Арманистон парламентга муддатидан илгари сайловга тайёргарлик кўрмоқда. Овоз бериш санаси маълум, 20 июнь. Мамлакатда парламентдаги ўринлар учун курашишга тайёр сиёсий кучларнинг сони бўйича мутлоқ рекорд ўрнатилди. Бош вазирликка ўз номзодини кўрсатиш ва янги ҳукуматни шакллантириш учун 27 та сиёсий куч – 23 та партия ва 4 та блок интилмоқда. Марказий сайлов комиссиясига аризалар ва партиявий рўйхатни топшириш муддати якунланди, сайловолди кампания эса 7 июнь куни бошланди. Аммо бу регламент, парламентдаги ўринлар учун даъвогарлар ўртасидаги кураш анча олдин бошланиб бўлган.
Парламентга навбатдан ташқари сайловларни белгиланишига Арманистоннинг кузги Қорабоғ урушидаги мағлубияти сабаб бўлди. Арман жамиятидаги кўпчилик бу лаёқатсизликнинг, амалдаги ҳукумат ва шахсан Бош вазир Никол Пашиняннинг бевосита сотқинлигининг оқибати деб ҳисоблашади. Озарбайжон ва Россия президентлари билан Тоғли Қорабоғдаги урушни якунлаш бўйича 2020 йилнинг 9 ноябрида имзоланган уч томонлама баёнотдан кейин Арманистонда аксилҳукумат намойишлари бошланиб, унда ўн минглаб кишилар иштирок этди. Айнан урушдаги мағлубият, кўча босими, оммавий норозилик чиқишлари Арманистон ҳокимиятини муддатидан илгари парламент сайловини ўтказишга ундади. Мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органига даъвогарлар орасида 5-6 та сиёсий кучлар ўтиши мумкин. Таҳлилчиларнинг аксарияти бош даъвогарлар сифатида Никол Пашиняннинг “Фуқаролар шартномаси” партиясини ва республиканинг иккинчи президенти Роберт Кочарян бошчилик қилаётган “Арманистон” блокини айтишмоқда. Мандатларнинг аксариятини ана шу икки куч эгаллаши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, Гагик Царукяннинг “Фаровон Арманистон” ва биринчи президент Левон Тер-Перосян бошчилигидагни Арман Миллий конгресси парламентга ўтиш мумкин бўлган тўсиқни енгиб ўтиши мумкин.