Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги сайёр мажлиси пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бўлиб ўтди. Унда мазкур туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилашга доир дастурлар ижроси муҳокама қилинди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Аввалроқ, Сенат ишчи гуруҳи томонидан Яккасарой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилашга доир дастурлар ижроси ҳолати ўрганилиб, бу борада 2024 йилда қатор ишлар бажарилганлиги аниқланган эди. Таъкидланганидек, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилган. Хусусан, 2024 йил якуни бўйича хизматлар ҳажми 23,4 трлн сўмни (118 фоизни), саноат ҳажмлари 7,8 трлн сўмни (109 фоизни), чакана савдо айланмаси 8,4 трлн сўмни (117 фоизни), қурилиш ишлари эса 5,1 трлн сўмни (128 фоизни) ташкил этган. 2024 йилнинг маҳаллий бюджет тушуми 151,6 млрд сўмни ташкил этиб, режа 151 фоизга бажарилди. Туманда 2024 йилда 332,5 млн АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва хизматлар экспорти амалга оширилган. Шунингдек, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати қарийб 764,8 млрд сўмлик 13 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган. Маҳалларда 127,8 млрд сўмлик 1 056 та микролойиҳа тўлиқ ишга туширилиб, улар доирасида 2 938 та янги иш ўринлари ташкил этилган. Яккасарой тумани бўйича 200 дан ортиқ ёшларнинг ишсизлиги аниқланиб, уларнинг 101 нафари расмий ва доимий иш ўринларига жойлаштирилган. Бундан ташқари, тумандан оқиб ўтувчи Бўрижар канали қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ҳудудни ободонлаштириш учун 75,0 млрд сўм бюджет маблағлари ажратилган ҳамда ҳозирги вақтда тегишли ишлар бошлаб юборилган. “Аёллар дафтари”нинг модулига киритилган 1 322 нафар аёлнинг 296 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. Туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолиятининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан замон талабларига жавоб берадиган сўнгги русумдаги 21та компьютер харид қилиб топширилган. Шу билан бирга, мажлисда дастурларда назарда тутилган тадбирлар ижросини таъминлаш билан боғлиқ камчилик ва муаммолар мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, дастурларда белгиланган айрим лойиҳалар бўйича маблағлар ажратилмагани ва бунинг оқибатида тегишли тадбирлар бажарилмагани, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмаётгани, инвестиция лойиҳаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйилгани танқид остига олинди. Мажлис давомида дастурларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Муҳокама якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди ҳамда Яккасарой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган долзарб вазифалар белгиланди.
Очередное выездное заседание Кенгаша Сената Олий Мажлиса состоялось в Яккасарайском районе столицы. На нем обсуждено исполнение программ по ...
Послание Президента: определены приоритетные задачи для Джизакской области
Послание Президента нашей страны Шавката Мирзиёева палатам Олий Мажлиса, направленное 19 ноября 2024 года, определило новые направления развития нашей ...
Социальная защита – приоритетная задача
Эти факторы, на которые обращает особое внимание глава нашего государства, безусловно, служат повышению эффективности социальной защиты. В этом смысле ...
Кандидаты НДП вместе с народом
Кандидат в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса Народно-демократической партии от 37-го избирательного округа Сырдарьинской области Шохиста Намозова ...
Участие государства необходимо для безопасности и благополучия населения
В многопрофильной центральной поликлинике Самарканда прошла предвыборная встреча лидеров Народно-демократической партии с инвалидами. Спикеры представили ...