Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши партиянинг Ахборот хизмати раҳбари лавозимига танлов эълон қилади.
Номзодлар олий маълумотли, оммавий ахборот воситалари тизими ёки матбуот хизмати йўналишида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши, давлат тилини мукаммал билиши (хорижий тиллар, шу жумладан, рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради), матбуот анжумани, брифинг ҳамда медиа турлар ташкил этиш бўйича касбий ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши лозим.
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача.
Иш ҳақи белгиланган штат жадвали бўйича (қўшимча устама ва рағбатлантиришлар кўзда тутилган).
Номзодлар 2021 йил 10 апрелга қадар маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини info@xdp.uz ёки (97) 719 07 06 телеграм манзилига юборишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: (71) 239 83 13
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати
Шунингдек, ЎзХДП кенгашларидаги вакант жойлар билан бу ерда танишишингиз мумкин