ЧЕККА ҲУДУДДА 5 ТАШАББУС ИЖРОСИ

Бугун Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти ва Қоравулбозор туман кенгашлари томонидан 5 ташаббуснинг ижроси хотин-қизлар ўртасидаги Форум Қоравулбозор тумани Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводининг Нефтчилар маъданият саройида старт берилди.

Тадбир Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда туман хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида ташкил этилган “Тиббий кўрик” билан бошланди. Унда Бухоро вилоятида малакали, профессор-докторлар жалб этилди. Вилоятнинг чекка бир ҳудудида ташкил этилган тадбирда хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтиб, муҳим тавсияларга эга бўлди.

Бухоро вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази ва Бухоро Марказий банки билан ҳамкорликда туман хотин қизларининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкиллаштирилди. Туман бўйича 3 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди, қолган ёш кадрларга “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат Дастури орқали 8 фоизли кредит олиши ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши бўйича маслаҳатлар берилмоқда. Форум давом этмоқда. Унинг тўлиқ тафсилотларини сайтимизда ёритиб борамиз.

 

Суҳроб МАЖИТОВ,

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири.

← Рўйхатга қайтиш