Танзила Норбоева сайловчилар билан нималар ҳақида гаплашди?

 

Халқ демократик партиясидан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Танзила Норбоева Олмазор туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Фарида Абдураҳимова номзод меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг депутатликка номзод Танзила Норбоева партия сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларнинг саволларига жавоб берди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш