Истанбул саммити: Прeзидeнтимизнинг нутқи ва ташаббуслари халқаро экспeртлар эътирофида
Истанбул саммити: Прeзидeнтимизнинг нутқи ва ташаббуслари халқаро экспeртлар эътирофида

 

Шу йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар кенгашининг 8-саммити бу сафар ҳам анчайин долзарб таклиф ва ташаббусларга бой ўтди:

— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорабоғ ҳудудида мактаб қуриш ҳақидаги таклифига Озарбайжон президенти Илҳом Алиев нима деди?

— Давлатимиз раҳбари бутун дунёга қандай «мессежлар» юборди?

— Учинчи ренессанс тўлқинлари «feedback» бера оладими?

— 2022 йил қандай номланишини биласизми?

Мазкур саммитда давлатимиз раҳбари томонидан келтириб ўтилган қатор ташаббусларга xалқаро экспертларнинг муносабатлари билан қуйида батафсил таништириб ўтамиз.

 

Холид Таймур Акром,

Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази директори:

— Шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев йирик давлат арбоби ва минтақавий раҳбар эканини кун сайин исботламоқда. Биргина сўнгги олти ой ичида у Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлиги ғоясини илгари сурди. Тажрибамдан келиб чиқиб шуни комил ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон етакчиси тарихни ўзгартирадиган ва янги моҳият бахш этадиган шахслар тоифасидандир.

 

Хусейн Бозоглу,

Британиянинг «Genomed-Biotech» компанияси раҳбари:

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг туркий халқлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусларидан биолог ва молекуляр диагностика соҳасида фаолият юритаётган компания раҳбари сифатида ҳам мамнун бўлдим.

 

Метин Гюндогду,

Туркия Буюк Миллат мажлиси депутати:

— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиш таклифи жуда долзарбдир.

 

Илгар Велизаде,

Озарбайжондаги «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари:

— Саммитда сўзга чиққан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон томонидан Қорабоғ ҳудудида мактаб биносини қуришни амалга ошириш ташаббуси алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу нафақат озар ва ўзбек халқлари ўртасидаги тарихий қардошлик ришталарини эъзозлаш, балки бугунги кунда янада ривож топаётган туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлигининг муҳим тамал тошидир.

 

Меҳмет Сейфеттин Эрол,

«ANKASAM» инқироз ва сиёсат таҳлили маркази директори, профессор (Туркия):

— Шавкат Мирзиёев атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби глобал муаммолар олдида «яшил» энергия, сув муаммоси, қишлоқ хўжалиги каби мавзуларга тўхталиб ўтгани катта аҳамиятга эга. Шу тариқа глобал экологик муаммоларнинг Ўзбекистон ва туркий дунё олдида долзарблигини таъкидлаб, бутун дунёга муҳим «мессежлар» юборди;

 

Масато Хиватари,

Хоккайдо университети профессори (Япония):

— Шавкат Мирзиёев ўз нутқида таъкидлагани каби, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан умумий товар айирбошлаш ҳажми икки бараварга ошган. Туркий кенгаш аъзолари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бундан кейин янада ривожланади, жумладан, транспорт ва транзит соҳасида ҳам.

 

Месут Эмре Каракосе,

«Соҳибқирон» стратегик тадқиқотлар маркази директори (Туркия):

— Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида савдо, иқтисодиёт, логистика, технология, маданият, экология ва бошқа қатор йўналишларда бутун туркий дунё географиясини қамраб олувчи долзарб ташаббусларни илгари сурди. Бу эса Янги Ўзбекистонда бошланган Учинчи Ренессанс тўлқинлари нафақат минтақа, балки бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатишидан далолат беради.

 

Далия Чакар,

Нидерландия-Ўзбекистон дўстлик жамғармаси раиси:

— Ўзбекистон раҳбарининг мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббуслари ташкилотга пандемия, озиқ-овқат хавфсизлиги, экология ва иқлим ўзгариши оқибатида юзага келадиган хавф ва таҳдидларни бартараф этишга қўшимча туртки бериши шубҳасиз.

 

С. БОБОЕВ тайёрлади.

“Ўзбекистон овози”, 17.11.2021, №46

  

 

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш