Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Қонунчилик палатаси номзодларининг 75 турдаги 5 минг донадан А5 ҳажмдаги флаери ва чўнтак календари, партиянинг шиор ва дастурий ғоялари акс этган 600 минг дона А5 флаери ва чўнтак календари, партиянинг Сайловолди дастури А5 ҳажмда ўзбек тилида (15 минг дона кирилл ва 1000 дона лотин ёзувида), 1000 донадан рус ва қорақалпоқ тилларида, А6 ҳажмдаги Сайловолди дастури 15 минг дона ўзбек тили кирилл алифбосида; партия рамзи ва шиори акс этган 40 минг дона стол календари; Тошкент шаҳрининг туманлари бўйлаб марказий кўчалардаги симёғочларга ўрнатиш учун номзодлар ва партия шиорлари акс этган 88 дона 1.2х2 метр ҳажмдаги фомакс плакат; Қонунчилик палатаси номзодларининг А2 ҳажмдаги 600 дона ва А3 ҳажмдаги 6700 дона плакатларини чоп этиш бўйича танлов эълон қилади.
Тижорат таклифлари қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
100029, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5/3.
Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлардан 2024 йил 20 сентябрь, соат 12.00 га қадар тижорат таклифлари қабул қилинади.
Маълумот учун телефон рақами: тел.: (71) 239-19-73