ бўлмаган блокни) ўз ичига олиши мумкин. Агар кўрсатилган ҳудуд иккита ёки ундан кўп тўлиқ бўлмаган блоклардан ташкил топган бўлса, ҳар бир шундай блок ҳеч бўлмаганда бошқа тўлиқ бўлмаган битта блок ёки ушбу ҳудуднинг тўлиқ бўлмаган блоки билан умумий томонга эга бўлиши керак.

Геологик жиҳатдан ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳудуд маълум геологик мезонлар асосида ажратилади, лекин уларнинг ҳудуди мазкур модда билан белгиланган битта блок ҳудудидан катта бўлмаслиги керак.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси ҳудудини идентификациялаш мақсадида мазкур ҳудудлар ўн гектардан ошмайдиган участкаларга бўлинади. Участкалар алоҳида ажратилган ҳудудлар ҳисобига ҳам шакллантирилиши мумкин.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили янгиланади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг ҳар бир участкаси Давлат геология қўмитаси томонидан бериладиган уни идентификациялаш координаталари, шартли номи ёки алоҳида рақамга эга бўлади. Геологик жиҳатдан ўрганиладиган ҳудуд унинг энг паст қисмидан ўттиз метргача чуқурликкача битта ёки ундан кўп участкалардан иборат бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси тўртбурчак шаклига эга бўлиши, унинг ҳеч бўлмаганда иккита қарама-қарши томонлари бир-бирига параллель бўлиши керак. Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда, ер қаъри участкаси ҳудуди имкон қадар бурчаклари кам бўлган кўп бурчакли шаклга эга бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг ҳудудини идентификациялаш тегишли сўров тушган тақдирда, мавжуд геологик материаллар фондини ўрганиш натижалари асосида амалга оширилади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг идентификацияланган координаталари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини давлат томонидан ҳисобга олиш тизимида аниқлаштирилиши керак.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун тақдим этиладиган ер қаъри участкаларининг ҳудудлари ҳақидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

46-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри

 участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган

 рухсатнома

Ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш берилган рухсатнома ва геология-қидирув ишларини ўтказиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома Давлат геология қўмитаси томонидан юридик шахсларга қуйидагилар орқали берилади:

ўрганилмаган ёки кам ўрганилган ер қаъри участкалари бўйича асосий фойдали қазилмалар учун ажратилган блокларга ва норуда фойдали қазилмалар учун ажратилган истиқболли участкаларга “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида аризаларни кўриб чиқиш;

ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларга электрон платформада аукционлар ўтказиш.

“Биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида рухсатнома олиш учун манфаатдор шахс Давлат геология қўмитасига қуйидагилар илова қилинган аризани электрон платформа орқали тақдим этади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номланиши;

ер қаърининг сўралаётган участкаси номи.

Ариза ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаганда Давлат геология қўмитаси рухсатнома беришни рад этишга ҳақли.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи фойдали қазилманинг турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:

углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг беш юз баравари;

олтин қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг уч юз баравари;

қимматбаҳо (олтиндан ташқари), ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз эллик баравари;

рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз йигирма беш баравари;

норуда фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари.

Аукцион ғолибини аниқлаш ҳақидаги баённома унга тегишли участкани геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштиришга асос бўлади.

Рухсатнома эгаси тўқсон кун мобайнида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасини олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳасини тақдим этишга мажбур.

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси участкани геологик жиҳатдан ўрганишнинг бутун даври учун тузилади. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаларига талаблар Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Қуйидаги ҳудудларда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонунга мувофиқ ҳудудида ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган ер қаъри участкасида;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконларидан фойдаланиш ишларини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкаси доирасида тўлиқ жойлашган блокда;

бошқа рухсатнома бўйича ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси ҳудудига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган блок ёки майдонда;

қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаш участкаси ҳудуди чегарасида тўлиқ жойлашган блок ёки майдонга ёхуд қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома бериш учун ариза мавжуд бўлган ҳудудда;

қаттиқ фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудуд чегарасида тўлиқ жойлашган блок ёки майдонда.

47-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ
 бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик
 жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан
 фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Ушбу Қонун билан белгиланган тартибда ер қаърининг баъзи участкалари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномалар тегишли ер қаъри участкасини қидиришга асос мавжуд бўлганда, “Биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида аризаларни кўриб чиқиш йўли билан берилади.

Рухсатнома олиш учун манфаатдор шахс Давлат геология қўмитасига қуйидагилар илова қилинган аризани электрон платформа орқали тақдим этади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номланиши;

ер қаърининг сўралаётган участкаси номи;

давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасини олинган
ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси.

Давлат геология қўмитаси талабгорда ер қаъри маконини ўрганиш
ва ундан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда, рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

48-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун

рухсатноманинг амал қилиш муддати

Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома қуйидаги муддатларга берилади:

асосий фойдали қазилмалар бўйича – узлуксиз беш йил муддатга;

норуда фойдали қазилмалар бўйича – узлуксиз икки йил муддатга.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси бўйича бир маротаба аввал берилган муддатга узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза
уни амал қилишининг охирги йили давомида берилади. Ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, рухсатнома аризани кўриб чиқиш даврида ҳам амал қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини ҳисоблаш унинг амал қилиш муддатининг сўнгги кунидан кейинги кундан бошланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтириш учун кўрсатилган муддат ушбу модда қоидаларига мувофиқ бўлмаса;

агар рухсатноманинг ушбу моддада назарда тутилган амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза бериш муддати бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатнома шартлари,
шу жумладан рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган муддатдан аввалги ҳисобот даврларида ер қаъри участкасидан фойдаланганлик учун тўлов тўлаш ҳамда энг кам сарф-харажатлар бўйича шартларнинг бузилиши бартараф этилмаган бўлса;

агар ер қаъри участкаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган бўлса.

49-модда. Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан

ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда йиллик энг кам харажатлар ҳақида ушбу моддада белгиланган талабларга риоя этишга мажбур.

Асосий турдаги фойдали қазилмалар бўйича геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун йиллик энг кам харажатлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг дастлабки йилидан бошлаб бешинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида;

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг олтинчи йилидан бошлаб ўнинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг 700 баравари миқдорида.

Норуда фойдали қазилмалар бўйича геология-қидирув ишлари учун йиллик минимал харажатлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг дастлабки йилидан бошлаб иккинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг учинчи йилидан бошлаб тўртинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида.

Геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг тўлиқ бўлмаган йилида энг кам харажатлар кўрсатилган йилда геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганишнинг исталган йилида ер қаъри участкаси ёки унинг маълум бир қисми қайтарилган тақдирда, энг кам харажатлар кўрсатилган йилда геологик жиҳатдан ўрганишнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Тўлиқ бўлмаган блок ёки блоклар (участкалар, майдонлар) билан белгиланган ер қаъри участкаси геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилганда, энг кам харажатлар тўлиқ блок ёки блоклар (участкалар, майдонлар) билан белгиланадиган геологик жиҳатдан ўрганиш участкасига мос келадиган миқдорда ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун энг кам харажатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида ҳисобланади. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун энг кам харажатлар фақат геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси бўйича амалга оширилган харажатларга нисбатан ҳисобланади.

Қуйидагиларга сарфланган харажатлар геологик жиҳатдан ўрганиш харажатларига кирмайди:

жойлардаги геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси чегараларининг геодезик белгиларини жойлаштириш, шу жумладан ер тузиш ишларига;

ер қаърининг тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга, жумладан бундай харид билан боғлиқ бўлган йўлдош харажатларга;

мавжуд рухсатнома бўйича геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси билан бевосита боғлиқ бўлмаган илмий-тадқиқот ишларига;

ер участкалари мулкдорлари ва фойдаланувчиларининг зарарларини қоплаш муносабати билан компенсация тўлашга.

Мазкур моддада назарда тутилган геологик жиҳатдан ўрганишга энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етмаётган харажатларни ҳисоблаб чиқишга ва бу ҳақда Давлат геология қўмитасига кейинги ҳисобот йилининг тўртинчи ойидан кечиктирмасдан ҳисобот тақдим этишга мажбур. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўз мажбуриятларининг бузилишини бартараф қилиш учун сарфланган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди.

50-модда. Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш

билан боғлиқ ишлар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ ишлар қуйидагилардан иборат:

геология-қидирув ишлари – геологик хариталаш, намуналар олиш, бурғилаш, кернни ҳужжатлаштириш, кернсиз бурғилаш намуналарини ҳужжатлаштириш, геологик маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, петрологик ва петрографик ўрганиш, геология-қидирув ишлари билан боғлиқ ҳисоботларни тайёрлаш;

геокимёвий ишлар – геокимёвий намуналар олиш ва таҳлил қилиш, геокимёвий маълумотни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

геофизик ишлар, шу жумладан ер усти геофизикаси ва аэрогеофизика – геофизик тадқиқотлар, кон-геофизик тадқиқотлар, геофизик маълумотларни қайта ишлаш ва талқин қилиш;

масофавий зондлаш ишлари – аэрофото ва космик тасвирга олиш, масофавий зондлаш маълумотларини акс эттириш, тасвирларни таҳлил қилиш, суратларни қайта ишлаш ва талқин қилиш;

тадқиқот ишлари – геодезик ва ер тузиш ишлари, координата тўрини тушириш, координата чизиқларини, уларнинг кесишмаларини, участкалар чегараларини ва бошқаларни аниқлаштириш;

бурғилаш – ер қатламларини махсус техника, ускуналар ёрдамида ер қаъридан тоғ жинсларни олиш учун чуқурликка бузиш бўлиб, кернли
ва кернсиз бурғилаш, бурғулаш майдончаларини ва уларга олиб борувчи йўлларни тайёрлашни ўз ичига қамраб олади;

тоғ-кон лаҳмларини ўтиш – канава, траншея, шурф ва бошқа қидирув тоғ-кон иншоотларини ўтиш;

дала гуруҳлари таъминоти – махсус кийим-кечак, сарфлаш материаллари, техника ва ускуналар ижараси, ёқилғи-мойлаш материаллари, бевосита қидирув ускунасининг эскириши, штатсиз ишчи-ходимлар хизматига ҳақ тўлаш;

лойиҳа-конструкторлик ва эскиз ишлари;

транспортда ташиш – геология-қидирув ишлари доирасида транспорт воситаларидан фойдаланиш;

дала лагерини қуриш ишлари – дала геология-қидирув лагерини қуриш ва уни сақлаш, овқатланиш ва яшаш, транспортда ташиш, вертолёт транспорти хизматлари;

атроф муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш;

аниқланган фойдали қазилмалар конини яна қидириш ёки келгусида ўзлаштиришнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш;

геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш, бузилган ерларни қайта тиклаш;

тегишли рухсатнома бўйича геологик жиҳатдан ўрганиш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

фойдали қазилмаларни қайта ишлаш (ажратиб олиш) технологиясини танлаш бўйича тадқиқотлар.

51-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

ишларини амалга ошириш

Рухсатномага мувофиқ ўтказиладиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган геология-қидирув ишлари лойиҳасига мувофиқ олиб борилади.

Лойиҳада назарда тутилмаган геология-қидирув ишларини амалга ошириш тақиқланади.

Лойиҳада ер қаъри участкасидан фойдаланиш даврида ишларни амалга ошириш учун геология-қидирув ишларининг турлари, услуб
ва усуллари, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мустақил белгиланадиган тахминий муддатлари ва ҳажмлари баён этилади.

Режалаштириладиган ишлар турлари, услуб ва усуллари, шунингдек ишларнинг ҳажмлари ва уларни амалга ошириш муддатлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритиши шарт.

Агар мазкур ўзгаришлар қўшимча келишиш ва экспертизадан ўтказишни талаб қилса, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

Амалга ошириладиган барча геология-қидирув ишлари ва олинаётган натижалар Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.

Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда гидрогеологик тадқиқотлар ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчи аниқланган минераллашув ресурсларини баҳолашда ер ости сувларининг физик-кимёвий хусусиятларини тасвирлаш билан унинг гидрогеологик хусусиятларини белгилаши шарт.

Ер қаъри участкасида ўтказилаётган қидирув ва баҳолаш жараёнида рухсатномада кўрсатилмаган фойдали қазилмалар кони топилганда,
ер қаъридан фойдаланувчи бу ҳақда Давлат геология қўмитасини хабардор қилишга ва аниқланган фойдали қазилмаларни ўрганиш ҳамда кавлаб олишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатиши шарт.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи аниқланган фойдали қазилмаларни ҳисобга олган ҳолда ишларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқласа, амалдаги рухсатномага тегишли қўшимча киритилиши мумкин. Акс ҳолда, берилган рухсатнома унинг эгаси сарфлаган харажатларни қоплаб беришни инобатга олиб, бекор қилиниши мумкин.

Фойдали қазилмалар конлари ва ер қаърининг бошқа объектларининг саноат учун қийматини, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда уларни ўзлаштиришнинг самарали ва хавфсиз усулларини аниқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан ўрнатиладиган талаб ва мезонлар асосида фойдали қазилмалар конлари
ва ер қаърининг бошқа объектлари геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳоланади.

Фойдали қазилмалар конлари ва ер қаърининг бошқа объектларининг саноат учун қиймати ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган талаб ва мезонлар билан бир қаторда ваколатли шахснинг оммавий ҳисоботида келтирилган халқаро тан олинган талаб ва мезонлар билан ҳам аниқланиши мумкин.

52-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

даврида фойдали қазилмаларни тажриба (синов)

ва тажриба саноат тариқасида кавлаб олиш

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда фойдали қазилмалар мавжудлигини аниқлаган тақдирда, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, уларни баҳолаш, фойдали қазилмалар конининг геологик моделини тузиш учун зарур бўлган қўшимча маълумот олиш, шунингдек фойдали қазилмаларни ўзлаштиришнинг оқилона усули ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни тажриба (синов) тариқасида ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш ҳуқуқига эга.

Фойдали қазилмаларни тажриба (синов) тариқасида кавлаб олиш геология-қидирув ишлари лойиҳасида асосланган ҳажмда қуйидагиларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

кавлаб олинган фойдали қазилмалардан мақсадли фойдаланиш талабларига;

саноат хавфсизлиги қоида ва нормаларига;

ернинг унумдор қатламини сақлаш, шунингдек бузилган ерларни қайта тиклаш шартларига.

Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида кавлаб олиш
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Излаш ва баҳолаш жараёнида кавлаб олинган фойдали қазилмалар рухсатномада бошқача келишилмаган бўлса, рухсатнома эгасининг хусусий мулки ҳисобланади. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларни фойда олиш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.

Фойдали қазилмаларни тажриба (синов) ва (ёки) тажриба-саноат усулида кавлаб олиш ҳамда тадқиқотлар натижалари ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари ҳақидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.

Ер қаъридан фойдаланувчи қидирув участкасида капитал иншоотларни бунёд этиш, шунингдек кон-қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштиришга ҳақли эмас.

53-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган

ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегаралари кенгайтирилиши мумкин.

Ер қаъри участкасининг чегаралари ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилганда кенгайтирилади:

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тахмин қилинаётган чегаралари ер қаъри участкасидан ташқарига чиқадиган фойдали қазилма уюми аниқланганда;

сўралаётган ер қаъри участкаси фойдаланилмаётган бўлса;

ер қаъри участкаси аниқланган фойдали қазилма уюмининг тахмин қилинаётган чегаралари жойлашган блоклар кўринишида сўралганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бартараф этилмаган мажбуриятлар бузилиши мавжуд бўлмаганда.

Ер қаъри участкасини чегараларини кенгайтириш тўғрисидаги аризада фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси ва ер қаърининг дастлабки участкасини кенгайтириш имконини берадиган сўралаётган
ер қаъри участкаси кўрсатилади.

Аризага ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган
ва ер қаърининг сўралаётган участкасида ер қаъридан фойдаланувчи бажариш мажбуриятини олган ишларнинг ҳажми, тавсифи ва муддатлари кўрсатилган қўшимча ишлар лойиҳаси илова қилинади.

Ариза Давлат геология қўмитаси томонидан келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ёки кенгайтиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ушбу моддада белгиланган шартларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ҳамда ариза ушбу Қонун билан ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда рад этилиши мумкин.

54-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган

ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегаралари камайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганишга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар истаган вақтида тегишли блокларни давлатга қайтариш йўли билан ўрганилаётган ҳудуднинг чегараларини камайтириш ҳуқуқига эга. Бунда қайтариш муддатигача ушбу блокларда ушбу Қонунда белгиланган тартибда геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш ишлари ниҳоясига етказилиши шарт.

Ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш тўғрисидаги аризада давлатга қайтарилиши тахмин қилинган ер қаъри участкаси ва ер қаъридан фойдаланувчида қоладиган ер қаъри участкаси кўрсатилади. Аризага қайтарилаётган ер қаъри участкасида геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг нусхаси илова қилинади.

Ариза Давлат геология қўмитаси томонидан тушган кундан бошлаб
ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш ёки камайтиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасининг қайтарилиши
ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатидан аввал тугатилишига сабаб бўлади.

Ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ва камайтириш норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг макон чегараларини ўзгартиришга нисбатан татбиқ этилмайди.

55-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда ҳисобдорлик

Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда қуйидаги даврий ҳисоботлар тақдим этилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақида ҳисобот ва геологик ҳисобот;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларидаги ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш харажатлари ҳақидаги ҳисобот.

Геологик ҳисоботлар бирламчи геологик маълумот материалларига асосланади ва геология, бурғилаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар, синовлар ва изланишлар ҳолати ва натижалари, тупроқни, жинсларни, ер ости сувларини, минерал намуна ва бошқаларни йиғиш ва синаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни қамраб олади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилгандан сўнг унинг эгаси бўлган шахс ер қаъри участкасидаги геологик ишлар натижаси ҳақидаги якуний ҳисоботни рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари натижаси ҳақидаги якуний ҳисобот геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш
ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.

Агар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари бўйича якуний ҳисоботда аниқланган кон ҳақида фойдали қазилмалар захиралари ҳисоблаб чиқилгани тўғрисидаги маълумот бўлмаса, ушбу ҳисобот умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

6-боб. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш

56-модда. Фойдали қазилмалар кавлаб олинадиган ҳудуд

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаси ҳудудининг ташқи чегаралари ишлаб чиқариш ҳудудидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган усул билан белгиланиши ва тўғри бурчакни ҳосил қилиши лозим.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкаси чегарасини белгилашда фойдали қазилмалар захираларининг контурлари (чегаралари), кузатув гидрогеологик қудуқлар, тоғ-кон иншоотининг (кон қазиш комплекси) жойлашуви ва унинг чегараларини ривожлантириш истиқболлари, коннинг ёрдамчи объектлари ва инфратузилма объектлари, қоплама жинслар (аралашма жинслар) ва оз миқдорли (кондициясиз) рудаларни жойлаштириш объектлари ҳисобга олинади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш участкалари чегараларини белгилашда тоғ-кон иншооти чегараларини ривожлантириш истиқболлари ҳисобга олинмайди.

Углеводородлар кавлаб олиш участкасининг чегаралари углеводородларни кавлаб олиш, тайёрлаш ва сақлаш учун зарур бўлган кон ва бошқа объектлар қурилишини назарда тутадиган конни жиҳозлаш объектларининг жойлашуви бўйича белгиланади.

Кон-қайта ишлаш соҳаси корхоналарининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш объектлари ҳам кавлаш участкаси чегараларини белгилашда ҳисобга олиниши ва жойлаштирилиши мумкин. Кон-бойитиш соҳаси корхоналарининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш объектлари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконларидан фойдаланишга берилган рухсатномага мувофиқ ер қаърининг алоҳида участкасида жойлаштирилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкаси ҳудуди, агар
ер қаърининг бошқа участкаси чегараси қаттиқ фойдали қазилмаларни, углеводородларни қидириш ва қазиб олиш бўйича ишларни ўтказиш учун уни фақат ташқи чегаралар бўйича шакллантириш имконини бермаса, ички чегараларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда қазиб олиш участкаси ҳудудининг ички чегаралари ер ости бойликлари кўрсатилган участканинг ташқи ҳудудий чегаралари билан белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкасининг ҳудуди маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасининг ҳудуди ҳақидаги маълумот ушбу ҳудудда жойлашган кон тўғрисидаги геологик, кон соҳасига оид техник ва технологик маълумотлар, шунингдек конни ўзлаштиришнинг тавсия этилган усуллари, минерал хомашёни бойитиш ва қайта ишлаш схемалари, кон қазиш ва қайта ишлаш комплекслари, аралашма жинслар омборлари, оз миқдорли рудалар, чиқинди сақлаш хўжалиги ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун зарур бўлган бошқа ишлаб чиқариш участкаларини жойлаштириш майдонларини ўз ичига олиши керак.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларининг ҳудудлари ҳақидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг расмий
веб-сайтида жойлаштирилади ва қуйидаги ҳолларда янгиланади:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаси фойдаланишга берилганда;

бюджет маблағлари ҳисобидан фойдали қазилмаларнинг янги конлари очилганда;

ер қаъридан фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан олинган геологик ахборотдан мазкур Қонунда назарда тутилган тартибда фойдаланишга рухсат этилганда;

фойдали қазилма конлари давлат балансига қайтарилганда.

57-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри
 участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган
 рухсатнома

Фойдали қазилмалар рухсатнома ва конни (ёки унинг қисмини) ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ кавлаб олинади. Рухсатнома унинг эгасига тақдим этилган ер қаъри участкаси чегарасида қуйидаги ҳуқуқларни беради:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкасида қўшимча қидирув
ва эксплуатацион қидирув ишларини амалга ошириш (углеводородлар учун кавлаб олиш ишлари бошланган муддатдан беш йилдан сўнг);

фойдали қазилмалар захираларини қайта баҳолаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш бундан мустасно);

ер қаъри маконларидан тоғ-кон ишларини амалга ошириш, кон қазиш ва (ёки) конни ўзлаштириш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш мақсадида фойдаланиш.

Рухсатномалар аукцион ёки танлов натижалари бўйича Давлат геология қўмитаси томонидан фақат юридик шахсларга берилади.

Савдоларга қўйиладиган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи қуйидагилар бўйича белгиланади:

асосий фойдали қазилмалар бўйича – конда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,15 фоиз;

норуда фойдали қазилмалар бўйича – конда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг баҳосига нисбатан 1 фоиз.

Фойдали қазилмалар кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг қиймати халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса Давлат геология қўмитасининг даврий нашрларида белгиланадиган минерал хомашё қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан олинган маблағлар аукционни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов суммаси чегириб қолинган ҳолда, тенг улушларда қуйидагиларга йўналтирилади:

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаъри давлат фондини бошқариш ишларини
ва ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштириш учун Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига;

ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига.

Аукцион ғолибини аниқлаш ҳақидаги баённома унга тегишли участкада фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома расмийлаштиришга асос бўлади.

Рухсатнома олган шахс кавлаб олишни ташкил этиш ишлари бошлангунга қадар Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган тегишли конни ўзлаштириш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

58-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри
 участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган
 рухсатнома беришнинг алоҳида шартлари

Ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини
ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган юридик шахслар қидириш ишларини ўз ҳисобидан ўтказган конларда фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан бошлаб қуйидаги муддатларда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга аукцион ўтказмасдан рухсатнома олиш учун мутлақ ҳуқуққа эгалар:

уч йил мобайнида – асосий турдаги фойдали қазилмалар конлари бўйича;

бир йил мобайнида – норуда фойдали қазилмалар конлари бўйича.

Бунда мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддати тугагунга қадар топилган конларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани қидириш ишларини
ўз ҳисобидан ўтказган юридик шахслардан ташқари бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Мутлақ ҳуқуққа эга бўлган юридик шахсларнинг аризалари “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида кўриб чиқилади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун мутлақ ҳуқуқнинг муддати тугаган тақдирда фойдали қазилмалар конлари бўйича мазкур ҳуқуқ ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда аукцион ёки танлов савдоси орқали талабгор юридик шахсларга таклиф этилади.

Аукцион савдоларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

Танловларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш
ва инвесторлар билан тегишли шартномалар лойиҳаларини кўриб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органлари ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилган шартномалар доирасида инвесторларга ер қаъри участкаларини бериш бўйича аукцион ёки танловнинг дастлабки шартларини келишиш;

инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари асосида инвесторларга шартнома шартларида бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини аниқлаш;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари ва тегишли битимлар лойиҳалари экспертизасини ўтказишни, уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш;

инвесторга шартнома шартлари бўйича тақдим этиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқилган шартларини, шунингдек шартномаларни имзолашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ҳам “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича берилиши мумкин. Буни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

Бунда “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун талабгор Давлат геология қўмитасига қуйидагилар кўрсатилган тегишли аризани тақдим қилади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

сўралаётган кон номи;

сўралаётган конда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини
ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ёки мутлақ ҳуқуқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

“биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида рухсатнома берилиши учун асос бўлган ҳужжат нусхаси.

Тақдим этилган ариза ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда Давлат геология қўмитаси рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ер қаъри участкалари ҳудудларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш фаолияти тақиқланган участкада;

геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, ер қаъри маконидан фойдаланиш учун тақдим этилган участкада;

углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган участкада (эгасининг розилигисиз);

геология-қидирув ишлари ва қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиш ишлари ўтказилаётган участкада.

59-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри
 участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган
 рухсатноманинг амал қилиш муддати ва уни
 узайтириш

Рухсатноманинг амал қилиш муддати узлуксиз йигирма беш йилдан ошмаслиги керак.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига биноан рухсатноманинг дастлабки муддатидан ошмайдиган даврга бир неча маротаба узайтирилиши мумкин.

Давлат геология қўмитасига рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича рухсатнома муддати тугашидан олти ой аввал берилади.
Ариза топширилган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Агар, аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаса, рухсатнома шу кўриб чиқиш даврига амал қилишни давом эттиради. Рухсатнома муддатини узайтиришни ҳисоблаш унинг амал қилиш муддати тугаган сўнгги кундан кейинги кундан бошланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг янги бланкасини расмийлаштириш ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

узайтириш учун сўралган муддат мазкур модда қоидаларига мос келмаса;

рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш бўйича мазкур моддада назарда тутилган муддат бузилган бўлса;

агар ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган шартлар бузилган ҳолатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бартараф этилмаган бўлса.

60-модда. Рудали фойдали қазилмалар турларини кавлаб

олиш бўйича йиллик энг кам харажатлар

Рудали фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш бўйича йиллик энг кам харажатлар ҳақида мазкур модда билан белгиланган талабларга риоя қилиши шарт.

Рудали фойдали қазилмаларни кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар ҳар бир рухсатнома бўйича қуйидаги миқдорларда белгиланади:

майдони беш гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баравари миқдорида;

майдони беш гектардан ортиқ ва ўн гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг
5000 баравари миқдорида;

ўн гектардан кўп бўлган участка ҳудудида ҳар бир кейинги гектарни ҳисоблашда қўшимча равишда – базавий ҳисоблаш миқдорининг
250 баравари миқдорида.

Кавлаб олиш муддатининг тўлиқ бўлмаган йилида энг кам харажатлар кўрсатилган йилда кавлаб олишнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Рухсатнома амал қилишининг исталган йили мобайнида кавлаш ишлари амалга ошириладиган участкадан воз кечилганда, харажатлар бўйича энг кам талаблар кўрсатилган йилда кавлаб олиш муддатининг
ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Кавлаш ишлари бўйича энг кам харажатлар ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобот йилининг 1 январида амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.

Қуйидаги харажатлар кавлаб олиш ишлари харажатларига кирмайди:

жойлардаги кавлаб олиш ишлари амалга ошириладиган участка чегаралари геодезик белгиларини жойлаштириш, шу жумладан ер қурилиш ишлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдорига бериладиган компенсация тўловлари, шу жумладан шундай харидларга мос келадиган харажатлар;

кавлаб олиш ишлари амалга ошириладиган участка билан бевосита боғлиқ бўлмаган илмий-тадқиқот ишлари;

ер участкасининг сотиб олиниши ёки ер участкалари эгалари
ва улардан фойдаланувчиларга зарарларнинг қопланиши ҳамда ерларни улардан мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ компенсация тўловлари.

Кавлаб олиш ишлари бўйича операцияларни амалга ошириш учун энг кам харажатларга доир ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни сарфлаши ва бу ҳақда Давлат геология қўмитасига ҳисобот йилидан кейинги
уч ойдан кечиктирмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисоботда акс эттирилган ҳисобот йили учун амалга оширилган деб қабул қилинади.

61-модда. Рудали фойдали қазилмаларнинг кавлаб

олиш билан боғлиқ ишлар

Рудали фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш ишлари қуйидагилардан иборат:

кон кавлаш ёки очиш;

вентиляцияни таъминлаш;

бурғилаш-портлатиш;

тоғ лаҳмларини мустаҳкамлаш ёки сақлаш;

тоғ-кон босимини бошқариш;

рудалар ёки тоғ жинсларини ташиш;

ажратмаларни шакллантириш ва (ёки) рудаларни жойлаштириш;

руда, тоғ жинсларини майдалаш;

ишқорлаш (уюлган ҳолда ва (ёки) ер остида);

кавлаб олиш участкасида тоғ-кон иншоотини, бойитиш корхонасини ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ёрдамчи объектларини қуриш ишлари.

62-модда. Углеводородларни кавлаб олиш учун йиллик

энг кам харажатлар

Углеводородларни кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган
ер қаъридан фойдаланувчилар кавлаб олиш бўйича энг кам харажатлар тўғрисида ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя қилишлари шарт.

Углеводородларни кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар конни ўзлаштириш лойиҳаси билан аниқланади ва битта кон бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 баравари миқдоридан кам бўлмаган ҳолда белгиланади.

Мазкур модда мақсадлари учун углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича харажатларга ер қаъридан фойдаланувчининг қуйидаги ишларни бажариш харажатлари киради:

қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлаш;

конларни жиҳозлаш;

қатлам босимини сақлаш бўйича ишлар;

углеводородлар ва бирга қўшилиб чиқувчи компонентларни тижорат ҳисоблаш қисмларигача етказиб бериш;

углеводородлар ва қўшилиб чиқадиган компонентларни ажратиб олиш;

конни ўзлаштириш лойиҳаси билан тасдиқланган бошқа ишлар.

Қуйидаги харажатлар углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича харажатларга кирмайди:

топо-геодезик ишлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш;

кавлаб олиш участкаси билан бевосита боғлиқ бўлмаган
илмий-тадқиқот ишлари;

ер участкалари эгалари ҳамда улардан фойдаланувчиларга зарарларнинг қопланиши, ерларни улардан мақсадли фойдаланиш бўйича яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ компенсация тўловлари.

Углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича операцияларни амалга ошириш учун энг кам харажатларга доир ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни сарфлаши ва бу ҳақда Давлат геология қўмитасига ҳисобот йилидан кейинги уч ойдан кечиктирмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисоботда акс эттирилган ҳисобот йили учун амалга оширилган деб қабул қилинади.

63-модда. Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш

учун йиллик энг кам харажатлар

Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада назарда тутилган йиллик энг кам харажатлар бўйича талабларга риоя қилиши шарт.

Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар ҳар бир рухсатнома бўйича қуйидаги миқдорларда белгиланади:

майдони беш гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаб олиш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида;

майдони беш гектардан ортиқ ва ўн гектаргача бўлган ҳудудда кавлаб олиш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдорида;

ўн гектардан кўп бўлган участка ҳудудида ҳар бир кейинги гектарни ҳисоблашда қўшимча равишда – базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баравари миқдорида.

Мазкур модда мақсадлари учун норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга сарфланадиган харажатларга ер қаъридан фойдаланувчининг қуйидаги ишлар учун харажатлари киради:

норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун кон устини очиш, бурғилаш-портлатиш ва бошқа ишлар;

кавлаб олинган норуда фойдали қазилмалар, тоғ жинслари,
тоғ массаси, тупроқ ва тупроқнинг устки юқори қатламларини кавлаб олиш участкаси чегарасида кўчириш;

ажратмалар шакллантириш ва (ёки) кавлаб олинган норуда фойдали қазилмаларни жойлаштириш;

кавлаш участкасида тоғ-кон иншооти қуриш ва инфратузилмани ташкил қилиш бўйича барча ишлар.

64-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини

амалга ошириш

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланадиган конни ўзлаштириш лойиҳаси ва (ёки) тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш лойиҳасига, шунингдек кончилик ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларига мувофиқ амалга
оширилади.

Кон қазиш корхоналари фақат фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланиб, тахмин қилинаётган қурилиш участкасида конлар саноат усулида ўзлаштириш учун берилгандан сўнг лойиҳалаштирилади.

Лойиҳаларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ишларнинг турлари, услублари ва усуллари, ишларнинг тахминий ҳажмлари, амалга ошириш муддатлари, шунингдек қўлланадиган технологик ечимлар баён қилинади.

Лойиҳаларни тузиш йўриқномаси Давлат геология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Лойиҳа мазмуни экологик ва саноат хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лойиҳаларни тузиш бўйича йўриқномага мувофиқ мустақил белгиланади. Лойиҳа Давлат экология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.

Агар қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини
ер юзасидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида амалга ошириш мўлжалланаётган бўлса, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ҳам келишилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича барча ишлар ҳужжатлаштирилиши керак. Ҳужжатларда ер қаъри участкасини ўзлаштириш учун барча ишлар баён қилинган бўлиши шарт.

65-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларига

ўзгартиришлар киритиш

Кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ишлар турлари, услуб
ва усуллари, шунингдек ишларни амалга ошириш муддатлари ва ҳажмлари, технологияси, ишлаб чиқариш объектлари таркиби ва инфратузилма объектлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритишга, уни Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этишга мажбур.

Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолатларда Давлат экология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади:

лойиҳада назарда тутилган кавлаб олиш ишларини ўтказиш бўйича хавф-хатар ортганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришлар аввал келишилган лойиҳада назарда тутилмаган қўшимча хавф-хатарларни келтириб чиқарадиган бўлганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришларни амалга оширилиши лойиҳада кўрсатилган экологик кўрсаткичларга эришиш имконини бермайдиган бўлганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришлар ер қопламининг бутлигини қўшимча бузилиши тахмин қилинадиган бўлганда;

кон-кавлаб олиш комплекси асосий объектларининг параметрлари
ва миқдорларида режалаштирилган ўзгаришлар бўлганда.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этилмагунга қадар ўзгартирилган лойиҳа бўйича ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

66-модда. Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда

ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда:

кавлаб олишда қўлланиладиган техник воситаларининг мақбуллиги
ва хавфсизлигини;

тажриба-саноат усулида кавлаб олиш ва (ёки) кавлаб олишда қўлланиладиган услуб ва усулларининг нормаларига риоя қилишни;

кон ресурслари сифатининг пасайишига, уни ўзлаштиришни қийинлаштиришга олиб келадиган хавфли техноген жараёнлар юзага келишидан фойдали қазилмалар конини муҳофаза қилишни;

кавлаб олинган фойдали қазилмаларни, кавлаб олишда ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ишончли ҳисобга олишни;

кавлаб олиш чиқиндиларини тўплаш ва жойлаштиришда экологик талабларни бажаришни;

уран кавлаб олишда ҳосил бўладиган чиқиндилар ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини тўплаш ҳамда жойлаштиришда экологик ва санитария-эпидемиологик талабларни бажаришни;

кавлаб олишда олинган барча геологик маълумот ва маркшейдерлик ҳужжатлари, шу жумладан лаборатория тадқиқотлари ва таҳлиллари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини ва сақланишини таъминлашга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши, шунингдек тоғ лаҳмларига тушадиган ер ости сувларига нисбатан қонунчиликда белгиланган сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқа талабларга риоя қилиши керак.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер ости сувларининг тоғ лаҳмларига технологик жиҳатдан олдини олиб бўлмайдиган оқиб келиши учун махсус рухсатнома олишни талаб этмайди. Тоғ лаҳмларига келиб тушадиган ер ости сувларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилади.

Уранни ер остида ишқорлаш усулида ер юзасига чиқарилган
ва минерал хомашёни ажратиб олиш билан боғлиқ маҳсулдор эритмалар, агар ушбу эритмалар улардан уран ва қўшилиб чиқадиган бошқа фойдали қазилмалар ажратиб олингандан сўнг ер ости конларига худди шу ҳажмда киритилган тақдирда, ер ости сувларини олишга тааллуқли эмас.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш жараёнида қўшилиб чиқадиган
ер ости сувларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши, шу жумладан қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар
ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” қонуни билан тартибга солинади.

67-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган
 ер қаъри участкаси ёки унинг бир қисмидан
 фойдаланишдан воз кечиш

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган рухсатноманинг муддати ўтгунга қадар исталган вақтда Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, кавлаб олиш участкасидан ёки унинг бир қисмидан воз кечиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечилган тақдирда, фойдаланишда қоладиган ер қаъри участкасининг ҳудуди ушбу Қонун билан белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризада воз кечиладиган ер қаъри участкасининг ҳудуди кўрсатилиши керак.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризада қуйидагилар илова қилинади:

ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган ер қаъри участкасининг тегишли қисмида кавлаб олиш оқибатлари бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган ер қаъри участкаси ҳудудининг ҳисоб-китоб қилинган майдони (ўлчамлари билан) ва бурчак нуқталарининг географик координаталари билан бирга тавсифи;

ер қаъридан фойдаланувчида қолдирилаётган ер қаъри участкаси ҳудудининг ҳисоб-китоб қилинган майдони (ўлчамлари билан) ва бурчак нуқталарининг географик координаталари, ушбу участка жойлашувининг кўриш мумкин бўлган даражада бажарилган картограммаси, изоҳли схемаси, шунингдек ер юзасининг топографик харитаси илова қилинган тавсифи;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда расмийлаштирилган ер қаърида қолган фойдали қазилмалар захирасининг давлат балансига қайтарилиши бўйича далолатнома.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ер қаъри участкаси чегарасининг ўзгариши муносабати билан рухсатномани қайта расмийлаштириш учун асос бўлади.

68-модда. Углеводородларни кавлаб олиш шартлари

Углеводородларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома олгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ фаолиятни амалга оширади.

Углеводородларни кавлаб олиш, улар йўқотилишининг олдини олиш имконини берадиган ва лойиҳада назарда тутилган услуб ва усулларда, шунингдек ер қаъридан фойдаланишнинг ижобий амалиётига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Углеводородларни кавлаб олишда конни ўзлаштириш лойиҳаси
ёки ўзлаштириш таҳлилида назарда тутилган қудуқларни бурғилашга
йўл қўйилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни кавлаб олишда қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

кавлаб олишда қўлланилаётган техник воситалари мақбуллиги
ва хавфсизлигини;

углеводородларни кавлаб олишнинг иқтисодий самарадорлиги пасайишига, уларни кавлашни қийинлаштиришга олиб келадиган хавфли техноген жараёнлар юзага келишидан углеводородлар конини муҳофаза қилишни;

кавлаб олинган ва конларда қолдириладиган углеводородлар захираларини, уларни қайта ишлашда олинадиган маҳсулотларни ҳамда кавлаб олишда ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларнинг аниқ ҳисобини юритишни;

кавлаб олишда қўлланиладиган услуб ва усулларнинг нормаларига риоя қилишни;

углеводородларни кавлаб олиш чиқиндилари ва қайта ишлашда олинадиган маҳсулотларни сув олиш иншооти майдонларида ҳамда углеводородлар жойлашган жойларда йиғилиб қолишининг олдини олиш мақсадида уларни тўплаш ва жойлаштиришда экология ҳамда санитария-эпидемиология талабларини бажаришни;

конни ўзлаштириш лойиҳасида назарда тутилган тартибда углеводородларни ажратиб олишни.

Углеводородларни кавлаб олишда биргаликда чиққан ер ости сувларини ажратиб олиш алоҳида рухсатнома олмасдан амалга оширилади.

Биргаликда чиқариб олинган ер ости сувларидан (саноат аҳамиятига эга ер ости сувларидан ташқари) кейинчалик фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Углеводородларни турли рухсатномалар бўйича кавлаб оладиган
ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонуннинг 69-моддасида назарда тутилган ҳолатларда қатлам босимини сақлаш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бири тайёрлаган қатлам сувини иккинчи ер қаъридан фойдаланувчининг кони қатламига қуйиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи қатлам сувини сақлаш мақсадида қўшиб чиқарилган сувни кейинчалик кон қатламига қуйишга тайёрлаш учун зарур инфратузилма объектларига эга бўлган шахсларни жалб қилиши мумкин.

69-модда. Углеводородларни кавлаб олиш участкасида

эксплуатация-қидирув ишларини ташкил этиш

Углеводородларни кавлаб олиш даврида углеводородлар конининг геологик тузилишини ва захираларини аниқлаштириш мақсадида кавлаб олиш участкасида эксплуатация-қидирув ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Эксплуатация-қидирув ишлари конни ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Агар эксплуатация-қидирув ишлари давомида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан янги уюм топилса, уни баҳолаш конни ўзлаштириш лойиҳасига киритилган қўшимчага мувофиқ амалга оширилади.

Ер қаъри участкасида янги қатламларнинг топилиши кавлаб олиш даврини узайтириш учун асос ҳисобланмайди.

70-модда. Ер қаърининг чегараолди участкаларида

углеводородларни кавлаб олиш

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга оширишда ер қаърининг чегараолди участкасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва чегарадош давлат ҳудудига чўзилган уюмни (уюмлар йиғиндисини) топган тақдирда,
у бу ҳақда Давлат геология қўмитасини зудлик билан хабардор қилиши шарт.

Агар Ўзбекистон Республикасининг топилган уюмнинг (уюмлар йиғиндисининг) бир қисми ер қаърида жойлашган давлат билан тегишли халқаро шартномаси мавжуд бўлмаса, Давлат геология қўмитаси шу давлат билан келишувга эришилмагунча ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат геология қўмитаси ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида
бу ҳақда ер қаъридан фойдаланувчини хабардор қилади ва ўттиз календарь куни мобайнида ер қаърининг чегараолди участкасида жойлашган конни ўзлаштириш тартиби ва шартларини тартибга соладиган халқаро шартномани ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади.

Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу ишларни тиклашга рухсат берилгунга қадар рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилган ҳисобланади.

71-модда. Ер қаърининг турли участкаларида углеводородлар
конларини биргаликда ўзлаштириш

Бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини келишув асосида биргаликда амалга ошириш, шу жумладан конларни ўзлаштириш учун умумий инфратузилмадан биргаликда фойдаланиш, ер қаърининг турли участкаларида углеводородлар конларини биргаликда ўзлаштириш ҳисобланади.

Агар конларни ўзлаштиришнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайдиган бўлса, бир нечта конларни биргаликда ўзлаштиришга рухсат этилади.

Ер қаърининг турли участкаларида углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар Давлат геология қўмитаси билан ушбу Қонунда белгиланган тартибда келишган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:

ер қаъридан фойдаланувчининг бирида қувватлар, инфратузилма объектлари ва (ёки) бошқа техник ҳамда технологик имкониятлар мавжуд бўлса, лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда мазкур фойдаланувчи билан улардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиш;

инфратузилма объектларини ҳамкорликда лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш ёки улардан тегишли шартнома асосида биргаликда фойдаланиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг турли участкаларида бир нечта конларни биргаликда ўзлаштирган ҳолатда, лойиҳа ҳужжатларида биргаликда ўзлаштиришнинг зарурлиги ва самарадорлиги, шунингдек уни амалга ошириш схемаси кўрсатилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи (шу жумладан бошқарув компанияси) биргаликдаги ўзлаштиришда ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишув бўйича бошқа ер қаъридан фойдаланувчи участкасида ер қаъридан фойдаланиш ишларини, агар бу биргаликдаги ўзлаштириш учун зарур бўлса, амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Инфратузилма объектларидан биргаликда фойдаланишда кавлаб олинган углеводородлар ҳажми ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишувга асосан тақсимланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишувда муҳандислик таъминоти тизимидан (шу жумладан электр энергияси, ускуна
ва материаллардан) биргаликда фойдаланиш назарда тутилиши мумкин.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва (ёки) кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган кон ёки уюмнинг бир қисми бошқа ер қаъридан фойдаланувчининг углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва (ёки) кавлаб олиш участкаси чегарасида жойлашган бўлса, бундай ер қаъридан фойдаланувчилар ўзларининг танловларига кўра:

ушбу уюм ёки кондан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фақат битта
ер қаъридан фойдаланувчининг ёхуд ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқида улушга эга бўлган бир нечта фойдаланувчиларнинг ишлаши учун
ўз ҳуқуқидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда воз кечишга;

олдиндан Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан уюм ёки конда ягона объект сифатида қидирув ёки кавлаб олиш ишларини биргаликда амалга ошириш тўғрисида шартнома тузишга мажбур.

Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки кавлаб олиш ишларини биргаликда амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар
ер қаърининг тегишли участкаларидан фойдаланиш шартларида уларга юкланган мажбуриятларни бажариш бўйича биргаликда масъулдирлар.

72-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун норуда фойдали

қазилмаларни кавлаб олиш хусусиятлари

Ер участкаларининг эгалари ва ердан фойдаланувчилар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший
ва бошқа хўжалик эҳтиёжларини қондириш учун уларга тегишли бўлган
ер участкалари чегараларида фойдали қазилмалар захиралари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат баланси ҳисобига олинмаган норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқига эга.

Агар ер участкасидан фойдаланиш мақсади норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва участка ташқарисига олиб чиқишни талаб этса, уларни жойлаштириш ва (ёки) улардан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур моддага мувофиқ, норуда фойдали қазилмалар портловчи моддалар, кимёвий реагентлар ва заҳарли моддаларни қўлламасдан кавлаб олинади.

Ер участкаси чегараларида жойлашган ва ер участкалари эгалари
ёки ердан фойдаланувчилар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший ва бошқа хўжалик эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган норуда фойдали қазилмалар бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.

Ер участкалари эгалари ёки ердан фойдаланувчилар томонидан
ер қаъридан мазкур моддага мувофиқ фойдаланиш ер қаъридан фойдаланишга кирмайди.

Ер участкалари эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқлари мазкур моддага мувофиқ мос равишда эгалик ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бир вақтда юзага келади
ва тўхтатилади.

Мазкур моддага мувофиқ юзага келган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан узвий боғлиқдир.

Мазкур моддага мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ер қаъридан рухсатнома асосида фойдаланувчи шахслар учун мажбурий бўлган рухсатнома олиш, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.

73-модда. Ер қаъридан фойдаланишда маҳаллий

кадрларни қўллаб-қувватлаш

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмаларни кавлаб олишда маҳаллий кадрларга устунлик беришга мажбурлар.

Бунда раҳбарлар, менежерлар ва мутахассислар таркибида меҳнат қонунчилигига мувофиқ жалб қилинадиган хорижий фуқаролар сони раҳбарлар, менежерлар ва мутахассисларнинг тегишли тоифаси бўйича умумий сонининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан хорижий ишчи кадрлар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай ишчилар етишмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берадиган рухсатнома бўйича жалб қилинади.

74-модда. Таълим ва фан бўйича мажбуриятлар

Ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш ишлари давомида учинчи йилдан бошлаб, маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини ҳар йили молиялаштиришга мажбур. Бунда молиялаштириш ер қаъридан фойдаланувчининг ўтган йил якунлари бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олишдан тушган фойданинг камида бир фоизи миқдорида амалга оширилади.

Маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришнинг белгиланган энг кам миқдордан ортадиган миқдори
ер қаъридан фойдаланувчининг кейинги йилдаги тегишли мажбуриятларини бажаришда ҳисобга олинади.

75-модда. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўйича мажбуриятлар

Ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш ишлари давомида иккинчи йилдан бошлаб, ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга ошириш учун харид қилинган товар ва хизматларни маҳаллий таъминлаш улушини харид қилинган ишлар ва хизматлар (инвестиция даврида тоғ-кон комплекси
ва тегишли инфратузилмани қуриш учун харид қилинадиган товар
ва хизматлардан ташқари) умумий ҳажмининг камида йигирма фоизи миқдорида ҳар йили таъминлашга мажбур.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштиришнинг белгиланган энг кам миқдоридан ортадиган миқдори
ер қаъридан фойдаланувчининг кейинги йилдаги тегишли мажбуриятларини бажаришда ҳисобга олинади.

76-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ҳисобдорлик

Фойдали қазилмаларни кавлаб олишда қуйидаги даврий ҳисоботлар тақдим этилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот, кавлаб олинган (жумладан кавлаб олиш жараёнида йўқотилган) фойдали қазилмалар тўғрисидаги ҳисобот ва геологик ҳисобот;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларидаги кавлаб олиш харажатлари ҳақидаги ҳисобот, харид қилинган товарлар, иш ва хизматлар, шунингдек улардаги маҳаллий таъминот улуши ҳақидаги ҳисобот, маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий тадқиқот ишларига сарфланган харажатлар ҳақидаги ҳисобот.

77-модда. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш

Фойдали қазилмалар захиралари қуйидаги ҳолатларда ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

а) қуйидагилар туфайли саноат аҳамиятини йўқотганда:

янгидан тасдиқланган қидирув ёки эксплуатацион кондицияларга мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун – ер қаъридан тегишли фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг янгидан белгиланган коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геологик, гидрогеологик, муҳандис-геологик, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида техник-иқтисодий сабаблар бўйича захираларни ўзлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни кавлаб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига
ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар остида сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш
шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захиралар кейинги геология-қидирув ишларида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда тасдиқланмаган тақдирда.

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш учун қуйидагиларни ўз ичига олган тегишли ҳисобот тақдим этилади:

фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришга асос;

ўзлаштирилаётган кон ҳақида қисқача маълумотлар (ўзлаштириш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда йўқотишлар ва уларнинг сийраклашиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни ажратиб олиш коэффициентлари);

тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (зарур бўлганда);

график ва бошқа иловалар.

78-модда. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш
 бўйича материалларни давлат экспертизасидан
 ўтказиш

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган материаллар давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим. Материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш муддати тўқсон кундан ошмаслиги керак.

Фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш бўйича материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун тўлов ундирилади. Тўлов миқдори жалб этиладиган мустақил экспертлар ишига ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Саноат усулида ўзлаштириш учун берилмаган конлар бўйича фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш материалларини давлат экспертизасидан ўтказишда тўлов ундирилмайди.

Фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фойдали қазилмалар захираларини улардан кейинчалик фойдаланиш имконияти аниқланган ҳолатларда, балансдан ташқари фойдали қазилмалар тоифасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари давлат балансига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлади.

79-модда. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат
 комиссияси қарорисиз фойдали қазилмалар
 захираларини ҳисобдан чиқариш

Ер ости бойликларининг асосий ва улар билан бирга жойлашган баланс ва балансдан ташқари захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришда қуйидаги ҳолларда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори талаб этилмайди:

уларни кавлаб олишда;

улар кавлаб олиш жараёнида йўқотилганда, шу жумладан ер қаърида ажратилган ва ажратилмаган ҳолатда қолдирилганда, ер қаъридан чиқариб олинганда ва тоғ жинслари тўкилмаларига йўналтирилганда, шунингдек ташиш, ортиш ва туширишда йўқотилганда;

улар кон усти тоғ жинслари билан бирга кавлаб олинганда
ва бўш жинсларнинг умумий тўкилмаларига йўналтирилганда;

улар кавлаб олинганда ва махсус тўкилмаларга жойлаштирилганда, аммо саноат аҳамиятини йўқотганда.

Ушбу модда билан белгиланган асослар бўйича ҳисобдан чиқарилаётган асосий ва улар билан бирга жойлашган (қўшилиб чиқадиган компонентлар) фойдали қазилмалар захиралари ушбу Қонун билан белгиланган тартибда:

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг кавлаб (ажратиб) олинган фойдали қазилмалари ҳақида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиладиган даврий ҳисоботларида акс эттирилади;

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансида ҳисобга олинади.

Фойдали қазилмалар захираларини бошқа асослар бўйича ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

7-боб. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида

кавлаб олиш

80-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида

кавлаб олиш учун ер қаъри участкасининг ҳудуди

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкаси ҳудудининг (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкаси) ташқи чегаралари тўғри бурчакни ҳосил қилиши керак. Агар
ер қаъри бошқа участкасининг табиий хусусиятлари ёки чегаралари тегишли участканинг чегараларини тўғри бурчак шаклида аниқлаш имконини бермаса, бундай участканинг ҳудуди ҳеч бўлмаганда иккита қарама-қарши томонлари бир-бирига параллел бўлган учбурчак
ва тўртбурчак шаклига эга бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкаси ҳудудининг майдони камида бир гектарни ташкил этиши ва беш гектардан кўп бўлмаслиги керак. Бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бериладиган ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитаси томонидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан келишган ҳолда белгиланади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

81-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар

усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномага мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахсларга берилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома электрон савдо майдонида ўтказиладиган аукцион якунлари бўйича берилади.

Аукционга қўйиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи ер қаъри участкасининг бир гектари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараварини ташкил этади.
Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх бир гектар ер учун белгиланган нархни ер майдонининг ўлчамига кўпайтириш орқали аниқланади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар аукционни ташкил этиш хизматлари учун тўлов суммаси чегириб қолинган ҳолда, қуйидагилар ҳисобварақларига тенг улушларда ўтказилади:

Давлат геология қўмитасига – кейинчалик ер қаърининг давлат фондини бошқариш билан боғлиқ ишларни молиялаштиришга йўналтириш учун;

ҳудудида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари амалга оширилаётган туман (шаҳар) тегишли бюджетларига – уларнинг қўшимча манбалари сифатида.

Бир шахс олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта рухсатномага эга бўлиши мумкин. Бунда фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома асосида бериладиган ер қаъри участкаларининг умумий майдони бир йилда 20 гектардан ошмаслиги керак.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.

82-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар

усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани

амал қилиш муддати ва уни узайтириш тартиби

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома уч йил муддатга берилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига рухсатнома муддати тугашидан олтмиш кун олдин тақдим этилган ариза асосида бир марта уч йилга узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш бир ой муддатда амалга оширилади. Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатнома узайтирилган муддат унинг аввалги амал қилиш муддатининг сўнгги кунидан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчига янги рухсатнома бланкасини расмийлаштириш ва бериш орқали узайтирилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда узайтирилмайди:

агар узайтириш сўралган муддат мазкур модда қоидаларига мос келмаса;

агар рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида мазкур моддада назарда тутилган ариза бериш муддати бузилса;

агар олтин изловчилар усулида кавлаб олиш билан боғлиқ қўшимча ишларни бажариш зарурияти бўлмаса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса;

агар кавлаб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сотиш бўйича мажбуриятлар ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда бажарилмаётган бўлса.

83-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида
 кавлаб олиш ишларини амалга ошириш

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини, шу жумладан қум
ва тупроқни ювиш ишлари, шунингдек бошқа ишларни қўлда ёки кам қувватли механизация воситалари ва бошқа ускуналарни қўллаган
ҳолда амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчидан тегишли ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш
ва тасдиқлаш талаб этилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:

а) унга мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва ўн тоннадан ортиқ бўлмаган юк кўтариш қувватига эга битта юк машинаси, битта бурғилаш ускунаси, шунингдек чўмичининг ҳажми бир куб метрнинг ярмидан кўп бўлмаган битта экскаватор ва (ёки) бульдозердан фойдаланиш;

б) фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини хавфсиз (йўл қўйиладиган) қуйидаги чуқурликкача амалга ошириш (ер ости кон ишланмаларини кавламасдан):

сочма участкаларда – ер ости кон ишланмаларини кавламасдан туб жинслар жойлашган чуқурликкача;

туб жинслар участкаларида – тоғ-кон лаҳмлари тик томонларини икки метрдан кўп бўлмаган чуқурликкача. Агар тоғ-кон лаҳмларини зинасимон шаклида ўтаётган бўлса, бу ҳолатда умумий чуқурлиги олти метргача рухсат этилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги икки метрдан ошмаслиги ва зинанинг эни ярим метрдан кам бўлмаслиги зарур;

в) фақат рудани майдалаш ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг гравитация усулини қўллаш.

Ер қаъри участкасидан фойдаланувчига қуйидагилар тақиқланади:

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкасига туташган сув объектлари ва сув фонди ерларида экскаватор ҳамда бульдозерлардан фойдаланиш;

кимёвий реагентлар ва портловчи моддаларни қўллаш;

капитал иншоотларни қуриш;

фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкаси ташқарисига тупроқ ва чиқарилган тоғ массасини олиб чиқиш.

Ер қаъридан фойдаланувчи олтин изловчилар усулида кавлаб олишда қуйидагиларга мажбур:

сув ресурсларидан олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларида фойдаланиладиган сув ҳавзалари ва дарёларнинг табиий рельефи бузилишининг олдини олиш;

ишларни амалга оширишда бузилган ерларни қайта тиклаш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;

механизация воситаларидан фойдаланиш бўйича чекловларга риоя қилиш;

ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача)
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига бажарилган ишлар ва кавлаб олинган қимматбаҳо металлар миқдори ҳамда уларни сотиш бўйича маълумотларни Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайти, “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиб бориш;

кавлаб олинган қимматбаҳо металларни қонунчиликка мувофиқ очиладиган ва фаолият кўрсатадиган олтин қабул қилиш кассалари орқали, шунингдек аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига (лицензияга) эга юридик шахсларга ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига (рухсатномага) эга юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга сотиш.

Кавлаб олинган қимматбаҳо металлни яшириш, шу жумладан олти
ой мобайнида сотмаслик, шунингдек олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини хавфсиз амалга ошириш талабларининг бузилиши, бунинг оқибатида инсонларнинг соғлиғига жиддий зарар (шу жумладан оғир тан жароҳати) етказилиши ёки инсон ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлса,
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тўхтатиш ҳамда ушбу фаолият билан бир йил мобайнида шуғулланишни тақиқлаш учун асос бўлади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тўхтатиш ҳамда ушбу фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган асосларга кўра суд тартибида амалга оширилади. Суд қарори чиққунга қадар Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг талабига мувофиқ фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Агар суд қарори билан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисидаги даъвоси қабул қилинмаса ва ер қаъри участкасидан фойдаланувчига фаолиятини давом эттиришга рухсат берилса, бундай ҳолатда инспекциясининг талабига мувофиқ фаолият вақтинчалик тўхтатиб турилган муддатга мос равишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилиб берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи сув ресурсларидан фойдаланган тақдирда, сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларига риоя қилишга, шунингдек қонунчиликда белгиланган сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқа талабларга риоя қилишга мажбур.

Сув фонди ерлари ва сув объектларида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари фақат қўлда амалга оширилади.

84-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар

усулида кавлаб олиш ишлари учун ер қаъри

участкасидан фойдаланиш шартлари

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолиятини амалга оширувчи шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда, ушбу фаолиятни ошириш бўйича барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) озод этилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланувчи юридик шахслар ишчи ходимларининг камида етмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олувчи
ер қаъридан фойдаланувчиларга фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларининг қуйидаги мажбуриятлари татбиқ этилмайди:

йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг
энг кам улуши миқдори;

маҳаллий кадрларни ўқитишни молиялаштиришга
доир мажбуриятларининг миқдори;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-тадқиқот, илмий-техник
ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштиришга доир мажбуриятлари миқдори.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши, шу жумладан қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар
ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” қонуни билан тартибга солинади.

85-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида
 кавлаб олишда ҳисобдорлик

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини амалга оширишда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақидаги ҳамда кавлаб олинган ва сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳажми ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

8-боб. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

86-модда. Техноген минерал ҳосилаларни бериш

Ер қаъридан фойдаланувчилар балансида бўлмаган техноген минерал ҳосилалар давлатга тегишли. Давлатга тегишли бўлган техноген минерал ҳосилалар қуйидаги ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчиларга бепул берилади:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларга мувофиқ ажратиб берилган ер участкалари чегараларида жойлашганда;

фаолият кўрсатаётган кон-қайта ишлаш корхоналарининг
ер участкалари чегараларида жойлашганда.

Давлатга тегишли техноген минерал ҳосилаларни олиш учун ариза бермаган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳудуднинг давлатга тегишли бўлган бундай техноген минерал ҳосилалар жойлашган қисмини қайтаришга мажбур.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳудудлар
ва ер участкаларидан ташқарида жойлашган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар қуйидаги шартларга риоя этилганда, бепул асосда берилади:

ариза берувчининг сўралаётган фойдали қазилма турига мос фаолият кўрсатаётган кон кавлаш, конни қайта ишлаш, металлургия корхонаси бўлса;

бундай техноген минерал ҳосилалар тегишли кон кавлаш, конни қайта ишлаш, металлургия корхонаси жойлашган ҳудудга ёки ер қаъри участкасига туташган ҳудудда жойлашган бўлса.

Бундай техноген минерал ҳосилаларни бепул бериш манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан Давлат геология қўмитаси томонидан бир ой муддатда амалга оширилади.

Мазкур модданинг учинчи қисмида кўрсатилган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар ариза берувчига, агар ариза берувчи
ер қаъридан фойдаланувчи бўлса, ер қаъри ҳудудини бундай техноген минерал ҳосилалар жойлашган майдонга кенгайтириш орқали
ёки чегарасида ушбу техноген минерал ҳосилалар жойлашган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани тақдим этиш орқали берилади.

Бунда рухсатнома “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича қуйидагилар кўрсатилган ариза асосида фақат юридик шахсларга берилади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

сўралаётган ер қаъри участкасининг номи.

Давлат геология қўмитаси ариза ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаган тақдирда, рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олган шахс техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишни бошлашдан аввал Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган
ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

87-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Мазкур Қонуннинг 86-моддасига мувофиқ фойдаланишга берилмаган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар ер қаъри таркибига киритилади ва улар жойлашган участкалар мазкур Қонун билан белгиланган тартибда рухсатнома асосида фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ер қаъри участкаси ҳақидаги маълумотда унинг координатлари, жойлашиш шароитлари, техноген минерал ҳосиланинг ҳосил бўлиш сабаблари, кимёвий таркиби ва уларни ўрганиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар бўлиши керак.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ушбу Қонуннинг 57-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ аукцион
ёки танлов орқали фақат юридик шахсларга берилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олган шахс техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишни бошлашдан аввал Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

Қуйидаги ер қаъри участкаси ҳудудларида техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган бўлса;

ер қаъри участкаси геологик жиҳатдан ўрганиш ва (ёки) қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, ер қаъри маконидан фойдаланиш учун тақдим этилган бўлса;

углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлса, эгасининг розилигисиз.

88-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатлари

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома узлуксиз йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан олти ой олдин берган аризаси асосида бир неча марта узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш ўн беш кунлик муддатда амалга оширилади. Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатномани узайтириш муддати унинг амал қилиш муддатининг охирги кунидан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати янги рухсатнома бланкасини расмийлаштириш ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Рухсатноманинг муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтиришнинг сўралган муддати ушбу модда қоидаларига
мос келмаса;

агар ушбу модда билан назарда тутилган рухсатнома муддатини узайтириш ҳақида ариза бериш муддатлари бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса.

89-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун
 ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг хусусиятлари

Ер қаъридан фойдаланувчиларга техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларининг қуйидаги мажбуриятлари татбиқ этилмайди:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишга оид йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитишни
ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришга доир мажбуриятлар миқдори.

90-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда

ҳисобдорлик

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда фойдаланилган техноген минерал ҳосилалар ва ажратиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

9-боб. Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
 билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш

91-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ
 бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун ер қаъри
 маконининг ҳудуди

Табиий геологик шароитлари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш имконини берадиган
ер қаъри макони аниқ мақсадга йўналтирилган геология-қидирув ишлари, шунингдек мавжуд геологик материаллар таҳлили натижалари бўйича танланади.

Ер қаъри макони танланган участкасининг геологик материаллари ушбу Қонун билан белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун ер қаъри маконини танлаш асосланганлиги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори билан қабул қилинади.

92-модда. Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни

кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда

фойдаланиш учун рухсатнома

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун рухсатномага мувофиқ унинг эгаси ер қаъри участкасидан қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

нефть ва газ, газ ва нефть маҳсулотларининг ер ости омборларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;

қаттиқ, суюқ ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли ва заҳарли моддаларни сақлаш ёки кўмиш, оқова, саноат ва техник сувларни ер қаърига оқизиш (насос ёрдамида ҳайдаш) учун ер ости иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;

ер ости сувлари захираларини сунъий тўлдириш учун сувни ер остига насос ёрдамида ҳайдаш, шу жумладан ушбу мақсадларга мўлжалланган
ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш;

кон кавлаш ва (ёки) кон-бойитиш соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома фойдали қазилмалар конлари мавжуд бўлмаган ёки норуда фойдали қазилмалар ҳисобланмайдиган фойдали қазилмаларнинг кам миқдордаги ресурслари бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланишга берилади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида фақат юридик шахсларга берилади.

Талабгор шахс рухсатнома олиш учун Ваколатли органга электрон платформа орқали ариза беради. Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ариза берувчининг давлат рўйхатига мувофиқ тўлиқ номи;

ариза берувчи фойдаланишга беришни сўраган ер қаърининг тегишли участкасини белгилайдиган ҳудудни кўрсатиш;

ер қаъри маконидан фойдаланиш мақсади;

сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини кўрсатиш;

ариза берувчи фойдаланишга беришни сўраган ер қаъри участкасини белгилайдиган ҳудуд координатлари;

ер ости иншооти объектининг тавсифини, унинг изоляцияси хусусиятини, тоғ жинслари тури, коллектор қатламининг жойлашиш чуқурлиги ва самарали қуввати, майдони, ғоваклилик коэффициенти,
сув ўтказмайдиган остки ва устки жинслар хусусияти, ер ости сувлари табиий оқимининг тезлиги, сифат ва миқдор кўрсаткичлари, кўмиш, тўплаш
ва чиқариб ташлаш бўйича кон-техник, махсус муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва экологик шартларни ўз ичига олган геологик ҳисобот;

маҳсулот номи кўрсатилган зарарли, заҳарли моддалар, қаттиқ
ва суюқ чиқиндилар, оқова ва саноат сувларининг хусусиятлари, ушбу маҳсулот шаклланадиган техник ишлаб чиқариш ёки жараён, унинг физик хусусиятлари, тўлиқ кимёвий таркиби, таркибдаги заҳарли компонентлар, ёнғинга хавфлилиги, портлашга хавфлилиги, эрувчанлиги, сақлашда бошқа моддалар билан қўшилиши, асосий ифлослантирувчи радионуклидлар, уларнинг фаоллиги, шунингдек ташиш тизими хусусиятлари;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг танланган участкани сўралаётган мақсадда фойдаланиш учун асосланганлиги бўйича қарори;

давлат экспертизасидан ўтган ва келишилган ер қаъри маконини ишлатиш лойиҳаси;

белгиланган тартибда келишилган бартараф қилиш режаси.

Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш жараёни ўттиз кунлик муддатдан ошмаслиги керак.

Ваколатли орган қуйидаги ҳолатларда рухсатномани беришни рад этади:

ариза ёки унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса;

аризага ушбу Қонун билан талаб этилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

сўралаётган ер участкаси ёки унинг бир қисми ер қаъридан фойдаланиш рухсатномаси бўйича бошқа шахс фойдаланишида бўлган
ер қаъри участкасига тегишли бўлса.

Қуйидаги ер қаъри участкаси ҳудудида ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган ер қаъри участкаси ҳудудларида;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган ер қаъри участкаси ҳудудида;

геология-қидирув ишлари ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилаётган ер қаъри участкаси ҳудудида;

хўжалик-ичимлик ер ости сувлари участкаси ҳудудида.

93-модда. Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб

олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш

учун рухсатномани амал қилиш муддати

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун рухсатнома узлуксиз йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига кўра, рухсатноманинг дастлабки муддатидан ошмайдиган даврга бир неча марта узайтирилиши мумкин.

Рухсатнома муддатини узайтириш бўйича ариза Ваколатли органга белгиланган шакл бўйича рухсатнома муддати тугашидан олти ой олдин берилади. Ариза берилган кундан ўн беш кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатномани узайтириш муддати унинг амал қилиши тугаган муддатининг охирги кунидан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати янги рухсатномани расмийлаштириш ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтиришнинг сўралган муддати ушбу модда қоидаларига мос келмаса;

агар ушбу модда билан назарда тутилган рухсатнома муддатини узайтириш ҳақида ариза бериш муддатлари бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса.

94-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланиш

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда тегишли рухсатнома ва ер қаъри маконини ишлатиш лойиҳасисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Лойиҳа ер қаъри маконидан фойдаланишнинг параметрлари
ва шартларини белгилайди. Лойиҳа ва унинг ўзгаришлари давлат экологик
ва санитария-эпидемиологик экспертизадан ўтказилиши, шунингдек Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилиши лозим.

Ер қаъри маконларидан фойдаланиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади
ва тасдиқланади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш ишлари белгиланган тартибда ҳужжатларда қайд этилиши лозим.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри маконидан фойдаланишда:

қўлланилаётган техник воситаларнинг мақбуллиги ва хавфсизлигини;

ер қаърини хавфли техноген жараёнлари юзага келишидан муҳофаза қилишни;

қаттиқ, суюқ ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли ва заҳарли моддаларни сақлаш ёки кўмиш, оқова, саноат ва техник сувларни оқизишнинг (насос ёрдамида ҳайдаш) ишончли ҳисобини юритишни;

барча геологик маълумотнинг, шу жумладан лаборатория тадқиқотлари ва таҳлилларининг ишончлилиги ҳамда сақланишини таъминлаши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома муддати тугагунига қадар Ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ундан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан воз кечиш тўғрисидаги аризага ер қаъри маконидан фойдаланишдан воз кечиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ер қаъри участкасидаги ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома илова қилинади.

95-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланишда ҳисобдорлик

Ер қаъри маконларидан фойдаланишда Давлат экология қўмитасига
ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда
ер қаъри маконида жойлаштирилган объектнинг ҳолати ва унда кузатилаётган ўзгаришлар ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

10-боб. Нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик
 қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини
 тўплаш

96-модда. Нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик
 қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция
 материалларини тўплаш ва уларни амалга ошириш
 ҳудудларини аниқлаш

Тўплаш деганда нодир тош хомашёсининг бирламчи намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекция материалларини табиий жинслардан, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлардан, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан юзага чиқариб олиш, шунингдек ер қаъри яхлитлигини бузадиган кон ишлари
ва бошқа махсус ишларни амалга оширмасдан дарёларнинг ўзанларида намуналарни тўплаш тушунилади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, илмий-маърифий, тижорат, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри майдони ўлчами эллик гектардан ошмаслиги керак.

Ер қаъри майдони шакли ер қаъридан фойдаланиш ҳудудини идентификация қилиш учун ушбу Қонун билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

97-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик

қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция

материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш рухсатнома асосида амалга оширилади.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома жисмоний
ва юридик шахсларга манфаатдор шахснинг электрон платформаси орқали аризаси асосида “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича кўриб чиқиш орқали берилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ариза берувчининг тўлиқ номи;

нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун сўралаётган майдоннинг маъмурий жойлашуви, шунингдек унинг чегаралари кўрсатилган контури;

нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг розилиги.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун рухсатнома узлуксиз икки йил муддатга берилади.

Ариза мазкур модда билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Давлат геология қўмитаси рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган ер қаъри участкасида;

қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган ер қаъри участкаларида.

98-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик

қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция

материалларини тўплаш ишларини амалга ошириш

Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ер участкалари ажратиб берилиши талаб қилинмайди.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материаллари қуйидаги мақсадларда тўпланади:

геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш
ва тўлдириш;

илмий-маърифий ва эстетик йўналишдаги хусусий геология
ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари).

Ер қаъридан фойдаланувчидан нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун тегишли лойиҳа талаб этилмайди.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш қонунчиликда назарда тутилмаган бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказишни
ва саноат хавфсизлиги бўйича келишувни талаб этмайди.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплашда тоғ-кон
ва бурғилаш ишларини амалга ошириш ҳамда ер қаъри яхлитлигини бузадиган турли ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома муддати тугагунича Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ер қаъри участкасини ёки унинг қисмидан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъри участкасининг бир қисми ер қаъри участкасининг чегараси ўзгартирилган ҳолда, рухсатномани қайта расмийлаштириш орқали қайтариб берилади.

Ер қаъри участкасининг қайтарилиши ер қаъри участкасидан фойдаланишни муддатидан аввал тўхтатиш учун асос бўлади.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш тўхтатилганда, унинг оқибатларини бартараф қилиш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди.

99-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик

қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция

материалларини тўплаш ишларида ҳисобдорлик

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплашда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда тўпланган намуна
ва материаллар ҳақида ҳисобот тақдим этилади.

11-боб. Ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида шартлари

100-модда. Ер қаъридан фойдаланиш учун чекланган ҳудудлар

Ер қаъридан қуйидаги ҳудудларда фойдаланиш тақиқланади:

мудофаа ва миллий хавфсизлик эҳтиёжлари учун ажратилган ерлар ҳудудларида;

аҳоли пунктлари ва уларга туташ ерлар ҳудудларида беш юз метр масофада (ер ости сувларини қидириш ва баҳолаш, қаттиқ фойдали қазилмаларни ер ости усулида кавлаб олиш ишларидан ташқари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва аҳоли пунктларининг вакиллик органлари билан келишган ҳолда);

фаолият кўрсатаётган ва кон-бойитиш соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объекти ҳисобланмайдиган гидротехник иншоот жойлашган ер участкаси ҳудудида ҳамда унга беш юз метр масофада туташ бўлган ҳудудда;

сув фонди ерлари ҳудудида (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва уларни кавлаб олишдан ташқари);

қабристонлар учун ажратилган ер участкаларида, шунингдек улардан юз метр масофада;

учинчи шахсларга тегишли бўлган ҳамда бино ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ер участкаларида ва уларга туташ ҳудудларда юз метр масофада уларнинг розилигисиз;

инфратузилма объектлари билан банд бўлган ерлар ҳудудларида;

қонунчиликка мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш тақиқланадиган бошқа ҳудудларда.

Ташқи ҳудудий чегаралари кўрсатилган ҳудудларда жойлашган
ер қаъри участкасини фойдаланишга бериш тақиқланади.

Ушбу модда билан белгиланган тақиқлар ер қаъридан аэрогеофизик изланишлар ёки ерни масофавий зондлаш усули ёрдамида фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ер қаъридан аҳоли пунктлари ва уларга туташ ҳудудлардаги, шунингдек инфратузилма объектлари жойлашган ҳудудларда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва кавлаб олиш мақсадларида фойдаланишга фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тегишли аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли билан келишув асосида уларга етказиладиган зарарни қоплаш ҳисобга олинган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ва алоҳида экологик, илмий, тарихий-маданий ва рекреацион аҳамиятга эга бўлган ер қаъри участкалари чегараларида ер қаъридан фойдаланиш чекланади.

Ташқи макон чегаралари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган ер қаъри участкасидан фойдаланишга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талаб
ва шартларга мувофиқ рухсат этилади.

101-модда. Бир ҳудуддаги ер қаъридан турли

шахсларнинг фойдаланиши

Ер қаъридан турли фойдаланувчилар, агар ушбу Қонунда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, битта ҳудуд – бирлаштирилган ҳудуддаги ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга ошириши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бирлаштирилган ҳудудда фаолиятни амалга ошириш тартиби улар ўртасидаги келишув билан белгиланади. Келишувда бирлаштирилган ҳудудда барча ёки алоҳида ишлар турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби белгиланади.

Келишув оддий ёзма шаклда тузилади ва тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва Ваколатли органга тақдим этилади.

Келишувда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бири томонидан сарфланган харажатларнинг асосланган ва тегишли миқдордаги компенсацияси назарда тутилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бирлаштирилган ҳудудда фаолиятни амалга ошириш тартиби ҳақида келишувга эришилмаган тақдирда, қуйидаги:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширадиган;

агар ер қаъридан ҳар икки фойдаланувчи фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган бўлса, аввал берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган;

агар ер қаъридан ҳар икки фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган фойдали қазилмаларнинг турли гуруҳларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошираётган бўлса, аввал берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган;

агар ер қаъридан бошқа фойдаланувчи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганаётган бўлса, ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланаётган ер қаъридан фойдаланувчига бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишга устунлик берилади.

102-модда. Бирлаштирилган ҳудудда ер қаъридан фойдаланиш

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка
эга бўлмаган ер қаъридан фойдаланувчи устунликка эга бўлган
ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширадиган ёки режалаштираётган ишлар вақти, давомийлиги, жойи, ҳажми ва хусусиятини ҳисобга олишга мажбур ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун тўсиқлар яратмаслиги керак. Ер қаъридан фойдаланувчи ўз устунлигидан асосланмаган фойда олиш мақсадини кўзламаган ҳолда, виждонан ва ақл билан фойдаланиши керак.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи устунликка эга бўлмаган ер қаъридан фойдаланувчига ер қаърининг умумий участкасида амалга ошириладиган
ва режалаштирилаётган ўз ишларининг давомийлиги, жойи, ҳажми ҳамда хусусияти тўғрисидаги иккинчи фойдаланувчининг ёзма сўрови олинган кундан бошлаб бир ой муддатда унга ёзма маълумотни тақдим этишга мажбур, бундай маълумот тижорат сирини ташкил этиши мумкин.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлмаган ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этилган маълумотда қайд этилган ишларнинг вақти, давомийлиги, ҳажми, жойи ва хусусияти устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан
уч ой мобайнида бир марта ўзгартирилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи режалаштирилаётган ишларнинг вақти, давомийлиги, ҳажми, жойи
ва хусусияти ўзгартирилгани ҳақида ер қаъридан иккинчи фойдаланувчини бундай ўзгаришларгача бир ойдан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлмаган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган хабарнома олингунга қадар бошланган ишларни ниҳоясига етказиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан икки ва бир нечта фойдаланувчилар конларни биргаликда ўзлаштирган тақдирда, кон кавлаш корхонасини қуриш лойиҳасининг кон-технологик қисми таркибида чегаралар бўлими мажбурий тартибда ишлаб чиқилиши ва унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

геологик-технологик кесимларнинг ҳисобланган керакли миқдори билан захираларнинг ҳисобланган чегараси ва контурлари;

ажратилган ер чегаралари;

чегарадош ер қаъридан фойдаланувчилар чегаралари;

бурғилаш-портлатиш ишларини амалга оширишда хавфли зоналар чегаралари;

санитария-муҳофаза зоналари чегаралари.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган барча чегаралар кон кавлаш корхонасининг йиғма маркшейдерлик режасига ва геологик-технологик кесимларга киритилади.

12-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ва уларни

муҳофаза қилиш бўйича умумий талаблар

103-модда. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш

ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўла-тўкис бўлишини
ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига
ва улар жойлашган майдонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;

ер қаъридан асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;

фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнғиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;

ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазишмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;

углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда
ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари ва турлари, ер қаъри участкалари жойлашув шароитларининг хусусиятлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа омилларга кўра, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича талаблар ушбу Қонунга мувофиқ Давлат геология қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси томонидан тегишлилигича тасдиқланадиган тегишли ишларни амалга ошириш бўйича йўриқнома-методик ҳужжатлар билан белгиланади.

104-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга

доир асосий талаблар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

ер қаърини, қидирилаётган фойдали қазилма конларини ўзлаштиришнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шароитларни, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости маконларини геологик жиҳатдан ўрганишнинг тўла-тўкис бўлиши;

асосий ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захираларининг миқдори ва сифатини аниқлаш;

кон устида ётган ҳамда аралашма жинсларни ишлаб чиқаришда
ва ерларни қайта тиклашда фойдаланиш учун уларнинг хоссаларини тадқиқ этиш, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиена жиҳатидан баҳолаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлишини ва сифати пасайишини истисно этувчи усул ва услубларда олиб бориш;

ер қаъридан чиқариб олинаётган тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларни жойлаштириш учун уларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини истисно этадиган участкаларни танлаш;

фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган, қидирув ишлари олиб борилган
кон қазишмаларининг ва бурғиланган қудуқларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек фойдаланилмайдиган кон қазишмаларини
ва қудуқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш;

ер қаърини келгусида ўрганишда, фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмалар кавлаб олиши билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда қўлланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари
ва рудаларнинг намуналари, керн, фойдали қазилма намуна нусхалари сақланишини таъминлаш.

Фойдали қазилмаларнинг турлари ва хусусиятлари, геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг мезонлари ва усулларини ҳамда бошқа омилларига қараб, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир талаблар ушбу Қонунга мувофиқ Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган турли ишларни амалга ошириш бўйича йўриқнома-методик ҳужжатлар билан белгиланади.

105-модда. Фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш

ва минерал хомашёни қайта ишлашга

доир асосий талаблар

Фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг оқилона, экологик хавфсиз технологияларни қўллаш;

ўзлаштирилаётган ва уларга туташган фойдали қазилма конлари ҳамда ер қаъри бошқа участкаларининг кончилик ишлари олиб бориш натижасида бузилишига йўл қўйилмаслик, ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилма захираларини сақлаш;

карьерларнинг поғоналари ва ён чеккалари мустаҳкамлиги,
тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг чўкиши (оғиши) махсус асбоблар билан кузатиб туриш.

Минерал хом ашёни қайта ишлашда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали компонентларнинг оқилона, комплекс ажратиб олинишини таъминлайдиган қайта ишлаш технологик схемаларига риоя этилиши;

қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимоти ва уларни минерал хом ашёдан ажратиб олиш даражаси ҳисобга олиниши ва назорат қилиб борилиши;

минерал хом ашёнинг технологик хоссалари ва таркиби ўрганилиши, уни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида тажриба-технология синовлари ўтказилиши;

қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотлар ва чиқиндилардан, шунингдек оқова сувлардан мумкин қадар тўлиқ фойдаланилиши;

вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар ва таркибида фойдали компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва сақланиши.

Фойдали қазилмаларнинг турлари, хусусиятлари, уларнинг конларини ўзлаштириш усуллари, қайта ишлаш технологияларининг хилма-хиллиги
ва бошқа омилларига қараб, фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш
ва минерал хомашёни қайта ишлаш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

106-модда. Алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган

ер қаъри участкаларини муҳофаза қилиш

Алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, полеонтологик объектлар
ва ер қаърининг бошқа участкалари белгиланган тартибда геологик қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар ёки табиат ёхуд маданият ёдгорликлари деб эълон қилиниши мумкин.

Тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган илмий-ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ва бошқа ер ости бўшлиқлари тегишли мақом берилгандан сўнг муҳофаза этиладиган геологик объектлар ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланишда тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган объектлар топилганда, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ва бу ҳақда Ваколатли органни ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.

Муҳофаза этиладиган геологик объект ўзининг макон чегараларига эга бўлиб, ҳудудда қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар
ва ёдгорликларнинг сақланишига зарар етказадиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган геологик объектлар ҳудудидаги фаолият муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

107-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда

қурилиш шартлари

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида аҳоли пунктлари, саноат объектлари ва бошқа объектларни жойлаштириш учун участкаларни танлашда, иморатлар қуриладиган участка атрофида ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ёки кам миқдорда борлиги тўғрисида Давлат геология қўмитасининг хулосаси олинади.

Фойдаланишга берилмаган фойдали қазилма конлари (норуда фойдали қазилмаларнинг конлари бундан мустасно) жойлашган майдонларда иморат қуришга, шунингдек бундай конлар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга, Давлат геология қўмитаси билан келишувга мувофиқ, ер қаъридан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш имкониятлари таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда, алоҳида ҳолларда
йўл қўйилади.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда қурилишга рухсат бериш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

13-боб. Ер қаъридан хавфсиз фойдаланиш

108-модда. Ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизлик

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш экологик қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаърининг экологик ҳолати рухсат этилган эмиссияларни меъёрлаш, ер қаъридан фойдаланиш ёки уларнинг алоҳида турлари бўйича фаолиятни чеклаш ёхуд тақиқлаш билан таъминланади.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз фойдаланиш тақиқланади.

109-модда. Ер қаъридан фойдаланишда саноат хавфсизлиги

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган қоидалар ва меъёрларга риоя этилиши, шунингдек авариялар, бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва бартараф қилиш ҳамда касб касалликлари профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминланиши зарур.

Ер қаъридан фойдаланиш бўйича инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказадиган фаолият тақиқланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масъулияти уларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади ва улар таркибий бўлинмаларда хавфсизликнинг ушбу қоидалари ҳамда меъёрларига риоя этилишини назорат қиладиган шахсларни белгилайди.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишмасдан фойдаланиш тақиқланади.

110-модда. Очиқ нефть ва газ фавворалари пайдо

бўлишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф

қилиш бўйича кон-қутқарув қисмлари ва хизматлари

Ер ости кончилик ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга кончиликдаги қутқарув қисмлари, углеводород конларини излаш, қидириш ва ишлатишда бурғилаш ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга эса – очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари томонидан хизмат кўрсатилиши керак.

Кончиликдаги қутқарув қисмлари, очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф қилиш хизматлари ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади.

14-боб. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш

111-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини

бартараф қилиш ҳақида умумий қоидалар

Ер қаъридан фойдаланувчи, агар ушбу Қонунда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, унга берилган ер қаъри участкасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ер участкаларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш ҳолатига келтириш мақсадида қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган чора-тадбирлар комплексидир.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган ер қаъри участкасида амалга оширилади, ушбу Қонун билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ер қаъри участкасининг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш, шунингдек бартараф қилиш ишлари ҳажмини камайтириш мақсадида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амалга оширилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларни тўхтатишга сабаб бўлмайди.

112-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини

бартараф қилишни молиялаштириш

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари тегишли рухсатнома тўхтатилгунга қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга мажбур.

Бундай таъминотни тақдим этиш ер қаъридан фойдаланувчини
ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси фойдасига амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятлари ушбу Қонунга мувофиқ белгиланган муддатда бажарилмаганда (тегишли тарзда бажарилмаганда), тақдим этилган таъминот суммаси Давлат геология қўмитаси талабига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фойдасига ундирилади.

Агар таъминот суммаси ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишнинг тегишли лойиҳаси бўйича харажатларни қоплаш учун етарли бўлмаса, давлат етмаётган ушбу суммани ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиши шарт бўлган шахс мулкидан қонунчиликда белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

Таъминот суммаси бартараф қилиш ишлари учун ҳақиқий харажатлардан ошган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи қолган суммани ер қаърининг тегишли участкасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома тасдиқланганда олиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши кафолат, банк омонати гарови ва (ёки) суғурта (бундан буён матнда таъминот деб юритилади) билан таъминланади.

Таъминот ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича алоҳида тақдим этилади.

Оқибатларини бартараф қилиш талаб этиладиган ер қаъридан фойдаланиш ишларини таъминотсиз амалга ошириш тақиқланади.

Агар ер қаъридан фойдаланувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, унга тақдим этилган таъминот ушбу Қонун талабларига мос келмай қолса ёки тўхтатилса, ер қаъридан фойдаланувчи олтмиш иш куни мобайнида бундай таъминотни алмаштиришга мажбур.

Агар кўрсатилган муддат ичида бундай алмаштириш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилмаса, фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишни зудлик билан вақтинча тўхтатишга мажбур. Ер қаъридан фойдаланиш ишларини давом эттиришга фақат таъминот алмаштирилгандан ёки тиклангандан сўнг йўл қўйилади.

113-модда. Кафолат бартараф қилиш таъминоти сифатида

Кафолатчи ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олдида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тўлиқ ёки қисман бартараф қилиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари бажарилиши учун белгиланадиган пул миқдори доирасида жавоб бериш масъулиятини
ўз зиммасига олади.

Акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган банк
ёки ташкилот кафолатчи бўлиши мумкин. Агар акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган хорижий банк ёки ташкилот кафолатчи бўлса, бундай кафолатчилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган чет эл валютасидаги минимал кредит рейтинги бўйича шартларга мос келиши керак.

Мазкур моддага мувофиқ берилган кафолат бўйича банк мажбурияти бартараф қилиш ишлари тугагандан кейин тўхтатилади.

Кафолат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланадиган намунавий шаклга мувофиқ давлат тилида берилади.

Чет эллик шахс томонидан берилган кафолат давлат тилидаги таржимаси билан хорижий тилда тузилиши мумкин бўлиб, бунда унинг тўғрилиги нотариус томонидан тасдиқланиши керак.

114-модда. Банк омонати гарови бартараф қилиш

 таъминоти сифатида

Банк омонати гарови туфайли ер қаъридан фойдаланувчи бартараф қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчининг бошқа кредиторлар олдидаги талаблари гаровга қўйилган банк омонати қиймати ҳисобидан қондиришда Ўзбекистон Республикаси устувор ҳуқуққа эга.

Ушбу моддага мувофиқ фақат банкда жойлаштирилган банк омонати гаров предмети бўлиши мумкин.

Омонат миллий ёки чет эл валютасида киритилиши мумкин.

Таъминот деб ҳисобланадиган банк омонати миқдорига нисбатан талаблар ушбу Қонун билан белгиланади.

Таъминот деб ҳисобланадиган банк омонатини қайта гаровга қўйиш тақиқланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахс фаолияти тугатилганда,
шу жумладан банкрот деб топилганда, гаров предмети бошқа қарзларни сўндириш бўйича танлов объекти ҳисобланмайди, гаровга олувчи эса
ер қаъридан фойдаланувчининг бошқа мулки ҳисобидан ўз талабларини қондирадиган кредитор ҳисобланмайди.

115-модда. Суғурта бартараф қилиш таъминоти сифатида

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича ўз мажбуриятларини таъминлаш учун суғурта ташкилоти билан суғурта шартномаси тузиш ҳуқуқига эга.

Суғурта шартномасига кўра, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу Қонун билан белгиланган тартибда (суғурта ҳолати) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги суғурта суммасини Ўзбекистон Республикаси (фойда олувчи) фойдасига тўланишига сабаб бўлади.

Ушбу моддада назарда тутилган суғурта бўйича муносабатлар қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.

116-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг

оқибатларини бартараф қилиш

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бузилган ерларни қайта тиклаш йўли билан бартараф этилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбурият кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар ҳажмига киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бундай участкада геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилишни рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилгандан сўнг олти ойдан кечиктирмасдан тугатишга мажбур.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс аризаси бўйича Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш муддатини, агар
об-ҳаво ёки табиий-иқлим шароитлари сабабли бартараф қилишнинг имкони бўлмаган бўлса ёки жиддий равишда қийинлашган бўлса, рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб олти ой муддатгача узайтиради.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасининг фойдаланишдан ушбу Қонунга мувофиқ воз кечган қисмидаги ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатлари воз кечилгунга қадар бартараф этилади.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи фойдаланишдан воз кечган ер қаъри участкасида (унинг бир қисмида) геология-қидирув ишларини амалга оширмаган бўлса ёки ишлар ер сатҳини (сув ҳавзалари тубини) бузмасдан ўтказилган бўлса, бундай ер қаъри участкасида ёки унинг бир қисмида бартараф қилиш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди. Бунда бартараф қилиш ишларини амалга ошириш зарурати йўқлигини тасдиқловчи ер қаъри участкасини (унинг бир қисмини) ўрганиш далолатномаси тузилади ва тасдиқланади.

Тегишли ер қаъри участкасида фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси вакиллари томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Доимий ёки вақтинча фойдаланишда бўлган ер участкасидаги
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилганда, бартараф қилиш далолатномаси
ер участкасининг эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ҳам имзоланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг имзоланиши ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини кейинчалик бошқа шахсларга бериш мақсадида ер қаъри давлат фондининг ягона кадастрига тегишли маълумотларни киритиш учун асос бўлади.

117-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар

бажарилишини таъминлаш

Ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминотини Давлат геология қўмитасига тақдим этган ҳолда, ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш ҳуқуқига эга.

Геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти банк омонати гарови, кафолат
ва (ёки) суғурта кўринишида тақдим этилади.

Таъминотнинг умумий суммаси геологик жиҳатдан ўрганиш ҳудудини ташкил этадиган блоклар (майдонлар) асосида ҳисобланади. Битта блок (майдон) учун таъминот миқдори Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқлаган услуб бўйича белгиланади.

Ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси асосида таъминот суммаси
ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечилганда ва унда геология-қидирув ишларининг оқибатларини бартараф қилиш ишлари якунланганда мутаносиб равишда камайтирилади.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчидан ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Давлат геология қўмитаси таъминотни берган шахсни таъминот суммаси камайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи, агар ер қаъри участкасида тупроқнинг кўчирилиши назарда тутилган тақдирда, геология-қидирув ишларининг оқибатларини бартараф қилишнинг қўшимча таъминотини тақдим этишга мажбур.

Қўшимча таъминот суммаси ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.

118-модда. Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш

ишлари оқибатларини бартараф қилиш

Конни ўзлаштирадиган корхона фойдали қазилмалар захираларини ўзлаштириш ишлари якунлангач, кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиши шарт.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатлари бартараф қилиш режаси асосида ишлаб чиқилган бартараф қилиш лойиҳасига мувофиқ ўтказилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилишидан аввал икки йилдан кечиктирмасдан қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари лойиҳасини қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши шарт.

Агар қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиши бошқа асослар бўйича тўхтатилган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши зарур.

Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунга мувофиқ воз кечган
ер қаъри участкасининг бир қисмида қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатлари воз кечишдан аввал бартараф этилади. Бундай участкада кавлаб олиш ишларини амалга оширишга ёки ундан бошқа мақсадда фойдаланишга бартараф қилиш ишлари якунланиб, ушбу участка кавлаб олиш ишлари учун рухсатномадан чиқарилгунига қадар
йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бундай ҳуқуқ тўхтатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилишни бошлашга мажбур. Ушбу давр мобайнида кўрсатилган шахс ер қаъри участкасидан кавлаб олинган қаттиқ фойдали қазилмаларни олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилгандан сўнг саккиз ой ўтгач, ер қаъри участкаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилмаган қаттиқ фойдали қазилмалар ер қаъри таркибига киритилган деб ҳисобланади ва ушбу моддага мувофиқ бартараф этилади.

Ер қаъри участкасида фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан иборат комиссия томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб кавлаб олиш участкасида (унинг қисмида) ишларнинг оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг имзоланиши фойдаланиш ҳуқуқини кейинчалик бошқа шахсларга бериш учун ер қаъри давлат фондининг кадастрига тегишли маълумотларни киритишга асос ҳисобланади.

Бартараф қилиш талаб этилмайдиган, кавлаб олиш ишлари амалга оширилмаган участка ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган бўлса, мазкур модда қоидалари қўлланилмайди. Ушбу участкада геология-қидирув ишлари амалга оширилган тақдирда, уларнинг оқибатлари ушбу Қонуннинг 116-моддасига мувофиқ бартараф этилади.

119-модда. Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб

олиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича

мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминотини Давлат геология қўмитасига тақдим этган ҳолда ер қаъри участкасида қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини бошлаш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчининг кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти унинг ушбу Қонунда назарда тутилган ихтиёрий турлари аралашган ҳолда қуйидаги шартларда тақдим этилиши мумкин.

 Кавлаб олиш учун рухсатнома муддатининг учдан бир қисми мобайнида банк кафолати ёки банк омонати гарови кўринишидаги таъминот таъминотнинг умумий суммасини камида қирқ фоизини, учдан икки қисми мобайнида камида олтмиш фоизини, қолган давр мобайнида эса юз фоизини ташкил этиши керак.

Фойдаланиш ҳуқуқидан ўзга шахснинг фойдасига воз кечиш қўйилган банк омонати бўйича ҳуқуқни қайта расмийлаштириш (бериш) учун асос ҳисобланади.

Агар бартараф қилиш ишларини икки ва ундан ортиқ ер қаъри участкасида ушбу Қонунга мувофиқ тузилган бартараф қилиш режаси бўйича амалга ошириш режалаштирилган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи ушбу участкаларда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг умумий таъминотини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Таъминот суммаси амалга оширилган кавлаб олиш ишлари ҳамда бартараф қилиш режасининг комплекс давлат экспертизаси охирги ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб, кейинги уч йилга режалаштирилган ишлар оқибатларини бартараф қилишнинг умумий ҳисобланган қийматини қоплаши керак.

Таъминот суммаси бартараф қилиш ишлари лойиҳасида назарда тутилган сметага мувофиқ якуний қайта ҳисоблаб чиқилиши зарур.

Бартараф қилиш бўйича ишлар қийматига маъмурий ва бошқарув харажатлари, шунингдек қуйидаги харажатлар киритилади:

ер қаъри участкаси (участкалари) ҳудудида жойлашган бино
ва иншоотлар, технологик ускуналарни демонтаж қилиш ва йўқ қилиш;

тоғ-кон иншоотини (шахтани, штольняни, карьерни ва бошқаларни), техноген минерал ҳосилаларни жойлаштириш объектларини (улар мавжуд бўлганда) ёпиш;

зарарли моддалар ва материалларни (улар мавжуд бўлганда) кўмиш;

бузилган ерларни қайта тиклаш;

дарё ўзанларини, сой ва сув оқимларини (улар мавжуд бўлганда) тиклаш;

ер усти ва ер ости сувлари, ҳаво, тупроқ ва ўсимликлар сифати ҳолатини мониторинг қилиш.

Кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилганда, таъминот Давлат геология қўмитасининг розилиги билан ер қаъри участкасида амалга оширилган ва мазкур моддада назарда тутилган тартибда қабул қилинган бартараф қилиш ишлари қисмининг қийматига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчидан ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Давлат геология қўмитаси таъминотни берган шахсни таъминот суммаси камайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиши тугатилгандан сўнг, агар камайтириш натижасида қолган сумма бартараф қилиш ишлари лойиҳасининг сметасида назарда тутилган бартараф қилиш бўйича тугалланмаган ишлар харажатларини қопламаса, таъминот суммасини камайтириш ман этилади.

Ушбу Қонун талабларига мувофиқ оқибатларини бартараф қилиш таъминланмаган қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш тақиқланади.

120-модда. Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри

 участкаларидан фойдаланиш оқибатларини

 бартараф қилиш

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасига мувофиқ ўтказилади.

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишларини ўтказишга талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва кавлаб олишда консервация қилиш ҳамда бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари қуйидаги участкаларда бартараф қилинади:

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасида, ер қаъри участкасини консервация қилиш ҳолатлари бундан мустасно;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган ер қаъри участкасини (унинг бир қисмини) камайтириш тартибида давлатга қайтариш мўлжалланаётган ер қаъри участкасида.

Ер қаърининг участкасига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс қуйидагиларга мажбур:

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасини тасдиқлаш ва ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизалардан ўтказиш учун тақдим этиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишларини углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасида белгиланган муддатларда якунлаш.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Агар бартараф қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг ер қаърининг тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс томонидан бартараф қилиш ишлари бартараф қилиш лойиҳаси бузилган ҳолда амалга оширилгани ёки бартараф этилган (консервация қилинган) қудуқлар оғзининг герметиклиги бузилганлиги аниқланган тақдирда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бундай шахсни аниқланган ҳолатлар, шунингдек унинг бундай ҳолатларга ўз ҳисобидан белгиланган муддатда барҳам бериш мажбурияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилади
(янги ер қаъридан фойдаланувчига фойдаланишга берилган ер қаъри участкалари бундан мустасно).

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши банк омонати гарови билан таъминланади.

121-модда. Углеводород хомашёсига геология-қидирув ишлари

 ва уларни кавлаб олишнинг оқибатларини бартараф

 қилиш

Углеводород хомашёсига геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи гаров предмети ҳисобланган банк омонати углеводородларни қидириш оқибатларини бартараф қилиш ишларининг бозор қиймати асосида геология-қидирув ишлари лойиҳасида белгиланган маблағ миқдоридаги пул тўлаш орқали шакллантирилади.

Геология-қидирув ишлари лойиҳасига қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларнинг қийматини ошиши ёки синов тариқасида эксплуатация қилиш лойиҳаси назарда тутилган қўшимча тасдиқланган тақдирда, тегишли қўшимча сумма лойиҳада назарда тутилган ишларни амалга ошириш бошланишидан аввал тўланиши керак.

Углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи гаров предмети ҳисобланган банк омонати конни ўзлаштириш лойиҳасида белгиланган миқдордаги пулни углеводородларни кавлаб олишнинг режалаштирилган ҳажмига мутаносиб равишда тўлаш орқали шакллантирилади.

Углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш суммаси конни ўзлаштириш лойиҳасида углеводородларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишларининг бозор қиймати асосида белгиланади ва ўзлаштиришни таҳлил қилиш доирасида уч йилда камида бир марта қайта ҳисобланади.

Қайта ҳисоблаш натижалари бўйича ёки углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларида юзага келган оқибатларини бартараф қилиш ишларини амалга ошириш жараёнида таъминот суммаси ушбу ишларининг бозор қийматини ёхуд ер қаъри участкасида амалда бажарилган бартараф қилиш ишлари қийматини камайтиришга мутаносиб равишда тузатилиши мумкин.

Углеводород хомашё конларидан фойдаланиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш киритилган банк омонати бўйича ҳуқуқни қайта расмийлаштириш (бериш) учун асос ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг 120-моддасига мувофиқ бартараф қилинадиган қудуқлар углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишга кирмайди.

122-модда. Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини

консервация қилиш

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини консервация қилиш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонунларда назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган ер қаъри участкаларини консервация қилиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини консервация қилишга нисбатан талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни қидириш
ва кавлаб олишда консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Ер қаъри участкасини консервация қилиш фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасида, агар у кейинчалик бошқа шахсга бериладиган тақдирда амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи (тегишли ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс):

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган кундан бошлаб икки ой мобайнида
ер қаъри участкасини консервация қилиш лойиҳасини тасдиқлаш ва уни ушбу Қонун ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизалардан ўтказиш учун тақдим этишга;

ер қаъри участкасини консервация қилиш лойиҳасида белгиланган муддатларда тугатишга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан томонидан консервация қилиш далолатномаси имзоланган
кундан бошлаб ер қаъри участкасини консервация қилиш тугалланган ҳисобланади.

Углеводородлар бўйича ер қаъри участкасини консервация қилиш мажбуриятлари ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан бажарилади, ушбу ер қаъри участкаси кейинчалик бошқа шахсга берилган тақдирда эса, мажбуриятлар суммаси улар бажарилгандан
сўнг ер қаъридан фойдаланувчига таъминот маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

123-модда. Технологик объектларни бартараф қилиш

 консервация қилиш

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қидириш ва кавлаб олиш даври ниҳоясига етгунига қадар исталган вақтда ер қаъридан фойдаланишда ишлатиладиган алоҳида технологик объектлар,
шу жумладан иншоот, ускуна, қудуқлар ва бошқа мулкни консервация қилиш ёки бартараф қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қидириш
ва кавлаб олиш даври мобайнида техник ва (ёки) геологик сабабларга кўра бартараф этилиши лозим бўлган ҳамда конни ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлмаган қудуқларни бартараф қилишга мажбур.

Технологик объектлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонунларда назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган технологик объектларни бартараф қилиш ёки консервация қилиш лойиҳасига мувофиқ бартараф қилинади ёки консервация қилинади, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни қидириш ва кавлаб олишда консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида назарда тутилган, бартараф қилиш ва консервация қилиш режасига биноан бартараф қилинадиган ёки консервация қилинадиган айрим тоифадаги қудуқлар бундан мустасно.

Технологик объектларни бартараф қилиш ёки консервация қилишга нисбатан талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасини консервация қилиш доирасидан ташқарида амалга ошириладиган технологик объектларни консервация қилиш ишлари ушбу ер қаъри участкаси бошқа шахсга берилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш доирасидан ташқарида бажариладиган технологик объектларни бартараф қилиш ишлари ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

124-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини

бартараф қилиш

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш, ушбу Қонуннинг 123-моддасида назарда тутилган оқибатлардан ташқари, қонунчиликка мувофиқ бузилган ерларни қайта тиклаш йўли билан бартараф қилинади.

Тегишли ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс бундай ҳуқуқ тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан бартараф қилиш ишларини амалга оширишни бошлаши шарт.

Агар ер қаъри маконидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг амал қилиши бошқа асослар бўйича тўхтатилган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бартараф қилиш ишлари лойиҳасини рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши зарур.

125-модда. Кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг

фаолияти оқибатларини бартараф қилиш

Кон қазиш ёки кон-бойитиш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ер қаъри участкаси ҳудудида жойлашган техноген минерал ҳосилалар рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб ер қаъри таркибига уларнинг объекти сифатида киритилган деб тан олинади ва ушбу моддага мувофиқ бартараф этилади.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш корхоналари ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объектларини жойлаштириш
ва (ёки) эксплуатация қилиш мақсадида ер қаъри маконидан фойдаланиш бўйича ишлар оқибатларини бартараф қилиш, бартараф қилиш режаси асосида ишлаб чиқилган бартараф қилиш бўйича ишлар лойиҳасига мувофиқ бартараф қилинади.

Ер қаъридан фойдаланувчи қонунчиликка мувофиқ кон қазиш
ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объектларини жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича фаолият оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасини рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилишидан камида икки йил олдин ишлаб чиқилиши
ва тасдиқланишини таъминлаши шарт.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш режаси рухсатномани қонунчиликка мувофиқ бекор қилинган ҳолатда
ер қаъри участкасини хавфсиз ҳолатда сақлаб туриш, кон қазиш
ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари жойлашган объектларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларнинг тавсифини, шунингдек бундай бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий ҳисоб-китобини ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти оқибатларини бартараф қилиш режаси комплекс экспертизадан ўтказилиши керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи комплекс экспертизанинг охирги ижобий хулосасини олган кундан бошлаб уч йилдан кечиктирмасдан бартараф қилиш ишлари режасига, шу жумладан бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий ҳисоб-китобига ўзгартиришлар киритишга мажбур.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари сақлаш ва кўмиш объектларини жойлаштириш учун бартараф қилиш режаси ҳамда ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий
ҳисоб-китоби қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ воз кечган ер қаъри макони участкасининг қисмида оқибатларни бартараф қилиш воз кечишгача ўтказилади. Оқибатларни бартараф қилиш тугаллангандан сўнг уни ер қаъри маконидан фойдаланиш рухсатномасидан чиқариш давригача участканинг бундай қисмидан фойдаланишга
йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган
ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакиллари иштирокида ташкил этилган комиссия томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ер қаъри участкасини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишни якунлаш ер қаъри давлат фонди кадастрига тегишли маълумотларни киритиш учун асос ҳисобланади.

15-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар

126-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов турлари

Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов фойдаланиладиган ер қаъри объектлари учун компенсация ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов ушбу Қонун, шунингдек қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда бошқа махсус тўловларни тўлаш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конларни излаш ва қидириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хомашё ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олиш, шунингдек фойдали қазилмаларни қайта ишлаб улардан фойдали компонентларни ажратиб олиш ишларини амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги солиқлар ва махсус тўловларни тўлайди:

геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

ер қаъридан фойдаланувчилар учун ва рента даромади солиғи;

нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов;

“Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15 ва 20-моддаларига мувофиқ тузилган маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг улуши.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги солиқлар ва махсус тўловлар бир марталик ва мунтазам тўланадиган турларига бўлинади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов бир марталик тўлов ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги солиқлар ва махсус тўловлар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузилган битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг улуши мунтазам тўланадиган солиқлар ва тўловларга киради.

Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тўловларга кирмайди:

манфаатдор шахсларнинг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун аукционда иштирок этиши билан боғлиқ тўловлар;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга тарихий харажатлар қийматини қоплаш билан боғлиқ тўловлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олишга аризани кўриб чиққанлик учун йиғимлар;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадларида ажратилган ер участкасини ижарага олиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ ва тўловлар.

127-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан

фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови тегишли рухсатнома асосида
ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича фойдали қазилмаларни излаш
ва қидириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун йиллик тўлов ҳисобланади.

Тўлов геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг ҳар бир йили учун рухсатномада кўрсатилган муддатга мувофиқ тўланади.

Тўлов миқдори геологик жиҳатдан ўрганиладиган ер қаърининг бир гектари учун:

асосий фойдали қазилма турларига қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини;

норуда фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизини ташкил этади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биринчи йилда
ер қаъридан фойдаланишга рухсатнома олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади. Бундай давр қолган йилларда тўловларни амалга ошириш учун белгиланган муддат ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади:

70 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига;

15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.

128-модда. Нодир тош хомашёси, полеонтологик

қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция

материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов уларни тўплаш рухсат этилган участка ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов миқдори ушбу Қонунга мувофиқ фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг ҳар бир гектари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида белгиланади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмасдан тўланади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

16-боб. Якунловчи қоидалар

129-модда. Ўтиш даври қоидалари

Ушбу Қонун кучга кирган вақтда қуйидаги ҳолатларда аввал бошланган жараёнлар ўша вақтда амалда бўлган ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган қоидалар асосида тугалланиши керак:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи реализация қилиниши учун электрон савдо майдончаларида жойлаштирилган ер қаъри участкалари ҳудудларининг майдони ва уларнинг геометрлаштирилган шакли улар савдоларга қўйилган вақтдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиб қолинади ва улар асосида тегишли рухсатномалар расмийлаштирилади;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш мақсадида берилган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаси билан тегишли рухсатномалар бериш;

геологик жиҳатдан ўрганиш учун имзоли бонус тўланган ер қаъри участкалари бўйича илгари расмийлаштирилган тегишли рухсатноманинг амал қилиш давригача геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;

фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш учун берилган кон ажратиш далолатномалари ва ер участкалари чегаралари ушбу Қонун қабул қилинган кундан бир йилгача муддатда ўз кучида қолади. Мазкур муддат ичида
ер қаъридан фойдаланувчилар чегараларни Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда конни ўзлаштириш (жиҳозлаш) лойиҳаларида кўзда тутилган чегаралар билан мувофиқлаштиришлари шарт;

ер қаъридан фойдаланувчилар учун белгиланган минимал талаблар ушбу Қонун кучга кирган кунда тегишли рухсатнома асосида фаолият юритаётган ер қаъридан фойдаланувчиларга кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб татбиқ этилади;

аввал қисман ўзлаштирилган конлар ва фойдали қазилмаларнинг қолдиқ захираларини кавлаб олиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида берилган рухсатномалар асосида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш лойиҳаси ва унинг таъминоти унга рухсатнома асосида тақдим этилган ер қаъри участкасининг тегишли қисми учун амалга оширилади.

130-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг

кафолати

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланади.

131-модда. Етказилган зарарни қоплаш

Ер қаъридан фойдаланувчига бошқа шахслар томонидан етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларга уларнинг ер қаъри участкасидан фойдаланишда ҳуқуқлари асоссиз чекланиши, тўхтатиб турилиши
ва тугатилиши сабабли етказилган зарарлар қонунчиликда белгиланган тартибда бой берилган фойда билан биргаликда қопланади.

Ер қаъридан фойдаланиш нормалари ва талаблари бузилган ҳолда давлатга етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланади.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши оқибатида ер қаърига зарар етказган шахслар зарарни ўз ихтиёри билан
ёки суд тартибида қоплайди.

132-модда. Низоларни ҳал этиш

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Маҳсулот тақсимоти битимлари бўйича ер қаъридан фойдаланиш масалаларига оид низолар мазкур битимлар шартларига мувофиқ ҳал этилади.

133-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

134-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
 ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги 2018–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1,
1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2, 362-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда;
2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова);

2) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрда қабул қилинган “Саноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар
ва қўшимча киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–133-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 3-моддаси;

3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–278-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда) 5-моддаси;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–310-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 3-модда)
5-моддаси;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 12-моддаси;

6) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–405-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 125-модда) 6-моддаси;

7) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги
ЎРҚ–446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 22-моддаси;

8) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–476-сонли

Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 15-моддаси;

9) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 14-моддаси;

10) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги ЎРҚ–536-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 261-модда) 6-моддаси;

11) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги
ЎРҚ–601-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 2-модда) 1-моддаси;

12) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–653-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № ___, ___-модда) 6-моддаси.

13) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № ___, ___-модда) 50-моддаси;

14) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № ___, ___-модда) 7-моддаси.

135-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти

ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Давлат геология қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

136-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

137-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

 *** 

“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

I. Умумий қоидалар

1-боб. Умумий қоидалар

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

I. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни (кончилик муносабатларини) тартибга солишдан иборат.

Тўлдирилмоқда

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари минерал хом ашёга бўлган талабларни ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер қаъридан оқилона, комплекс фойдаланилишини, ер қаъри, атроф муҳит муҳофаза қилинишини,
ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлашдан, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан, шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
ва қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига нисбатан мулк ҳуқуқи, улардан фойдаланиш ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши ер қаъридан фойдаланишда юзага келадиган ер, сув (бундан саноат аҳамиятига эга ер ости сувлари мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.

Чиқариб ташланмоқда

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Жорий этилаётган нормаларнинг умумий мазмунидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасининг мақсади янгидан баён этилмоқда.

Мазкур соҳаларда махсус қонунчилик амал қилиши муносабати билан қонун лойиҳаси татбиқ этилмайдиган соҳалар аниқ белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, иккинчи қисм чиқариб ташланмоқда.

3-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Ер қаъридан фойдаланилаётганда юзага келадиган, ердан, сувдан (саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари бундан мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Чиқариб ташланмоқда

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
71 ва 72-моддаларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид бўлмаслиги белгиланган.

Шу сабабли, амалдаги модданинг иккинчи қисми ортиқча сифатида чиқариб ташланмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

ер қаъри — ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш
ва қидиришни, улардаги захираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

кенг тарқалган фойдали қазилмалар — табиий ҳолича ёки бир оз ишлов бериб
ва тозалаб ишлатиладиган фойдали қазилмалар;

кондициялар — ер қаъридаги фойдали қазилмалар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик-геологик
ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё
ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилган талабларнинг мажмуи;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

минерал хом ашё — қазиб чиқарилган
ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;

муҳофаза этиладиган геологик объектлар — илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда тарихий, илмий, бадиий қимматга
ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа
ер ости бўшлиқлари;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш —
ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш.

тўлдирилмоқда

саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари — таркибида эриган ҳолатдаги фойдали қазилмалар бўлган ер ости сувлари ва ер ости туз эритмалари;

тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш —
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

тўлдирилмоқда

техноген минерал ҳосилалар — кончилик
ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилари;

тўлдирилмоқда

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш — фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;

фойдали қазилма кони — ер қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ишга солиш объекти бўлиши мумкин бўлган фойдали қазилмалари бор участкаси;

фойдали қазилмалар — ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;

фойдали компонент — фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин
ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

“биринчи келган – биринчи олади” тамойили – талабгорнинг биринчи берилган аризаси тамойили асосида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш;

ваколатли шахс – Фойдали қазилмалар захиралари бўйича халқаро ҳисобот стандартлари қўмитаси (CRIRSCO) эътироф этган профессионал ташкилот аъзоси ҳисобланган кончилик (геология) соҳасининг мутахассиси;

геологик ҳисобот – геологик қидирув
ва қўшимча ишлар натижасида олинган фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурсларининг кўпайиши ёки камайиши, шунингдек ер қаъри участкасидаги геологик ҳолатни аниқлаштирувчи бошқа кўрсаткичлар акс эттирилган маълумотлар ва ҳужжатлар мажмуи;

ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш – Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш
ва қидиришни, улардаги захираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;

ер қаъри макони – ер қаърининг геологик, геотехник, иқтисодий ва экологик омиллари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш, илмий ёки бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланиш мумкин бўлган уч ўлчовли макон;

ер қаъридан фойдаланиш объектлари – фойдали қазилмалар, техноген минерал ҳосилалар, ер қаъри макони;

ер қаъридан фойдаланиш субъектлари – ушбу Қонун билан ваколатлари назарда тутилган давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома – унинг эгасини ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг олдиндан келишилган шартларига риоя қилган ҳолда,
ер қаъри участкасидан муайян чегараларда унда белгиланган муддат давомида мақсадли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

ер қаъри давлат фондининг кадастри – Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб, ҳар бир ер қаъри объектининг ҳолати ҳақидаги даврий равишда янгиланиб турадиган маълумотлар
ва ҳужжатлар тизими;

чиқариб ташланмоқда

кондициялар – ер қаъридаги фойдали қазилмалар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик-геологик
ва бошқа шароитлари, минерал хомашё
ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилган талаблар мажмуи;

кончилик соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – конни ўзлаштириш жараёнида ҳосил бўладиган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг чиқиндилари (фойдали қазилмалар устидаги тоғ жинслари, аралаш тоғ жинслари, кондиция даражасида бўлмаган рудалар);

кон-қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – конни ўзлаштириш жараёнида қазиб олинадиган фойдали қазилмаларни бойитиш (бойитиш қуйқалари ва чиқиндилари), металлургия ва (ёки) кимёвий қайта ишлаш (шлаклар, кеклар, клинкерлар ва бошқа шунга ўхшаш чиқинди турлари) фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар;

минерал хомашё – кавлаб чиқарилган
ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;

муҳофаза этиладиган геологик объектлар – илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда тарихий, илмий, бадиий қимматга
ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа
ер ости бўшлиқлари;

норуда фойдали қазилмалар – таркибида металл бўлмаган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб олинадиган фойдали қазилмалар;

оммавий ҳисобот – салоҳиятли инвесторлар ва уларнинг маслаҳатчиларини хабардор қилиш мақсадида минерал ресурслар ёки рудалар захираларини баҳолаш, уларни қидириш натижалари тўғрисида тайёрланган ҳисобот;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш –
ер қаъридан, шу жумладан сочма олтин участкаларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни носаноат усулда кавлаб олиш;

рудали фойдали қазилмалар – табиий ҳолдаги таркибида минераллар, саноат даражасида қайта ишлаш йўли билан ажратиб олинадиган металлар ва ноёб ер элементлари мавжуд бўлган минерал бирикмалар;

саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари – таркибида эриган ҳолатдаги фойдали қазилмалар бўлган ер ости сувлари ва ер ости туз эритмалари;

тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш –
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

танлов – ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мақсадида энг яхши таклифларни танлашнинг рақобатли танлов шакли;

техноген минерал ҳосилалар – кончилик,
кон-
қайта ишлаш ва энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришлар натижасида ҳосил бўлган, таркибида кейинчалик фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар;

углеводород объектлари – нефть, ёнувчи  газлар, конденсат, улар билан боғлиқ компонентлар ва табиий битум;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш – фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;

фойдали қазилма кони – ер қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган фойдали қазилмалари бор участкаси;

фойдали қазилмалар – ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига эга ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;

фойдали компонент – фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида кавлаб олиш технологик жиҳатдан мумкин
ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;

электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) – харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича веб-порталда ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;

энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари – ишлаб чиқарувчи қурилмалар томонидан электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда ёқилғининг ёниши натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ чиқиндилар (кул ва кул шлаклари);

қаттиқ фойдали қазилмалар – ер ости конлари ёки ернинг юза қисмида қаттиқ ҳолатда жойлашган табиий минерал ҳосилалар, органик моддалар ва уларнинг аралашмалари, рудали ва норуда фойдали қазилмалар.

“Биринчи келган – биринчи олади” механизми жорий этилиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Бутун дунёда фойдали қазилмалар захиралари инвестиция киритиш объектлари ҳисобланади ва бу мақсадда тан олинган ваколатли шахс томонидан ҳисоботлар тайёрланади.

Геологик ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Ўзгаришсиз.

Ер қаъри макони ва ер қаъридан фойдаланиш объектларига оид қоидалар белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти
ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер қаъридан фойдаланиш субъектлари белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани бериш тартиби белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти
ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер қаъри давлат фондининг кадастрини юритиш тартиби белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар тушунчаси бевосита қонун лойиҳаси матнида ёритилиши муносабати билан чиқариб ташланмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг кончилик соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг кон-қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти
ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Оммавий ҳисоботни тақдим этиш тартиби белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг рудали фойдали қазилмалар каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Ўзгаришсиз.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, “танлов” тушунчаси киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг углеводород объектлари каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Ўзгаришсиз.

Электрон аукционни ўтказиш тартиби белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти
ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Ер ости бойликларининг қаттиқ фойдали қазилмалар каби тури белгиланиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мазкур тушунча киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

4-модда. Ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тамойиллари

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тамойиллар қуйидагилардан иборат:

ер қаъридан оқилона фойдаланиш;

экологик хавфсизликни таъминлаш;

очиқлик ва ошкоралик;

ер қаъридан фойдаланиш шартларининг барқарорлиги.

Халқаро тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), қонунчилик техникаси
ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги асосий тамойиллар белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

5-модда. Фойдали қазилмаларнинг турлари

Фойдали қазилмалар, мазкур Қонунга мувофиқ, уларнинг иқтисодий аҳамияти ва ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш шартларига кўра асосий ва норуда фойдали қазилмаларга бўлинади.

Асосий фойдали қазилмаларга қуйидагилар киради:

суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар (углеводородлар ва улар билан боғлиқ компонентлар, саноат аҳамиятига молик
ер ости сувлари);

рудали фойдали қазилмалар – олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, платина ва платиноидлар, ноёб металлар ва ноёб ер элементлари, темир, марганец, қимматбаҳо тошлар ҳамда кўмир ва ёнувчи сланецлар.

Норуда фойдали қазилмаларга – кимё, цемент, ойна, оловбардош ва чинни буюмлар саноатида фойдаланиш учун яроқли бўлган хомашё, кварцитлар, кварц-дала шпати жинслари, мармар, гранит, сиенитлар, диоритлар, габбро, андезитлар, диабазлар, базальт, вулқон туфлари, шлаклар, шағал,
қум-шағал аралашмаси, қум ва қумтош,
гил ва гилли жинслар (суглинкалар, алевролитлар, бентонитлар, аргиллитлар),
тош тузи, гипс, мергель, оҳактошлар,
шу жумладан чиғаноқлар, бўрли жинслар, доломитлар, кремнийли жинслар, табиий бўёқлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитасининг (бундан буён матнда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) қарори билан фойдали қазилмаларнинг рўйхатига илгари қўлланилмаган хомашё қўшилиши мумкин.

Хорижий давлатлар (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) қонунчилиги
ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларнинг турлари аниқ ёритиб берилмоқда.

4-модда. Ер ости бойликларига эгалик қилиш

Ер ости бойликлари Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

6-модда. Ер ости бойликларига нисбатан мулк ҳуқуқи

Ер ости бойликлари Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш шарт  ва улар давлат муҳофазасидадир.

Давлат ер қаърини ушбу Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар ва чегараларда фойдаланишга беради.

Ер қаъри участкаларини мулк сифатида сотиб олиш, сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга, гаровга қўйиш ёки бошқача шаклда мусодара қилиш мумкин эмас.

Ер қаърига эгалик қилиш нормаси хорижий тажриба ва соҳадаги бугунги кун амалиётидан келиб чиққан ҳолда, аниқлаштирилмоқда.

6-модда. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларга, техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кавлаб олинган фойдали қазилмалар давлат мулки, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи ер қаъридан фойдаланувчида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатига сақланиб қолади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

7-модда. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларга нисбатан мулк ҳуқуқи

Қонунчиликда белгиланган тартибда кавлаб олинган фойдали қазилмалар, агар ушбу Қонун билан бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга (бундан буён матнда ер қаъридан фойдаланувчилар деб юритилади) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

8-модда. Техноген минерал ҳосилаларга нисбатан мулк ҳуқуқи

Ер қаъри участкалари чегарасида жойлашган техноген минерал ҳосилалар шу участкага тегишли ҳисобланади.

Фойдаланишга берилган ер қаъри участкасидан ташқарида жойлашган кон-металлургия ёки энергетика соҳаси ишлаб чиқариш фаолияти натижасида юзага келган техноген минерал ҳосилалар мазкур ишлаб чиқариш субъектларга тегишли бўлади. Бундай техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ ёпилиш вақтига қадар ишлаб чиқарувчилар эгалигида сақланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан фойдаланилаётган ер қаъри участкасида фаолият юритиш натижасида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга нисбатан мулк ҳуқуқи унда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг амал қилиш муддатигача сақланиб қолади.

Техноген минерал ҳосилаларнинг эгалари бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек учинчи шахсларга ажратиб бериш ҳуқуқига эгалар. Ушбу техноген минерал ҳосилаларни улар жойлашган ер қаъри участкаси ёки полигондан чиқармасдан учинчи шахсларга бериб юборишга йўл қўйилмайди, мазкур моддада назарда тутилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг ёки тегишли равишда ишлаб чиқаришга эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳолатлари бундан мустасно.

Фойдаланишда бўлган ер қаъри участкасида жойлашган техноген минерал ҳосилалар учинчи шахсларга берилган тақдирда, уларнинг олиниши ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг амал қилиш даврида амалга оширилиши лозим.

Кончилик ва кон-қайта ишлаш (бойитиш) соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари ушбу Қонунда назарда тутилган чекловлар инобатга олинган ҳолда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ёки
ер қаъри маконидан фойдаланишда бўлган
ер қаъри участкалари чегарасида жойлаштирилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилингандан сўнг ёки полигон (унинг бир қисми) ёпилгандан кейин ер қаъри участкасида қолдирилган техноген минерал ҳосилалар
ер қаъри таркибига киритилади.

Техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи жаҳон тажрибаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда, кенгайтирилган ва аниқлаштирилган ҳолатда алоҳида моддада келтирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

9-модда. Ер қаъри макони

Ер қаърининг табиий ёки сунъий ташкил қилинган бўшлиқлари, шунингдек одамлар ташриф буюриши, ишлаб чиқариш, илмий
ва бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланишга яроқли бўлган бошқа ер қаъри участкалари ер қаъри макони объектлари бўлиши мумкин.

Ер қаъри маконининг чегарасида жойлашган ер қаърининг бошқа объектлари, шу жумладан фойдали қазилмалар ушбу ер қаъри макони участкасининг таркибий қисми деб тан олинмайди.

Халқаро амалиётни (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон тажрибаси)  ўрганиш, ер қаъри муҳитидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер қаърининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, айниқса тегишли муносабатларни тартибга солиш мақсадида ер қаъри макони билан боғлиқ нормалар алоҳида моддада аниқлаштирилган ҳолда келтирилмоқда.

II. Кончилик муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши

2-боб. Ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш соҳасини
давлат томонидан тартибга солиш

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

7-модда. Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви

Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.

10-модда. Ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни ташкил этиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш,
ер қаърининг бошқа объектларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини назорат қилиш;

табиий, шу жумладан геологик муҳит муҳофаза этилишини назорат қилиш.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), қонунчилик техникаси
ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари  белгиланмоқда.

Бу орқали соҳадаги давлат бошқаруви вазифалари аниқлаштирилмоқда.

11-модда. Ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Давлат геология қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органлар рўйхатига аниқлик киритиш мақсадида алоҳида модда билан тўлдирилмоқда.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

минерал хомашё базасини ривожлантириш
ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза этиш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш, шунингдек фойдаланишга берилган
ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини ташкил этиш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини, фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш, ер қаърини бошқариш ишларини ташкил этади;

узоқ ва ўрта муддатли минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш ҳамда ер қаърини мониторинг қилиш тартибларини белгилайди;

ер қаъри давлат фонди кадастрини юритиш тартибини белгилайди;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси
деб юритилади) тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда ва минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидаларини белгилайди;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлайди;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркибини тасдиқлайди;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида янги конларни очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пулли мукофотлар миқдорларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

чиқариб ташланмоқда

чиқариб ташланмоқда

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлаш мақсадида мазкур хатбошидаги норма таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг ўзида акс эттирилаётганлиги сабабли чиқариб ташланмоқда. Улар тегишли моддаларда батафсил ёритиб берилмоқда.

81-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

кончилик муносабатлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ер қаъри давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш йиллик давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни
ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

тўлдирилмоқда

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш.

тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

13-модда. Давлат геология қўмитасининг
ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Давлат геология қўмитаси:

ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

ер қаъри давлат фондини ҳисобга олади
ва
тасарруф этади;

чиқариб ташланмоқда

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг талаб ва нормативларига риоя қилиш, минерал-хомашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг оқилона усулларини қўллаш, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашни таъминлаш бўйича ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг давлат назоратини амалга оширади;

минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказади;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ишини ташкил этади;

ўз ваколатлари доирасида фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг жисмоний
ва юридик шахслар томонидан бажарилишини назорат қилади;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларини бузган ҳолда бажарилаётган ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўради;

Давлат геология қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Давлат геология қўмитасининг ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати доирасидаги ваколатлари Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Давлат геология қўмитасининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлаш мақсадида мазкур хатбошидаги норма таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг ўзида акс эттирилаётганлиги сабабли чиқариб ташланмоқда. Улар тегишли моддаларда батафсил ёритиб берилмоқда.

Мазкур ва қуйидаги хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3578-сон қарорининг 2-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарорига мувофиқ тўлдирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 1 мартдаги ПҚ – 3578-сон қарорининг
2-бандига мувофиқ, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, қонунчилик талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифалари белгиланган.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг нефть-газ соҳасини тартибга солувчи ва углеводород ресурслари балансини шакллантириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

ёқилғи-энергетика саноатида Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

кўмир қазиб олиш, узатиш, таъминлаш
ва истеъмол қилишни, шунингдек нефть-газ
ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

углеводород хомашёси учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда қатнашади ва келишиб беради;

углеводородлар хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини келишади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Энергетика вазирлигининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

15-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат экология қўмитаси деб юритилади):

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва муҳофаза қилишнинг экологик талабларини бузган ҳолда бажарилаётган ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўради.

Давлат экология қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
15 январдаги 29-сон қарорига асосан Давлат экология қўмитасининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

16-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (бундан буён матнда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади):

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат назоратини амалга оширади;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича келишиб беради;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва муҳофаза қилишнинг саноат хавфсизлиги талабларини бузган ҳолда бажарилаётган
ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб қўйиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўради.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
1 февралдаги 75-сон қарорига асосан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига қуйидагилар киради:

тўлдирилмоқда

тегишли ҳудудда минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш,
ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар кавлаб олинаётганда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиб олиш;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер қаъридан фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш
соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкаларини қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини (сотиб олинишини) таъминлайди;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилгандан (сотиб олингандан)
ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;

ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкаларини Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб беради;

фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудларда қурилиш учун ер участкаларини ажратиш масаласи Давлат геология қўмитаси билан келишилишини таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Ер кодексига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишда амалда бажарилаётган ваколатлари белгиланмоқда.

49-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

18-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:

Давлат экология қўмитаси – ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни экологик назорат қилиш бўйича;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси –
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси – геологик жиҳатдан ўрганишда, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда, хомашёни қайта ишлашда ва кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шунингдек ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича минимал талабларнинг бажарилиши бўйича.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида тегишли давлат органларининг ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида тегишли мазкур нормалар батафсил ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

3-боб. Ер қаърининг давлат фонди

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

5-модда. Ер қаъри давлат фонди

Ер қаърининг фойдаланилаётган
ва фойдаланилмаётган участкалари, шунингдек техноген минерал ҳосилалар ер қаъри давлат фондини ташкил этади.

Тўлдирилмоқда

19-модда. Ер қаърининг давлат фонди таркиби

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди чегарасидаги фойдаланилаётган
ва фойдаланилмаётган ер қаъри участкалари
ер қаърининг давлат фондини ташкил этади.

Ер қаърининг фойдаланилаётган участкалари ҳисобга олинган ва ушбу Қонун билан кўзда тутилган мақсадидан қатъий назар фойдаланишга берилган истиқболли майдонлар, фойдали қазилмалар конлари, техноген минерал ҳосилалар ва ер қаъри маконларини ўз ичига олади.

Ер қаърининг фойдаланилмаётган участкалари ушбу Қонунда белгиланган тартибда ҳисобга олинган ва фойдаланишга берилмаган истиқболли майдонлар, фойдали қазилмалар конлари, техноген минерал ҳосилалар
ва ер қаъри маконларини ўз ичига олади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Ер қаърининг фойдаланилаётган
ва фойдаланилмаётган участкалари таркиблари ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

20-модда. Ер қаърининг давлат фонди ҳолатини ҳисобга олиш

Ер қаъри давлат фондининг ҳолати Давлат геология қўмитаси томонидан қуйидагилар орқали ҳисобга олинади:

ер қаъри давлат фондининг кадастрини юритиш;

ер қаърининг давлат мониторингини юритиш;

геологик маълумотни йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ер қаъри ва унинг объектлари ҳақидаги геологик, гидрогеологик, геофизик, геокимёвий ва бошқа маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона тизим бўйича қабул қилинади, қайта ишланади, сақланади ва фойдаланилади.

Ер қаъри ва унинг объектлари ҳақидаги маълумотлар ер қаъри давлат фондининг кадастри, ер қаърининг давлат мониторинги, фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси, хариталаш материаллари, ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ҳисоби ва давлат статистика ҳисоботларида қайд этилади. Материаллар бир-бирига тўғри келиши ҳамда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ягона ахборот тизимининг асосини ташкил этиши керак.

Амалдаги қонунчиликда ер қаърининг давлат фондини ҳисобга олиш тартиби ва механизми кўзда тутилмаган, унинг шакллантириш асослари белгиланмаган.

Хорижий давлатлар ва бугунги кундаги амалиёт тажрибаси ушбу масалани тизимли тартибга солинишини тақозо этади.

Шу сабабли, мазкур моддада ер қаърининг давлат фондини ҳисобга олиш тартиби, механизми ҳамда унга қўйиладиган талаблар кўрсатиб берилмоқда.

14-модда. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри

Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри ҳар бир кон бўйича асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг миқдор ва сифатини, конни ишга солишнинг кончилик-геологик, кончилик-техник, технологик, гидрогеологик ва бошқа шартларни ҳамда коннинг геологик-иқтисодий баҳоланишини тавсифловчи маълумотларни, шунингдек ҳар бир фойдали қазилма белгисига оид маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри техноген минерал ҳосилалар бўйича ҳар бир тўплаб қўйилаётган объектдаги техноген минерал ҳосилаларнинг типи ёки турини, миқдор ва сифат кўрсаткичини ҳамда уларни сақлашнинг кончилик-техник шартларини тавсифловчи маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

21-модда. Ер қаъри фондининг давлат кадастри

Ер қаъри давлат фондининг кадастри Давлат геология қўмитаси томонидан юритилади
ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

фойдали қазилмаларнинг белгилари
ва конлари кадастрини;

техноген минерал ҳосилалар кадастрини;

ер қаъри макони кадастрини.

Фойдали қазилмалар белгилари
ва конларининг кадастри ҳар бир фойдали қазилмалар белгилари и конлари ёки ер қаъри участкаси бўйича фойдали қазилмалар (бирга учрайдиганлари билан) миқдори ва сифати, фойдали қазилмалар таркибида бўлган компонентлар, фойдали қазилма конлари
ёки ер қаъри участкаларини ўзлаштиришнинг кон-техник, гидрогеологик, технологик, экологик ва бошқа шартлари, фойдали қазилмалар конларини геологик-иқтисодий баҳолаш, фойдали қазилма конларининг бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Техноген минерал ҳосилалар кадастри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ҳамда
ер қаърининг ишлаб бўлинган макони
ёки ер юзасида (карьерларда, ер ости бўшлиқларида, тоғ жинслари уюмида
ва чиқинди сақлаш жойларида ва бошқа жойларда) жойлашган минерал хомашёнинг ҳар бир йирик тўпланиши бўйича тузилади.

Техноген минерал ҳосилалар кадастри техноген минерал ҳосилаларнинг макондаги жойлашган ўрни, эгаллаган ҳажми (майдони), уларнинг таркибидаги фойдали компонентлар ва уларнинг тақсимланиш (концентрация) хусусияти, олинган маълумотларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражаси, фойдаланишнинг кон-техник, гидрогеологик, иқтисодий ва бошқа шартлари, геологик-иқтисодий баҳолаш, бошқа тавсифлари ҳамда параметрлари тўғрисидаги маълумотларни
ўз ичига олади.

Ер қаъри макони кадастри ер қаъри маконининг ҳисобга олинадиган ҳар бир бирлиги, уларнинг координаталари, ҳажми
ва шакли, ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа объектлар ҳамда моддаларни жойлаштириш, технологик ва бошқа жараёнларни амалга ошириш имкониятлари, вақт ўзгариши билан дастлабки шакл ва ҳажмни сақлаш қобилиятлари, фойдаланишнинг экологик, геологик, кон-техник, гидрогеологик ва бошқа шартлари, геологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастри геологик жиҳатдан ўрганиш ва ер қаърининг мониторинги натижалари ҳақидаги маълумотлар, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан мазкур Қонунга мувофиқ тақдим этиладиган ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар асосида шакллантирилади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастрини юритиш билан боғлиқ ишлар ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.

Хорижий тажрибада ер қаъри кадастри соҳадаги энг асосий ҳужжат ҳисобланади.

Амалдаги қонунчиликда бу ҳужжат геологик маълумот тўпланадиган ҳужжатларнинг бир қисми деб қаралади ва асосий ҳужжат асосида кўрилмайди.

Энг асосийси, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари, яъни ер қаъри маконлари тўғрисидаги маълумотлар ҳеч қайси кадастрда кўрсатилмаган. Хорижда эса бу участкалар
ер қаъри кадастрнинг бир қисмини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,
ер қаъри тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар базасининг асосийси сифатида
ер қаъри фонди кадастрини таркибий қисмлари, маълумотлар манбалари ва зарур бўлган маълумотлар, кадастрни юритадиган ташкилот каби нормалар мустаҳкамланмоқда.

16-модда. Фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизаси

Фойдали қазилма конларининг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейингина конлар саноат йўсинида ўзлаштиришга топширилиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ушбу Қонун 29-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун ҳамда чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ўтказилади.

Фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш фойдали қазилма конининг саноат аҳамиятини белгиловчи қидирув кондициялари асосида конни геологик жиҳатдан ўрганишнинг барча босқичида амалга оширилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларнинг қидирув кондицияларини, захираларини тасдиқлаш
ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

22-модда. Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш

Фойдали қазилма конлари саноатда ўзлаштириш учун, агар мазкур Қонунда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, фақатгина уларнинг захиралари тасдиқлангандан сўнг берилиши мумкин.

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловни, фойдаланишга берилаётган ер қаъри участкаларининг чегараларини белгилаш мақсадида тегишли геологик материаллар давлат экспертизасидан ўтказилади, унинг ижобий хулосаси асосида аниқланган конлар фойдали қазилмаларининг захиралари тасдиқланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишга бериладиган ер қаъри маконлари бўйича материаллар ҳам давлат экспертизасидан ўтказилади.

Фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш фойдали қазилма конининг саноат аҳамиятини белгиловчи қидирув кондициялари асосида конни геологик жиҳатдан ўрганишнинг барча босқичида амалга оширилиши мумкин.

Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Аниқланган фойдали қазилмалар захираларининг саноат аҳамияти ҳақидаги қарор уларни давлат балансига қўйиш учун асос бўлади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг аниқланган конлари геологик материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича ҳудудий комиссияларини ташкил этади.

Геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш
ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган геологик материаллар ва ушбу экспертизани ўтказиш учун тўлов миқдори фойдали қазилмаларнинг тури ва ер қаъри участкаси геологик тузилишининг мураккаблиги ҳисобга олинган ҳолда, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Геологик материаллар давлат экспертизасини ўтказиш учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳисобрақамига тушади.

Геология-қидирув ишлари натижалари, минерал ресурслар ва минерал захиралар ҳақида оммавий ҳисоботлар тайёрлаган ваколатли шахслар, шунингдек Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг талабларига мувофиқ геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун ҳам ҳисобот тайёрлашлари шарт.

Давлат геология қўмитаси халқаро стандартларга мувофиқ тан олинган бошқа ваколатли шахсни жалб этган ҳолда геологик материаллар экспертизасини ўтказишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 майдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Бундан ташқари, тан олинган хорижий амалиётга асосан ваколатли шахс томонидан оммавий ҳисоботларни тайёрлаш жорий этилиши, унинг Давлат захиралар комиссияси томонидан тасдиқланиши ҳам белгилаб қўйилмоқда.

46-модда. Фойдали қазилма конларини аниқлаганлик учун тақдирлаш

Илгари маълум бўлмаган, саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма конини топган, қидириб аниқлаган, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини анча оширадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги фойдали қазилмалар
ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар борлигини аниқлаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пул мукофоти билан тақдирланиш ҳуқуқига эга.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

23-модда. Фойдали қазилмалар конларини очганлик учун мукофотлаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саноат қийматига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг аввал маълум бўлмаган конини очган, қидирган, шунингдек аввал маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини маълум даражада оширган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар
ва қўшимча фойдали компонентларни аниқлаган шахслар пул мукофотини олиш ҳуқуқига эгалар.

Фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшимча фойдали компонентлар аниқланиши муносабати билан саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг янги кони очилганлиги ёки аввал маълум бўлган конни тубдан қайта баҳоланганлиги ҳақидаги қарор Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тегишли захираларни тасдиқлаш орқали қабул қилинади.

Пул мукофоти фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли фойдали қазилма конлари (кон участкаси) захиралари тасдиқлангандан сўнг тўланади.

Пул мукофоти фойдали қазилма конлари (кон участкаси) захиралари тасдиқлангандан сўнг тўланади.

Минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан махсус тузилган комиссия қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Рухсатнома асосида геология-қидирув ишлари доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан ўзаро келишувга асосан тўланади.

Бир гуруҳлар шахслар фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишда
ёки аввал маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолашда иштирок этган тақдирда, пул мукофоти ташкилот (ташкилотчи) томонидан иштирокчи шахсларнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ ушбу шахслар ҳар бирининг конларни (конлар участкаларини) очиш ёки тубдан қайта баҳолашдаги шахсий ҳиссаси даражасидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки аввал маълум конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти тўланмайди.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

15-модда. Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси

Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритилади.

Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси саноат аҳамиятига молик конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилма захираларининг миқдори, сифати ва ўрганиб чиқилганлик даражаси тўғрисидаги, уларнинг қандай жойлашганлиги, саноат йўсинида қай даражада ўзлаштирилганлиги, қанча қазиб олинаётганлиги, қанча нобуд бўлаётганлиги ҳақидаги ҳамда саноатининг қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан нечоғли таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши шарт.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

24-модда. Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг ҳолати
ва ҳаракатини ҳисобга олиш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили фойдали қазилмалар давлат баланси тузилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилмалар захирасининг миқдори, сифати ва ўрганилганлик даражаси, уларнинг жойлашуви, саноат жиҳатидан ўзлаштириш даражаси, қазиб олиш, йўқотишлар ва саноат жиҳатдан қидириб топилган фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олиши шарт.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси қуйидаги маълумотлар асосида тузилади:

маълум конлар ва техноген минерал ҳосилалар бўйича фойдали қазилмаларнинг захиралари тасдиқланган (қайта тасдиқланган) ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари;

конларни ўзлаштиришда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда фойдали қазилмаларни ажратиб олиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмалар захираларини давлат балансида ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган қуйидаги материалларни тақдим этади:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг натижалари ҳақида ҳисобот;

кон паспорти;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш) ҳақидаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг баённомаси.

Ваколатли шахс томонидан халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва уларнинг ҳаракатини ҳисоби алоҳида юритилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан ер қаъридан фойдаланувчиларнинг даврий ҳисоботлари асосида ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тақдим этилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш билан боғлиқ ишлар ҳар йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада
акс эттирилмоқда.

18-модда. Ер қаъри мониторинги

Ер қаъри мониторинги ер қаъри ҳолатини ундаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ўтказиладиган кузатувлар тизимидан иборат.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

25-модда. Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги ундаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш, салбий жараёнлардан огоҳлантириш ва оқибатларини бартараф қилиш учун ўтказиладиган ер қаъри ҳолатини кузатишлар тизимидан иборат.

Ер қаъри ҳолатининг мониторинги атроф муҳитнинг давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторингини юритиш қуйидагилар бўйича олиб борилади:

хавфли экзоген геологик жараёнлар;

эндоген геологик жараёнлар;

фойдали қазилмалар конлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри маконлари.

Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги республика, ҳудудий (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чегараланган ҳудуд) ва маҳаллий (табиий техноген ва ландшафт-экологик комплекслар билан белгиланган ҳудуд) даражасида амалга оширилади.

Ер қаъри ҳолатининг республика ва ҳудудий даражадаги мониторинги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан – экзоген геологик жараёнлар ва фойдали қазилма конлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан – эндоген геологик жараёнлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси томонидан – фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ер қаъри маконлари бўйича.

Ер қаърининг республика ва ҳудудий мониторингини амалга ошириш методикаси
ва даврийлиги тегишлилиги бўйича юқорида санаб ўтилган ваколатли идоралар
ва ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

Ер қаъри ҳолатининг маҳаллий даражадаги мониторинги ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаърининг фойдаланилаётган участкасидаги фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ тақдим этилган чегаралар доирасида геологик муҳитни кузатиш асосида амалга оширилади.

Ер қаъри ҳолатининг мониторинги натижалари жами ер қаъри давлат фондининг ҳолатини ҳисобга олиш учун киритилади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган ваколатли идоралар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри ҳолатининг мониторинги давомида олинган маълумот ҳар йили камида бир марта Давлат экология қўмитасига
ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади. Бунда геологик муҳит ҳолати ўзгаришларида ўта хавфли ва йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошиб кетган жараёнлар аниқланган ҳолда, маълумот мазкур давлат идоралари
ва органларига зудлик билан тақдим этилади.

Ер қаъри ҳолатининг республика ва ҳудудий даражадаги мониторинги юритилиши Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари, маҳаллий даражада эса –
ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 майдаги
119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

45-модда. Ер қаъри тўғрисидаги геологик
ва бошқа ахборот

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг
ўз маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мулки ҳисобланади. Ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот мулкдори ундан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди. Ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотга бўлган мулк ҳуқуқи янги аниқланган конда фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан эътиборан бир йил давомида муҳофаза қилинади.

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг
ўз маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитасига ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда бир тизимга солиш учун белгиланган шаклда мажбурий тартибда
ва бепул топширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тушаётган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик
ва бошқа ахборотни реализация қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

26-модда. Геологик маълумот

Ер қаъри, унинг участкалари, конлари
ва фойдали қазилмалар белгиларининг моддий таркиби, геологик тузилиши ва тарихи, геологик, геокимёвий, геофизик, гидрогеологик, геоморфологик ва тектоник хусусиятлари ҳақида ҳар қандай маълумот ташувчида қайд этилган ва бундай маълумотларни идентификациялаш имконини берадиган реквизитларга эга бўлган маълумотлар геологик маълумот ҳисобланади.

Геологик маълумотнинг ташувчилари табиий (фойдали қазилмалар, карбонат андгидрид газлари, меркаптанлар, сув, тоғ жинслари
ва минераллар намуналари, кернлар, тош материалларининг намуна ва коллекциялари, шлиф, аншлифлар, минерал эритма
ва кукунлар) ва сунъий (дала кузатувлари, намуналар олиш, намуналар таҳлиллари, геофизик кузатувларни рўйхатга олиш журналлари, геологик ҳисоботлар, бирламчи дала маълумотларининг қоғоз ва электрон ташувчилари) ташувчиларга бўлинади.

Агар геологик маълумот бюджет маблағлари ҳисобидан олинган ёки ушбу Қонунга мувофиқ давлат мулкига топширилган бўлса, давлат мулки ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан олинган геологик маълумот хусусий мулк ҳисобланади. Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда Давлат геология қўмитасига тақдим этиладиган геологик ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлардаги хусусий геологик маълумот давлатга муддатсиз эгалик қилиш
ва фойдаланишга берилади.

Давлат мулкида, эгалигида
ва фойдаланишида бўлган геологик маълумот Давлат геология қўмитаси томонидан ҳисобга олинади, сақланади, тизимлаштирилади, умумлаштирилади ва тақдим этилади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар олинган геологик маълумотни Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлайдилар, шунингдек Давлат геология қўмитаси вакилларига тадқиқотлар ўтказиш ёки текшириш учун имконият яратадилар.

Ер қаъридан фойдаланувчилар бир ойдан кеч бўлмаган муддатда:

ер қаъридан фойдаланиш даврида – геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини бошқа шахсларга бериш ёки йўқ қилиш;

ер қаъридан фойдаланишни тўхтатилишидан олдин – ўзида мавжуд геологик маълумотнинг табиий ва сунъий ташувчиларини тасарруф этиш ҳақида Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилишга мажбур. Давлат геология қўмитаси ер қаъридан фойдаланувчидан тегишли геологик маълумотни қўмитага мулк сифатида бепул беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш Давлат геология қўмитасининг рухсати билан фақат текшириш ва таҳлил қилиш мақсадларида амалга оширилади. Давлат геология қўмитаси қуйидаги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга:

рухсатнома бериш сўралган ариза ушбу модда талабларига мос келмаса;

олиб чиқиладиган намуналар ҳажми тахмин қилинган текширув хусусиятига мос келмаса.

Геологик маълумотнинг сунъий ташувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳақидаги қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу моддада назарда тутилган чекловлар ер қаъри маконларидан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланилмайди.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида геологик маълумотлар билан боғлиқ ҳамма нормалар таҳририй ўзгартишлар билан ягона моддада акс эттирилмоқда.

Бундан ташқари, амалиётдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда ҳуқуқий тартибга солинмаган табиий геологик маълумотни сақлаш тартиби ҳамда чет элга олиб чиқиб кетишга хулоса бериш нормалари мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Шунингдек, геологик маълумотнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида уни реализация қилиш нормаси чиқариб ташланмоқда.

Мазкур норма республика ҳудудида геологик маълумот айланмасини қонунийлаштириш, хусусий маълумот эгаларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Тўлдирилмоқда

27-модда. Бирламчи геологик маълумотлар реестри

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган геологик маълумотларнинг ягона ҳисобини юритиш
ва сақлаш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри ҳақида бирламчи геологик маълумотлар реестри юритилади.

Реестр ер қаъри давлат фондининг бошқа тизимлари билан ўзаро боғланадиган
ва ер қаъри ҳақидаги бирламчи геологик маълумотни тўплаш, ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш йўли билан ташкил этиладиган махсус ахборот қидирув тизимини ифода этади. 

Реестр ер қаъри ҳақидаги маълумотга эга бўлган шахслар томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида юритилади. Ер қаъри ҳақида бирламчи геологик маълумотлар реестрида табиий ва сунъий ташувчилардаги геологик маълумотлар ҳисобга олинади.

Бирламчи геологик маълумотнинг табиий ташувчилари Давлат геология қўмитаси томонидан ҳудудларда очиладиган ихтисослаштирилган давлат сақлов жойларида сақланади.

Реестрга киритиладиган бирламчи геологик маълумотнинг таркиби, уни автоматлаштириш, ёзувларни киритиш формати, сақлаш ва ундан фойдаланиш, шунингдек геологик маълумотнинг табиий ташувчиларини – тоғ жинслари намуналари, керн, қатламли суюқликлар ва бошқа материал ташувчиларни ихтисослаштирилган давлат сақлов жойларига тақдим этиш, уларни қайта ишлаш, тавсифлаш ва сақлаш Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланадиган талаблар бўйича амалга оширилади.

Амалиётдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда ҳуқуқий тартибга солинмаган бирламчи геологик маълумотлар реестрини юритиш нормалари ёритилмоқда.

Бунда бирламчи геологик маълумотни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.

Ушбу норманинг киритилиши инвесторлар учун маълум ҳудуднинг геологик тузилиши бўйича ҳақиқий маълумот олишга, геология-қидирув ишларининг ортиқча сарфларини камайтиришга, пировард натижада ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

28-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги маълумотдан фойдаланиш учун рухсат бериш

Давлат геология қўмитаси ушбу Қонунга мувофиқ ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун тақдим этилган ҳуқуқлар бўйича қуйидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлайди:

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатнома тўғрисидаги маълумот;

тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ,
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан сарфланган харажатларнинг йиллар бўйича умумий суммаси тўғрисидаги маълумот;

ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишни таъминлаш ҳақида таъминот тури, таъминот суммаси, унинг амал қилиш муддати ва таъминотни берган ташкилот номини ўз ичига олган маълумот;

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисида маълумот;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш бўйича ишларни ўтказиш учун харид қилиб олинган товар, иш ва хизматлардаги аввалги ҳисобот даври учун маҳаллий сақлаш улуши тўғрисида, агар товар, иш ва хизматлардаги маҳаллий сақлаш улушининг таъминоти ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг тегишли шартларида назарда тутилган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан йиллар бўйича амалга оширилган харажатларнинг умумий суммаси тўғрисида, агар кўрсатилган харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи мажбуриятлари ҳисобланса.

Давлат органлари томонидан ушбу Қонунга мувофиқ олинган геологик ҳисоботлар
ва бошқа ҳужжатлардаги геологик маълумотлар ер қаъридан фойдаланувчининг тижорат сири ҳисобланади ва мазкур органлар маълумот махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришлари шарт.

Давлат геология қўмитаси қуйидаги ҳолларда кўрсатилган геологик маълумотларни эълон қилиш ёки улардан очиқ фойдаланиш имконини бериш йўли билан ушбу маълумотни очиқлайди:

жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш бўйича ушбу Қонун билан белгиланган мутлақ ҳуқуқининг муддати тугаганда;

маълумотлар минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилганда;

ер қаъридан фойдаланувчининг ёзма розилиги бўлганда;

бошқа давлат органлари уларнинг талабларига асосан олинаётган маълумот махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш шарти билан.

Кўрсатилган маълумотларни бошқа усуллар билан очиқлаш тақиқланади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ маҳаллий таъминот улуши,
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар, ишлар
ва хизматларни харид қилишни режалаштириш
ва амалга ошириш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳажми ҳақидаги маълумотлар махфий ҳисобланмайди.

Мазкур қонуннинг асосий тамойилларидан бири – бу геологик маълумотнинг очиқлигини таъминлашдан иборат.

Мазкур тамойили амалга оширилиш механизми, яъни очиқ тарзда олинадиган маълумотлар рўйхати, уларга рухсат бериладиган мезонлар, шунингдек, хусусий геологик маълумотларнинг махфийлигини очиш шартлари белгилаб берилмоқда.

Мазкур норманинг жорий этилиши ер ости бойликларининг жозибадорлигини ошириш, инвестициялар оқимининг кўпайиши, шунингдек, соҳанинг шаффофлигига хизмат қилади.

III. Ер қаъридан фойдаланиш

4-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

29-модда. Ер қаъри участкаси ҳудуди

Ер қаърининг муайян макон чегаралари бўлган ва мазкур Қонунга мувофиқ фойдаланишга бериладиган ер қаърининг геометрлаштирилган қисми ер қаъри участкаси деб эътироф этилади.

Ер қаъри участкасининг макон чегаралари
ер юзасида (ер қаъри участкасининг ҳудуди) ёпиқ контурларни (чегараларни) шакллантирадиган географик координаталари бўлган нуқталар ҳамда
устки ва пастки макон чегараларини шакллантирадиган чуқурлик ўртасидаги тўғри чизиқлардан чиқадиган шартли текисликлардан иборат.

Ер қаъри участкасининг устки макон чегараси унумдор тупроқ қатламидан пастда, тупроқ қатлами мавжуд бўлмаганда эса
ер юзасидан ва (ёки) сув ҳавзалари, сув оқимлари тубидан пастда жойлашади.
Ер қаъри участкасининг пастки макон чегараси геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача боради.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъри участкасининг устки ва (ёки) пастки макон чегаралари бошқа чуқурликларда ҳам жойлашиши мумкин.

Ушбу Қонун мақсадлари учун ер қаъри участкаси макон чегаралари параметрларининг ўлчовлари WGS-84 тизимида, чуқурликлар абсолют белгиларда келтирилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш ер участкаси Давлат геология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганидан кейингина амалга оширилади.

Ер қаъри участкаси объект сифатида амалдаги қонунчиликда тўлиқ таснифланмаган ва бу ҳар хил талқинларга сабаб бўлиши мумкин.

Хорижий тажриба ва амалиётда кўтарилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб, участкага тўлиқ тасниф берилмоқда, аниқ чегаралари белгиланмоқда.

Ушбу нормалар давлат органлари,
ер қаъридан фойдаланувчилар ва бошқа субъектлар ўртасида ягона таснифда ишлатилишини таъминлайди.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

30-модда. Ер қаъридан фойдаланувчига
ер участкаларини ажратиш ва ижарага бериш

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади).

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан)
ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган)
ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан компенсация тўловлари миқдори ва шартлари келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний
ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Давлат геология қўмитаси ёки Давлат экология қўмитаси белгиланган компенсация миқдорини ва уни тўлаш талабини ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ер қаъридан фойдаланиш шартларида акс эттиради ҳамда аукцион (танлов ёки “биринчи келган биринчи олади” тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш) учун тайёрланадиган ҳужжатлар таркибига киритади.

Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тегишли
ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганидан кейингина амалга оширилади.

Рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер қаъри участкасини тақдим этиш учун асос ҳисобланади. Бунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда Давлат геология қўмитаси ёки Давлат экология қўмитаси ва ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган ҳолатларда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади).

Ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан ер солиғининг субъекти ҳисобланади. Ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда ижара тўлови ундирилмайди.

Миллий қонунчилик ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ер қаъридан фойдаланувчига ер участкаларини ажратиш
ва ижарага бериш тартиби ҳамда шартлари батафсил баён этилмоқда.

32-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолияти натижаларидан, шу жумладан
ер қаъри тўғрисида олинган геологик ва бошқа ахборотдан, шунингдек кавлаб олинган фойдали қазилмалар ёки уларнинг лицензия шартларига кўра тасарруфларида бўладиган улушидан фойдаланиш;

агар лицензияда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш технологияси юзасидан қарор қабул қилиш;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларига, шунингдек углеводород конларини ишлатиш
ва ободонлаштириш
лойиҳаларига белгиланган тартибда ўзгартиш киритиш;

фойдали қазилма конларини ишлатиш жараёнида фойдаланув кондицияларини қўллаш;

лицензияга мувофиқ берилган кон ажратмаси доирасида қўшимча рухсатномасиз ер қаъри геологик жиҳатдан ўрганилишини амалга ошириш;

кон ажратмаси ва белгиланган тартибда ажратилган ер участкалари доирасида ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, шунингдек умум фойдаланишдаги объектлар ва коммуникациялардан шартнома асосида фойдаланиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг айрим турларига ёки мажмуини бажарувчиларни шартнома асосида жалб этиш;

минерал хом ашёга ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган конъюнктура ўзгарганлиги муносабати билан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ бўлганда, шунингдек лицензия берилгандагидан анча фарқ қилувчи ҳолатлар юзага келганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

33-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар:

ер қаъри участкаси қайси мақсадда берилган бўлса, ундан шу мақсадда фойдаланиши;

тўлдирилмоқда

ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни олиб бориш технологияси нормалари ва қоидаларига риоя этиши;

кончилик ишларини ривожлантиришнинг техник лойиҳалари ва режаларидаги, шунингдек фойдали қазилма конларини ишлатиш ва ободонлаштириш лойиҳаларидаги талабларга риоя этиши;

фойдали қазилма конларини ишлатиш,
ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларни юритиши ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаши;

чиқариб олинадиган ва ер қаърида қолдириладиган асосий фойдали қазилма
ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари, шунингдек минерал хом ашёни ва техноген минерал ҳосилаларни қайта ишлаш маҳсулотлари миқдори ва сифати ҳисобини юритиши;

кавлаб олинаётганда қўшилиб чиқадиган, лекин вақтинча фойдаланилмаётган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентларни сақлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида нобудгарчилик нормативларига риоя этилишини таъминлаши;

конларнинг фойдали қазилмаларга бой участкалари танлаб ишлатилишига йўл қўймаслиги;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек фойдали қазилма конлари, фойдали қазилмалар белгилари
ва техноген минерал ҳосилалар
давлат кадастрини юритиш учун маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитасига тақдим этиши;

кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги ишловчилар (ходимлар) ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бехатар олиб борилишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари кўрилишини, фалокатларни бартараф этиш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиши;

тўкинди уюмларининг ёнбағирларини ва очиқ конларнинг ён чеккаларини режалаш ёки поғоналаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлаши;

атроф муҳитни муҳофаза қилишга, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда ишдан чиққан
ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириши шарт.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

31-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолияти натижаларидан, шу жумладан
ер қаъри тўғрисида олинган геологик ва бошқа маълумотлардан, шунингдек кавлаб олинган фойдали қазилмалар ёки уларнинг рухсатнома шартларига кўра тасарруфларида бўладиган улушидан фойдаланиш;

агар рухсатномада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш технологияси юзасидан қарор қабул қилиш;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларига, конларини ўзлаштириш ва жиҳозлаш лойиҳаларига белгиланган тартибда ўзгартишлар киритиш;

фойдали қазилма конларини ўзлаштириш жараёнида эксплуатацион кондицияларини қўллаш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномага мувофиқ берилган ер қаъри участкаси доирасида қўшимча рухсатномаларсиз геологик жиҳатдан ўрганилишини ўтказиш;

ажратилган ер участкалари доирасида ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, шунингдек умумий фойдаланишдаги объектлар ва коммуникациялардан шартнома асосида фойдаланиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг айрим турларини ёки комплексини бажарувчиларни шартнома асосида жалб этиш;

минерал хомашёга ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган конъюнктура ўзгарганлиги муносабати билан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек рухсатнома берилгандан анча фарқ қилувчи ҳолатлар юзага келганда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Давлат геология қўмитасига илтимоснома билан мурожаат этиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

32-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар:

ер қаъри участкаси қайси мақсадда берилган бўлса, ундан шу мақсадда фойдаланиши;

рухсатномада белгиланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини бажариши;

ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш технологияси бўйича нормалар ва қоидаларга риоя этиши;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларидаги, шунингдек фойдали қазилма конларини ўзлаштириш
ва жиҳозлаш
лойиҳаларидаги талабларга риоя этиши;

фойдали қазилма конларини ўзлаштириш,
ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларни юритиши ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаши;

ажратиб олинадиган ва ер қаърида қолдириладиган асосий ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари, шунингдек минерал хомашёни ва техноген минерал ҳосилаларни қайта ишлаш маҳсулотлари миқдори ва сифати ҳисобини юритиши;

кавлаб олинаётганда қўшилиб чиқадиган, лекин вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентларни сақлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва минерал хомашёни қайта ишлашда йўқотишлар нормативларига риоя этилишини таъминлаши;

конларнинг фойдали қазилмаларга бой
ва осон кавлаб олинадиган участкаларини танлаб ўзлаштирилишига йўл қўймаслиги;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда
қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақида, шунингдек ер қаъри фондининг давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз вақтида Давлат геология қўмитасига тақдим этиши;

кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат геология қўмитасига ва қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлат органларига тақдим этиши;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги ишчи
ва ходимлар ҳамда
аҳолининг хавфсизлигини таъминлаши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг бехатар олиб борилиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўрилиши, фалокатларни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқилишини таъминлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиши;

тўкинди уюмларининг ёнбағирларини ва очиқ конларнинг ён чеккаларини режалаш ёки поғоналаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлаши;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда бузилган
ер участкалари ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш бўйича тадбирларни амалга ошириши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Таҳририй ўзгаришлар киритилмоқда.

Таҳририй ўзгаришлар киритилмоқда.

19-модда. Ер қаъридан фойдаланиш турлари

Ер қаъридан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини,
шу жумладан нефть, газ, газ конденсати (бундан буён матнда углеводородлар деб юритилади), бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Тўлдирилмоқда

33-модда. Ер қаъридан фойдаланиш турлари

Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланиш турларига киради:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда (шу жумладан нефть, газ, газ конденсати, саноатда аҳамиятга эга ер ости сувлари, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун) фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш.

Ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури олинган ҳуқуқ асосида ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланиш турларининг ҳар хил талқин этилишини олдини олиш мақсадида таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ер қаъри макони тушунчасини тўғри ва кенг маънода талқин қилиш натижасида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш турига таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

26-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

Тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида геологик жиҳатдан ўрганиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадлар учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асоси лицензия ҳисобланади.

Лицензия тегишли давлат органининг
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш учун ер участкаси берилишини кафолатловчи қарори мавжуд бўлганда берилади.

Ер қаъридан фойдаланишнинг бир йўла бир неча турига лицензиялар берилишига йўл қўйилади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик
ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олишга лицензия олиш учун фойдали қазилмаларнинг аниқланган кон бўйича захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензияни очиқ ким ошди савдоларида олишга бўлган устун ҳуқуқ сақланиб қолади.

Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди.

34-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома шаклида расмийлаштирилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун – Давлат экология қўмитаси, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун – Давлат геология қўмитаси (бундан буён матнда Ваколатли орган деб юритилади) томонидан берилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) унинг эгасини
ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг олдиндан келишилган шартларига риоя қилган ҳолда, ер қаъри участкасидан муайян чегараларда унда белгиланган муддат давомида мақсадли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Рухсатнома фақат битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун берилади.
Бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланишнинг бир нечта тури учун рухсатномалар берилишига йўл қўйилади.

Бир шахсга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун чекланмаган миқдордаги рухсатнома берилиши мумкин, ушбу Қонун билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Битта ер қаъри участкасидан бир неча шахслар томонидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилишига йўл қўйилмайди, ушбу Қонуннинг 69-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрини юритади.

Рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган бланкаларнинг белгиланган шаклини, шунингдек рухсатноманинг ажралмас қисми бўлган ва ер қаъридан фойдаланишнинг асосий шартларини белгилайдиган матнли, чизма ҳамда бошқа иловаларни ўз ичига олган шаклда расмийлаштирилади. Бунда рухсатномалар Ваколатли орган томонидан электрон тарзда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилади.

Рухсатномага Ваколатли орган томонидан тасдиқланган ер қаъри участкасининг контури (чегаралари) унинг макон чегаралари билан биргаликда илова қилиниши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда
акс эттирилишини таъминлаш мақсадида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш нормаси таҳририй ўзгартишлар билан янгидан баён этилмоқда.

Шунингдек, амалдаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бир нечта рухсатномалар бериш ҳолатлари ва берилмаслик шартлари
ҳам аниқлаштириб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида ваколатли орган томонидан тегишли реестрни юритиш мажбурий қилиб белгиланмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, ер қаъридан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни очиқлигини таъминлаш билан мувофиқлашади.

22-модда. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари

Ер қаъри муддатли (муваққат)
ва муддатсиз фойдаланишга берилиши мумкин.

23-модда. Ер қаъри участкаларидан муддатли фойдаланиш

Ер қаъри участкалари муддатли фойдаланишга:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун – беш йилгача муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун – уч йил муддатга;

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун – икки йилгача муддатга берилади.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан эътиборан ҳисобланади.

Тўлдирилмоқда

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.

Тўлдирилмоқда

24-модда. Ер қаъридан муддатсиз фойдаланиш

Ер қаъри участкалари муддатсиз фойдаланишга фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш учун берилиши мумкин.

35-модда. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари

Ер қаъридан фойдаланиш учун қуйидаги муддатларга берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун – беш йилгача бўлган муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – узлуксиз йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун –уч йил муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ер қаъри маконларидан фойдаланиш – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

нодир тош хомашё намуналарини, полеантологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун – икки йил муддатга.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узлуксиз бўлади ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ер қаъридан ушбу Қонун билан белгиланган тартибда фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг Ваколатли органга тақдим этилган аризасига биноан қуйидаги шартларда узайтирилиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича ариза белгиланган муддатда келиб тушса;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тўловлар

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тўловлар ўз вақтида амалга оширилса;

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг келишилган шартлари бажарилса;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни якунлаш зарурияти бўлса.

Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ер қаъридан фойдаланувчига ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш ҳақида хабар беради.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтиришни рад этиш асосли бўлиши керак.
Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтиришни мазкур моддада назарда тутилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ишлаб чиқаришни консервация қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш чораларини амалга оширишга киришади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

Чиқариб ташланмоқда

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) асосида мазкур қонун билан тадбиркорлардан техник-иқтисодий асосларни талаб қилиш бекор қилинмоқда
ва унинг ўрнига аниқ муддат белгиланмоқда.

Ер қаъри макони тушунчаси
киритилганлиги муносабати билан норма мувофиқлаштирилмоқда.

Шунингдек, хорижий тажриба асосида
ер қаъри маконларидан фойдаланиш муддатларига чеклов ўрнатилмоқда.

Амалдаги таҳрирдаги қонунда ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш шартлари келтирилмаган ва бу норма қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш шартлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтиришни кўриб чиқишни
30 кундан 15 кунгача камайтириш таклиф этилмоқда ҳамда ваколатли органнинг ушбу масалада қарор қабул қилиш механизми ортиқча сифатида чиқариб ташланмоқда.

Бундан ташқари, мазкур моддада аниқ белгиланган шартлардан бошқа ҳолатларда
ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтиришни рад этиш чекланмоқда ва шунга ўхшаш ҳолатларда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ваколатли орган устидан суд мурожаат қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) асосида ер қаъри маконларидан фойдаланишнинг чекланган муддати 25 йил этиб белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

29-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини ўзгартириш

Ишлатилаётган конда фойдали қазилмаларнинг ёки қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг янги турлари мавжудлиги тўғрисида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки хусусиятлари ҳақидаги, лицензияни бериш пайтда номаълум бўлган маълумотлар аниқланган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига фойдали қазилмаларнинг захираларини қайтадан тасдиқлаш учун геологик материаллар юбориши шарт.

Лицензияни берган орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори асосида ўзгартишлар киритиши мумкин.

36-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ер қаъридан фойдаланувчи
ва Ваколатли орган томонидан тасдиқланади ҳамда рухсатномага илова қилинади.

Углеводород хом ашёси мавжуд бўлган
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳудуди ва объектлари ҳақидаги маълумотлар;

кавлаб олиш учун тақдим этиладиган фойдали қазилмалар захиралари ҳақидаги маълумотлар;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида
ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш;

ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Қонундан келиб чиқадиган ҳуқуқ
ва мажбуриятлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

углеводород хом ашёсини қидириш ва/ёки қазиб олиш юзасидан, улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш участкалари бўйича – ички бозорга 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорини йўналтириш, қазиб олиш участкалари бўйича – ички бозорга тўлиқ йўналтириш мажбуриятлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига тақдим этиш муддати;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуш миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг
ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатлари;

ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш шартлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклайдиган, тўхтатиб турадиган ёки муддатидан олдин бекор қиладиган шартлар.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсади, фойдали қазилмаларнинг турлари, ишларни амалга оширишнинг географик-иқтисодий шартлари, тасдиқланган фойдали қазилмалар захираларининг сифати ва миқдори, кон-геологик, гидрогеологик, кон-техник ва бошқа шартларга кўра ер қаъри участкасидан фойдаланиш рухсатномаларида қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.

37-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш
ва
ўзгартириш

Ваколатли орган ушбу Қонун билан белгиланган тартиб ва ҳолатларда, шунингдек ишларни хавфсиз амалга ошириш, ер қаърини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш бўйича нормалар
ва қоидаларга қонунчилик билан ўзгартишлар киритилган ҳолатларда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўзгартишлар киритиши мумкин.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари рухсатнома берилган вақтдаги ҳолатлардан тубдан фарқ қиладиган ҳолатлар юзага келганда ҳам ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаати асосида қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Рухсатнома эгаси ер қаъридан фойдаланиш ишларини вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. Тўхтатиб туриш вақти рухсатноманинг амал қилишнинг умумий муддатига киритилади.

Ишларнинг тўхтатиб турилиши ер қаъридан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини тўхтатиб туриш учун асос бўла олмайди, кончилик соҳаси ишлаб чиқариши белгиланган тартибда консервация қилинган ҳолатлар бундан мустасно.

Рухсатнома бериш вақтида фойдали қазилмаларнинг номаълум янги турлари ёки уларга қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар мавжудлиги, шунингдек ишлов берилаётган конда фойдали қазилмаларнинг янги хусусиятлари ёки сифати тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда,
ер қаъридан фойдаланувчи бу ҳақда Давлат геология қўмитасини хабардор қилиши ҳамда геологик материалларни давлат геологик экспертизасидан ўтказиш учун юбориши керак.

Фойдали қазилмалар захиралари қайта тасдиқланган ҳолатларда, Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўзгартириш киритади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун бериладиган рухсатнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Амалдаги таҳрирдаги қонунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тартибга солинмаган, фақат қонуности ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил
1 июлдаги 546-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Юқоридаги асосдан келиб чиққан ҳолда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш тартиби баён этилмоқда.

27-модда. Лицензияларни бериш

...

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш
ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар мустасно.

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш
ва улардан фойдаланиш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари асосида берилади.

22-модда. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари

...

Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан эътиборан ҳисобланади.

27-модда. Лицензияларни бериш

...

Лицензияларни бериш очиқ ким ошди савдолари ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг лицензия беришга ваколатли органлар билан тўғридан-тўғри музокаралари натижалари асосида ўттиз кун ичида амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

38-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш

Рухсатномалар Ваколатли орган томонидан ушбу Қонуннинг 33-моддасига мувофиқ
ер қаъридан фойдаланишнинг турлари бўйича берилади. Фойдаланишга бериладиган
ер қаъри участкалари рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар Ваколатли орган расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномалар “биринчи берилган ариза” тамойилига биноан аризаларни кўриб чиқиш, танлов ёки аукцион ўтказиш орқали ушбу Қонун билан белгиланган тартибда берилади.

“Биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича рухсатномалар манфаатдор шахснинг аризасига кўра берилади. Рухсатнома бериш учун ариза шакли Ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Рухсатнома бериш ёки рад этиш аризани ушбу Қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиш йўли билан аниқланади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. Тўланган тўлов қайтарилмайди.

Фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйиладиган ер қаъри участкалари рўйхати Ваколатли орган томонидан аниқланади.

Аукцион орқали бериладиган углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлиги билан келишилади.

Рухсатнома бериш учун аукционлар ташқи аралашувга йўл қўйилмайдиган электрон платформада савдо ўтказиш йўли билан ғолибни аниқлаш орқали амалга оширилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари Ваколатли орган ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тенг улушларда бўлинади.

Ваколатли органга аукционга қўйилмаган
ер қаъри участкасига рухсатнома олиш учун талабгордан ариза келиб тушганда, ушбу
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу модда билан белгиланган тартибда аукционга қўйилади.

Агар, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланса ва унда битта ер қаъри участкасига нисбатан ягона талабгор икки марта қатнашса,
бу иштирокчи иккинчи аукцион натижалари бўйича “ягона талабгор” тамойили бўйича ғолиб деб эълон қилинади.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва рухсатномалар бериш муддати ўттиз кундан ошмаслиги керак.

Рухсатнома қуйидаги ҳолатларда қайта расмийлаштирилиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланувчининг номи ўзгарганда ёки у қайта ташкил этилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкасининг чегараси ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.

Рухсатнома унинг эгаси томонидан асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этган мурожаатига кўра Давлат геология қўмитаси томонидан мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида қайта расмийлаштирилади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномани қайта расмийлаштиришда, рухсатнома олишга аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Тўланган тўлов қайтарилмайди.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва халқаро экспертлар, шунингдек, ваколатли органларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан берилиши белгиланмоқда.

Илғор хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва халқаро экспертлар таклифларига мувофиқ, рухсатномаларни “биринчи берилган ариза” тамойилига асосан бериш мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни
ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

39-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобдорлиги

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига мувофиқ ушбу Қонуннинг 11-моддасида қайд этилган давлат органларига ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича улар томонидан тасдиқланадиган шаклларда даврий ҳисоботлар тақдим этиб боришга мажбур.

Ўтган календарь йили учун даврий ҳисоботлар ҳар йили февраль ойининг биринчи санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади. Тўлиқ бўлмаган календарь йили учун ҳисоботлар ер қаъридан фойдаланишнинг ҳақиқий даври учун, ушбу давр тугагандан сўнг икки ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш даврининг тўлиқ бўлмаган охирги календарь йили учун ҳисоботлар кўрсатилган давр тугагандан сўнг икки ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш ҳақидаги ҳисоботларни тақдим этиш даврийлиги
ер қаъри маконидан фойдаланишнинг хусусиятига қараб, қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш харажатлари, кавлаб олиш харажатлари, маҳаллий кадрларни ўқитиш
ва илмий тадқиқот ишларига сарфланган харажатлар, харид қилинган товарлар,
иш ва хизматлар, шунингдек улардаги маҳаллий таъминот улуши ҳақидаги маълумотлар «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аудитор томонидан тасдиқланиши керак.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар аудит ўтказилган молиявий ҳисоботда алоҳида келтирилган бўлса, аудитор томонидан тасдиқланган ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг даврий ҳисоботлари, уларни қабул қилиб олган тегишли давлат органлари томонидан ҳисоботлар тақдим этилган кундан сўнг бир ҳафта муддатда Ваколатли органга умумлаштириш
ва тизимлаштириш учун юборилади.

Амалдаги таҳрирдаги қонунда ер қаъри участкаларидан фойдаланувчиларнинг ҳисобдорлиги тўғрисидаги нормалар аниқ кўрсатилмаган.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), чет эллик экспертлар фикрлари ҳамда миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан мазкур моддада ҳисобот шакллари, даврлари ва ҳисобот топшириладиган органлар аниқ белгилаб берилмоқда.

30-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ўзга шахснинг фойдасига воз кечиш

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун лицензиянинг эгаси лицензияни берган орган билан келишувга биноан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан (тўла ёки қисман) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шахс фойдасига, агар бу шахс лицензияда белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бўлса, воз кечиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

40-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси Давлат геология қўмитаси билан келишувга биноан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига, агар бу шахс рухсатномада белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бўлса, воз кечиши мумкин.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни келишиш учун ер қаъридан фойдаланувчи Ваколатли органга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги келишувни ва ушбу ҳуқуқ берилаётган шахс тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш ўн беш кун муддатда келишилади ва рухсатнома ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштирилади.

Жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган кундан бошлаб икки йил давомида ушбу ҳуқуқни бошқа шахс фойдасига воз кечишига йўл қўйилмайди.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлган шахслар ўз ҳуқуқини сотиш йўли билан бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома олишга мутлақ ҳуқуқ сотилган тақдирда, ер қаърининг тегишли участкасини геологик жиҳатдан ўрганишга сарфланган харажатлар қопланиши ҳисобга олиниши лозим.

Амалдаги таҳрирдаги қонун билан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш нормалари тўлиқ қамраб олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Шунингдек, хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва чет эллик экспертлар фикрлари асосида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш даврида ҳамда кон аниқлангандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчининг кавлаб олиш учун рухсатнома олишдаги мутлақ ҳуқуқларини ҳам бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш тартиблари жорий этилмоқда.

34-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши мумкин:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги аҳоли ҳаётига ёки соғлиғига, атроф муҳитга таҳдид юзага келганда;

агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланишга киришмаган бўлса;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тақдирда;

ер қаъридан фойдаланувчи лицензиянинг асосий шартларини бузган тақдирда;

Тўлдирилмоқда

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечганда;

фойдаланишига ер қаъри участкаси берилган юридик шахс тугатилган ёки якка тадбиркорнинг фаолияти тугатилган тақдирда.

Тўлдирилмоқда

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш
ва тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

41-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда чекланиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги аҳоли ҳаётига ёки соғлиғига, атроф-муҳитга хавф юзага келганда;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг ушбу Қонун билан белгиланган шартлари бузилганда ва уни маълум вақтда бартараф этиш ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни давом эттириш имконини берса.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ушбу Қонунда белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш юқорида санаб ўтилган ваколатли идораларнинг ёзма кўрсатмалари билан ўн иш кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Қонунбузилишларини бартараф қилиш ишларини якунлаш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатларда, фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ўттиз иш кундан ошмайдиган муддатга узайтирилиши мумкин.

42-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечганда;

ер қаъри участкаси фойдаланиш учун берилган юридик шахс тугатилган ёхуд жисмоний шахс вафот этган тақдирда.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ер қаъридан фойдаланувчининг Ваколатли органга рухсатнома илова қилинган аризаси асосида амалга оширилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилганда, рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг тугатилиши ер қаъридан фойдаланувчининг рухсатнома амал қилиш даврида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида назарда тутилган мажбуриятларни, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини ушбу Қонун билан белгиланган тартибда бартараф қилиш бўйича мажбуриятларининг тўхтатилишига сабаб бўлмайди.

Aгар фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечса, ер қаъридаги фойдали қазилмалар ва техноген минерал ҳосилаларнинг қолган захиралари давлат балансига ер қаъридан фойдаланувчи, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва рухсатномани берган Ваколатли орган вакиллари томонидан имзоланган тегишли далолатнома расмийлаштириш орқали қайтарилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахснинг тугатилиши Ваколатли органга тегишли ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

Чиқариб ташланмоқда

Амалдаги қонунчиликда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари аниқ чегаралаб берилмаган.

Қонун лойиҳасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш ҳолатлари ажратилиб, вақтинчалик қонунчилик бузилишини бартараф этилгунга қадар жорий этилиш шартлари қонуности ҳужжатлари ҳамда амалиётдан келиб чиққан ҳолда, аниқлаштириб келтирилмоқда.

Шу билан бирга, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш ваколатига эга бўлган давлат органлари, ваколатни белгилаш муддатлари
ва механизмлари ҳам белгиланмоқда.

Амалиёт ҳамда хорижий тажрибани (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) эътиборга олган ҳолда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилиши билан боғлиқ илгари қонунчилик билан тартибга солинмаган нормалар ва механизмлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида ҳаволаки норма чиқариб ташланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

43-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тугатиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолатларда муддатидан аввал тугатилади:

ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган ҳисоботларни икки йил кетма-кет топширмаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тизимли равишда (бир молия йилида камида икки марта) тўламаганда;

ер қаъридан фойдаланиш бўйича йиллик минимал харажатлар бўйича ер қаъридан фойдаланувчи мажбуриятлари икки йил кетма-кет бажарилмаганда;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ишлар ва хизматларни маҳаллий таъминлашнинг минимал улушига икки йил кетма-кет риоя этилмаганда;

ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот, илмий-техник ва/ёки синов-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятларига икки йил кетма-кет риоя этмаганда.

Ушбу Қонуннинг 11-моддасида қайд этилган давлат органлари томонидан Ваколатли органга тақдимнома киритилиши ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тугатиш бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур моддада назарда тутилган асослар бўйича суд томонидан қабул қилинади. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу моддада назарда тутилгандан бошқа асослар бўйича муддатидан аввал тугатишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ваколатли орган томонидан бир иш куни мобайнида ер қаъридан фойдаланувчига хабарнома юборилади ва рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин тугатиш рухсатноманинг амал қилиш даврида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларида бажарилиши назарда тутилган мажбуриятларни бажариш, шунингдек
ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини ушбу Қонун билан белгиланган тартибда бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг тўхтатилиши учун асос бўлмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечилганда ёки тугатилганда, ер қаърида қолган фойдали қазилмалар захиралари ва техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси вакиллари томонидан имзоланадиган далолатномани расмийлаштириш йўли билан давлат балансига қайтарилади.

Ушбу Қонуннинг 41–43-моддаларига асосан ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган тартибда тоғ-кон лаҳмларини консервация қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

Миллий ҳамда хорижий тажрибани (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) эътиборга олган ҳолда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилиши билан боғлиқ илгари қонунчилик билан тартибга солинмаган нормалар ва механизмлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин тугатиш ҳолати ажратилиб, уни амалиётда жорий этиш шартлари ва механизмлари қонуности ҳужжатлари ҳамда амалиётдан, шунингдек, хорижий экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, аниқлаштириб келтирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

5-боб. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

25-модда. Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши асослари

Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурларида назарда тутилган геология қидирув ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асосидир.

Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш учун:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилиши асос бўлади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир, давлат экологик экспертизаси ўтказишини талаб қилмайдиган ишларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

44-модда. Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш

Ўзбекистон Республикасининг минерал хомашё базасини янада ривожлантириш
ва қайта тўлдиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли (беш йилда кўп бўлган муддатга), қисқа муддатли (икки ёки уч йил муддатга) ва йиллик давлат дастурлари (бундан буён матнда давлат дастурлари деб юритилади) амалга оширилади.

Давлат дастури аниқ белгиланган мақсадлар, уларга эришиш бўйича зарур чора-тадбирлар, шунингдек молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни акс эттириши керак.

Давлат геология қўмитаси давлат дастурларини ишлаб чиқувчи, шунингдек ушбу дастурлар доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича бажариладиган ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади.

Давлат дастурларида назарда тутилган ишлар қатъий равишда буюртмачи томонидан тасдиқланган геологик топшириқ бўйича лойиҳалаштирилади. Ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитаси томонидан экспертиза қилиниши ва тасдиқланиши шарт.

Геология-қидирув ишларининг лойиҳалари ва сметаларини тузиш бўйича йўриқнома Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Давлат дастурлари доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Давлат дастурлари доирасидаги ишларни бошлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат ҳисобига қўйиш.

Давлат экологик экспертизасини талаб этмайдиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишлари рўйхати Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларини давлат ҳисобига олиш геологик ҳисоботлар, харита ва бошқа материалларда бўлган ер қаъри ҳақидаги геологик ва бошқа маълумотларни умумлаштириш, тизимлаштириш ва кейинчалик фойдаланиш, шунингдек ер қаърининг битта участкасида асосланмаган ишларни ўтказишнинг олдини олиш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган геология-қидирув ишлари босқичлилиги тўғрисидаги йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганишда, фойдали қазилмаларни излаш ва баҳолаш ҳудуди чегарасида фойдали қазилмаларни қидириш ва кавлаб олиш учун ер қаъри участкасининг фойдаланишга берилишига йўл қўйилмайди.

Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари ҳақидаги маълумот геологик ҳисобот қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан очиқ фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом нормалари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан
1999 йил 22 февралда тасдиқланган Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат ҳисобига олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
(Адлия вазирлигида 1999 йил 5 апрелда
692-сон билан рўйхатдан ўтказилган) нормалари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

45-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳудудларни ажратиш

Ер қаъридан фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг ҳудуди Давлат геология қўмитаси томонидан қуйидагилар орқали идентификацияланади:

асосий фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун блокларни ажратиш;

норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун истиқболли участкаларни ажратиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер ости горизонтлари бўйича маълумотни тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси ҳудудини идентификациялаш мақсадида шартли равишда блокларга ажратилади ва унинг ҳар бир томони географик координаталар тизимида бир дақиқага тенглаштирилади.

Ҳар бир блок Давлат геология қўмитаси томонидан бериладиган идентификация координаталари ва индивидуал кодларга эга бўлади.

Геологик ўрганиладиган участка ҳудуди бир ёки ундан кўп блоклардан ташкил топиши мумкин. Агар мазкур ҳудуд икки ёки ундан кўп блоклардан иборат бўлса, унинг ҳар бир блоки ҳеч бўлмаганда битта блоки билан умумий томонга эга бўлиши керак.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда геологик жиҳатдан ўрганиш ҳудуди блокнинг бир қисмини (тўлиқ бўлмаган блокни) ўз ичига олиши мумкин. Агар кўрсатилган ҳудуд иккита ёки ундан кўп тўлиқ бўлмаган блоклардан ташкил топган бўлса, ҳар бир шундай блок ҳеч бўлмаганда бошқа тўлиқ бўлмаган битта блок ёки ушбу ҳудуднинг тўлиқ бўлмаган блоки билан умумий томонга эга бўлиши керак.

Геологик ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳудуд маълум геологик мезонлар асосида ажратилади, лекин уларнинг ҳудуди мазкур модда билан белгиланган битта блок ҳудудидан катта бўлмаслиги керак.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси ҳудудини идентификациялаш мақсадида мазкур ҳудудлар ўн гектардан ошмайдиган участкаларга бўлинади. Участкалар алоҳида ажратилган ҳудудлар ҳисобига ҳам шакллантирилиши мумкин.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили янгиланади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг ҳар бир участкаси Давлат геология қўмитаси томонидан бериладиган уни идентификациялаш координаталари, шартли номи лар ёки алоҳида рақамга эга бўлади. Геологик жиҳатдан ўрганиладиган ҳудуд унинг энг паст қисмидан ўттиз метргача чуқурликкача битта ёки ундан кўп участкалардан иборат бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаси тўртбурчак шаклига эга бўлиши, унинг ҳеч бўлмаганда иккита қарама-қарши томонлари бир-бирига параллель бўлиши керак. Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда, ер қаъри участкаси ҳудуди имкон қадар бурчаклари кам бўлган кўп бурчакли шаклга эга бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг ҳудудини идентификациялаш тегишли сўров тушган тақдирда, мавжуд геологик материаллар фондини ўрганиш натижалари асосида амалга оширилади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасининг идентификацияланган координаталари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини давлат томонидан ҳисобга олиш тизимида аниқлаштирилиши керак.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун тақдим этиладиган ер қаъри участкаларининг ҳудудлари ҳақидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), халқаро экспертлар фикрлари, амалиётдан келиб чиққан ҳолда,
ер қаъри участкаларини ажратишда инсон омилини камайтириш мақсадида рухсатномалар асосида геологик жиҳатдан ўрганиш учун таклиф этиладиган ҳудудларни идентификация қилиш ва чегараларини аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

46-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш берилган рухсатнома ва геология-қидирув ишларини ўтказиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома Давлат геология қўмитаси томонидан юридик шахсларга қуйидагилар орқали берилади:

кам ўрганилган ер қаъри участкалари бўйича асосий фойдали қазилмалар учун ажратилган блокларга ва норуда фойдали қазилмалар учун ажратилган истиқболли участкаларга “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида аризаларни кўриб чиқиш;

ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонлар ва асосий фойдали қазилмалар конларини очишга салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларга электрон платформада ўтказиладиган аукционлар ўтказиш.

“Биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида рухсатнома олиш учун манфаатдор шахс Давлат геология қўмитасига қуйидагилар илова қилинган аризани электрон платформа орқали тақдим этади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номланиши;

ер қаърининг сўралаётган участкаси номи;

ариза берувчи томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи фойдали қазилманинг турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:

углеводородлар конларини қидириш
ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг беш юз баравари;

олтин қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг
уч юз баравари;

қимматбаҳо (олтиндан ташқари), ноёб
ва асл металлар конларини қидириш
ва разведка қилиш ҳуқуқи – базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз эллик баравари;

рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) – базавий ҳисоблаш миқдорининг
уч юз йигирма беш баравари;

Аукцион ғолибини аниқлаш ҳақидаги баённома унга тегишли участкани геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштиришга асос бўлади.

Рухсатнома эгаси тўқсон кун мобайнида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасини олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳасини тақдим этишга мажбур.

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси участкани геологик жиҳатдан ўрганишнинг бутун даври учун тузилади. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаларига талаблар Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади
ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Қуйидаги ҳудудларда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонунга мувофиқ ҳудудида
ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган ер қаъри участкасида;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконларидан фойдаланиш ишларини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкаси доирасида тўлиқ жойлашган блокда;

бошқа рухсатнома бўйича ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси ҳудудига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган блок ёки майдонда;

қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаш участкаси ҳудуди чегарасида тўлиқ жойлашган блок ёки майдонга ёхуд қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома бериш учун ариза мавжуд бўлган ҳудудда;

қаттиқ фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудуд чегарасида тўлиқ жойлашган блок ёки майдонда.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), халқаро экспертлар фикрлари, амалиётдан келиб чиққан ҳолда,
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун бериладиган рухсатномалар бериш тартиби, механизмлари ва шартлари, бундан ташқари рухсатнома берилмайдиган ҳолатлар тўлиқ ёритиб берилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш
ва кавлаб олиш учун бирлаштирилган рухсатномалар бериш тартиби жорий этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

47-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Ушбу Қонун билан белгиланган тартибда ер қаърининг баъзи участкалари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномалар тегишли ер қаъри участкасини қидиришга асос мавжуд бўлганда, “Биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида аризаларни кўриб чиқиш йўли билан берилади.

Рухсатнома олиш учун манфаатдор шахс Давлат геология қўмитасига қуйидагилар илова қилинган аризани электрон платформа орқали тақдим этади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номланиши;

ер қаърининг сўралаётган участкаси номи;

давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасини олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси;

Давлат геология қўмитаси талабгорда ер қаъри маконини ўрганиш ва ундан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда, рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Таклиф этилаётган модда билан бугунги кунда қонунчиликда тартибга солинмаган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари учун рухсатнома олиш механизмининг ҳуқуқий асоси белгилаб қўйилмоқда.

23-модда. Ер қаъри участкаларидан муддатли фойдаланиш

Ер қаъри участкалари муддатли фойдаланишга:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

...

Ер қаъридан фойдаланувчи лицензияда белгиланган шартларни бажарган тақдирда ҳамда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек фойдали қазилма конини ишлатиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарурати бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берган органга
ер қаъридан фойдаланиш муддати тугашидан камида олти ой олдин юборган аризасига биноан узайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.

Тўлдирилмоқда

48-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати

Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома қуйидаги муддатларга берилади:

асосий фойдали қазилмалар бўйича – узлуксиз беш йил муддатга;

норуда фойдали қазилмалар бўйича – узлуксиз икки йил муддатга.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати
ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси бўйича бир маротаба аввал берилган муддатга узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза уни амал қилишининг охирги йили давомида берилади. Ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, рухсатнома аризани кўриб чиқиш даврида ҳам амал қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини ҳисоблаш унинг амал қилиш муддатининг сўнгги кунидан кейинги кундан бошланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтириш учун баён қилинган муддати ушбу модда қоидаларига мувофиқ бўлмаса;

агар рухсатноманинг ушбу моддада назарда тутилган амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза бериш муддати бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатнома шартлари, шу жумладан рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган муддатдан аввалги ҳисобот даврларида ер участкаларидан фойдаланганлик учун тўлов тўлаш ҳамда энг кам сарф-харажатлар бўйича шартларнинг бузилиши бартараф этилмаган бўлса;

агар ер қаъри участкаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган бўлса.

Хорижий (Австралия, Канада, Туркия, Чили
ва Қозоғистон) ва миллий тажриба асосида
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномалар муддатлари фойдали қазилмалар турларига қараб бўлиб берилмоқда ва уларнинг узайтирилиши муддатлари ҳам аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида рухсатнома муддатларини узайтириш учун аризаларни топшириш
ва уларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда.

Худди шундай, қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида рухсатномалар муддатларини узайтириш рад этиладиган ҳолатлар лойиҳада аниқ белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

49-модда. Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда йиллик энг кам харажатлар ҳақида ушбу моддада белгиланган талабларга риоя этишга мажбур.

Асосий турдаги фойдали қазилмалар бўйича геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун йиллик энг кам харажатлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг дастлабки йилидан бошлаб бешинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг
350 баравари миқдорида;

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг олтинчи йилидан бошлаб ўнинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг
700 баравари миқдорида.

Норуда фойдали қазилмалар бўйича геология-қидирув ишлари учун йиллик минимал харажатлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг дастлабки йилидан бошлаб иккинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари миқдорида;

геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг учинчи йилидан бошлаб тўртинчи йилигача ҳар йили – базавий ҳисоблаш миқдорининг
200 баравари миқдорида.

Геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг тўлиқ бўлмаган йилида энг кам харажатлар кўрсатилган йилда геологик жиҳатдан ўрганиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганишнинг исталган йилида ер қаъри участкаси ёки унинг маълум бир қисми қайтарилган тақдирда, энг кам харажатлар кўрсатилган йилда геологик жиҳатдан ўрганишнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Тўлиқ бўлмаган блок ёки блоклар (участкалар, майдонлар) билан белгиланган ер қаъри участкаси геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилганда, энг кам харажатлар тўлиқ блок ёки блоклар билан белгиланадиган геологик жиҳатдан ўрганиш участкасига мос келадиган миқдорда ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш учун энг кам харажатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тегишли молиявий йил учун белгиланган
ва ҳисобот йилининг 1 январигача амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида ҳисобланади. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун энг кам харажатлар фақат геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси бўйича амалга оширилган харажатларга нисбатан ҳисобланади.

Қуйидагиларга сарфланган харажатлар геологик жиҳатдан ўрганиш харажатларига кирмайди:

жойлардаги геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси чегараларининг геодезик белгиларини жойлаштириш, шу жумладан
ер тузиш ишларига;

ер қаърининг тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга, жумладан бундай харид билан боғлиқ бўлган йўлдош харажатларга;

мавжуд рухсатнома бўйича геологик жиҳатдан ўрганиш участкаси билан бевосита боғлиқ бўлмаган илмий-тадқиқот ишларига;

ер участкалари мулкдорлари
ва фойдаланувчиларининг зарарларини қоплаш муносабати билан компенсация тўлашга.

Мазкур моддада назарда тутилган геологик жиҳатдан ўрганишга энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда,
ер қаъридан фойдаланувчи етмаётган харажатларни ҳисоблаб чиқишга ва бу ҳақда ваколатли органларга кейинги ҳисобот йилининг тўртинчи ойидан кечиктирмасдан ҳисобот тақдим этишга мажбур. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан
ўз мажбуриятларининг бузилишини бартараф қилиш учун сарфланган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар нормаси жорий этилмоқда
ва уларнинг фойдали қазилмаларнинг туридан келиб чиқиб миқдорлари белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, энг кам харажатларга кирувчи геология-қидирув ишларининг турлари, харажатлар ҳисоблари ва уларни амалга ошириш механизмлари батафсил ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

50-модда. Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ ишлар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ ишлар қуйидагилардан иборат:

геология-қидирув ишлари – геологик хариталаш, намуналар олиш, бурғилаш, кернни ҳужжатлаштириш, кернсиз бурғилаш намуналарини ҳужжатлаштириш, геологик маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, петрологик ва петрографик ўрганиш, геология-қидирув ишлари билан боғлиқ ҳисоботларни тайёрлаш;

геокимёвий ишлар – геокимёвий намуналар олиш ва таҳлил қилиш, геокимёвий маълумотни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

геофизик ишлар, шу жумладан ер усти геофизикаси ва аэрогеофизика, геофизик тадқиқотлар, кон-геофизик тадқиқотлар, геофизик маълумотларни қайта ишлаш
ва талқин қилиш;

масофавий зондлаш ишлари – аэрофото
ва космик тасвирга олиш, масофавий зондлаш маълумотларини акс эттириш, тасвирларни таҳлил қилиш, суратларни қайта ишлаш
ва талқин қилиш;

тадқиқот ишлари – геодезик ва ер тузиш ишлари, координата тўрини тушириш, координата чизиқларини, уларнинг кесишмаларини, участкалар чегараларини
ва бошқаларни аниқлаштириш;

бурғилаш – кернли ва кернсиз бурғилаш, бурғулаш майдончаларини ва уларга олиб борувчи йўлларни тайёрлаш;

тоғ-кон лаҳмларини ўтиш – канава, траншея, шурф, ва бошқа қидирув тоғ-кон иншоотларини ўтиш;

дала гуруҳлари таъминоти – махсус кийим-кечак, сарфлаш материаллари, техника
ва ускуналар ижараси, ёқилғи-мойлаш материаллари, бевосита қидирув ускунасининг эскириши, штатсиз ишчи-ходимлар хизматига ҳақ тўлаш;

лойиҳа-конструкторлик ва эскиз ишлари;

транспортда ташиш – геология-қидирув ишлари доирасида транспорт воситаларидан фойдаланиш;

дала лагерини қуриш ишлари – дала геология-қидирув лагерини қуриш ва уни сақлаш, овқатланиш ва яшаш, транспортда ташиш, вертолёт транспорти хизматлари;

атроф муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш;

кейинги қидирув ишлари ёки аниқланган фойдали қазилмалар конини кейинчалик ўзлаштиришнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш;

геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш, бузилган ерларни қайта тиклаш;

тегишли рухсатнома бўйича геологик жиҳатдан ўрганиш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

фойдали қазилмаларни қайта ишлаш (ажратиб олиш) технологиясини танлаш бўйича тадқиқотлар.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ҳамда халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш турлари батафсил ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

51-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошириш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномага мувофиқ ўтказиладиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқиладиган
ва тасдиқланадиган геология-қидирув ишлари лойиҳасига мувофиқ олиб борилади.

Лойиҳада назарда тутилмаган геология-қидирув ишларини амалга ошириш тақиқланади.

Лойиҳада ер қаъри участкасидан фойдаланиш даврида ишларни амалга ошириш учун геология-қидирув ишларининг турлари, услуб ва усуллари, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мустақил белгиланадиган тахминий муддатлари
ва ҳажмлари баён этилади.

Режалаштириладиган ишлар турлари, услуб ва усуллари, шунингдек ишларнинг ҳажмлари ва уларни амалга ошириш муддатлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритиши шарт.

Агар мазкур ўзгаришлар қўшимча келишиш ва экспертизадан ўтказишни талаб қилса, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси олинган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш лойиҳаси Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

Амалга ошириладиган барча геология-қидирув ишлари ва олинаётган натижалар Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.

Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда гидрогеологик тадқиқотлар ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчи аниқланган минераллашув ресурсларини баҳолашда ер ости сувларининг физик-кимёвий хусусиятларини тасвирлаш билан унинг гидрогеологик хусусиятларини белгилаши шарт.

Ер қаъри участкасида ўтказилаётган қидирув ва баҳолаш жараёнида рухсатномада кўрсатилмаган фойдали қазилмалар кони топилганда, ер қаъридан фойдаланувчи
бу ҳақда Давлат геология қўмитасини хабардор қилишга ва аниқланган фойдали қазилмаларни ўрганиш ҳамда кавлаб олишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатиши шарт.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи аниқланган фойдали қазилмаларни ҳисобга олган ҳолда ишларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқласа, амалдаги рухсатномага тегишли қўшимча киритилиши мумкин. Акс ҳолда, берилган рухсатнома унинг эгаси сарфлаган харажатларни қоплаб беришни инобатга олиб, бекор қилиниши мумкин.

Фойдали қазилмалар конлари
ва ер қаърининг бошқа объектларининг саноат учун қийматини, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда уларни ўзлаштиришнинг самарали ва хавфсиз усулларини аниқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан ўрнатиладиган талаб ва мезонлар асосида фойдали қазилмалар конлари ва ер қаърининг бошқа объектлари геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳоланади.

Фойдали қазилмалар конлари
ва ер қаърининг бошқа объектларининг саноат учун қиймати ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган талаб ва мезонлар билан бир қаторда ваколатли шахснинг оммавий ҳисоботида келтирилган халқаро тан олинган талаб ва мезонлар билан ҳам аниқланиши мумкин.

52-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда тажриба (синов) тариқасида кавлаб олиш

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда фойдали қазилмалар мавжудлигини аниқлаган тақдирда, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, уларни баҳолаш, фойдали қазилмалар конининг геологик моделини тузиш учун зарур бўлган қўшимча маълумот олиш, шунингдек фойдали қазилмаларни ўзлаштиришнинг оқилона усули ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни тажриба (синов) тариқасида

ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш ҳуқуқига эга.

Фойдали қазилмаларни тажриба (синов) тариқасида кавлаб олиш геология-қидирув ишлари лойиҳасида асосланган ҳажмда қуйидагиларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

кавлаб олинган фойдали қазилмалардан мақсадли фойдаланиш талабларига;

саноат хавфсизлиги қоида ва нормаларига;

ернинг унумдор қатламини сақлаш, шунингдек бузилган ерларни қайта тиклаш шартларига.

Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида кавлаб олиш Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Излаш ва баҳолаш жараёнида кавлаб олинган фойдали қазилмалар рухсатномада бошқача келишилмаган бўлса, рухсатнома эгасининг хусусий мулки ҳисобланади. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларни фойда олиш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.

Фойдали қазилмаларни тажриба (синов)
ва (ёки) тажриба-саноат усулида кавлаб олиш ҳамда тадқиқотлар натижалари ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари ҳақидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.

Ер қаъридан фойдаланувчи қидирув участкасида капитал иншоотларни бунёд этиш, шунингдек кон-қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштиришга ҳақли эмас.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошириш бўйича ягона умумий нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ нормалар, геологик жиҳатдан ўрганиш даврида бажариладиган ишлар, амалга ошириш механизмлари ва бошқа талаблар битта модда аниқ белгилаб берилмоқда.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда тажриба (синов) тариқасида кавлаб олиш бўйича ягона умумий нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда тажриба (синов) тариқасида кавлаб олиш билан боғлиқ нормалар аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

53-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегаралари кенгайтирилиши мумкин.

Ер қаъри участкасининг чегаралари
ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилганда кенгайтирилади:

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тахмин қилинаётган чегаралари ер қаъри участкасидан ташқарига чиқадиган фойдали қазилма уюми аниқланганда;

сўралаётган ер қаъри участкаси фойдаланилмаётган бўлса;

ер қаъри участкаси аниқланган фойдали қазилма уюмининг тахмин қилинаётган чегаралари жойлашган блоклар кўринишида сўралганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бартараф этилмаган мажбуриятлар бузилиши мавжуд бўлмаганда.

Ер қаъри участкасини чегараларини кенгайтириш тўғрисидаги аризада фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси ва ер қаърининг дастлабки участкасини кенгайтириш имконини берадиган сўралаётган ер қаъри участкаси кўрсатилади.

Аризага ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ва ер қаърининг сўралаётган участкасида ер қаъридан фойдаланувчи бажариш мажбуриятини олган ишларнинг ҳажми, тавсифи ва муддатлари кўрсатилган қўшимча ишлар лойиҳаси илова қилинади.

Ариза Давлат геология қўмитаси томонидан келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ёки кенгайтиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ушбу моддада белгиланган шартларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ҳамда ариза ушбу Қонун билан ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда рад этилиши мумкин.

54-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг чегаралари камайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганишга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар истаган вақтида тегишли блокларни давлатга қайтариш йўли билан ўрганилаётган ҳудуднинг чегараларини камайтириш ҳуқуқига эга. Бунда қайтариш муддатигача ушбу блокларда ушбу Қонунда белгиланган тартибда геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш ишлари ниҳоясига етказилиши шарт.

Ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш тўғрисидаги аризада давлатга қайтарилиши тахмин қилинган ер қаъри участкаси ва ер қаъридан фойдаланувчида қоладиган
ер қаъри участкаси кўрсатилади. Аризага қайтарилаётган ер қаъри участкасида геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг нусхаси илова қилинади.

Ариза Давлат геология қўмитаси томонидан тушган кундан бошлаб

ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича
ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш ёки камайтиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасининг қайтарилиши ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатидан аввал тугатилишига сабаб бўлади.

Ер қаъри участкасининг чегараларини кенгайтириш ва камайтириш норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкасининг макон чегараларини ўзгартиришга нисбатан татбиқ этилмайди.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган
ер қаъри участкаларини кенгайтириш
ва камайтириш бўйича нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, хорижий тажриба ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда, геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкаларини кенгайтириш ва камайтириш сабаблари, ҳолатлари, амалга ошириш шартлари
ва механизмлари, кўриб чиқиш муддатлари, ваколатли орган ва бошқа бу билан боғлиқ нормалар таклиф этилаётган модда билан батафсил белгилаб берилмоқда.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган
ер қаъри участкасининг чегараларини камайтириш бўйича нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда, геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган ер қаъри участкаларини камайтириш сабаблари, ҳолатлари, амалга ошириш шартлари
ва механизмлари, кўриб чиқиш муддатлари, ваколатли орган ва бошқа бу билан боғлиқ нормалар таклиф этилаётган модда билан батафсил белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

55-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда ҳисобдорлик

Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишда қуйидаги даврий ҳисоботлар ваколатли органларга тақдим этилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақида ҳисобот
ва геологик ҳисобот;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларидаги ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш харажатлари ҳақидаги ҳисобот.

Геологик ҳисоботлар бирламчи геологик маълумот материалларига асосланади
ва геология, бурғилаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар, синовлар ва изланишлар ҳолати ва натижалари, тупроқни, жинсларни, ер ости сувларини, минерал намуна ва бошқаларни йиғиш ва синаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни қамраб олади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилгандан сўнг унинг эгаси бўлган шахс ер қаъри участкасидаги геологик ишлар натижаси ҳақидаги якуний ҳисоботни рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари натижаси ҳақидаги якуний ҳисобот геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш

ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.

Агар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари бўйича якуний ҳисоботда аниқланган кон ҳақида фойдали қазилмалар захиралари ҳисоблаб чиқилгани тўғрисидаги маълумот бўлмаса, ушбу ҳисобот умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларида ҳисобдорлик бўйича нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиётдан келиб чиққан ҳолда, геологик жиҳатдан ўрганиш ишларида ҳисобдорлик масалалари батафсил белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

6-боб. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

56-модда. Фойдали қазилмалар кавлаб олинадиган ҳудуд

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаси ҳудудининг ташқи чегаралари ишлаб чиқариш ҳудудидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган усул билан белгиланиши ва тўғри бурчакни ҳосил қилиши лозим.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкаси чегарасини белгилашда фойдали қазилмалар захираларининг контурлари (чегаралари), кузатув гидрогеологик қудуқлар, коннинг (кон қазиш комплекси) жойлашуви
ва унинг чегараларини ривожлантириш истиқболлари, коннинг ёрдамчи объектлари
ва инфратузилма объектлари, қоплама жинслар (аралашма жинслар) ва оз миқдорли (кондициясиз) рудаларни жойлаштириш объектлари ҳисобга олинади.

Норуда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш участкалари чегараларини белгилашда тоғ-кон иншооти чегараларини ривожлантириш истиқболлари ҳисобга олинмайди.

Углеводородлар кавлаб олиш участкасининг чегаралари углеводородларни кавлаб олиш, тайёрлаш ва сақлаш учун зарур бўлган кон
ва бошқа объектлар қурилишини назарда тутадиган конни жиҳозлаш объектларининг жойлашуви бўйича белгиланади.

Кон-қайта ишлаш соҳаси корхоналарининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш объектлари ҳам кавлаш участкаси чегараларини белгилашда ҳисобга олиниши ва жойлаштирилиши мумкин. Кон-бойитиш соҳаси корхоналарининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш объектлари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконларидан фойдаланишга берилган рухсатномага мувофиқ ер қаърининг алоҳида участкасида жойлаштирилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкаси ҳудуди, агар ер қаърининг бошқа участкаси чегараси қаттиқ фойдали қазилмаларни, углеводородларни қидириш ва қазиб олиш бўйича ишларни ўтказиш учун уни фақат ташқи чегаралар бўйича шакллантириш имконини бермаса, ички чегараларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда қазиб олиш участкаси ҳудудининг ички чегаралари ер ости бойликлари кўрсатилган участканинг ташқи ҳудудий чегаралари билан белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкасининг ҳудуди маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун
ер қаъри участкасининг ҳудуди ҳақидаги маълумот ушбу ҳудудда жойлашган кон тўғрисидаги геологик, кон соҳасига оид техник ва технологик маълумотлар, шунингдек конни ўзлаштиришнинг тавсия этилган усуллари, минерал хомашёни бойитиш ва қайта ишлаш схемалари, кон қазиш
ва қайта ишлаш комплекслари, аралашма жинслар омборлари, оз миқдорли рудалар, чиқинди сақлаш хўжалиги ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун зарур бўлган бошқа ишлаб чиқариш участкаларини жойлаштириш майдонларини
ўз ичига олиши керак.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларининг ҳудудлари ҳақидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади
ва қуйидаги ҳолларда янгиланади:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун
ер қаъри участкаси фойдаланишга берилганда;

бюджет маблағлари ҳисобидан фойдали қазилмаларнинг янги конлари очилганда;

ер қаъридан фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан олинган геологик ахборотдан мазкур Қонунда назарда тутилган тартибда фойдаланишга рухсат этилганда;

фойдали қазилма конлари давлат балансига қайтарилганда.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), халқаро экспертлар фикрлари, амалиётдаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ер қаъри участкаларини ажратишда инсон омилини камайтириш мақсадида рухсатномалар асосида фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун таклиф этиладиган ҳудудларни идентификация қилиш ва чегараларини аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

57-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Фойдали қазилмалар рухсатнома ва конни (ёки унинг қисмини) ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ кавлаб олинади. Рухсатнома унинг эгасига тақдим этилган ер қаъри участкаси чегарасида қуйидаги ҳуқуқларни беради:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш участкасида қўшимча қидирув
ва эксплуатацион қидирув ишларини амалга ошириш (углеводородлар учун кавлаб олиш ишлари бошланган муддатдан беш йилдан сўнг);

фойдали қазилмалар захираларини қайта баҳолаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш олиш (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш бундан мустасно);

ер қаъри маконларидан тоғ-кон ишларини амалга ошириш, кон қазиш ва (ёки) конни ўзлаштириш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш мақсадида фойдаланиш.

Рухсатномалар аукцион ёки танлов  натижалари бўйича Давлат геология қўмитаси томонидан фақат юридик шахсларга берилади.

Савдоларга қўйиладиган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи қуйидагилар бўйича белгиланади:

асосий фойдали қазилмалар бўйича – конда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг баҳосига нисбатан
0,15 фоиз;

норуда фойдали қазилмалар бўйича – конда фойдали қазилмаларнинг кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг баҳосига нисбатан 1 фоиз.

Фойдали қазилмалар кавлаб олинадиган захиралари ҳажмининг қиймати халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса Давлат геология қўмитасининг даврий нашрларида белгиланадиган минерал хомашё қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан олинган маблағлар аукционни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов суммаси чегириб қолинган ҳолда, тенг улушларда қуйидагиларга йўналтирилади:

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида ер қаъри давлат фондини бошқариш ишларини ва ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштириш учун Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига;

ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига.

Аукцион ғолибини аниқлаш ҳақидаги баённома унга тегишли участкада фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома расмийлаштиришга асос бўлади.

Рухсатнома олган шахс кавлаб олишни ташкил этиш ишлари бошлангунга қадар Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган
ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган тегишли конни ўзлаштириш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон), халқаро экспертлар фикрлари, амалиётдаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномаларни бериш тартиби, механизмлари ва шартлари, бундан ташқари рухсатнома берилмайдиган ҳолатлар тўлиқ ёритиб берилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш
ва кавлаб олиш учун бирлаштирилган рухсатномалар бериш тартиби жорий этилмоқда.

23-модда. Ер қаъри участкаларидан муддатли фойдаланиш

Ер қаъри участкалари муддатли фойдаланишга:

...

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

...

Ер қаъридан фойдаланувчи лицензияда белгиланган шартларни бажарган тақдирда ҳамда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек фойдали қазилма конини ишлатиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарурати бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берган органга
ер қаъридан фойдаланиш муддати тугашидан камида олти ой олдин юборган аризасига биноан узайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

58-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бериш муддатлари ва тартиби

Ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган юридик шахслар қидириш ишларини ўз ҳисобидан ўтказган конларда фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан бошлаб қуйидаги муддатларда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга аукцион ўтказмасдан рухсатнома олиш учун мутлақ ҳуқуққа эгалар:

уч йил мобайнида – асосий турдаги фойдали қазилмалар конлари бўйича;

бир йил мобайнида – норуда фойдали қазилмалар конлари бўйича.

Бунда мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддати тугагунга қадар топилган конларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани қидириш ишларини
ўз ҳисобидан ўтказган юридик шахслардан ташқари бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Мутлақ ҳуқуққа эга бўлган юридик шахсларнинг аризалари “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида кўриб чиқилади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун мутлақ ҳуқуқнинг муддати тугаган тақдирда фойдали қазилмалар конлари бўйича мазкур ҳуқуқ ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда аукцион ёки танлов савдоси орқали талабгор юридик шахсларга таклиф этилади.

Аукцион савдоларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

Танловларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва инвесторлар билан тегишли шартномалар лойиҳаларини кўриб чиқишда вазирликлар, идоралар
ва хўжалик бошқарув органлари ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилган шартномалар доирасида инвесторларга ер қаъри участкаларини бериш бўйича очиқ кимошди савдолари (танловлар)нинг дастлабки шартларини келишиш;

инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари асосида инвесторларга шартнома шартларида бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини аниқлаш;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари ва тегишли битимлар лойиҳалари экспертизасини ўтказишни, уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш;

инвесторга шартнома шартлари бўйича тақдим этиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқилган шартларини, шунингдек шартномаларни имзолашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ҳам “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича берилиши мумкин. Буни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

Бунда “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун талабгор Давлат геология қўмитасига қуйидагилар кўрсатилган тегишли аризани тақдим қилади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

сўралаётган кон номи;

сўралаётган конда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ёки мутлақ ҳуқуқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

“биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида рухсатнома берилиши учун асос бўлган ҳужжат нусхаси;

Тақдим этилган ариза ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда Давлат геология қўмитаси рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ер қаъри участкалари ҳудудларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш фаолияти тақиқланган участкада;

геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, ер қаъри маконидан фойдаланиш учун тақдим этилган участкада;

углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган участкада (эгасининг розилигисиз);

геология-қидирув ишлари ва қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиш ишлари ўтказилаётган участкада.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва миллий амалиёт асосида фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатномаларни бериш ва уларнинг муддатларини узайтириш масалалари ҳам аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида рухсатнома муддатларини узайтириш учун аризаларни топшириш
ва уларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда.

Худди шундай, қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида рухсатномалар муддатларини узайтириш билан боғлиқ жараён тўлиқ ёритиб берилмоқда, муддатини узайтириш рад этиладиган ҳолатлар аниқ белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

59-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш

Рухсатноманинг амал қилиш муддати узлуксиз йигирма беш йилдан ошмаслиги керак.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати
ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига биноан рухсатноманинг дастлабки муддатидан ошмайдиган даврга бир неча маротаба узайтирилиши мумкин.

Давлат геология қўмитасига рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича рухсатнома муддати тугашидан олти ой йил аввал берилади. Ариза топширилган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Агар, аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаса, рухсатнома шу кўриб чиқиш даврига амал қилишни давом эттиради. Рухсатнома муддатини узайтиришни ҳисоблаш унинг амал қилиш муддати тугаган сўнгги кундан кейинги кундан бошланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг янги бланкасини расмийлаштириш
ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

узайтириш учун сўралган муддат мазкур модда қоидаларига мос келмаса;

рухсатнома муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш бўйича мазкур моддада назарда тутилган муддат бузилган бўлса;

агар ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган шартлар бузилган ҳолатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бартараф этилмаган бўлса.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва миллий амалиёт асосида фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатномалар бериш ва муддатларини узайтириш масалалари ҳам аниқлаштирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

60-модда. Рудали фойдали қазилмалар турларини кавлаб олиш бўйича йиллик энг кам харажатлар

Рудали фойдали қазилмаларнинг қаттиқ турларини кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш бўйича йиллик энг кам харажатлар ҳақида мазкур модда билан белгиланган талабларга риоя қилиши шарт.

Рудали фойдали қазилмаларнинг қаттиқ турларини кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар ҳар бир рухсатнома бўйича қуйидаги миқдорларда белгиланади:

майдони беш гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баравари миқдорида;

майдони беш гектардан ортиқ
ва ўн гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 баравари миқдорида;

ўн гектардан кўп бўлган участка ҳудудида ҳар бир кейинги гектарни ҳисоблашда қўшимча равишда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида.

Кавлаб олиш муддатининг тўлиқ бўлмаган йилида энг кам харажатлар кўрсатилган йилда кавлаб олишнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Рухсатнома амал қилишининг исталган йили мобайнида кавлаш ишлари амалга ошириладиган участкадан воз кечилганда, харажатлар бўйича энг кам талаблар кўрсатилган йилда кавлаб олиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисобланади.

Кавлаш ишлари бўйича энг кам харажатлар ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тегишли молиявий йил учун белгиланган ва ҳисобот йилининг 1 январигача амал қилинадиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.

Қуйидаги харажатлар кавлаб олиш ишлари харажатларига кирмайди:

жойлардаги кавлаб олиш ишлари амалга ошириладиган участка чегаралари геодезик белгиларининг жойлаштириш, шу жумладан ер қурилиш ишлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган)
ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдорига бериладиган компенсация тўловлари, шу жумладан шундай харидларга мос келадиган харажатлар;

кавлаб олиш ишлари амалга ошириладиган участка билан бевосита боғлиқ бўлмаган илмий-тадқиқот ишлари;

ер участкасининг сотиб олиниши ёки
ер участкалари эгалари ва улардан фойдаланувчиларга зарарларнинг қопланиши ҳамда ерларни улардан мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш муносабати билан боғлиқ компенсация тўловлари.

Кавлаб олиш ишлари бўйича операцияларни амалга ошириш учун энг кам харажатларга доир ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни сарфлаши ва бу ҳақда Давлат геология қўмитасига ҳисобот йилидан кейинги

уч ойдан кечиктирмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди
ва ҳисоботда акс эттирилган ҳисобот йили учун амалга оширилган деб қабул қилинади.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ҳамда халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни (асосий турлари бўйича) кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланувчиларнинг йиллик энг кам харажатлари нормаси жорий этилмоқда ва уларга ажратиладиган майдоннинг ўлчамларидан (қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича) келиб чиқиб, миқдорлари белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, моддада энг кам харажатларга кирувчи кавлаб олиш ишларининг турлари, харажатлар ҳисоблари ва уларни амалга ошириш механизмлари батафсил ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

61-модда. Рудали фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш ишларининг турлари

Рудали фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш ишлари қуйидагилардан иборат:

кон кавлаш ёки очиш;

вентиляцияни таъминлаш;

бурғилаш-портлатиш;

тоғ лаҳмларини мустаҳкамлаш ёки сақлаш;

тоғ-кон босимини бошқариш;

рудалар ёки тоғ жинсларини ташиш;

ажратмалар шакллантириш
ва (ёки) рудаларни жойлаштириш;

руда, тоғ жинсларини майдалаш;

ишқорлаш (уюлган ҳолда
ва (ёки) ер остида);

кавлаб олиш участкасида тоғ-кон иншоотини, бойитиш корхонасини ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ёрдамчи объектларини қуриш ишлари.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ҳамда халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, рудали фойдали қазилмаларнинг кавлаб олиш ишларининг турлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

62-модда. Углеводородларни кавлаб олиш бўйича операциялар учун йиллик энг кам харажатлар

Углеводородларни кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар кавлаб олиш бўйича энг кам харажатлар тўғрисида ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя қилишлари шарт.

Углеводородларни кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар конни ўзлаштириш лойиҳаси билан аниқланади ва битта кон бўйича кавлаб олиш ишларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 баравари миқдоридан кам бўлмаган ҳолда белгиланади.

Мазкур модда мақсадлари учун углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича харажатларга ер қаъридан фойдаланувчининг қуйидаги ишларни бажариш харажатлари киради:

қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлаш;

конларни жиҳозлаш;

қатлам босимини сақлаш бўйича ишлар;

углеводородлар ва бирга қўшилиб чиқувчи компонентларни тижорат ҳисоблаш қисмларигача етказиб бериш;

углеводородлар ва қўшилиб чиқадиган компонентларни ажратиб олиш;

конни ўзлаштириш лойиҳаси билан тасдиқланган бошқа ишлар.

Қуйидаги харажатлар углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича харажатларга кирмайди:

топо-геодезик ишлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш;

кавлаб олиш участкаси билан бевосита боғлиқ бўлмаган илмий-тадқиқот ишлари;

ер участкалари эгалари ҳамда улардан фойдаланувчиларга зарарларнинг қопланиши, ерларни улардан мақсадли фойдаланиш бўйича яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ компенсация тўловлари.

Углеводородларни кавлаб олиш ишлари бўйича операцияларни амалга ошириш учун энг кам харажатларга доир ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни сарфлаши
ва бу ҳақда Давлат геология қўмитасига ҳисобот йилидан кейинги уч ойдан кечиктирмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисоботда акс эттирилган ҳисобот йили учун амалга оширилган деб қабул қилинади.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ҳамда халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни (асосий турлари бўйича) кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланувчиларнинг йиллик энг кам харажатлари нормаси жорий этилмоқда.

Уларнинг миқдорлари углеводород конлари бўйича амалдаги конларни ўзлаштиришдаги харажатлар таҳлили натижасида белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, моддада энг кам харажатларга кирувчи кавлаб олиш ишларининг турлари, харажатлар ҳисоблари ва уларни амалга ошириш механизмлари батафсил ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

63-модда. Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар

Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада назарда тутилган йиллик энг кам харажатлар бўйича талабларга риоя қилиши шарт.

Норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга сарфланадиган йиллик энг кам харажатлар ҳар бир рухсатнома бўйича қуйидаги миқдорларда белгиланади:

майдони беш гектаргача бўлган участка ҳудудида кавлаб олиш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида;

майдони беш гектардан ортиқ ва ўн гектаргача бўлган ҳудудда кавлаб олиш ишларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдорида;

ўн гектардан кўп бўлган участка ҳудудида ҳар бир кейинги гектарни ҳисоблашда қўшимча равишда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида.

Мазкур модда мақсадлари учун норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олишга сарфланадиган харажатларга ер қаъридан фойдаланувчининг қуйидаги ишлар учун харажатлари киради:

норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун кон устини очиш, бурғилаш-портлатиш ва бошқа ишлар;

кавлаб олинган норуда фойдали қазилмалар, тоғ жинслари, тоғ массаси, тупроқ ва тупроқнинг устки юқори қатламларини кавлаб олиш участкаси чегарасида кўчириш;

ажратмалар шакллантириш ва (ёки) кавлаб олинган норуда фойдали қазилмаларни жойлаштириш;

кавлаш участкасида тоғ-кон иншооти қуриш ва инфратузилмани ташкил қилиш бўйича барча ишлар.

Хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни (асосий турлари бўйича) кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланувчиларнинг йиллик энг кам харажатлари нормаси жорий этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

64-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланадиган конни ўзлаштириш лойиҳаси ва (ёки) тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш лойиҳасига, шунингдек кончилик ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларига мувофиқ амалга оширилади.

Кон қазиш корхоналари фақат фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланиб, тахмин қилинаётган қурилиш участкасида конлар саноат усулида ўзлаштириш учун берилгандан сўнг лойиҳалаштирилади.

Лойиҳаларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ишларнинг турлари, услублари ва усуллари, ишларнинг тахминий ҳажмлари, амалга ошириш муддатлари, шунингдек қўлланадиган технологик ечимлар баён қилинади.

Лойиҳаларни тузиш йўриқномаси Давлат геология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Лойиҳа мазмуни экологик ва саноат хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лойиҳаларни тузиш бўйича йўриқномага мувофиқ мустақил белгиланади. Лойиҳа Давлат экология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.

Агар қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини ер юзасидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида амалга ошириш мўлжалланаётган бўлса, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ҳам келишилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича барча ишлар ҳужжатлаштирилиши керак. Ҳужжатларда ер қаъри участкасини ўзлаштириш учун барча ишлар баён қилинган бўлиши шарт.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда
ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятларининг ягона умумий нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиёт тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар, ушбу даврида бажариладиган ишлар, амалга ошириш механизмлари ва бошқа талаблар аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

65-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларига ўзгартиришлар киритиш

Кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ишлар турлари, услуб

ва усуллари, шунингдек ишларни амалга ошириш муддатлари ва ҳажмлари, технологияси, ишлаб чиқариш объектлари таркиби ва инфратузилма объектлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритишга, уни Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этишга мажбур.

Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолатларда Давлат экология қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади:

лойиҳада назарда тутилган кавлаб олиш ишларини ўтказиш бўйича хавф-хатар ортганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришлар аввал келишилган лойиҳада назарда тутилмаган қўшимча хавф-хатарларни келтириб чиқарадиган бўлганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришларни амалга оширилиши лойиҳада кўрсатилган экологик кўрсаткичларга эришиш имконини бермайдиган бўлганда;

кавлаб олиш бўйича режалаштирилган ўзгаришлар ер қопламининг бутлигини қўшимча бузилиши тахмин қилинадиган бўлганда;

кон-кавлаб олиш комплекси асосий объектларининг параметрлари

ва миқдорларида режалаштирилган ўзгаришлар бўлганда.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этилмагунга қадар ўзгартирилган лойиҳа бўйича ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда
ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятларининг ягона умумий нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиётдан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда
ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар, ушбу даврида бажариладиган ишлар, амалга ошириш механизмлари ва бошқа талаблар аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

66-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда:

кавлаб олишда қўлланиладиган техник воситаларининг мақбуллиги ва хавфсизлигини;

тажриба-саноат усулида кавлаб олиш
ва (ёки) кавлаб олишда қўлланиладиган услуб ва усулларининг нормаларига риоя қилишни;

кон ресурслари сифатининг пасайишига, уни ўзлаштиришни қийинлаштиришга олиб келадиган хавфли техноген жараёнлар юзага келишидан фойдали қазилмалар конини муҳофаза қилишни;

кавлаб олинган фойдали қазилмаларни, кавлаб олишда ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ишончли ҳисобга олишни;

кавлаб олиш чиқиндиларини тўплаш
ва жойлаштиришда экологик талабларни бажаришни;

уран кавлаб олишда ҳосил бўладиган чиқиндилар ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини тўплаш ҳамда жойлаштиришда экологик ва санитария-эпидемиологик талабларни бажаришни;

кавлаб олишда олинган барча геологик маълумот ва маркшейдерлик ҳужжатлари,
шу жумладан лаборатория тадқиқотлари
ва таҳлиллари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини ва сақланишини таъминлашга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши, шунингдек тоғ лаҳмларига тушадиган ер ости сувларига нисбатан қонунчиликда белгиланган сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқа талабларга риоя қилиши керак.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер ости сувларининг тоғ лаҳмларига технологик жиҳатдан олдини олиб бўлмайдиган оқиб келиши учун махсус рухсатнома олишни талаб этмайди.
Тоғ лаҳмларига келиб тушадиган ер ости сувларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилади.

Уранни ер остида ишқорлаш усулида
ер юзасига чиқарилган ва минерал хомашёни ажратиб олиш билан боғлиқ маҳсулдор эритмалар, агар ушбу эритмалар улардан уран ва қўшилиб чиқадиган бошқа фойдали қазилмалар ажратиб олингандан сўнг ер ости конларига худди шу ҳажмда киритилган тақдирда, ер ости сувларини олишга тааллуқли эмас.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш жараёнида қўшилиб чиқадиган ер ости сувларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши, шу жумладан қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар
ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” қонуни билан тартибга солинади.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш бўйича ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятларининг ягона умумий нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, амалиёт тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар, ушбу даврида бажариладиган ишлар, амалга ошириш механизмлари ва бошқа талаблар аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

67-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган ер қаъри участкаси ёки унинг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечиш

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган рухсатноманинг муддати ўтгунга қадар исталган вақтда Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, кавлаб олиш участкасидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечилган тақдирда, фойдаланишда қоладиган ер қаъри участкасининг ҳудуди ушбу Қонун билан белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризада воз кечиладиган
ер қаъри участкасининг ҳудуди кўрсатилиши керак.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризада қуйидагилар илова қилинади:

ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган ер қаъри участкасининг тегишли қисмида кавлаб олиш ишлари оқибатлари бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган ер қаъри участкаси ҳудудининг ҳисоб-қитоб қилинган майдони (ўлчамлари билан)
ва бурчак нуқталарининг географик координаталари билан бирга тавсифи;

ер қаъридан фойдаланувчида қолдирилаётган ер қаъри участкаси ҳудудининг майдони (ўлчамлари билан)
ва бурчак нуқталарининг географик координаталари ҳисоб-китоб қилинган, ушбу участка жойлашувининг кўриш мумкин бўлган даражада бажарилган картограммаси, изоҳли схемаси, шунингдек ер юзасининг топографик харитаси илова қилинган тавсифи;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда расмийлаштирилган ер қаърида қолган фойдали қазилмалар захирасининг давлат балансига қайтарилиши бўйича далолатнома.

Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ер қаъри участкаси чегарасининг ўзгариши муносабати билан рухсатномани қайта расмийлаштириш учун асос бўлади.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган ер қаъри участкаси ёки унинг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечиш бўйича нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли, хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган ер қаъри участкаси ёки унинг бир қисмидан фойдаланишдан воз кечиш сабаблари, ҳолатлари, амалга ошириш шартлари
ва механизмлари белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

68-модда. Углеводородларни кавлаб олиш шартлари

Углеводородларни кавлаб олиш, улар йўқотилишининг олдини олиш имконини берадиган ва лойиҳада назарда тутилган услуб ва усулларда, шунингдек ер қаъридан фойдаланишнинг ижобий амалиётига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Углеводородларни кавлаб олишда конни ўзлаштириш лойиҳаси ёки ўзлаштириш таҳлилида назарда тутилган қудуқларни бурғилашга йўл қўйилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни кавлаб олишда қуйидагилар таъминлашга мажбур:

кавлаб олишда қўлланилаётган техник воситалари мақбуллиги

ва хавфсизлигини;

углеводородларни кавлаб олишнинг иқтисодий самарадорлиги пасайишига, уларни кавлашни қийинлаштиришга олиб келадиган хавфли техноген жараёнлар юзага келишидан углеводородлар конини муҳофаза қилишни;

кавлаб олинган ва конларда қолдириладиган углеводородлар захираларини, уларни қайта ишлашда олинадиган маҳсулотларни ҳамда кавлаб олишда ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларнинг аниқ ҳисобини юритишни;

кавлаб олишда қўлланиладиган услуб
ва усулларнинг нормаларига риоя қилишни;

углеводородларни кавлаб олиш чиқиндилари ва қайта ишлашда олинадиган маҳсулотларни сув олиш иншооти майдонларида ҳамда углеводородлар жойлашган жойларда йиғилиб қолишининг олдини олиш мақсадида уларни тўплаш
ва жойлаштиришда экология ҳамда санитария-эпидемиология талабларини бажаришни;

конни ўзлаштириш лойиҳасида назарда тутилган тартибда углеводородларни ажратиб олишни.

Углеводородларни кавлаб олишда биргаликда чиққан ер ости сувларини ажратиб олиш алоҳида рухсатнома олмасдан амалга оширилади.

Биргаликда чиқариб олинган ер ости сувларидан (саноат аҳамиятига эга ер ости сувларидан ташқари) кейинчалик фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Углеводородларни турли рухсатномалар бўйича кавлаб оладиган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонуннинг
69-моддасида назарда тутилган ҳолатларда қатлам босимини сақлаш мақсадида
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бири тайёрлаган қатлам сувини иккинчи
ер қаъридан фойдаланувчининг кони қатламига қуйиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи қатлам сувини сақлаш мақсадида қўшиб чиқарилган сувни кейинчалик кон қатламига қуйишга тайёрлаш учун зарур инфратузилма объектларига эга бўлган шахсларни жалб қилиши мумкин.

69-модда. Углеводородларни кавлаб олиш участкасида эксплуатация-қидирув ишларини ташкил этиш

Углеводородларни кавлаб олиш даврида углеводородлар конининг геологик тузилишини ва захираларини аниқлаштириш мақсадида кавлаб олиш участкасида эксплуатация-қидирув ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Эксплуатация-қидирув ишлари конни ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Агар эксплуатация-қидирув ишлари давомида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан янги кон топилса,
у конни ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ баҳоланади.

Ер қаъри участкасида янги қатламларнинг топилиши кавлаб олиш даврини узайтириш учун асос ҳисобланмайди.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида ўзига хос хусусиятларига эга бўлган углеводородларни (нефть, газ, конденсат) кавлаб олиш учун қўшимча шартлар
ёки нормалар белгиланмаган.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва амалиётдан, экспертлар фикрларидан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ нормаларга қўшимча равишда углеводородларни (нефть, газ, конденсат) кавлаб олиш билан боғлиқ нормалар ёритилмоқда.

Ушбу хусусиятларни алоҳида ажратган ҳолда, қабул қилиш республикамизда ривожланган нефть ва газ саноати корхоналари учун ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини оширади ва унинг устидан қонунчилик назоратини тўғри ташкил этиш имконини беради.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) ва амалиётдан, экспертлар фикрларидан келиб чиққан ҳолда, углеводородларни кавлаб олиш участкасида эксплуатация-қидирув ишларини ташкил этиш билан боғлиқ нормалар ёритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

70-модда. Ер қаърининг чегараолди участкаларида углеводородларни кавлаб олиш

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга оширишда ер қаърининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган
ва чегарадош давлат ҳудудига чўзилган чегараолди участкасида кон қатламини
(кон қатламларини) топган тақдирда,
у бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини зудлик хабардор қилишга мажбур.

Агар топилган кон қатламининг
(кон қатламларининг) бир қисми қўшни давлат ер қаърида жойлашган бўлса ва ушбу давлат билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тегишли халқаро шартнома мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси ушбу давлат билан келишувга эришилмагунча,
ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб
уч иш куни мобайнида бу ҳақда ер қаъридан фойдаланувчини хабардор қилади ва ўттиз календарь куни мобайнида ер қаърининг чегараолди участкасида жойлашган конни ўзлаштириш тартиби ва шартларини тартибга соладиган халқаро шартномани ишлаб чиқиш ташаббусини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан
ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ишларни тиклашга рухсат берилгунга қадар рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилган ҳисобланади.

Бугунги кунда ер қаърининг чегараолди участкаларида углеводородларни қазиб олишни ташкил этиш бўйича нормалар мавжуд эмас.

Хорижий тажрибада (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) трансчегаравий углеводород конларини биргаликда ишлатиш механизмлари мавжуд бўлиб, конларни оқилона ишлатиш нуқтаи назаридан самарали механизмларни жорий этиш талаб этилади.

Моддада чегараолди ҳудудлардаги углеводород конларини ўзлаштиришни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий механизмлар жаҳон тажрибаси асосида белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

71-модда. Ер қаърининг турли участкаларида углеводородлар конларини биргаликда ўзлаштириш

Бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан углеводородлар бўйича
ер қаъридан фойдаланиш ишларини келишув асосида биргаликда амалга ошириш,
шу жумладан конларни ўзлаштириш учун умумий инфратузилмадан биргаликда фойдаланиш ер қаърининг турли участкаларида углеводородлар конларини биргаликда ўзлаштириш ҳисобланади.

Агар конларни ўзлаштиришнинг техник
ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайдиган бўлса, бир нечта конларни биргаликда ўзлаштиришга рухсат этилади.

Ер қаърининг турли участкаларида углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар Давлат геология қўмитаси билан ушбу Қонунда белгиланган тартибда келишган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:

ер қаъридан фойдаланувчининг бирида қувватлар, инфратузилма объектлари ва (ёки) бошқа техник ҳамда технологик имкониятлар мавжуд бўлса, лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда мазкур фойдаланувчи билан улардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиш;

инфратузилма объектларини ҳамкорликда лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш ёхуд улардан тегишли шартнома асосида биргаликда фойдаланиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар
ер қаърининг турли участкаларида бир нечта конларни биргаликда ўзлаштирган ҳолатда лойиҳа ҳужжатларида биргаликда ўзлаштиришнинг зарурлиги ва самарадорлиги, шунингдек уни амалга ошириш схемаси кўрсатилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи (шу жумладан бошқарув компанияси) биргаликдаги ўзлаштиришда ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишув бўйича бошқа
ер қаъридан фойдаланувчи участкасида
ер қаъридан фойдаланиш ишларини,
агар бу биргаликдаги ўзлаштириш учун зарур бўлса, амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Инфратузилма объектларидан биргаликда фойдаланишда кавлаб олинган углеводородлар ҳажми ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишувга асосан тақсимланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасидаги келишувда муҳандислик таъминоти тизимидан (шу жумладан электр энергияси, ускуна
ва материаллардан) биргаликда фойдаланиш назарда тутилиши мумкин.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш
ва (ёки) кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган кон қатлами ёки коннинг бир қисми бошқа ер қаъридан фойдаланувчининг углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш
ва (ёки) кавлаб олиш участкаси чегарасида жойлашган бўлса, бундай ер қаъридан фойдаланувчилар ўзларининг танловларига кўра:

ушбу уюм ёки кондан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фақат битта ер қаъридан фойдаланувчининг ёхуд ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқида улушга эга бўлган бир нечта фойдаланувчиларнинг ишлаши учун
ўз ҳуқуқидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда воз кечишга;

олдиндан Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан уюм ёки конда ягона объект сифатида қидирув ёки кавлаб олиш ишларини биргаликда амалга ошириш тўғрисида шартнома тузишга мажбур.

Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки кавлаб олиш ишларини биргаликда амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкаларидан фойдаланиш шартларида уларга юкланган мажбуриятларни бажариш бўйича биргаликда масъулдирлар.

Амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида ўзига хос хусусиятларига эга бўлган углеводородларни (нефть, газ, конденсат) кавлаб олиш учун турли ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан битта коннинг ҳар хил участкаларини ёки иккита бир-бирига яқин бўлган конларни ўзлаштириш шартлари, шароитлари ва ҳуқуқий нормалари белгиланмаган.

Таклиф этилаётган моддада ҳар хил ер участкаларида турли ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан углеводород хомашёсини кавлаб олишда амалга ошириладиган ҳаракатлар, механизмлар
ва бошқа ишларнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

31-модда. Ер қаъридан хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига берилган ер участкалари доирасида
ўз хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун портлатиш ишларини қўлламаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни ҳамда ер ости иншоотларини қуришни лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва ер ости иншоотларини қуриш белгиланган тартибда тақиқланиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

72-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш хусусиятлари

Ер участкаларининг эгалари ва ердан фойдаланувчилар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший ва бошқа хўжалик эҳтиёжларини қондириш учун уларга тегишли бўлган ер участкалари чегараларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқига эга.

Агар ер участкасидан фойдаланиш мақсади норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш
ва участка ташқарисига олиб чиқишни
талаб этса, уларни жойлаштириш
ва (ёки) улардан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур моддага мувофиқ, норуда фойдали қазилмалар портловчи моддалар, кимёвий реагентлар ва заҳарли моддаларни қўлламасдан кавлаб олинади.

Ер участкаси чегараларида жойлашган
ва ер участкалари эгалари ёки ердан фойдаланувчилар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший ва бошқа хўжалик эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган норуда фойдали қазилмалар бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.

Ер участкалари эгалари ёки ердан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан мазкур моддага мувофиқ фойдаланиш
ер қаъридан фойдаланишга кирмайди.

Ер участкалари эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқлари мазкур моддага мувофиқ мос равишда эгалик ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бир вақтда юзага келади ва тўхтатилади.

Мазкур моддага мувофиқ юзага келган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи ер участкасига ҳуқуқ билан узвий боғлиқдир.

Мазкур моддага мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ер қаъридан рухсатнома асосида фойдаланувчи шахслар учун мажбурий бўлган рухсатнома олиш, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этмайди.

Амалиётдан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш хусусиятлари бугунги кунда тартибга солинмаганлиги боис, қонун лойиҳаси тегишли ҳуқуқий нормалар билан тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

73-модда. Ер қаъридан фойдаланишда маҳаллий кадрларни қўллаб-қувватлаш

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмаларни кавлаб олишда маҳаллий кадрларга устунлик беришга мажбурлар.

Бунда раҳбарлар, менежерлар
ва мутахассислар таркибида меҳнат қонунчилигига мувофиқ жалб қилинадиган хорижий фуқаролар сони раҳбарлар, менежерлар ва мутахассисларнинг тегишли тоифаси бўйича умумий сонининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан хорижий ишчи кадрлар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай ишчилар етишмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берадиган рухсатнома бўйича жалб қилинади.

Республикамиз ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида соҳанинг ўрнини янада ошириш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилар учун фойдали қазилмаларни кавлаб олиш жараёнида маҳаллий кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича мажбурият юклатилмоқда.

Бунда фаолият билан боғлиқ ишларга чет эл фуқароларини жалб этишни 20% гача чеклаш таклиф этилмоқда.

Бу, ўз навбатида, ҳудудлардаги аҳолини иш билан таъминлаш даражасини ошириш
ва уларнинг даромадларини ошириш имконини беради.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

74-модда. Таълим ва фан бўйича мажбуриятлар

Ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш ишлари давомида учинчи йилдан бошлаб, маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини ҳар йили молиялаштиришга мажбур. Бунда молиялаштириш ер қаъридан фойдаланувчининг ўтган йил якунлари бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олишдан тушган фойданинг камида бир фоизи миқдорида амалга оширилади.

Маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришнинг белгиланган энг кам миқдордан ортадиган миқдори ер қаъридан фойдаланувчининг кейинги йилдаги тегишли мажбуриятларини бажаришда ҳисобга олинади.

Республикамиз ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида соҳанинг ўрнини янада ошириш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилар учун фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун товар ва хизматларни маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилиш бўйича мажбурият юклатилмоқда.

Бунда ҳар йили харид қилинадиган товар
ва хизматларнинг 50%дан кам бўлмаган миқдорида маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилиш таклиф этилмоқда.

Бу, ўз навбатида, ҳудудлардаги тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Тўлдирилмоқда

75-модда. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мажбуриятлар

Ер қаъридан фойдаланувчи кавлаб олиш ишлари давомида иккинчи йилдан бошлаб,
ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга ошириш учун харид қилинган товар
ва хизматларни маҳаллий таъминлаш улушини харид қилинган ишлар ва хизматлар (инвестиция даврида тоғ-кон комплекси
ва тегишли инфратузилмани қуриш учун харид қилинадиган товар ва хизматлардан ташқари) умумий ҳажмининг камида йигирма фоизи миқдорида ҳар йили таъминлашга мажбур.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштиришнинг белгиланган энг кам миқдордан ортадиган миқдори ер қаъридан фойдаланувчининг кейинги йилдаги тегишли мажбуриятларини бажаришда ҳисобга олинади.

Республикамиз ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида соҳанинг ўрнини янада ошириш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилар учун фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун товар ва хизматларни маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилиш бўйича мажбурият юклатилмоқда.

Бунда ҳар йили харид қилинадиган товар
ва хизматларнинг 50%дан кам бўлмаган миқдорида маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилиш таклиф этилмоқда.

Бу, ўз навбатида, ҳудудлардаги маҳаллий тадбиркорларни қўшимча қўллаб қувватлаш-имконини беради.

Тўлдирилмоқда

76-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ҳисобдорлик

Фойдали қазилмаларни кавлаб олишда қуйидаги даврий ҳисоботлар ваколатли органларга тақдим этилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот, кавлаб олинган (жумладан кавлаб олиш жараёнида йўқотилган) фойдали қазилмалар тўғрисидаги ҳисобот ва геологик ҳисобот;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларидаги кавлаб олиш харажатлари ҳақидаги ҳисобот, харид қилинган товарлар, иш ва хизматлар, шунингдек улардаги маҳаллий таъминот улуши ҳақидаги ҳисобот, маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий тадқиқот ишларига сарфланган харажатлар ҳақидаги ҳисобот.

Амалиётдан келиб чиққан ҳолда, модда бугунги кунда тартибга солинмаган фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ҳисобдорлик бўйича ҳуқуқий нормалар билан тўлдирилмоқда.

17-модда. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш

Кавлаб олинган фойдали қазилмалар, шунингдек саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захиралари, кавлаб олиш жараёнида йўқотилган, кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёки конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини фойдали қазилмалар захиралари давлат балансига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш керак.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Кавлаб олинган ва кавлаб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни
ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг розилиги билан амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

77-модда. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш

Фойдали қазилмалар захиралари қуйидаги ҳолатларда ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

а) қуйидагилар туфайли саноат аҳамиятини йўқотганда:

янгидан тасдиқланган қидирув ёки эксплуатацион кондицияларга мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун – ер қаъридан тегишли фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг янгидан белгиланган коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геологик, гидрогеологик, муҳандис-геологик, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида техник-иқтисодий сабаблар бўйича захираларни ўзлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни кавлаб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса

ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар остида сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захиралар кейинги геология-қидирув ишларида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда тасдиқланмаган тақдирда.

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш учун қуйидагиларни ўз ичига олган тегишли ҳисобот тақдим этилади:

фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришга асос;

ўзлаштирилаётган кон ҳақида қисқача маълумотлар (ўзлаштириш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда йўқотишлар
ва уларнинг сийраклашиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни ажратиб олиш коэффициентлари);

тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (зарур бўлганда);

график ва бошқа иловалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги
983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

78-модда. Фойдали қазилмалар захираларини давлат экспертизасидан ўтказиш

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган материаллар давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим. Материалларни кўриб чиқиш муддати тўқсон кундан ошмаслиги керак.

Фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш бўйича материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун тўлов ундирилади. Тўлов миқдори жалб этиладиган мустақил экспертлар ишига ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади. 

Саноат усулида ўзлаштириш учун берилмаган конлар бўйича фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш материалларини давлат экспертизасидан ўтказишда тўлов ундирилмайди.

Фойдали қазилмаларни ҳисобдан чиқариш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фойдали қазилмалар захираларини улардан кейинчалик фойдаланиш имконияти аниқланган ҳолатларда, балансдан ташқари фойдали қазилмалар тоифасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари давлат балансига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги
983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

79-модда. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарорисиз фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш

Ер ости бойликларининг асосий ва улар билан бирга жойлашган баланс ва балансдан ташқари захираларини (бирга қўшилиб чиқадиган компонентларни) ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришда, Фойдали уларни кавлаб олишда;

улар кавлаб олиш жараёнида йўқотилганда, шу жумладан ер қаърида ажратилган
ва ажратилмаган ҳолатда қолдирилганда,
ер қаъридан чиқариб олинганда ва тоғ жинслари тўкилмаларига йўналтирилганда, шунингдек ташиш, ортиш ва туширишда йўқотилганда;

улар кон усти тоғ жинслари билан бирга кавлаб олинганда ва бўш жинсларнинг умумий тўкилмаларига йўналтирилганда;

улар кавлаб олинганда ва махсус тўкилмаларга жойлаштирилганда, аммо саноат аҳамиятини йўқотганда.

Ушбу модда билан белгиланган асослар бўйича ҳисобдан чиқарилаётган асосий ва улар билан бирга жойлашган (қўшилиб чиқадиган компонентлар) фойдали қазилмалар захиралари ушбу Қонун билан белгиланган тартибда:

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг кавлаб (ажратиб) олинган фойдали қазилмалари ҳақида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиладиган даврий ҳисоботларида акс эттирилади;

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансида ҳисобга олинади.

Фойдали қазилмалар захираларини бошқа асослар бўйича ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги
983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

7-боб. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

381-модда. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари,
шу жумладан ўлчамлари 5 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари ер ости кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача берилади.

Тўлдирилмоқда

80-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасининг ҳудуди

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаси ҳудудининг (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкаси) ташқи чегаралари тўғри бурчакни ҳосил қилиши керак. Агар ер қаъри бошқа участкасининг табиий хусусиятлари
ёки чегаралари тегишли участканинг чегараларини тўғри бурчак шаклида аниқлаш имконини бермаса, бундай участканинг ҳудуди ҳеч бўлмаганда иккита қарама-қарши томонлари бир-бирига параллел бўлган учбурчак ва тўртбурчак шаклига эга бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун

ер қаъри участкаси ҳудудининг майдони камида бир гектарни ташкил этиши ва беш гектардан кўп бўлмаслиги керак. Бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган
ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бериладиган ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитаси томонидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан келишган ҳолда белгиланади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ ҳамда қонун нормаларини тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида олтин излаш учун ажратиладиган ҳудуд билан боғлиқ нормалар батафсил таҳририй ўзгартишлар билан алоҳида моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

81-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномага мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахсларга берилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома электрон савдо майдонида ўтказиладиган аукцион якунлари бўйича берилади.

Аукционга қўйиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи ер қаъри участкасининг бир гектари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараварини ташкил этади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх бир гектар ер учун белгиланган нархни ер майдонининг ўлчамига кўпайтириш орқали аниқланади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар аукционни ташкил этиш хизматлари учун тўлов суммаси чегириб қолинган ҳолда, қуйидагилар ҳисобварақларига тенг улушларда ўтказилади:

Давлат геология қўмитасига – кейинчалик ер қаърининг давлат фондини бошқариш билан боғлиқ ишларни молиялаштиришга йўналтириш учун;

ҳудудида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари амалга оширилаётган туман (шаҳар) тегишли бюджетларига – уларнинг қўшимча манбалари сифатида.

Бир шахс олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта рухсатномага эга бўлиши мумкин. Бунда фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома асосида бериладиган ер қаъри участкаларининг умумий майдони бир йилда 20 гектардан ошмаслиги керак.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш
ва рухсатнома бериш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

82-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани амал қилиш муддати ва уни узайтириш тартиби

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома уч йил муддатга берилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига рухсатнома муддати тугашидан олтмиш кун олдин тақдим этилган ариза асосида бир марта уч йилга узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш бир ой муддатда амалга оширилади. Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатнома узайтирилган муддат унинг аввалги амал қилиш муддатининг сўнгги кунидан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчига янги рухсатнома бланкасини расмийлаштириш ва бериш орқали узайтирилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда узайтирилмайди:

агар узайтириш сўралган муддат мазкур модда қоидаларига мос келмаса;

агар рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида мазкур моддада назарда тутилган ариза бериш муддати бузилса;

агар олтин изловчилар усулида кавлаб олиш билан боғлиқ қўшимча ишларни бажариш зарурияти бўлмаса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса;

агар кавлаб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сотиш бўйича мажбуриятлар ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда бажарилмаётган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

381-модда. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш

Ер қаъридан фойдаланувчилар ишларни олиб бораётганда қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг рудани фақат майдалашни ва гравитация усулини қўллаш ҳуқуқига эга.

Кимёвий реагентлар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш тақиқланади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда.

83-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини амалга ошириш

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини, шу жумладан қум ва тупроқни ювиш ишлари, шунингдек бошқа ишларни қўлда ёки кам қувватли механизация воситалари ва бошқа ускуналарни қўллаган ҳолда амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчидан тегишли
ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:

а) унга мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва ўн тоннадан ортиқ бўлмаган
юк кўтариш қувватига эга битта юк машинаси, битта бурғилаш ускунаси, шунингдек чўмичининг ҳажми бир куб метрнинг ярмидан кўп бўлмаган битта экскаватор
ва (ёки) бульдозердан фойдаланиш;

б) фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини хавфсиз
(йўл қўйиладиган) қуйидаги чуқурликкача амалга ошириш (ер ости кон ишланмаларини кавламасдан):

сочма участкаларда – ер ости кон ишланмаларини кавламасдан туб жинслар жойлашган чуқурликкача;

туб жинслар участкаларида – тоғ-кон лаҳмлари тик томонларини икки метрдан кўп бўлмаган чуқурликкача. Агар тоғ-кон лаҳмларини зинасимон шаклида ўтаётган бўлса, бу ҳолатда умумий чуқурлиги олти метргача рухсат этилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги икки метрдан ошмаслиги ва зинанинг эни ярим метрдан кам бўлмаслиги зарур;

в) фақат рудани майдалаш ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг гравитация усулини қўллаш.

Ер қаъри участкасидан фойдаланувчига қуйидагилар тақиқланади:

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкасига туташган сув объектлари ва сув фонди ерларида экскаватор ҳамда бульдозерлардан фойдаланиш;

кимёвий реагентлар ва портловчи моддаларни қўллаш;

капитал иншоотларни қуриш;

фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш участкаси ташқарисига тупроқ ва чиқарилган тоғ массасини олиб чиқиш.

Ер қаъридан фойдаланувчи олтин изловчилар усулида кавлаб олишда қуйидагиларга мажбур:

сув ресурсларидан олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларида фойдаланиладиган сув ҳавзалари
ва дарёларнинг табиий рельефи бузилишининг олдини олиш;

ишларни амалга оширишда бузилган ерларни қайта тиклаш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;

механизация воситаларидан фойдаланиш бўйича чекловларга риоя қилиш;

ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача) Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига бажарилган ишлар ва кавлаб олинган қимматбаҳо металлар миқдори ҳамда уларни сотиш бўйича маълумотларни Давлат геология қўмитасининг расмий вебсайти, “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиб бориш;

кавлаб олинган қимматбаҳо металларни қонунчиликка мувофиқ очиладиган ва фаолият кўрсатадиган олтин қабул қилиш кассалари орқали, шунингдек заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга сотиш.

Кавлаб олинган қимматбаҳо металлни яшириш, шу жумладан олти ой мобайнида сотмаслик, шунингдек олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини хавфсиз амалга ошириш талабларининг бузилиши, соғлиққа оғир тан жароҳати етказилиши ёки инсон ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлса, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тўхтатиш ҳамда ушбу фаолият билан бир йил мобайнида шуғулланишни тақиқлаш учун асос бўлади.

Ер қаъридан фойдаланувчи сув ресурсларидан фойдаланган тақдирда, сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларига риоя қилишга, шунингдек қонунчиликда белгиланган сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқа талабларга риоя қилишга мажбур.

Сув фонди ерлари ва сув объектларида олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари фақат қўлда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги
224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳамда хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда, таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Шунингдек, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, олтин излаш ишларини амалга ошириш бўйича нормалар алоҳида моддада баён этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

84-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолиятини амалга оширувчи шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда, ушбу фаолиятни ошириш бўйича барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) озод этилади.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланувчи юридик шахслар ишчи ходимларининг камида етмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олувчи ер қаъридан фойдаланувчиларга фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларининг қуйидаги мажбуриятлари татбиқ этилмайди:

йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;

маҳаллий кадрларни ўқитишни молиялаштиришга доир мажбуриятларининг миқдори;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-тадқиқот, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштиришга доир мажбуриятлари миқдори.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши, шу жумладан қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар
ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” қонуни билан тартибга солинади.

Қимматбаҳо металлар ва тошларни излаш ишларига қўйилган талаблар, имкониятлар
ва чекловлардан келиб чиққан ҳолда,
ер қаъридан фойдаланувчилар – жисмоний шахслар учун ер қаъридан фойдаланишнинг ажралиб турадиган шартлари кўрсатиб берилмоқда.

Бу шартлар ҳамма ер қаъридан фойдаланувчиларга татбиқ этиладиган ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлардан, энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлардан озод этилиши билан фарқ қилади.

Ушбу таклиф олис ҳудудларда яшаётган кам таъминланган аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш имкониятини беради.

Тўлдирилмоқда

85-модда. Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишда ҳисобдорлик

Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш ишларини амалга оширишда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳақидаги ҳамда кавлаб олинган ва сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳажми ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳамда хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Бунда фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишда ҳисобдорлик масалалари батафсил баён этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

8-боб. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

86-модда. Техноген минерал ҳосилаларни бериш

Ер қаъридан фойдаланувчилар балансида бўлмаган техноген минерал ҳосилалар давлатга тегишли. Давлатга тегишли бўлган техноген минерал ҳосилалар қуйидаги ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчиларга бепул берилади:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларга мувофиқ ажратиб берилган ер участкалари чегараларида жойлашганда;

фаолият кўрсатаётган кон-қайта ишлаш корхоналарининг ер участкалари чегараларида жойлашганда.

Давлатга тегишли техноген минерал ҳосилаларни олиш учун ариза бермаган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳудуднинг давлатга тегишли бўлган бундай техноген минерал ҳосилалар жойлашган қисмини қайтаришга мажбур.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳудудлар ва ер участкаларидан ташқарида жойлашган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар қуйидаги шартларга риоя этилганда, бепул асосда берилади:

ариза берувчининг сўралаётган фойдали қазилма турига мос фаолият кўрсатаётган кон кавлаш, конни қайта ишлаш, металлургия корхонаси бўлса;

бундай техноген минерал ҳосилалар тегишли кон кавлаш, конни қайта ишлаш, металлургия корхонаси жойлашган ҳудудга ёки ер қаъри участкасига туташган ҳудудда жойлашган бўлса.

Бундай техноген минерал ҳосилаларни бепул бериш манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан Давлат геология қўмитаси томонидан бир ой муддатда амалга оширилади.

Мазкур модданинг учинчи қисмида кўрсатилган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар ариза берувчига, агар ариза берувчи ер қаъридан фойдаланувчи бўлса, ер қаъри ҳудудини бундай техноген минерал ҳосилалар жойлашган майдонга кенгайтириш орқали ёки чегарасида ушбу техноген минерал ҳосилалар жойлашган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани тақдим этиш орқали берилади.

Бунда рухсатнома “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича қуйидагилар кўрсатилган ариза асосида фақат юридик шахсларга берилади:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

сўралаётган ер қаъри участкасининг номи;

Давлат геология қўмитаси ариза ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаган тақдирда, рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олган шахс техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишни бошлашдан аввал Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган
ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

Амалда техноген минерал ҳосилаларни бериш нормалари аниқ белгилаб берилмаган.

Халқаро тажриба асосида давлатга тегишли бўлган техноген минерал ҳосилаларни қайта ишлаш ва тозалаш учун бериш устувор деб белгиланмоқда.

Бунда ушбу йўл билан ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш кўзда тутилади.

Тегишли ҳудудларда давлатга тегишли бўлган техноген минерал ҳосилаларни бериб юбориш шартларига тўғри келадиган ер қаъридан фойдаланувчи бўлмаса, унда мазкур қонун билан белгиланган талабларда ва шартларда рухсатнома бериш масаласи кўрилиши таклиф этилмоқда.

Бу норма бугунги кунда мавжуд эгасиз давлат балансида қолган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишни тезлаштириш
ва қўшимча маҳсулот олиш орқали ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш имконини беради.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

87-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Мазкур Қонуннинг 86-моддасига мувофиқ фойдаланишга берилмаган давлатга тегишли техноген минерал ҳосилалар ер қаъри таркибига киритилади ва улар жойлашган участкалар мазкур Қонун билан белгиланган тартибда рухсатнома асосида фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ер қаъри участкаси ҳақидаги маълумотда унинг координатлари, жойлашиш шароитлари, техноген минерал ҳосиланинг ҳосил бўлиш сабаблари, кимёвий таркиби ва уларни ўрганиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар бўлиши керак.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ушбу Қонуннинг 57-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ аукцион ёки танлов орқали фақат юридик шахсларга берилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олган шахс техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишни бошлашдан аввал Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган
ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш лойиҳасини тақдим этиши шарт.

Қуйидаги ер қаъри участкаси ҳудудларида техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома беришга йўл қўйилмайди:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган бўлса;

ер қаъри участкаси геологик жиҳатдан ўрганиш ва (ёки) қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, ер қаъри маконидан фойдаланиш учун тақдим этилган бўлса;

углеводородларни кавлаб олиш ишларини амалга ошириш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлса, эгасининг розилигисиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада келтирилмоқда.

Шунингдек, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бўйича нормалар алоҳида модда билан берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

88-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатлари

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома узлуксиз йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати унинг эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан олти ой олдин берган аризаси асосида бир неча марта узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш ўн беш кунлик муддатда амалга оширилади. Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатномани узайтириш муддати унинг амал қилиш муддатининг охирги кунидан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати янги рухсатнома бланкасини расмийлаштириш ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Рухсатноманинг муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтиришнинг сўралган муддати ушбу модда қоидаларига мос келмаса;

агар ушбу модда билан назарда тутилган рухсатнома муддатини узайтириш ҳақида ариза бериш муддатлари бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатлари алоҳида модда билан механизмлари аниқлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

89-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг хусусиятлари

Ер қаъридан фойдаланувчиларга техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларининг қуйидаги мажбуриятлари татбиқ этилмайди:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишга оид йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитишни ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришга доир мажбуриятлар миқдори.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилмоқда.

Модда билан техноген минерал ҳосилаларнинг ҳосил бўлиш ва сақланиш билан боғлиқ масаллардан келиб чиққан ҳолда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ мажбуриятлар татбиқ этилмаслиги таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

90-модда. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда ҳисобдорлик

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда фойдаланилган техноген минерал ҳосилалар ва ажратиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда ҳисобдорлик масалалари баён этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

9-боб. Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

91-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун ер қаъри маконининг ҳудуди

Табиий геологик шароитлари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш имконини берадиган ер қаъри макони мазкур Қонун билан белгиланган тартибда аниқ мақсадга йўналтирилган геология-қидирув ишлари, шунингдек мавжуд геологик материаллар таҳлили натижалари бўйича танланади.

Ер қаъри маконининг танланган участкасининг геологик материаллари ушбу Қонун билан белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун ер қаъри маконини танлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори асос бўлади.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун ер қаъри маконининг ҳудуди билан боғлиқ нормалар битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

92-модда. Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун рухсатнома

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун рухсатномага мувофиқ унинг эгаси ер қаъри участкасидан қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

нефть ва газ, газ ва нефть маҳсулотларининг ер ости омборларини жойлаштириш
ва улардан фойдаланиш;

қаттиқ, суюқ ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли ва заҳарли моддаларни сақлаш
ёки кўмиш, оқова, саноат ва техник сувларни ер қаърига оқизиш (насос ёрдамида ҳайдаш) учун ер ости иншоотларини жойлаштириш
ва улардан фойдаланиш;

ер ости сувлари захираларини сунъий тўлдириш учун сувни ер остига насос ёрдамида ҳайдаш, шу жумладан ушбу мақсадларга мўлжалланган ер ости иншоотларини қуриш
ва (ёки) улардан фойдаланиш;

кон кавлаш ва (ёки) кон-бойитиш соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилаларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома фойдали қазилмалар конлари мавжуд бўлмаган ёки норуда фойдали қазилмалар ҳисобланмайдиган фойдали қазилмаларнинг кам миқдордаги ресурслари бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланишга берилади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома “биринчи келган биринчи олади” тамойили асосида фақат юридик шахсларга берилади.

Талабгор шахс рухсатнома олиш учун Ваколатли органга электрон платформа орқали ариза беради. Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ариза берувчининг давлат рўйхатига мувофиқ тўлиқ номи;

ариза берувчи фойдаланишга беришни сўраган ер қаърининг тегишли участкасини белгилайдиган ҳудудни кўрсатиш;

ер қаъри маконидан фойдаланиш мақсади;

сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини кўрсатиш;

ариза берувчи фойдаланишга беришни сўраган ер қаъри участкасини белгилайдиган ҳудуд координатлари;

ер ости иншооти объектининг тавсифини, унинг изоляцияси хусусиятини, тоғ жинслари тури, коллектор қатламининг жойлашиш чуқурлиги ва самарали қуввати, майдони, ғоваклилик коэффициенти, сув ўтказмайдиган остки ва устки жинслар хусусияти, ер ости сувлари табиий оқимининг тезлиги, сифат
ва миқдор кўрсаткичлари, кўмиш, тўплаш
ва чиқариб ташлаш бўйича кон-техник, махсус муҳандислик-геологик, гидрогеологик
ва экологик шартларни ўз ичига олган геологик ҳисобот;

маҳсулот номи кўрсатилган зарарли, заҳарли моддалар, қаттиқ ва суюқ чиқиндилар, оқова ва саноат сувларининг хусусиятлари, ушбу маҳсулот шаклланадиган техник ишлаб чиқариш ёки жараён, унинг физик хусусиятлари, тўлиқ кимёвий таркиби, таркибдаги заҳарли компонентлар, ёнғинга хавфлилиги, портлашга хавфлилиги, эрувчанлиги, сақлашда бошқа моддалар билан қўшилиши, асосий ифлослантирувчи радионуклидлар, уларнинг фаоллиги, шунингдек ташиш тизими хусусиятлари;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг танланган участкани сўралаётган мақсадда фойдаланиш учун асосланганлиги бўйича қарори;

давлат экспертизасидан ўтган ва келишилган ер қаъри маконини ишлатиш лойиҳаси;

белгиланган тартибда келишилган бартараф қилиш режаси.

Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш жараёни ўттиз кунлик муддатдан ошмаслиги керак.

Ваколатли органга қуйидаги ҳолатларда рухсатномани беришни рад этади:

ариза ёки унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса;

аризага ушбу Қонун билан талаб этилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

сўралаётган ер участкаси ёки унинг бир қисми ер қаъридан фойдаланиш рухсатномаси бўйича бошқа шахс фойдаланишида бўлган ер қаъри участкасига тегишли бўлса.

Қуйидаги ер қаъри участкаси ҳудудида ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган
ер қаъри участкаси ҳудудларида;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш
ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган ер қаъри участкаси ҳудудида;

геология-қидирув ишлари ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилаётган ер қаъри участкаси ҳудудида;

хўжалик-ичимлик ер ости сувлари участкаси ҳудудида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада акс эттирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ фойдали, қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш билан боғлиқ нормалар битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Моддада рухсатнома бериш тартиби, шартлари, муддатлари ва бошқа механизмлар ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

93-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун рухсатнома узлуксиз йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати
ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига кўра, рухсатноманинг дастлабки муддатидан ошмайдиган даврга бир неча марта  узайтирилиши мумкин.

Рухсатнома муддатини узайтириш бўйича ариза Ваколатли органга белгиланган шакл бўйича рухсатнома муддати тугашидан олти ой олдин берилади. Ариза берилган кундан ўн беш кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

Агар аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши ариза кўриб чиқиладиган муддатгача давом этади. Рухсатномани узайтириш муддати унинг амал қилиши тугаган муддатининг охирги кунидан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати янги рухсатномани расмийлаштириш ва ер қаъридан фойдаланувчига бериш орқали узайтирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун рухсатнома олиш бўйича аризани кўриб чиқишга тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

агар узайтиришнинг сўралган муддати ушбу модда қоидаларига мос келмаса;

агар ушбу модда билан назарда тутилган рухсатнома муддатини узайтириш ҳақида ариза бериш муддатлари бузилган бўлса;

агар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларини бузиш ҳолатлари бартараф этилмаган бўлса.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконидан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддати битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Моддада ушбу норма билан боғлиқ ҳамма жараёнлар ҳуқуқий талқин этилган.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

94-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланиш

Ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда тегишли рухсатнома ва ер қаъри маконини ишлатиш лойиҳасисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Лойиҳа ер қаъри маконидан фойдаланишнинг параметрлари ва шартларини белгилайди. Лойиҳа ва унинг ўзгаришлари давлат экологик ва санитария-эпидемиологик экспертизасидан ўтказилиши, шунингдек Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилиши лозим.

Ер қаъри маконларини ишлатиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш ишлари белгиланган тартибда ҳужжатларда қайд этилиши лозим.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри маконидан фойдаланишда:

қўлланилаётган техник воситаларнинг мақбуллиги ва хавфсизлигини;

ер қаърини хавфли техноген жараёнлари юзага келишидан муҳофаза қилишни;

қаттиқ, суюқ ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли ва заҳарли моддаларни сақлаш ёки кўмиш, оқова, саноат ва техник сувларни оқизишнинг (насос ёрдамида ҳайдаш) ишончли ҳисобини юритишни;

барча геологик маълумотнинг, шу жумладан лаборатория тадқиқотлари ва таҳлилларининг ишончлилиги ҳамда сақланишини таъминлаши шарт.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома муддати тугагунига қадар Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ундан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан воз кечиш тўғрисидаги аризага ер қаъри маконидан фойдаланишдан воз кечиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ер қаъри участкасидаги ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома илова қилинади.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъри маконидан фойдаланиш талаблари ва шартлари битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Тўлдирилмоқда

95-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланишда ҳисобдорлик

Ер қаъри маконларидан фойдаланишда Давлат экология қўмитасига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда ер қаъри маконида жойлаштирилган объектнинг ҳолати ва унда кузатилаётган ўзгаришлар ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилади.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ,
ер қаъри маконидан фойдаланишда ҳисобдорлик масалалари баён этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

10-боб. Нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш

Қонунчилик техникаси мувофиқ тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

96-модда. Нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш

Тўплаш деганда нодир тош хомашёсининг бирламчи намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекция материалларини табиий жинслардан, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлардан, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан юзага чиқариб олиш, шунингдек ер қаъри яхлитлигини бузадиган кон ишлари ва бошқа махсус ишларни амалга оширмасдан дарёларнинг ўзанларида намуналарни тўплаш тушунилади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, илмий-маърифий, тижорат, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун
ер қаъри майдони ўлчами эллик гектардан ошмаслиги керак.

Ер қаъри майдони шакли ер қаъридан фойдаланиш ҳудудини идентификация қилиш учун ушбу Қонун билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Амалдаги қонунчиликда нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш тушунчаси ва уни амалга ошириш учун ҳудудлар, уларни танлаш, ўлчамларини аниқлаштириш ва бошқа шунга ўхшаш нормалар белгиланмаган.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш тушунчаси ва уни амалга ошириш учун ҳудудлар билан боғлиқ нормалар битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Мутахассислар фикрини ўрганиш, ер қаъри участкаларининг геологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳудудларнинг энг юқори ўлчами 50 гектаргача деб белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

97-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш рухсатнома асосида амалга оширилади.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома жисмоний ва юридик шахсларга манфаатдор шахснинг электрон платформаси орқали аризаси асосида “биринчи келган биринчи олади” тамойили бўйича кўриб чиқиш орқали берилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ариза берувчининг тўлиқ номи;

нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун сўралаётган майдоннинг маъмурий жойлашуви, шунингдек унинг чегаралари кўрсатилган контури;

нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг розилиги.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун рухсатнома узлуксиз икки йил муддатга берилади.

Ариза мазкур модда билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Давлат геология қўмитаси рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

ушбу Қонун билан белгиланган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тақиқланган ер қаъри участкасида;

қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун бошқа шахс фойдаланишида бўлган ер қаъри участкаларида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони талабларига асосан қонуности ҳужжатларидаги нормаларни тўғридан-тўғри қонунда акс эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги
403-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида низом талаблари таҳририй ўзгартишлар билан мазкур моддада келтирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар бериш билан боғлиқ нормалар битта моддада келтириб ўтилмоқда.

Моддада, рухсатнома бериш тартиби, шартлари, муддатлари ва бошқа механизмлар ёритиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

98-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ишларини амалга ошириш

Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун
ер участкалари ажратиб берилиши талаб қилинмайди.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари қуйидаги мақсадларда тўпланади:

геология, минералогия, палеонтология
ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

илмий-маърифий ва эстетик йўналишидаги хусусий геология ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари).

Ер қаъридан фойдаланувчидан нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун лойиҳа талаб этилмайди.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилиги билан кўзда тутилмаган бўлса, давлат экологик экспертизасини ва саноат хавфсизлиги бўйича келишувни талаб этмайди. 

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплашда тоғ-кон ва бурғилаш ишларини амалга ошириш ҳамда ер қаъри яхлитлигини бузадиган турли ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома муддати тугагунича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ер қаъри участкасини ёки унинг қисмидан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга. 

Ер қаъри участкасининг бир қисми ер қаъри участкаси чегараси ўзгартирилган ҳолда, рухсатномани расмийлаштириш орқали қайтариб берилади.

Ер қаъри участкасининг қайтарилиши ер қаъри участкасидан фойдаланишни муддатидан аввал тўхтатишга сабаб бўлади.

Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш тўхтатилганда, унинг оқибатларини бартараф қилиш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди.

Амалдаги қонунчиликда нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ нормалар белгиланмаган.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ишларини амалга ошириш нормалар келтириб ўтилмоқда.

Шунингдек, моддада геологик коллекция материалларини тўплаш мақсадлари, ушбу ишларга қўйилган талаблар ва енгилликлар аниқ белгилаб берилмоқда.

Мутахассислар фикрини ўрганиш, ер қаъри участкаларининг геологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳудудларнинг энг юқори ўлчами 50 гектаргача деб белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

99-модда. Нодир тош хомашёсининг намуналари, полеонтологик қолдиқлар
ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ишларида ҳисобдорлик

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплашда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши ҳамда тўпланган намуна ва материаллар ҳақида ҳисобот тақдим этилади.

Қонун лойиҳаси тузилишига мувофиқ, нодир тош хомашёси намуналари, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ишларини амалга ошириш масалалари баён этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

11-боб. Ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида шартлари

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

10-модда. Ер қаъридан фойдаланишни чеклаш

Агар аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи минтақалари, саноат, транспорт ва алоқа объектлари ҳудудларида ер қаъридан фойдаланиш аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириш, атроф муҳитга зарар етказиши эҳтимоли бўлса, бундай фойдаланиш чекланиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер қаъридан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

100-модда. Ер қаъридан фойдаланиш учун чекланган ҳудудлар

Ер қаъридан қуйидаги ҳудудларда фойдаланиш тақиқланади:

мудофаа ва миллий хавфсизлик эҳтиёжлари учун ажратилган ерлар ҳудудларида;

аҳоли пунктлари ва уларга туташ ерлар ҳудудларида беш юз метр масофада (ер ости сувларини қидириш ва баҳолаш, қаттиқ фойдали қазилмаларни ер ости усулида кавлаб олиш ишларидан ташқари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва аҳоли пунктларининг вакиллик органлари билан келишган ҳолда);

фаолият кўрсатаётган ва кон-бойитиш соҳаси ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объекти ҳисобланмайдиган гидротехник иншоот жойлашган ер участкаси ҳудудида ҳамда унга беш юз метр масофада туташ бўлган ҳудудда;

сув фонди ерлари ҳудудида (олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва уларни кавлаб олишдан ташқари);

қабристонлар учун ажратилган ер участкаларида, шунингдек улардан юз метр масофада;

учинчи шахсларга тегишли бўлган ҳамда бино ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ер участкаларида ва уларга туташ ҳудудларда юз метр масофада уларнинг розилигисиз;

инфратузилма объектлари билан банд бўлган ерлар ҳудудларида;

қонунчиликка мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш тақиқланадиган бошқа ҳудудларда.

Ташқи ҳудудий чегаралари кўрсатилган ҳудудларда жойлашган

ер қаъри участкасини фойдаланишга бериш тақиқланади.

Ушбу модда билан белгиланган тақиқлар ер қаъридан аэрогеофизик изланишлар ёки ерни масофавий зондлаш усули ёрдамида фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ер қаъридан аҳоли пунктлари ва уларга туташ ҳудудлардаги, шунингдек инфратузилма объектлари жойлашган ҳудудларда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва кавлаб олиш мақсадларида фойдаланишга фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тегишли аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли билан келишув асосида уларга етказиладиган зарарни қоплаш ҳисобга олинган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ва алоҳида экологик, илмий, тарихий-маданий ва рекреацион аҳамиятга эга бўлган ер қаъри участкалари чегараларида ер қаъридан фойдаланиш чекланади.

Ташқи макон чегаралари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган ер қаъри участкасидан фойдаланишга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ рухсат этилади.

Хорижий ва миллий тажриба, шунингдек амалдаги қонунчилик нормалари таҳлили асосида ер қаъридан фойдаланиш чекланадиган ҳудудлар рўйхати аниқлаштирилмоқда, кенгайтирилмоқда.

Бундан ташқари, чекловлар амал қиладиган ҳудудларнинг баъзиларида ер қаъридан  фойдаланиш имкониятлари ва шартлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

101-модда. Бир ҳудуддаги ер қаъридан турли шахсларнинг фойдаланиши

Ер қаъридан турли фойдаланувчилар, агар ушбу Қонунда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, битта ҳудуд – бирлаштирилган ҳудуддаги ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга ошириши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бирлаштирилган ҳудудда фаолиятни амалга ошириш тартиби улар ўртасидаги келишув билан белгиланади. Келишувда бирлаштирилган ҳудудда барча ёки алоҳида ишлар турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби белгиланади.

Келишув оддий ёзма шаклда тузилади ва тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва Ваколатли органга тақдим этилади.

Келишувда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бири томонидан қилинган харажатлар учун асосланган ва тенг миқдорда компенсация назарда тутилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бирлаштирилган ҳудудда фаолиятни амалга ошириш тартиби ҳақида келишувга эришилмаган тақдирда, қуйидаги ер қаъридан фойдаланувчига бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишга устунлик берилади:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга оширадиган;

агар ер қаъридан ҳар икки фойдаланувчи фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини амалга ошираётган бўлса, аввал берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган;

агар ер қаъридан ҳар икки фойдаланувчи ушбу Қонун билан белгиланган фойдали қазилмаларнинг турли гуруҳларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошираётган бўлса, аввал берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган;

агар ер қаъридан бошқа фойдаланувчи ер қаърини геологик ўрганаётган бўлса, ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланаётган ер қаъридан фойдаланувчига бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишга устунлик берилади.

Амалдаги қонунчилик билан бир ҳудуддаги ер қаъридан турли шахсларнинг фойдаланиши билан боғлиқ нормалар тартибга солинмаган.

Мазкур қонун лойиҳасида битта модда билан ушбу нормалар белгилаб берилмоқда.

Хусусан, турли шахслар томонидан битта ҳудудда ер қаъридан фойдаланиш мумкин бўлган турлари, шартлари, келишув муддатлари ва уни амалга ошириш ҳуқуқий жиҳатдан аниқлаштирилиб кетилмоқда.

Ушбу ҳолатларда ер қаъридан фойдаланувчилар ва давлат органларининг ўзаро муносабатлари ёритиб берилмоқда.

Шунингдек, турли шахслар томонидан битта ҳудудда ер қаъридан фойдаланиш мумкин бўлган, бироқ тарафлар ўртасида келишув тузилмаганда, иккала томоннинг фаолият юритиш механизми тўлиқ тавсифлаб берилмоқда.

Ушбу модда билан келтирилган нормаларнинг жорий этилиши энг аввало бугунги кундаги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида бу каби мавжуд муаммоларнинг қонуний ечимини топишга,
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

102-модда. Бирлаштирилган ҳудудда
ер қаъридан фойдаланиш

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлмаган
ер қаъридан фойдаланувчи устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширадиган ёки режалаштираётган ишлар вақти, давомийлиги, жойи, ҳажми ва хусусиятини ҳисобга олишга мажбур ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун тўсиқлар яратмаслиги керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи ўз устунлигидан асосланмаган фойда олиш мақсадини кўзламаган ҳолда, виждонан ва ақл билан фойдаланиши керак.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи устунликка эга бўлмаган
ер қаъридан фойдаланувчига ер қаърининг умумий участкасида амалга ошириладиган
ва режалаштирилаётган ўз ишларининг давомийлиги, жойи, ҳажми ҳамда хусусияти тўғрисидаги иккинчи фойдаланувчининг ёзма сўрови олинган кундан бошлаб бир ой муддатда унга ёзма маълумотни тақдим этишга мажбур, бундай маълумот тижорат сирини ташкил этиши мумкин.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлмаган
ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этилган маълумотда қайд этилган ишларнинг вақти, давомийлиги, ҳажми, жойи ва хусусияти устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан уч ой мобайнида бир марта ўзгартирилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда устунликка эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи режалаштирилаётган ишларнинг вақти, давомийлиги, ҳажми, жойи ва хусусияти ўзгартирилгани ҳақида ер қаъридан иккинчи фойдаланувчини бундай ўзгаришларгача бир ойдан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.

Бирлаштирилган ҳудудда ишларни амалга оширишда устунликка эга бўлмаган
ер қаъридан фойдаланувчи ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган хабарнома олингунча бошланган ишларни ниҳоясига етказиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан икки ва бир нечта фойдаланувчилар конларни биргаликда ўзлаштирган тақдирда, кон кавлаш корхонасини қуриш лойиҳасининг кон-технологик қисми таркибида чегаралар бўлими мажбурий тартибда ишлаб чиқилиши ва унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

геологик-технологик кесимларнинг ҳисобланган керакли миқдори билан захираларнинг ҳисобланган чегараси
ва контурлари;

ажратилган ер чегаралари;

чегарадош ер қаъридан фойдаланувчилар чегаралари;

бурғилаш-портлатиш ишларини амалга оширишда хавфли зоналар чегаралари;

санитария-муҳофаза зоналари чегаралари.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган барча чегаралар кон кавлаш корхонасининг йиғма маркшейдерлик режасига ва геологик-технологик кесимларга киритилади.

Амалдаги қонунчилик билан бирлаштирилган ҳудудда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ нормалар тартибга солинмаган.

Мазкур қонун лойиҳасида битта модда билан ушбу нормалар белгилаб берилмоқда.

IV. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва уни муҳофаза қилиш

12-боб. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш бўйича умумий талаблар

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

35-модда. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш
тўла-тўкис бўлишини ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига ва улар жойлашган майдонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;

ер қаъридан асосий фойдали қазилма
ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;

фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнгиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини
ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;

ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг,
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазилмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;

углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;'

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш.

Тўлдирилмоқда

103-модда. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш
ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш
тўла-тўкис бўлишини ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига ва улар жойлашган майдонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;

ер қаъридан асосий фойдали қазилма
ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;

фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнғиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини
ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;

ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг,
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазишмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;

углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари ва турлари, ер қаъри участкалари жойлашув шароитларининг хусусиятлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа омилларга кўра, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича талаблар ушбу Қонунга мувофиқ Давлат геология қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси томонидан тегишлилигича тасдиқланадиган тегишли ишларни амалга ошириш бўйича йўриқнома-методик ҳужжатлар билан белгиланади.

Амалдаги таҳрир сақлаб қолинмоқда.

Амалий тажриба натижасида ер қаъридан фойдаланиш ишларининг такомиллашиши
ва уларнинг хусусиятларига қараб ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча талаблар белгиланиши мумкинлиги кўрсатиб кетилмоқда.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда ва методик қўлланмаларда
ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ талабларни мажбурий тарзда акс эттириш белгиланмоқда.

36-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг, қидириб топилаётган фойдали қазилма конларини, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишдаги кончилик-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шароитларнинг тўла-тўкис бўлиши;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захираларининг миқдори ва сифатини аниқлаш;

кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслардан ишлаб чиқаришда ва ерларни қайта тиклашда фойдаланиш учун ана шу жинсларнинг хоссаларини тадқиқ этиш, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиена жиҳатидан баҳолаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлишини ва сифати пасайишини истисно этувчи усул ва услубларда олиб бориш;

ер қаъридан чиқариб олинаётган тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларни уларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини истисно этадиган тарзда жойлаштириш учун участкаларни танлаш;

фойдали қазилма конларини ишга солишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган, қидирув ишлари олиб борилган кон қазилмаларининг ва бурғиланган қудуқларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек фойдаланилмайдиган кон қазилмаларини
ва қудуқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш;

ер қаърини келгусида ўрганишда, фойдали қазилма конларини ишга солишда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмалар кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда қўлланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудаларнинг намуналари, керн, фойдали қазилма намуна нусхалари сақланишини таъминлаш.

Тўлдирилмоқда

104-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

ер қаърини, қидирилаётган фойдали қазилма конларини ўзлаштиришнинг
кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шароитларни, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости маконларини геологик жиҳатдан ўрганишнинг тўла-тўкис бўлиши;

асосий ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захираларининг миқдори
ва сифатини аниқлаш;

кон устида ётган ҳамда аралашма жинсларни ишлаб чиқаришда ва ерларни қайта тиклашда фойдаланиш учун уларнинг хоссаларини тадқиқ этиш, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиена жиҳатидан баҳолаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлишини ва сифати пасайишини истисно этувчи усул ва услубларда олиб бориш;

ер қаъридан чиқариб олинаётган тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларни жойлаштириш учун уларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини истисно этадиган участкаларни танлаш;

фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган, қидирув ишлари олиб борилган кон қазишмаларининг ва бурғиланган қудуқларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек фойдаланилмайдиган кон қазишмаларини
ва қудуқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш;

ер қаърини келгусида ўрганишда, фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмалар кавлаб олиши билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда қўлланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудаларнинг намуналари, керн, фойдали қазилма намуна нусхалари сақланишини таъминлаш.

Фойдали қазилмаларнинг турлари
ва хусусиятлари, геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг мезонлари ва усулларини ҳамда бошқа омилларига қараб, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир талаблар ушбу Қонунга мувофиқ Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган турли ишларни амалга ошириш бўйича йўриқнома-методик ҳужжатлар билан белгиланади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Амалий тажриба натижасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларига қўшимча талаблар белгиланиши мумкинлиги кўрсатиб кетилмоқда.

Таклиф билан ер қаъридан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда ва методик қўлланмаларда геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ талабларни мажбурий тарзда акс эттириш белгиланмоқда.

37-модда. Фойдали қазилма конларини ишлатишга ва минерал хом ашёни қайта ишлашга доир асосий талаблар

Фойдали қазилма конларини ишлатиш
ва минерал хом ашёни қайта ишлаш белгиланган тартибда тасдиқланган кончилик ишларини ривожлантириш техник лойиҳалари ва режаларига, углеводород конларини ишга солиш ва ободонлаштириш лойиҳаларига,
ер қаъридан техникавий фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилма конларини ишлатиш жараёнида қидирув кондициялари қўлланилади. Конларни ишлатишнинг кончилик-геологик
ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё
ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси ҳамда энергия ресурсларининг нархлари ўзгарганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган фойдаланув кондициялари қўлланилади.

Фойдали қазилма конларини ишлатишда куйидагилар таъминланиши керак:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг оқилона, экологик хавфсиз технологиялари қўлланилиши;

ишга солинаётган фойдали қазилма конлари ва уларга туташган фойдали қазилма конлари ҳамда ер қаъри бошқа участкаларининг кончилик ишлари олиб бориш натижасида бузилишига йўл қўйилмаслиги, ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилма захираларининг сақланиши;

конларнинг поғоналари ва ён чеккалари мустаҳкамлиги, тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг чўкиши (оғиши) махсус асбоблар билан кузатиб турилиши.

Минерал хом ашёни қайта ишлашда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали компонентлар оқилона, комплекс чиқариб олинишини таъминлайдиган қайта ишлаш технологик схемаларига риоя этилиши;

қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимоти ва уларни минерал хом ашёдан ажратиб олиш даражаси ҳисобга олиниши ва назорат қилиб борилиши;

минерал хом ашёнинг технологик хоссалари ва таркиби ўрганилиши, уни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида тажриба-технология синовлари ўтказилиши;

қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотлар ва чиқиндилардан, шунингдек оқова сувлардан мумкин қадар тўлиқ фойдаланилиши;

вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар ва таркибида фойдали компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва сақланиши.

105-модда. Фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва минерал хомашёни қайта ишлашга доир асосий талаблар

Фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг оқилона, экологик хавфсиз технологиялари қўлланилиши;

ўзлаштирилаётган ва уларга туташган фойдали қазилма конлари ҳамда ер қаъри бошқа участкаларининг кончилик ишлари олиб бориш натижасида бузилишига йўл қўйилмаслиги,
ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилма захираларининг сақланиши;

карьерларнинг поғоналари ва ён чеккалари мустаҳкамлиги, тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг чўкиши (оғиши) махсус асбоблар билан кузатиб турилиши.

Минерал хом ашёни қайта ишлашда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали компонентларнинг оқилона, комплекс ажратиб олинишини таъминлайдиган қайта ишлаш технологик схемаларига риоя этилиши;

қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимоти ва уларни минерал хом ашёдан ажратиб олиш даражаси ҳисобга олиниши ва назорат қилиб борилиши;

минерал хом ашёнинг технологик хоссалари ва таркиби ўрганилиши, уни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида тажриба-технология синовлари ўтказилиши;

қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотлар ва чиқиндилардан, шунингдек оқова сувлардан мумкин қадар тўлиқ фойдаланилиши;

вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар
ва таркибида фойдали компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва сақланиши.

Фойдали қазилмаларнинг турлари, хусусиятлари, уларнинг конларини ўзлаштириш усуллари, қайта ишлаш технологияларининг хилма-хиллиги ва бошқа омилларига қараб, фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва минерал хомашёни қайта ишлаш бўйича қўшимча талаблар белгиланади.

Фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Мазкур қонуннинг тегишли моддаларида
ер қаъридан фойдаланиш орқали фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ нормаларда тегишли лойиҳалар асосида ишларни олиб бориш батафсил акс эттирилганлиги ҳамда қонунчилик нормаларининг қайтарилишини олдини олиш мақсадида чиқариб ташланмоқда.

Бугунги кунгача ишламайдиган захираларни ҳисоблаш учун асос бўлган кондицияларни ўзгартириш билан боғлиқ нормалар чиқариб ташланмоқда.

Амалий тажриба натижасида замонавий технологияларни жорий этилиши натижаларини эътиборга олиб, фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва минерал хомашёни қайта ишлаш қўшимча талаблар белгиланиши мумкинлиги кўрсатиб кетилмоқда.

Таклиф билан фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаърини муҳофаза қилишга доир ягона қоидалар тасдиқланиши белгиланмоқда.

43-модда. Тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларини муҳофаза қилиш

Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ноёб табиий ёки сунъий геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик объектлар ҳамда ер қаъри участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб эълон қилиниши мумкин.

Тўлдирилмоқда

Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ҳамда бу ҳақда лицензия берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.

Тўлдирилмоқда

106-модда. Алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларини муҳофаза қилиш

Алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, полеонтологик объектлар ва ер қаърининг бошқа участкалари белгиланган тартибда геологик қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар ёки табиат ёхуд маданият ёдгорликлари деб эълон қилиниши мумкин.

Тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган илмий-ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ва бошқа ер ости бўшлиқлари тегишли мақом берилгандан сўнг муҳофаза этиладиган геологик объектлар ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланишда тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган объектлар топилганда, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ва бу ҳақда Ваколатли органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.

Муҳофаза этиладиган геологик объект ўзининг макон чегараларига эга. Кўрсатилган қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар
ва ёдгорликларнинг сақланишини бузадиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган геологик объектлар ҳудудидаги фаолият Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонунчиликка аниқлик киритиш мақсадида муҳофаза этиладиган геологик объектлар чегаралари ва ушбу ҳудудда фаолият олиб боришга доир ҳуқуқий нормалар белгилаб берилмоқда.

42-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуриш шартлари

Аҳоли пунктлари, саноат объектлари
ва бошқа объектларни жойлаштириш учун участкалар танлашда бўлғуси иморат қуриладиган участканинг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг хулосаси керак.

Алоҳида ҳолларда саноат кўламида ўзлаштиришга топширилмаган фойдали қазилма конлари (кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг конлари бундан мустасно) жойлашган майдонларда иморат қуришга, шунингдек бундай конлар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга, кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишувга мувофиқ,
ер қаъридан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш имкониятлари таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда, йўл қўйилади.

Тўлдирилмоқда

107-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда қурилиш шартлари

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида аҳоли пунктлари, саноат объектлари ва бошқа объектларни жойлаштириш учун участкаларни танлашда, иморатлар қуриладиган участка атрофида ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ёки кам миқдорда борлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитасининг хулосаси керак бўлади.

Фойдаланишга берилмаган фойдали қазилма конлари (норуда фойдали қазилмаларнинг конлари бундан мустасно) жойлашган майдонларда иморат қуришга, шунингдек бундай конлар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишувга мувофиқ,
ер қаъридан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш имкониятлари таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда, алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда қурилишга рухсат бериш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Амалиётдан келиб чиққан ҳолда, таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

13-боб. Ер қаъридан хавфсиз фойдаланиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ.

Тўлдирилмоқда

108-модда. Ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизлик

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш экологик қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаърининг экологик ҳолати рухсат этилган эмиссияларни меъёрлаш, ер қаъридан фойдаланиш ёки уларнинг алоҳида турлари бўйича фаолиятни чеклаш ёхуд тақиқлаш билан таъминланади.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур қонун лойиҳасининг асосий тамойилларига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизлик масалалари алоҳида моддада белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

109-модда. Ер қаъридан фойдаланишда саноат хавфсизлиги

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган қоидалар
ва меъёрларга риоя этилиши, шунингдек авариялар, бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва бартараф қилиш ҳамда касб касалликлари профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминланиши зарур.

Ер қаъридан фойдаланиш бўйича инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказадиган фаолият тақиқланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масъулияти уларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади ва улар таркибий бўлинмаларда хавфсизликнинг ушбу қоидалари ҳамда меъёрларига риоя этилишини назорат қиладиган шахсларни белгилайди.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишмасдан фойдаланиш тақиқланади.

Таклиф этилаётган қонун тузилишига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланишда асосий талаблардан бири бўлган саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида моддада белгиланмоқда.

41-модда. Кончиликдаги қутқарув қисмлари ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари

Ер ости кончилик ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга кончиликдаги қутқарув қисмлари, углеводород конларини аниқлаш, қидириш ва ишлатишда бурғилаш ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга эса – очиқ, нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари томонидан хизмат кўрсатилиши керак.

Кончиликдаги қутқарув қисмлари тўғрисидаги, шунингдек очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

110-модда. Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича кон-қутқарув қисмлари ва хизматлари

Ер остида кон ишларини амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчиларга кон-қутқарув қисмлари, углеводородлар конларини қидириш, излаш ва уларни ўзлаштириш бўйича бурғилаш ишларини амалга оширадиган фойдаланувчиларга эса очиқ нефть ва газ конлари фаввораларидан огоҳлантириш
ва уларни бартараф қилиш хизматлари хизмат кўрсатиши керак.

Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича кон-қутқарув қисмлари, хизматлари ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ фаолият кўрсатади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

14-боб. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

111-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ҳақида умумий қоидалар

Ер қаъридан фойдаланувчи, агар ушбу Қонунда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, унга берилган ер қаъри участкасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ер участкаларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш ҳолатига келтириш мақсадида қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган чора-тадбирлар комплексидир.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган ер қаъри участкасида амалга оширилади, ушбу Қонун билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ер қаъри участкасининг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш, шунингдек бартараф қилиш ишлари ҳажмини камайтириш мақсадида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амалга оширилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларни тўхтатишга сабаб бўлмайди.

Илғор хорижий амалиёт ва республикадаги тоғ-кон саноатидаги мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш нормаси алоҳида боб кўринишида киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси тузилиши асосида мазкур моддада ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ҳақида умумий қоидалар берилмоқда.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчининг
ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш мажбурияти, ушбу мажбуриятни бажаришдаги асосий нормалар кўрсатилиб ўтилмоқда.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш масаласига
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш масаласидан юқорироқ урғу берилмоқда.

Мазкур нормаларнинг жорий этилиши
ер қаъри билан боғлиқ ишларнинг оқибатларини бартараф этишда давлатга тушадиган юкнинг камайишига, ҳудудларнинг экологик ҳолати яхшиланишига олиб келади.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

112-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишни молиялаштириш

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари тегишли рухсатнома тўхтатилгунга қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.

Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга мажбур.

Бундай таъминотни тақдим этиш ер қаъридан фойдаланувчини ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси фойдасига амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятлари ушбу Қонунга мувофиқ белгиланган муддатда бажарилмаганда (тегишли тарзда бажарилмаганда), тақдим этилган таъминот суммаси Давлат геология қўмитаси талабига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фойдасига ундирилади.

Агар таъминот суммаси ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишнинг тегишли лойиҳаси бўйича харажатларни қоплаш учун етарли бўлмаса, давлат етмаётган ушбу суммани ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиши шарт бўлган шахс мулкидан қонунчиликда белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

Таъминот суммаси бартараф қилиш ишлари учун ҳақиқий харажатлардан ошган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи қолган суммани ер қаърининг тегишли участкасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилгани тўғрисидаги далолатнома тасдиқланганда олиш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши кафолат, банк омонати гарови ва (ёки) суғурта (бундан буён матнда таъминот деб юритилади) билан таъминланади.

Таъминот ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича алоҳида тақдим этилади.

Оқибатларини бартараф қилиш талаб этиладиган ер қаъридан фойдаланиш ишларини таъминотсиз амалга ошириш тақиқланади.

Агар ер қаъридан фойдаланувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, унга тақдим этилган таъминот ушбу Қонун талабларига мос келмай қолса ёки тўхтатилса, ер қаъридан фойдаланувчи олтмиш иш куни мобайнида бундай таъминотни алмаштиришга мажбур.

Агар кўрсатилган муддат ичида бундай алмаштириш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилмаса, фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишни зудлик билан вақтинча тўхтатишга мажбур. Ер қаъридан фойдаланиш ишларини давом эттиришга фақат таъминот алмаштирилгандан ёки тиклангандан сўнг йўл қўйилади.

Мазкур қонун билан жорий қилинаётган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишнинг молиялаштириш механизмлари умумий равишда ёритиб берилмоқда.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш мажбурлиги, бунда давлат ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида таъминот суммаси ишлатилишини тартибга солиш нормалари, таъминот турлари, таъминотни тақдим этиш муддатлари белгилаб берилмоқда.

Бу нормалар ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш ишларининг ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлиқ бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.

Тўлдирилмоқда

113-модда. Кафолат бартараф қилиш таъминоти сифатида

Кафолатчи ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олдида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тўлиқ ёки қисман бартараф қилиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари бажарилиши учун белгиланадиган пул миқдори доирасида жавоб бериш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган банк ёки ташкилот кафолатчи бўлиши мумкин. Агар акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган хорижий банк ёки ташкилот кафолатчи бўлса, бундай кафолатчилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган чет эл валютасидаги минимал кредит рейтинги бўйича шартларга мос келиши керак.

Мазкур моддага мувофиқ берилган кафолат бўйича банк мажбурияти бартараф қилиш ишлари тугагандан кейин тўхтатилади.

Кафолат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланадиган намунавий шаклга мувофиқ давлат тилида берилади.

Чет эллик шахс томонидан берилган кафолат давлат тилидаги таржимаси билан хорижий тилда тузилиши мумкин бўлиб, бунда унинг тўғрилиги нотариус томонидан тасдиқланиши керак.

Алоҳида модда билан таъминотнинг кўринишларидан бири бўлган кафолат бериш нормалари тартибга солинмоқда.

Шунингдек, кафолатчига қўйилган талаблар, унинг масъулияти, кафолатни расмийлаштириш тартиби, кафолатни тўхтатиш муддати каби нормалар аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

114-модда. Банк омонати гарови бартараф қилиш таъминоти сифатида

Банк омонати гарови туфайли ер қаъридан фойдаланувчи бартараф қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаган тақдирда,
ер қаъридан фойдаланувчининг бошқа кредиторлар олдидаги талаблари гаровга қўйилган банк омонати қиймати ҳисобидан қондиришда Ўзбекистон Республикаси устувор ҳуқуққа эга.

Ушбу моддага мувофиқ фақат банкда жойлаштирилган банк омонати гаров предмети бўлиши мумкин.

Омонат миллий ёки чет эл валютасида киритилиши мумкин.

Таъминот деб ҳисобланадиган банк омонати миқдорига нисбатан талаблар ушбу Қонун билан белгиланади.

Таъминот деб ҳисобланадиган банк омонатини қайта гаровга қўйиш тақиқланади.

Ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахс фаолияти тугатилганда, шу жумладан банкрот деб топилганда, гаров предмети бошқа қарзларни сўндириш бўйича танлов объекти ҳисобланмайди, гаровга олувчи эса ер қаъридан фойдаланувчининг бошқа мулки ҳисобидан ўз талабларини қондирадиган кредитор ҳисобланмайди.

Қонун лойиҳасининг тузилишига кўра, алоҳида модда билан таъминотнинг яна бир кўринишларидан бири бўлган банк омонати гарови билан боғлиқ нормалар тартибга солинмоқда.

Шунингдек, моддада банк омонатига қўйилган талаблар ва уни гаровга қўйиш, ундан фойдаланиш ҳолатлари аниқ белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

115-модда. Суғурта бартараф қилиш таъминоти сифатида

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича ўз мажбуриятларини таъминлаш учун суғурта ташкилоти билан суғурта шартномаси тузиш ҳуқуқига эга.

Суғурта шартномасига кўра, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу Қонун билан белгиланган тартибда (суғурта ҳолати)
ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги суғурта суммасини Ўзбекистон Республикаси (фойда олувчи) фойдасига тўланишига сабаб бўлади.

Ушбу моддада назарда тутилган суғурта бўйича муносабатлар қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.

Қонун лойиҳасининг тузилишига кўра, алоҳида модда билан таъминотнинг яна бир кўринишларидан бири бўлган суғурта билан боғлиқ нормалар тартибга солинмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

116-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бузилган ерларни қайта тиклаш йўли билан бартараф этилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилган ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбурият кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар ҳажмига киритилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бундай участкада геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилишни рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилгандан сўнг олти ойдан кечиктирмасдан тугатишга мажбур.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс аризаси бўйича Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш муддатини, агар об-ҳаво ёки табиий-иқлим шароитлари сабабли бартараф қилишнинг имкони бўлмаган бўлса ёки жиддий равишда қийинлашган бўлса, рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб олти ой муддатгача узайтиради.

Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасининг фойдаланишдан ушбу Қонунга мувофиқ воз кечган қисмидаги ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатлари воз кечилгунга қадар бартараф этилади.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи фойдаланишдан воз кечган ер қаъри участкасида (унинг бир қисмида) геология-қидирув ишларини амалга оширмаган бўлса ёки ишлар ер сатҳини (сув ҳавзалари тубини) бузмасдан ўтказилган бўлса, бундай ер қаъри участкасида ёки унинг бир қисмида бартараф қилиш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди. Бунда бартараф қилиш ишларини амалга ошириш зарурати йўқлигини тасдиқловчи ер қаъри участкасини (унинг бир қисмини) ўрганиш далолатномаси тузилади
ва тасдиқланади.

Тегишли ер қаъри участкасида фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси вакиллари томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Доимий ёки вақтинча фойдаланишда бўлган ер участкасидаги ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари амалга оширилганда, бартараф қилиш далолатномаси ер участкасининг эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ҳам имзоланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг имзоланиши ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини кейинчалик бошқа шахсларга бериш мақсадида ер қаъри давлат фондининг ягона кадастрига тегишли маълумотларни киритиш учун асос бўлади.

Мазкур қонун лойиҳасини тузилишига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб уларнинг оқибатларини бартараф этиш механизми кўрсатиб берилмоқда.

Хусусан, мазкур моддада ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари, муддатлари, амалга ошириш механизмлари ва бартараф этиш ишлари натижаларини расмийлаштириш йўллари ва бу ишларга масъул ваколатли органлар белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

117-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш

Ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминотини Давлат геология қўмитасига тақдим этган ҳолда, ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш ҳуқуқига эга.

Геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти банк омонати гарови, кафолат ва (ёки) суғурта кўринишида тақдим этилади.

Таъминотнинг умумий суммаси геологик жиҳатдан ўрганиш ҳудудини ташкил этадиган блоклар (майдонлар) асосида ҳисобланади. Битта блок (майдон) учун таъминот миқдори Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқлаган услуб бўйича белгиланади.

Ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси асосида таъминот суммаси ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечилганда ва унда геология-қидирув ишларининг оқибатларини бартараф қилиш ишлари якунланганда мутаносиб равишда камайтирилади.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчидан ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Давлат геология қўмитаси таъминотни берган шахсни таъминот суммаси камайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи, агар ер қаъри участкасида тупроқнинг кўчирилиши назарда тутилган тақдирда, геология-қидирув ишларининг оқибатларини бартараф қилишнинг қўшимча таъминотини тақдим этишга мажбур.

Қўшимча таъминот суммаси ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.

Таклиф этилаётган моддада ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш оқибатларини бартараф этишнинг таъминотини шакллантириш, уларнинг миқдорларини белгилаш ва бунга ваколатли бўлган давлат органи, бартараф этиш ишларини молиялаштириш механизмлари муфассал келтирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

118-модда. Қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиш

Конни ўзлаштирадиган корхона фойдали қазилмалар захираларини ўзлаштириш ишлари якунлангач, кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиши шарт.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатлари бартараф қилиш режаси асосида ишлаб чиқилган бартараф қилиш лойиҳасига мувофиқ ўтказилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилишидан аввал икки йилдан кечиктирмасдан қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари лойиҳасини қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилиши
ва тасдиқланишини таъминлаши шарт.

Агар қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиши бошқа асослар бўйича тўхтатилган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши зарур.

Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунга мувофиқ воз кечган ер қаъри участкасининг бир қисмида қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатлари воз кечишдан аввал бартараф этилади. Бундай участкада кавлаб олиш ишларини амалга оширишга ёки ундан бошқа мақсадда фойдаланишга бартараф қилиш ишлари якунланиб, ушбу участка кавлаб олиш ишлари учун рухсатномадан чиқарилгунига қадар йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бундай ҳуқуқ тўхтатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилишни бошлашга мажбур. Ушбу давр мобайнида кўрсатилган шахс ер қаъри участкасидан кавлаб олинган қаттиқ фойдали қазилмаларни олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилгандан сўнг саккиз ой ўтгач, ер қаъри участкаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилмаган қаттиқ фойдали қазилмалар ер қаъри таркибига киритилган деб ҳисобланади ва ушбу моддага мувофиқ бартараф этилади.

Ер қаъри участкасида фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан иборат комиссия томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб кавлаб олиш участкасида (унинг қисмида) ишларнинг оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш далолатномасининг имзоланиши фойдаланиш ҳуқуқини кейинчалик бошқа шахсларга бериш учун ер қаъри давлат фондининг кадастрига тегишли маълумотларни киритишга асос ҳисобланади.

Бартараф қилиш талаб этилмайдиган, кавлаб олиш ишлари амалга оширилмаган участка ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган бўлса, мазкур модда қоидалари қўлланилмайди. Ушбу участкада геология-қидирув ишлари амалга оширилган тақдирда, уларнинг оқибатлари ушбу Қонуннинг
116-моддасига мувофиқ бартараф этилади.

Мазкур қонун лойиҳасини тузилишига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб уларнинг оқибатларини бартараф этиш механизми кўрсатиб берилмоқда.

Хусусан, мазкур моддада қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари, муддатлари, амалга ошириш механизмлари
ва бартараф этиш ишлари натижаларини расмийлаштириш йўллари ва бу ишларга масъул ваколатли органлар белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

119-модда. Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш

Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминотини Давлат геология қўмитасига тақдим этган ҳолда ер қаъри участкасида қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишларини бошлаш ҳуқуқига эга.

Ер қаъридан фойдаланувчининг кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти унинг ушбу Қонунда назарда тутилган ихтиёрий турлари аралашган ҳолда қуйидаги шартларда тақдим этилиши мумкин. Кавлаб олиш учун рухсатнома муддатининг учдан бир қисми мобайнида банк кафолати ёки банк омонати гарови кўринишидаги таъминот таъминотнинг умумий суммасини камида қирқ фоизини, учдан икки қисми мобайнида камида олтмиш фоизини, қолган давр мобайнида эса юз фоизини ташкил этиши керак.

Фойдаланиш ҳуқуқидан ўзга шахснинг фойдасига воз кечиш қўйилган банк омонати бўйича ҳуқуқни қайта расмийлаштириш (бериш) учун асос ҳисобланади.

Агар бартараф қилиш ишларини икки
ва ундан ортиқ ер қаъри участкасида ушбу Қонунга мувофиқ тузилган бартараф қилиш режаси бўйича амалга ошириш режалаштирилган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи ушбу участкаларда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг умумий таъминотини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Таъминот суммаси амалга оширилган кавлаб олиш ишлари ҳамда бартараф қилиш режасининг комплекс давлат экспертизаси охирги ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб, кейинги уч йилга режалаштирилган ишлар оқибатларини бартараф қилишнинг умумий ҳисобланган қийматини қоплаши керак.

Таъминот суммаси бартараф қилиш ишлари лойиҳасида назарда тутилган сметага мувофиқ якуний қайта ҳисоблаб чиқилиши зарур.

Бартараф қилиш бўйича ишлар қийматига маъмурий ва бошқарув харажатлари, шунингдек қуйидаги харажатлар киритилади:

ер қаъри участкаси (участкалари) ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар, технологик ускуналарни демонтаж қилиш ва йўқ қилиш;

тоғ-кон иншоотини (шахтани, штольняни, карьерни ва бошқаларни), техноген минерал ҳосилаларни жойлаштириш объектларини (улар мавжуд бўлганда) ёпиш;

зарарли моддалар ва материалларни (улар мавжуд бўлганда) кўмиш;

бузилган ерларни қайта тиклаш;

дарё ўзанларини, сой ва сув оқимларини (улар мавжуд бўлганда) тиклаш;

ер усти ва ер ости сувлари, ҳаво, тупроқ
ва ўсимликлар сифати ҳолатини мониторинг қилиш.

Кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилганда, таъминот Давлат геология қўмитасининг розилиги билан
ер қаъри участкасида амалга оширилган
ва мазкур моддада назарда тутилган тартибда қабул қилинган бартараф қилиш ишлари қисмининг қийматига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчидан ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Давлат геология қўмитаси таъминотни берган шахсни таъминот суммаси камайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

Қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатноманинг амал қилиши тугатилгандан сўнг, агар камайтириш натижасида қолган сумма бартараф қилиш ишлари лойиҳасининг сметасида назарда тутилган бартараф қилиш бўйича тугалланмаган ишлар харажатларини қопламаса, таъминот суммасини камайтириш ман этилади.

Ушбу Қонун талабларига мувофиқ оқибатларини бартараф қилиш таъминланмаган қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш тақиқланади.

Таклиф этилаётган моддада қаттиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф этиш таъминотини шакллантириш, уларнинг миқдорларини белгилаш ва бунга ваколатли бўлган давлат органи, бартараф этиш ишларини молиялаштириш механизмлари муфассал келтирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

120-модда. Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасига мувофиқ ўтказилади.

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишларини ўтказишга талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва кавлаб олишда консервация қилиш ҳамда бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари қуйидаги участкаларда бартараф қилинади:

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасида, ер қаъри участкасини консервация қилиш ҳолатлари бундан мустасно;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган ер қаъри участкасини (унинг бир қисмини) камайтириш тартибида давлатга қайтариш мўлжалланаётган ер қаъри участкасида.

Ер қаърининг участкасига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс қуйидагиларга мажбур:

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасини тасдиқлаш ва ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизалардан ўтказиш учун тақдим этиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишларини углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасида белгиланган муддатларда якунлаш.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Агар бартараф қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг ер қаърининг тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс томонидан бартараф қилиш ишлари бартараф қилиш лойиҳаси бузилган ҳолда амалга оширилгани ёки бартараф этилган (консервация қилинган) қудуқлар оғзининг герметиклиги бузилганлиги аниқланган тақдирда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бундай шахсни аниқланган ҳолатлар, шунингдек унинг бундай ҳолатларга
ўз ҳисобидан белгиланган муддатда барҳам бериш мажбурияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилади (янги ер қаъридан фойдаланувчига фойдаланишга берилган
ер қаъри участкалари бундан мустасно).

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши банк омонати гарови билан таъминланади.

Мазкур қонун лойиҳасини тузилишига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб уларнинг оқибатларини бартараф этиш механизми кўрсатиб берилмоқда.

Хусусан, мазкур моддада углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишлари оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари, муддатлари, амалга ошириш механизмлари ва бартараф этиш ишлари натижаларини расмийлаштириш йўллари ва бу ишларга масъул ваколатли органлар белгилаб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

121-модда. Углеводород хомашёсига геология-қидирув ишлари ва уларни кавлаб олишнинг оқибатларини бартараф қилиш

Углеводород хомашёсига геология-қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи гаров предмети ҳисобланган банк омонати углеводородларни қидириш оқибатларини бартараф қилиш ишларининг бозор қиймати асосида геология-қидирув ишлари лойиҳасида белгиланган маблағ миқдоридаги пул тўлаш орқали шакллантирилади.

Геология-қидирув ишлари лойиҳасига қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларнинг қийматини ошиши ёки синов тариқасида эксплуатация қилиш лойиҳаси назарда тутилган қўшимча тасдиқланган тақдирда, тегишли қўшимча сумма лойиҳада назарда тутилган ишларни амалга ошириш бошланишидан аввал тўланиши керак.

Углеводород хомашёсини излаш бўйича геология-қидирув ишлари лойиҳасига қидирув ишлари оқибатларини бартараф қилиш ишларининг қийматини ошириш назарда тутилган қўшимча ёки синов тариқасида фойдаланиш лойиҳаси тасдиқланган тақдирда, тегишли қўшимча сумма лойиҳада назарда тутилган ишларни амалга ошириш бошланишидан аввал тўланиши керак.

Углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи гаров предмети ҳисобланган банк омонати конни ўзлаштириш лойиҳасида белгиланган миқдордаги пулни углеводородларни кавлаб олишнинг режалаштирилган ҳажмига мутаносиб равишда тўлаш орқали шакллантирилади.

Углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш суммаси конни ўзлаштириш лойиҳасида углеводородларни кавлаб олиш оқибатларини бартараф қилиш ишларининг бозор қиймати асосида белгиланади
ва ўзлаштиришни таҳлил қилиш доирасида
уч йилда камида бир марта қайта ҳисобланади.

Қайта ҳисоблаш натижалари бўйича ёки углеводород хомашёсини кавлаб олиш ишларида юзага келган оқибатларини бартараф қилиш ишларини амалга ошириш жараёнида таъминот суммаси ушбу ишларининг бозор қийматини ёхуд ер қаъри участкасида амалда бажарилган бартараф қилиш ишлари қийматини камайтиришга мутаносиб равишда тузатилиши мумкин.

Углеводород хомашё конларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш киритилган банк омонати бўйича ҳуқуқни қайта расмийлаштириш (бериш) учун асос ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг 120-моддасига мувофиқ бартараф қилинадиган қудуқлар углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишга кирмайди.

Мазкур қонун лойиҳасини тузилишига мувофиқ, углеводород хомашёсини кавлаб олиш ва уни излаш бўйича геология-қидирув ишларининг оқибатларини бартараф қилиш механизми кўрсатиб берилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

122-модда. Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини консервация қилиш

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини консервация қилиш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонунларда назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган ер қаъри участкаларини консервация қилиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади.

Углеводород хомашёси бўйича ер қаъри участкасини консервация қилишга нисбатан талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни қидириш ва кавлаб олишда консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Ер қаъри участкасини консервация қилиш фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасида, агар у кейинчалик бошқа шахсга бериладиган тақдирда амалга оширилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи (тегишли
ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс):

фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган кундан бошлаб икки ой мобайнида ер қаъри участкасини консервация қилиш лойиҳасини тасдиқлаш ва уни ушбу Қонун ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган экспертизалардан ўтказиш учун тақдим этишга;

ер қаъри участкасини консервация қилиш лойиҳасида белгиланган муддатларда тугатишга мажбур.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи вакилларидан томонидан консервация қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ер қаъри участкасини консервация қилиш тугалланган ҳисобланади.

Углеводородлар бўйича ер қаъри участкасини консервация қилиш мажбуриятлари
ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан бажарилади, ушбу ер қаъри участкаси кейинчалик бошқа шахсга берилган тақдирда эса, мажбуриятлар суммаси улар бажарилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчига таъминот маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Таклиф этилаётган моддада углеводородларни кавлаб олиш билан боғлиқ ишларни консервация қилиш тартиби, механизмлари, ваколатли органларнинг роли, ушбу ишларни молиялаштириш ва уларни қоплаб бериш ҳамда бошқа шу каби нормалар қамраб олинган.

Ушбу механизм агар ушбу участка кейинчалик бошқа шахсга фойдаланишга бериладиган тақдирда, амалга оширилиши белгилаб қўйилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

123-модда. Технологик объектларни бартараф қилиш ва консервация қилиш

Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қидириш ва кавлаб олиш даври ниҳоясига етгунига қадар исталган вақтда ер қаъридан фойдаланишда ишлатиладиган алоҳида технологик объектлар, шу жумладан иншоот, ускуна, қудуқлар
ва бошқа мулкни консервация қилиш ёки бартараф қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қидириш ва кавлаб олиш даври мобайнида техник ва (ёки) геологик сабабларга кўра бартараф этилиши лозим бўлган ҳамда конни ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлмаган қудуқларни бартараф қилишга мажбур.

Технологик объектлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланган ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонунларда назарда тутилган экспертизаларнинг ижобий хулосалари олинган технологик объектларни бартараф қилиш ёки консервация қилиш лойиҳасига мувофиқ бартараф қилинади ёки консервация қилинади, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган углеводородларни қидириш ва кавлаб олишда консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида назарда тутилган, бартараф қилиш ва консервация қилиш режасига биноан бартараф қилинадиган ёки консервация қилинадиган айрим тоифадаги қудуқлар бундан мустасно.

Технологик объектларни бартараф қилиш ёки консервация қилишга нисбатан талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган консервация қилиш ва бартараф қилиш қоидаларида белгиланади.

Фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ер қаъри участкасини консервация қилиш доирасидан ташқарида амалга ошириладиган технологик объектларни консервация қилиш ишлари ушбу ер қаъри участкаси бошқа шахсга берилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш доирасидан ташқарида бажариладиган технологик объектларни бартараф қилиш ишлари ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Таклиф этилаётган моддада углеводородларни кавлаб олиш билан боғлиқ ишларни тугатиш (ёки қисман тугатиш) вақтида технологик объектларни бартараф қилиш
ёки консервация қилиш тартиби, механизмлари, ваколатли органларнинг роли, ушбу ишларни молиялаштириш ва уларни қоплаб бериш ҳамда бошқа шу каби нормалар қамраб олинган.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

124-модда. Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш, ушбу Қонуннинг 123-моддасида назарда тутилган оқибатлардан ташқари, қонунчиликка мувофиқ бузилган ерларни қайта тиклаш йўли билан бартараф қилинади.

Тегишли ер қаъри участкаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган шахс бундай ҳуқуқ тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан бартараф қилиш ишларини амалга оширишни бошлаши шарт.

Агар ер қаъри маконидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг амал қилиши бошқа асослар бўйича тўхтатилган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган шахс бартараф қилиш ишлари лойиҳасини рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб саккиз ойдан кечиктирмасдан ишлаб чиқилиши
ва тасдиқланишини таъминлаши зарур.

Моддада ер қаъри маконларидан фойдаланишни бартараф этиш механизми, тартиби, ваколатли органларнинг роли ва бошқа шу каби нормалар қамраб олинган.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

125-модда. Кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг фаолияти оқибатларини бартараф қилиш

Кон қазиш ёки кон-бойитиш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида ер қаъри участкаси ҳудудида жойлашган техноген минерал ҳосилалар рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилган кундан бошлаб ер қаъри таркибига уларнинг объекти сифатида киритилган деб тан олинади ва ушбу моддага мувофиқ бартараф этилади.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш корхоналари ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объектларини жойлаштириш ва (ёки) эксплуатация қилиш мақсадида ер қаъри маконидан фойдаланиш бўйича ишлар оқибатларини бартараф қилиш, бартараф қилиш режаси асосида ишлаб чиқилган бартараф қилиш бўйича ишлар лойиҳасига мувофиқ бартараф қилинади.

Ер қаъридан фойдаланувчи қонунчиликка мувофиқ кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари объектларини жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича фаолият оқибатларини бартараф қилиш лойиҳасини рухсатноманинг амал қилиш муддати тугатилишидан камида икки йил олдин ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши шарт.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш режаси рухсатномани қонунчиликка мувофиқ бекор қилинган ҳолатда ер қаъри участкасини хавфсиз ҳолатда сақлаб туриш, кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари жойлашган объектларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларнинг тавсифини, шунингдек бундай бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий ҳисоб-китобини ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти оқибатларини бартараф қилиш режаси комплекс экспертизадан ўтказилиши керак.

Ер қаъридан фойдаланувчи комплекс экспертизанинг охирги ижобий хулосасини олган кундан бошлаб уч йилдан кечиктирмасдан бартараф қилиш ишлари режасига, шу жумладан бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий ҳисоб-китобига ўзгартиришлар киритишга мажбур.

Кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг техноген минерал ҳосилалари сақлаш ва кўмиш объектларини жойлаштириш учун бартараф қилиш режаси ҳамда ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш ишлари қийматининг тахминий ҳисоб-китоби қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ воз кечган ер қаъри макони участкасининг қисмида оқибатларни бартараф қилиш воз кечишгача ўтказилади. Оқибатларни бартараф қилиш тугаллангандан сўнг уни ер қаъри маконидан фойдаланиш рухсатномасидан чиқариш давригача участканинг бундай қисмидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати, агар бартараф қилиш ишлари хусусий мулк ҳисобланган, доимий
ёки узоқ муддат фойдаланишда бўлган
ер участкасида амалга оширилса, ер эгаси
ёки ердан фойдаланувчи вакиллари иштирокида ташкил этилган комиссия томонидан бартараф қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ер қаъри участкасини бартараф қилиш тугалланган ҳисобланади.

Ер қаъри маконидан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилишни якунлаш ер қаъри давлат фонди кадастрига тегишли маълумотларни киритиш учун асос ҳисобланади.

Моддада кон қазиш ёки кон-бойитиш ишлаб чиқаришларининг фаолияти оқибатларини бартараф этиш механизми, тартиби, ваколатли органларнинг роли ва бошқа шу каби нормалар қамраб олинган.

Тўлдирилмоқда

15-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар

Қонунчилик техникасига мувофиқ тўлдирилмоқда.

21-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш

Ер қаъридан фойдаланиш пулликдир, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

126-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов турлари

Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов фойдаланиладиган ер қаъри объектлари учун компенсация ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов ушбу Қонун, шунингдек қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда бошқа махсус тўловларни тўлаш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конларни излаш ва қидириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хомашё ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олиш, шунингдек фойдали қазилмаларни қайта ишлаб улардан фойдали компонентларни ажратиб олиш ишларини амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги солиқлар ва махсус тўловларни тўлайди:

геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида
ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

ер қаъридан фойдаланувчилар учун ва рента даромади солиғи;

нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов;

“Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15 ва 20-моддаларига мувофиқ тузилган маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг улуши.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги солиқлар ва махсус тўловлар бир марталик
ва мунтазам тўланадиган турларига бўлинади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов бир марталик тўлов ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида
ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилган маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг улуши мунтазам тўланадиган солиқлар ва тўловларга киради.

Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тўловларга кирмайди:

манфаатдор шахсларнинг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун аукционда иштирок этиши билан боғлиқ тўловлар;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга тарихий харажатлар қийматини қоплаш билан боғлиқ тўловлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олишга аризани кўриб чиққанлик учун йиғимлар;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадларида ажратилган ер участкасини ижарага олиш
ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ
ва тўловлар.

Амалдаги қонунда ер қаъридан фойдаланганлик билан боғлиқ тўловлар турлари очиб берилмаган.

Шу муносабат билан ер қаъридан фойдаланганлик учун асосий қоидалар сифатида тўловлар мақсади, уларнинг турлари ва тўлаш механизмлари келтирилмоқда.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчилар
ва ваколатли давлат органларига тушунарли бўлиши ва ҳар хил талқин қилишларни олдини олиш мақсадида битта моддада ер қаъридан фойдаланганлик билан боғлиқ тўловлар турлари, уларнинг талқини, уларга кирмайдиган тўловлар очиб берилмоқда.

Шунингдек, бир марталик ва даврий тўловлар ажратилиб, уларнинг миқдорларини белгилаш тартиби ҳам акс эттирилмоқда.

21-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш

Фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлайди. Бонус ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўловдир.

Давлат бошқаруви органлари бонуслар тўламайди.

Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловидир.

Имзоли бонуснинг энг кам миқдори фойдали қазилманинг турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:

углеводородлар конларини қидириш
ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари;

олтин қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари;

қимматбаҳо (олтиндан ташқари), ноёб
ва асл металлар конларини қидириш
ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари;

рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик баравари;

норуда фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари.

Имзоли бонус лицензия олинган кундан эътиборан ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўттиз кундан кечиктирмай солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади.

...

Имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонуси суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

127-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида
ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови тегишли рухсатнома асосида ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича фойдали қазилмаларни излаш ва қидириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун йиллик тўлов ҳисобланади.

Тўлов геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг ҳар бир йили учун рухсатномада кўрсатилган муддатга мувофиқ тўланади.

Тўлов миқдори геологик ўрганиладиган
ер қаърининг бир гектари учун:

асосий фойдали қазилма турларига қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини;

норуда фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизини ташкил этади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биринчи йилда ер қаъридан фойдаланишга рухсатнома олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади. Бундай давр қолган йилларда тўловларни амалга ошириш учун белгиланган муддат ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади:

70 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига;

15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.

Хорижий тажриба (Австралия, Канада, Туркия, Чили ва Қозоғистон) асосида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун бир марта амалга ошириладиган имзоли бонус тўлови ўрнига геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун даврий тўлов жорий этилмоқда.

Амалдаги қонунда имзоли бонус тўловида мезон қилиб фойдали қазилмалар турлари олинган бўлса, янги таклиф этилаётган қонунда геологик ўрганиладиган ер участкасининг майдони мезон қилиб (бир гектари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи) белгиланмоқда.

Аввал имзоли бонус рухсатнома олинган кундан 30 кун ичида тўланиши лозим бўлса, жорий этилаётган тўлов биринчи марта рухсатнома олинган кундан 30 кун ичида, кейинги йилларда ҳам ушбу даврда ичида тўланади.

Таклиф этилаётган механизм таваккалчилик асосида геологик жиҳатдан ўрганиш билан тадбиркорлик субъектларига асосий инвестицияларни геология-қидирув ишларига йўналтириш, шунингдек, бунинг натижасида топилган кондан фойдаланганлик учун солиқ орқали давлатга тушумни таъминлаш имконини беради.

Бундан ташқари, жорий этилаётган тўлов механизми ер қаъри участкаларининг чекловсиз катта майдонларини ноўрин фойдаланишни чеклайди ва табиатга етказиладиган зарар миқдорини камайтиради.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

128-модда. Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов уларни тўплаш рухсат этилган участка ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов миқдори ушбу Қонунга мувофиқ фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг ҳар бир гектари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида белгиланади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмасдан тўланади.

Нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун йиғим сумма Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ер қаъридан фойдаланганлик пулли бўлиб, нодир тош хомашёси, полеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун тўлов миқдори ва механизми жорий этилмаган.

Таклиф этилаётган модда билан рухсат этилган ҳудуд ўлчамларидан келиб чиқадиган бир марталик тўлов жорий этиш, уни тўлаш механизми нормалари белгилаб берилмоқда.

Бунда тўлов ҳар бир участка учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида белгиланиб, рухсатнома олинган кундан 30 кун ичида давлат бюджетига тўланади.

V. Якунловчи қоидалар

16-боб. Якунловчи қоидалар

Таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

129-модда. Ўтиш даври қоидалари

Ушбу Қонун кучга кирган вақтда қуйидаги ҳолатларда аввал бошланган жараёнлар ўша вақтда амалда бўлган ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган қоидалар асосида тугалланиши керак:

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи реализация қилиниши учун электрон савдо майдончаларида жойлаштирилган ер қаъри участкалари ҳудудларининг майдони ва уларнинг геометрлаштирилган шакли улар савдоларга қуйилган вақтдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиб қолинади ва улар асосида тегишли рухсатномалар расмийлаштирилади;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш мақсадида берилган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаси билан тегишли рухсатномалар бериш;

геологик жиҳатдан ўрганиш учун имзоли бонус тўланган ер қаъри участкалари бўйича илгари расмийлаштирилган тегишли рухсатноманинг амал қилиш давригача геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;

фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш учун берилган кон ажратиш далолатномалари ва ер участкалари чегаралари ушбу Қонун қабул қилинган кундан бир йилгача муддатда ўз кучида қолади. Мазкур муддат ичида ер қаъридан фойдаланувчилар чегараларни Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда конни ўзлаштириш (жиҳозлаш) лойиҳаларида кўзда тутилган чегаралар билан мувофиқлаштиришлари шарт;

ер қаъридан фойдаланувчилар учун белгиланган минимал талаблар ушбу Қонун кучга кирган кунда тегишли рухсатнома асосида фаолият юритаётган ер қаъридан фойдаланувчиларга кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб татбиқ этилади;

аввал қисман ўзлаштирилган конлар
ва фойдали қазилмаларнинг қолдиқ захираларини кавлаб олиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида берилган рухсатномалар асосида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш лойиҳаси ва унинг таъминоти унга рухсатнома асосида тақдим этилган ер қаъри участкасининг тегишли қисми учун амалга оширилади.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда бунга қадар вужудга келган ва бундан кейин вужудга келадиган муносабатларни ўтиш даврида тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда.

47-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг кафолати

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органлари аралашувига йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши керак. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи асоссиз чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши оқибатида ер қаъридан фойдаланувчилар кўрган зарар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.

130-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг кафолати

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

48-модда. Етказилган зарарнинг қопланиши

Ер қаъридан фойдаланувчига бошқа шахслар томонидан етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши керак.

Конларнинг фойдали қазилмаларга бой участкалари танлаб ишлатилганлигида, шунингдек кон ишдан чиқишига ёки ер қаъри участкасидан келгусида фойдаланиш имкониятини қисман ёки тўла истисно этадиган шароит яратилишига олиб келган бошқа ҳаракатларда (ҳаракатсизликда) айбдор ер қаъридан фойдаланувчининг фаолияти натижасида давлатга етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ
ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан қопланиши керак.

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик натижасида давлатга, шунингдек атроф-муҳитга, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.

131-модда. Етказилган зарарни қоплаш

Ер қаъридан фойдаланувчига бошқа шахслар томонидан етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларга уларнинг ер қаъри участкасидан фойдаланишда ҳуқуқлари асоссиз чекланиши, тўхтатиб турилиши ва тугатилиши сабабли етказилган зарарлар қонунчиликда белгиланган тартибда бой берилган фойда билан биргаликда қопланади.

Ер қаъридан фойдаланиш нормалари
ва талаблари бузилган ҳолда давлатга етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланади.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши оқибатида
ер қаърига зарар етказган шахслар зарарни
ўз ихтиёри билан ёки суд тартибида қоплайди.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

51-модда. Низоларни ҳал қилиш

Кончилик муносабатлари соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

132-модда. Низоларни ҳал этиш

Ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Маҳсулот тақсимоти битимлари бўйича
ер қаъридан фойдаланиш масалаларига оид низолар мазкур битимлар шартларига мувофиқ ҳал этилади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

52-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

133-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

134-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини
ўз кучини йўқотган деб топиш

...

Қонунчилик техникаси талаблари бўйича янги қонун қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.

Тўлдирилмоқда

135-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Давлат геология қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

Қонунчилик техникаси талаблари бўйича янги қонун қабул қилиниши муносабати билан ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти
ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш нормаси билан тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

136-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Қонунчилик техникаси талаблари бўйича янги қонун қабул қилиниши муносабати билан қонунчиликни ушбу қонун лойиҳасига мувофиқлаштириш нормаси билан тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

137-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Қонунчилик техникаси талаблари бўйича янги қонун қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг кучга киришига доир норма билан тўлдирилмоқда.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш

Қонун лойиҳасига таклиф беринг!

Илтимос, жавобингизни киритинг

+